islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ҳақиқатлар ва маърифатлар” мавзусидаги c

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аблуллоҳ Ғофуров 1-курс талабалари учун Тасаввуф фанидан “Ҳақиқатлар ва маърифатлар” мавзусида очиқ дарс ўтди. Очиқ дарсда Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шаджалилов, кафедра мудири Ф.Жўраев, кафедра устозлари Я.Раззоқов, А.Абдубаннаев, “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Ф.Эрназаров, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси И.Жўрабоев иштирок этди.

Тасаввуф китобларида ҳақиқатлар ва маърифатлар борасида қуйидаги сўзлар баён этилган:

Бир киши Робиъатул Басриянинг ёнида дунёни ёмонлабди. Шунда У: “Бугундан бошлаб менинг ёнимга келма, чунки сен дунёга кўп муҳаббат қўйган экансан”, дебди.

Ким моддий дунё ичида сафар қилса, оёғига жароҳатлар етади, ким руҳоний дунё ичида сафар қилса, қалбига дардлар етади. Дунёга худди ҳаммом сингари эҳтиёжларингиз миқдорида боғланинглар.

Дунё изловчи киши худди денгиз сувини ичувчига ўхшайди, қанча кўп ичса шунча чанқоғи ортаверади.

Подшоҳлардан бири фақир кишига: “Эй фақир, истаган нарсангни мендан сўра”, дебди. У: “Қулимнинг қулидан нима ҳам сўрар эдим”, деб жавоб қайтарибди. Подшоҳ: “Бу нима деганинг?” деб сўрабди. Фақир эса: Дунё менинг қулим, сиз эса дунёнинг қулисиз”, деган экан.

Дарс мобайнида қуйидаги мавзулар ҳам очиб берилди:

  1. Дунё ҳақиқати
  2. Ибодатлар ва тавба
  3. Шайх ва мурид

Бу мавзуда солик  юқорида зикри ўтган нарсаларнинг ҳақиқати, нима эканлиги ва асли моҳиятини англаб, уларга шунга кўра муносабатда бўлишни ўрганади.

 

ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси

кабинет мудири Бобур Азизов

 

424110cookie-check“Ҳақиқатлар ва маърифатлар” мавзусидаги c

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: