islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

İHAM – Илмий хизмат ва тадқиқот марказига ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида İHAM – Ilim hizmet ve araştirma merkezi “Илмий хизмат ва тадқиқот маркази”га ташриф буюрди.

Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ИҲАМ раиси, профессор Мустафо Караташ билан учрашиб, мулоқотда икки муассаса раҳбарлари ўзаро илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш, олимлар, профессор-ўқитувчилар, ахборот ва маълумотлар алмашинувини амалга ошириш мақсадида саъй-ҳаракатларини бирлаштириш каби илмий ва таълимий соҳаларга оид масалаларни муҳокама қилдилар. Шу каби учрашувлар ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

Марказнинг фаолияти қуйидагилардан иборат:

Илоҳиёт факультети бакалавриат ва магистратура босқичидаги талабаларни тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, нотиқлик, араб ва инглиз тили, санъатшунослик йўналишларида факультетив курслардан ташқари билимларини ошириш;

Тил ўрганиш ва малака ошириш учун семинарларда қатнашаётган талабалар учун чет тилини ўргатиш;

Семинар, конференция, симпозиум иштирокчилари учун шарт-шароитлар яратиш, уламо ва академикларни бир жойга тўплаш ҳамда шу орқали диний таълим ва тарбияга ҳисса қўшиш;

Талабаларнинг шахсий ва ижтимоий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида конференциялар ва танловлар ўтказиш;

Ҳамжиҳатлик ва бирдамлик кўникмасини ҳосил қилишга қаратилган саёҳатлар, экскурсиялар ва учрашувлар ташкил этиш;

Таълим, турар жой ва ижтимоий эҳтиёжлар учун шарт-шароитлардан ташқари, талабаларга стипендиялар тўлаш.

1993 йилда Софулар Бичакчи Али масжиди негизида ташкил этилган илм марказида дастлаб, фақат эркак талабалар, 2005 йилдан эса қиз талабалар ҳам таълим ола бошладилар.

Тингловчилар 5 йиллик ўқув дастури орқали ўқийдилар, таҳсилни муваффақиятли тугатганларга сертификат берилади.

 

ТИИ Матбуот хизмати

415770cookie-checkİHAM – Илмий хизмат ва тадқиқот марказига ташриф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: