الهجر الجميل و الصفح الجميل و الصبر الجميل
28-савол: Аллоҳ таоло Қуръони каримда «ҳажри жамил», «софҳи жамил» ва «сабри жамил»ни зикр қилади, уларнинг маънолари нима?
28-жавоб: «Ҳажри жамил» – озорсиз ҳажр (тарк) қилишдир.
وَاهْجُرْهُمْ هَجْرًا جَمِيلًا
«Ва улардан чиройли четлаш-ла четлаб тур» (Муззаммил сураси, 10-оят).
«Софҳи жамил» – итобсиз афв этишдир.
فَاصْفَحِ الصَّفْحَ الْجَمِيلَ
«Бас, сен гўзал шаклда юз ўгир» (Ҳижр сураси, 85-оят).
«Сабри жамил» – махлуқотларга ҳеч қандай шикоятсиз сабр қилишдир.
فَاصْبِرْ صَبْرًا جَمِيلًا
«Бас, чиройли сабр қил» (Маъориж сураси, 5-оят).