قولا كريما
51-савол: Имом Қуртубий ўзининг тафсирида келтиради: Абул Баддоҳ Тужайбий шундай деди: «Мен Саъд ибн Мусайябдан сўрадим: «Мен Қуръондаги ота-онага яхшилик қилиш ҳақидаги барча нарсани билдим. Фақат, «وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا» оятидаги «қовлан карима» (яхши сўз)дан мурод нима?
51-жавоб: Ибн Мусайяб айтади: «У, гуноҳкор бир қулнинг қаттиққўл ва қўпол хожасига чиройли оҳангда гапиргани каби».
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уни, киши ўз ота-онасига эй отажон, эй онажон, деб гапиришидир, дея тафсир қилган.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.