islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Масжиди Набавийда бирор нарсангизни йўқолса…

Мадинаи Мунавварадаги Масжиди Набавийда буюмларини йўқотиб қўйган зиёратчилар “Топилмалар идораси”га (Lost and Found Office) хабар беришади.

Ушбу идора масжиднинг жанубий саҳнида, 366 ва 367-дарвозалар яқинида жойлашган бўлиб, масжид ичида, унинг ҳовлисида ёки атрофидаги ҳудудларда буюмларини йўқотган кишиларга хизмат кўрсатади.

“Топилмалар идораси”га йўқолган буюмлар ҳақида хабар бериш жуда оддий. Идора ходимлари йўқолган буюмнинг тавсифини ёзиб оладилар, топилган буюмлар рўйхатини текширадилар ва топилса, уни эгасига қайтарадилар.

Кичик ёки қимматбаҳо буюм бўлишидан қатъий назар кўплаб зиёратчилар 366–367-дарвозага бориб, ариза қолдирадилар. Идора жамоаси зиёратчиларнинг йўқотган нарсаларини топишлари ва хотиржам ибодат қилишлари учун ҳаракат қилади.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

462130cookie-checkМасжиди Набавийда бирор нарсангизни йўқолса…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: