islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Яқин тарихдаги ҳайит

Француз сайёҳи ва фотографи Гюго Краффт ўзининг “Рус Туркистони орқали” китобида шундай ёзади¹:

“1899 йилда Рамазон милодий ҳисобда 12 январда бошланиб, 11 февралда тугади. Мен ўшанда Фарғонада бўлиб, Қўқон, Андижон ва Марғилонда кундузи осойишталикни, кечқурун, рўзадан кейин мусулмонлар ўтказадиган “ифторлик” диний маросимларига гувоҳ бўлдим. Ифторликларда, гавжум бозорлардаги чойхоналарда, шунингдек, қалин қор қоплаган кўчаларда, ўчоқ ва гулханлар атрофида ҳар хил табақа вакилларини кўрдим.

Рамазоннинг тугаши муносабати билан  туркий мамлакатларда ҳайит, араб мамлакатларида эса Ийдул фитр деб аталадиган жамоат намозларини Тошкентда кузатдим.

Ҳайит ҳар йили ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи биринчи кунида бўлиб ўтади».

Суратда 20 аср бошлари Тошкентдаги ҳайит намози акс этган.

Рамазон тугаб, 10-ой Шавволнинг 1-куни нишонланадиган мусулмонларнинг айёми туркий-форсийда ҳайит – Рамазон ҳайити,
арабчада ийд, عِيد – Ийдул Фитр, ўзбек тилида байрам – Рамазон байрами тарзида қўлланилади.

Мисол учун, агар “Ҳайит байрами” деб айтилса, байрам сўзи 2 марта кетма-кет ишлатилган бўлади².

¹ https://t.me/taariih/3691
²https://t.me/Abdul_Azim_Ziyouddin/3870

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси

Пўлатхон Каттаев тайёрлади.

425580cookie-checkЯқин тарихдаги ҳайит

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: