Ҳар бир нарсани бир ўлчов ва қоида билан яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. “Бутун гўзал хулқларни тамом қилиш учун юборилдим”,-деб марҳамат қилган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга дуруду саловатлар бўлсин. Динни бизгача етиб келишида моллари-ю жонларини сарфлаган барчага саломлар, бўлсин.
Аллоҳ таоло Қуръони каримдаги Қамар сурасида бундай марҳамат қилади:
وَأَنَّهُ هُوَ رَبُّ الشِّعْرَىٰ
49. Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик. (Қамар сураси 49-оят).
Яъни Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовли ва бир низомдадир. Бирор нарсани бирор фоидасиз ва яратилгандан кейин эътиборсиз қолдирмайди. Аллоҳ таоло осмондан тушаётган ҳар томчи сувни ҳам, дарахтдан тўкилаётган баргни ҳам ҳисобини ва илмидан хабардор бўлган зотдир. Ва ўз пайғамбарларини ҳам, бандаларига ўзи уларга ўргатган ва билдирган илмни етқазишлари учун юборган Зотдир. Ва ўз пайғамбарларидан ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни танлаб олиб у кишини оламларга раҳмат қилиб юборган Зотдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ -صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ- قَالَ: إِنَّمَا بُعِثْتُ لِأُتَمِّمَ صَالِحَ الْأَخْلَاق
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида: “Солиҳ аммалларни тамомига етказиш учун юборилдим”,-деб марҳамат қилганлар.
Юқорида зикр қилинган оят ва ҳадислардан кўриниб турибдики, ҳар нарсада бир ўлчов борлигини кўришимиз мумкин. Барча нарсани одобини эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатиб берганлар. Булардан ҳар бир нарсани одоби ва вазифаси борлигини билишимиз мумкин.
Ҳозирги кунда Аллоҳ таоло бизга берган ақл сабабидан ривожланиш бўлмоқда ва бунинг натижасида ҳар хил одамларга енгиллик қилиб берадиган теҳникалар ривожланмоқда. Бумга мисол қилиб, оддийгина, лекин одамлар ҳаётидан бир парчага айланишга улгурган ён телифонимизни кўришимиз мумкин. Энди бунда ҳам юқорида келган оятларга асосан тартиб, одоб мавжуддир. Буларган амал қилиш эса ҳар бир мўминга лозим бўладиган вазифалардан ҳособланади.
Бу тартиб ва одобларни қўлимиздан келганча қуйида келтирамиз:
• Бировга қўнғироқ қилишдан, ёки қисқа хат ёзишдан олдин кимга қўнгироқ қилаётганимизни аниқлаб олишиз лозим бўлади.
• Қўнғироқ қилишдан олдин қўнғироқ қилинаётган шахс истироҳат қилаётган ёки қилмаётгани, банд ёки банд эмаслигини аниқлаб олиш керак. Яъни унга қўнгироқ қилиб, гаплашишга вақти бемалол эканлигини ҳам, аниқлаб олиш керак.
• Бир марта қўнғироқ қилганда жавоб берилмаса, орадан бироз муддат ўтгандан кейин қўнғироқни қайта қилиш лозимдир. Чунки у қўнғироққа жавоб бера оладиган вақтда бўлмаслиги ёки бирор иш қилаётган бўлса битириб олгунича, қўнғироқ қилиб безовта қилмаслик учун.
• Уч марта қўнғироқ қилингандан кейин ҳам жавоб бўлмаса, қўнғироқ қилишни тўхтатишимиз лозим.
• Чақирилган одам алоқага чиққанда, чақирувчи биринчи бўлиб салом бериши, ёки саломни учун томондаги олиб салом берса алик олиши, танимаса одоб билан ўзини танитиши керак бўлади.
• Қўнғироқ келганда, гўшакни олгач, “Лаббай” ёки шу каби гўзал ибора билан сўз бошлаш одобдандир.
• Уяли алоқа воситасида узоқроқ гаплашмоқчи бўлган одам суҳбатдошидан изн сўраши лозим.
• Уяли алоқа воситасида сўзлашиш давомида кавшаниб туриш ўтакетган беодобликдир.
• Ўзаро сўзлашувни тамомлагач, гўзал сўзлар ва эзгу тилаклар билан хайрлашиш керак.
• Бировнинг телефон рақамини ўзининг рухсатисиз бошқаларга бермаслик талаб этилади.
• Чиқимдан қочиб, бировнинг телефонига рақамини чиқариб қўйиш ва унинг жавоб қайтаришини кутиш беодобликдир.
• Қўнғироқ бўлган пайтда жавоб беролмаган киши имкон топган заҳоти жавоб қайтариши лозим.
• Ўзига келган ҳар қандай хатни бошқаларга тарқатавериш мумкин эмас.
• Кишиларга уяли алоқа воситаси орқали хат ёзишда ҳам одоб-ахлоқ, шариат чегараларига риоя қилиш лозим.
Юқорида зикр қилинган одоблар барчамиз амал қилишимиз, амал қилишга ҳаракат қилишимиз керак бўлган одоблардан ҳисобланади. Чунки ҳар биримиз бизга қандай муомала қилинишини истасак бошқаларга ҳам шундай муомлада бўлишизни лозим қилади. Арабларда: “Сен қандай бўлсанг, шеригинг ҳам шундай бўлади”,-деган гап бор. Ҳар биримиз ўзимизни ислоҳ қилишга ҳаракат қилсак инша Аллоҳ барча тезда ислоҳ бўлади. Аллоҳ таоло тўғрисини билувчироқдир.
ТИИ талабаси Икромжонов Абубакр