islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Каъбатуллоҳ ҳақида фактлар

Каъба ғишт ва тошлардан қурилган, баланлиги 13 метрли бино. Каъбанинг бугунги кундаги кўриниши Иброҳим ва Исмоил алайҳумуссалом томонидан қурилган шаклидан фарқ қилади. Каъба турли даврларда бўлиб ўтган табиий офат ва ташқи сабаблардан кейин қайта қурилган ёки таъмирланган.

683 йил 31 октябрда Ҳажжожи Золим ва Абдуллоҳ ибн Зубайр қўшинлари ўртасидаги жанг пайтида Каъбанинг маълум бир қисми зарарланади.

Орадан 9 йил ўтгач, 692 йилда Маккани Умавийлар қўшини қамал қилиши натижасида отилган тошлар сабабли Каъба деворларининг баъзи жойлари қулаб тушади.

1629 йилда ёққан кучли ёмғир натижасида юзага келган тошқиндан кейин Каъба деворлари босимга бардош бера олмади ва қулаб тушади. Каъба ўша даврда ҳукмронлик қилган Усмонлилар давлати томонидан қайта қурилди.

1996 йили май ойидан октябргача Каъбани капитал реконструкция қилинган. Бу Усмонлилар давлати даврида Каъба қайта қурилгандан кейинги илк таъмирлаш ишлари эди.

Каъбанинг анъанавий қора ёпинчиғи Каъбапўшдаги оятлар тилла суви юритилган иплардан тўқилган. Биз Каъбани қора рангдан бошқа рангда тасаввур ҳам қила олмаймиз. Унинг ёпинчиғи турли даврларда, қизил, оқ, яшил, оқ-қора йўл-йўл рангларда бўлган. Аббосийлар давридан ҳозиргача кисва қора рангда.

Макка фатҳ қилинганидан сўнг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбанинг калитини олиб, Бани Шайба қабиласидан бўлган Усмон ибн Талҳага бердилар. Ушбу анъанага кўра улар неча асрлардан буён Каъбанинг калитини ўзларида сақлаб келмоқдалар, чунки Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам калитларга эгалик қилиш ҳуқуқини айнан мана шу қабилага берганлар. Президентлар, подшоҳлар, қироллар ёки дунёдаги энг нуфузли одамлар ва бутун дунё мусулмонлари Пайғамбаримизнинг бу қарорларини улуғлаган ҳолда Маккада нисбатан кичик бўлган мана шу оиладан Каъбага кириш учун ҳануз рухсат сўрайдилар.

Каъба шозурвони, яъни пойдеворидаги бу жигарранг мармар бўлаклари “Мусолла Жаброил” (مصلى جبريل), яъни “Жаброил намозгоҳи” номи билан машҳур.

Меърож кечасида намоз фарз бўлгач, тунги сайрдан кейин Жаброил алайҳиссалом бу жойда Пайғамбар алайҳиссаломга намоз ўқиш тартибини ўргатган.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

352330cookie-checkКаъбатуллоҳ ҳақида фактлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: