islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Энг яхши талаба мақоласи” танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) Марказий Кенгаши олий таълим муассасалари талабалари учун “Энг яхши талаба мақоласи” танловини эълон қилади. Мақолалар танлови учун мавзулар: 1. Коронавирус пандемиясидан кейинги дунё (коронавирус пандемиясининг илмий, ижтимоий-сиёсий, гуманитар, ижтимоий, иқтисодий, психологик ва бошқа оқибатлари тўғрисидаги тасаввурлар). 2. Пандемия — атроф-муҳит манфаати учунми!? 3. Пандемия рақамли трансформациянинг янги босқичини ривожлантириш учун туртки сифатида. 4. Пандемия фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга муносабатини ўзгартирди. 5. Биз биргамиз: бирдамлик умумий бахтсизликни енгишга ёрдам беради.  Мақолалар ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларидан бирида2020-йилнинг 15-май куни соат 17:00га қадар электрон шаклда+99899-898-77-19 (@mzkingstar) телеграм орқали юборилиши лозим. Мақолалар юбориш ва уларни кўриб чиқиш тартиби: Мақолалар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: мақолалар танлов мавзусига оид долзарб, илмий таҳлилга ва тугалланган фикрларга асосланган, саводли таҳрир қилинган, амалий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим; мақола матни MS WORD матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ёзув ўлчами катталигида, 1,5 интервалда бўлиши ва лозим; мақола матнлари А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилиши лозим; мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади; муаллифнинг исми, фамилияси номи; ўқийдиган олий таълим муассасаси; муаллифнинг фаол электрон почтаси, телефон рақами; мақолага қисқача аннотатсия; мақолани сақлашда мавзу рақами ва муаллиф фамилияси ёзилади. (Масалан: 01.Эшқулов М.С.доcх (юз қисмида). Танловга топшириладиган мақолалардаги маълумотларнинг тўғрилигига муаллиф жавобгардир. Танловда ғолиб деб топилган мақола эгаларига Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг эсдалик совғалари ва махсус сертификати топширилади ҳамда ушбу мақолалар СМТИ (www.isrs.uz) , ЎЁИ (www.yi.uz) ва бошқа миллий оммавий ахборот воситаларида ёритилади. Манба: xs.uz 1 061

Имом Мотуридий ўз даврида Афлотундан кейинги иккинчи муаллим саналган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази турли мамлакатлардаги нуфузли илм-фан марказларининг таниқли олимлари билан он-лайн семинарлар туркумини изчил давом эттирмоқда. Ана шундай семинарнинг навбатдагиси Қуръон, тафсир илмлари бўйича таниқли олим, мотуридийшунос, Туркиянинг Фотиҳ Султон Меҳмет университети доктори Аҳмад Даманҳурий иштирокида ташкил қилинди. Доктор Аҳмад Даманҳурий Миср Араб Республикасида таваллуд топган бўлиб, айни пайтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилади. 2015 йили Ал-Азҳар университетида “Имом Мотуридий ва унинг илмий услублари” бўйича фалсафа фанлари доктори даражасини олган. Қуръон, суннат, ақида илмлари бўйича кўплаб илмий асарлар ёзган. Ҳозирги кунда мазкур университетнинг исломий билимлар факультетида катта илмий ходим, Мисрдаги Ислом билимларини масофавий ўқитиш университетида директор, Миср Ислом ишлари Олий кенгашида илмий ходим сифатида фаолият юритади. Аҳмад Даманҳурий жорий йил 2-4 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуида ўтказилган халқаро конференцияда “Мотуридий таълимотининг бугунги кундаги ақидавий муаммоларни бартараф этишдаги аҳамияти” мавзуида нутқ сўзлаган. Он-лайн семинарда олим “Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарини тасниф этишдаги услуби” мавзуида маъруза қилди. Аҳмад Даманҳурий мазкур буюк асарнинг юзага келиш тарихи, алломанинг ўзига хос услуби, фикрларини кўпчиликка тушунарли бўлиши учун содда ва равон баён этгани ҳақида сўзлар экан, Имом Мотуридий айнан шу асар учун алоҳида мажлислар ташкил қилгани ва “Таъвилот ал-Қуръон”нинг китоб сифатида майдонга чиқишида ана шу мажлислар ва шогирдларнинг хизмати ва ўрни ҳам борлигини таъкидлади. Олим қайд этганидек, “Таъвилот ал-Қуръон” фақат таълимотга доир асар бўлиб қолмай, унда фиқҳ ва ақида баробарида ахлоқ масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Асар билан танишган инсон дин ва маданиятни осон ажратиб олади, диний ва анъанавий масалаларда чалғимайди. Аҳмад Даманҳурий Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари тафсир илми ривожида беқиёс ўрин тутганини, ақидавий муаммоларни ҳал этишда қомусий қўлланма бўлганини таъкидлади. Шу мавзуларни ўрганиш чоғида тўпланган қимматли маълумотлар билан ўртоқлашди. – Бугун мусулмонларни Имом Мотуридийнинг асарлари ёки аҳли сунна вал жамоа ақидасига тегишли бошқа манбалардан яхшироқ хабардор қилиш, айниқса, ёшлар билан бу борада кўпроқ ишлаш ҳар қачонгидан-да муҳим. Исломни ниқоб қилиб, қабиҳ ишларни амалга ошираётган гуруҳлар ҳамон мавжудлиги, муқаддас динимизни булғаб кўрсатиш йўлидаги хатти-ҳаракатлар ҳануз давом этаётган ҳозирги шароитда мана шу манбалар дастуриламал вазифасини ўтайди. Хусусан, Имом Мотуридий юксак билим ва тафаккур билан турли ёт оқимларга раддиялар берган, – деди туркиялик олим. Ислом илмлари академияси раҳбари шу боис ақида асосчиси бўлган Имом Мотуридий йирик фалсафий олим ҳам ҳеисобланишини қайд этди. Таъкидланганидек, аллома ўз даврида Афлотундан кейинги иккинчи муаллим саналган. – Бу ҳақиқат илмий доиралар, дунё зиёлилари томонидан тан олинган, – деди олим. Аҳмад Даманҳурийнинг айтишича, дунё кутубхоналарида сақланаётган мотуридия таълимотига оид қўлёзмаларни жамлаш ва тадқиқ этиш, унинг кўпчиликка ҳали маълум бўлмаган жиҳатларини яқин ҳамкорликда ўрганиш лозим. Семинарда олим тадқиқотчиларни қизиқтирган барча саволларга илмий далиллар билан атрофлича жавоб қайтарди. Манба: bukhari.uz 981

ҲУДУДСИЗ МУҲАББАТ

У отаси ҳақида гапириб берди: «Отам хонамга кирсалар хонамнинг чироғи ёниқ қолган бўлса ва мен ташқарида бўлсам менга танбиҳ берадилар:– Нега чироғингни ёниқ қолдирдинг? Электрни исроф қилмаслик керак!Агар ҳожатхонага кирганларида сув жумрагидан сув томиб турганини кўрсалар:– Нега жумракни яхшилаб ёпмадинг. Сув исроф бўлаяпти ахир!- дейдилар.Доимо мени танқид қиладилар. Салбий гаплар билан айблайдилар. Майда ва арзимас ишларда ҳам насиҳат қилиб тергайверадилар. Ҳатто бемор бўлсалар ҳам бу тўхтамайди…Ҳозир беморлар.Бир куни анча интизорликдан сўнг янги иш топдим. Бугун катта бир ширкатнинг яхши лавозимига жойлашиш учун суҳбат бўлади. Шунга боришим лозим. Агар суҳбатдан ўтсам ва мени қабул қилишса шу уйдан ҳам, отамнинг ҳадеб тергайверишларидан ҳам қутуламан.Эрталаб турдим. Энг чиройли кийимларимни кийдим. Хушбўй атирлар сепдим. Энди чиқаман деб турсам елкамга бир қўл тегди. Қарасам отам. Кўзлари бироз сўлғин. Касалликнинг белгилари юзларига урган. Аммо ним табассум қилиб менга озроқ пул бериб дедилар:– Фақат ва фақат ийжобий(позитив) бўлишингни истайман. Ўзингга ишон. Саволлар олдида ҳаяжонланма. Ўзингни эркин тут!Насиҳатларини истамасам ҳам эшитдим. Ичим «уфф» десада, сохта табассум қилиб турдим юзларига. Ҳатто шу лаҳзаларда ҳам насиҳат қиладилар-а! Ҳаётимдаги энг муҳим лаҳзаларда ҳам асабимни бузмоқчилар…Уйдан тез чиқиб таксига ўтириб ширкат томон йўл олдим. Етиб бориб ширкат эшигига киришим билан таажжубландим. Эшик олдида қўриқчи ҳам , кутиб оладиган ходим ҳам йўқ эди. Фақатгина учрашув бўладиган йўналишни кўрсатадиган бир лавҳа осиғлиқ турибди.Эшикдан киришим билан биринчи мулоҳаза қилганим эшикнинг тутқичи бузилгани бўлди. Агар унга кимдир урилиб кетса узилиб тушиши мумкин эди. Мен отамнинг «ийжобий бўлишингни истайман» деган насиҳатларини эслаб уни жойига ўрнатиб тузатиб қўйдим.Сўнг лавҳада кўрсатилган йўналишдан юриб ширкатнинг боғчасига кириб қолдим. У ерда ҳовуз тўлиб сув тошиб кетаётган эди. Йўлакларни сув босган эди. Афтидан боғбон бирор ишга машғул бўлиб ҳовузга сув қўйганини унутган кўринади. Мен ҳовуздаги сув шлангини олиб ёнидаги бошқа ҳовузга ташлаб қўйдим ва бу ҳам боғбон келгунича тошиб кетмасин деб сув жумрагидан сувнинг келишини камайтириб қўйдим.Сўнг йўналиш бўйича хонага кирдим. Ичкарида зинадан кўтарилишда йўлакда кўп чироқлар ёниқ турганини кўрдим. Кундузи эди. Беихтиёр отамнинг овозлари қулоғимда жаранглагандек бўлди. Чироқларни ўчириб чиқдим. Юқорига чиқдим. Жуда кўп кишилар мен кўзлаган мансабга даъвогар экан. Мени ҳам рўйхатга олишди. Келганларнинг юзларига, кийимларига боқаман. Улар олдида мен ва кўринишим жуда ғариб бўлиб қолди. Баъзилар Америка олийгоҳларидан олган дипломлари билан фахрланар эди.Аммо ҳар бир киши билан бўлаётган суҳбат икки дақиқадан кўп вақтни олмаётганини сездим. Ўзимча булар шунақа кўринишлари ва шунақа дипломлари билан қайтарилаяпти. Менга йўл бўлсин, деб улар узр айтишидан олдин бу ердан кетишим керак деган ўйда ўрнимдан туриб чиқиб кетмоқчи бўлдим. Шунда бир ходим исмимни айтиб, киришим кераклигини айтиб чақириб қолди. Мен «наилож, кириб кўрайчи нима гап», деб суҳбатлашиш хонасига кирдим. Хонада уч киши ўтирибди. Улар менга табассум қилиб туриб дейишди:– Ишни қачон қабул қилиб оласиз?Олдинига ҳайрон бўлдим. Улар мени масхара қилишаяптими ёки бу учрашувнинг саволларидан бирими, деб ўйладим. Отамнинг насиҳатлари ёдимга тушди: «Саволлар олдида ҳаяжонланма. Ўзингни эркин тут!».Мен уларнинг саволларига дарҳол:-Имтиҳондан иншааллоҳ муваффақиятли ўтганимдан сўнг, дея жавоб бердим.Улардан бири: -Сиз имтиҳондан ўтдингиз. Иш битди, деди.Мен: – Ахир мендан бирорта ҳам савол сўрамадингиз-ку!, дедим.У деди:– Биз шуни биламизки, бир неча савол билан инсонларнинг моҳиятига баҳо бериб бўлмайди. Шунинг учун биз кишиларга баҳо беришни амалий томондан белгилашга қарор...

Бахил (33-ҳадис)

Эҳсоннинг бир амакиси бор эди. У мол-мулкини на ўзи ер на бошқаларга едирар эди. Шунинг учун ҳам у ҳеч кимга ёқмас эди. Бу бахтсиз одам кишининг мол-мулки ўзига яқин жойда бўлиши керак деб барча мол-мулкини олтинга айлантирди. Сўнг олтинларни ҳам олиб боғнинг бир бурчагига кўмиб қўйди. Бу хасис киши деярли ҳар куни олтинларни олиб санаб яна жойига кўмиб қўяр эди. Бир куни у боғга кириб олтинларини кўмган жойидан топа олмади. Бутун боғни остин-устун қилди ҳамки улар йўқ эди. Ақлдан озганича хонасига қайтиб келиб тўшакка ётиб қолди. Вазиятни билган Эҳсон амакисига шундай деди: “Бекорга йиғламанг, амаки. У олтинлар барибир сизники эмас эди. Агар сизники бўлганида уни кўмиб қўймасдан фойдаланган бўлар эдингиз. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан бахилликдан йироқ қилишини сўраганлар ва бахил инсонлар ҳақида шундай деганлар: البخيل بعيد من الله و بعيد من الجنة و بعيد من الناس “Бахил киши Аллоҳдан, жаннатдан ва одамлардан узоқдир ” (Термизий, Бирр 40). Рус тилидан Охунжон Аҳмад ваМуаттар Абдулқаюм таржимаси 965

«Унда осмон эшиклари очилади…»

Рўза араб тилидаги «сиём» сўзидан олинган бўлиб, «бир нарсадан ўзини тиймоқ» деган манони билдиради. Фиқҳий китобларимизда бўлса, «тонг отгандан то қуёш ботгунгача ният билан ейиш, ичиш ва жинсий яқинлик қилишдан ўзини тийиш» га айтилади. Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳижрий иккинчи санада фарз бўлган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Эй иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз», деб рамазон рўзасини тутишни барча мусулмонларга фарз қилди. (Бақара сураси, 183-оят). Демак, Аллоҳ таоло бу ояти каримада рамазон рўзасини тутиш бу янгидан кириб келган ибодат эмас, балки барча динларда бор эканлигини уқтирмоқда. Бошқа динлардаги рўза билан Аллоҳ таоло мусулмонларга фарз қилган илоҳий ибодат ўртасида ўзига яраша фарқлари бор. Баъзи динларда чегараланган нарсалардан белгиланган муддат давомида тийиладиган бўлса, муқаддас ислом динида мусулмонларга фарз қилинган рўза – 30 ёки 29 кун давомида ейиш-ичиш ва жинсий яқинликдан тийилишга нисбатан ишлатилади. Бу оятга яна бир назар ташлаган инсон унда ажиб бир ҳикматни кўради. Аллоҳ таоло бутун мусулмон умматига хитоб қилиб: «Шоядки, тақво қилсангиз», деб рамазон ойи бу Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан қўрқув ҳисси бўлган тақвони кучайтириш учун яна бир имконият манбайи еканини чуқур ҳис етади. Кимки Рамазон рўзасини тутиб туриб, қалбида заррача Аллоҳ таолога нисбатан қўрқув бўлмаса, у одам ҳақиқий рўза тутмаган бўлади. Ва яна қайси бир инсон иймон ва эътиқод билан рўза тутадиган бўлса, Аллоҳ таоло ўша бандасини «тақво» деб аталадиган икки дунё саодатига элтувчи мукаммал бахтга муяссар қилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади. Ўзбошимча шайтонлар кишанланади. У ойда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», деди». Имом Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло мусулмонларга рамазон ойи рўзасини тутишни фарз қилганини зикир қилмоқда. У ойда Аллоҳ таолонинг раҳмати ила лаънатланган шайтонлар кишанланади. Жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади. Мана шу рамазон ойида минг ойга тенг Қадр кечаси бор бўлиб, уни ҳар бир мусулмон интиқлик билан кутади ва ўша кунда ибодат билан истиғфорлар айтиб, Аллоҳ таолодан билиб-билмай қилган гуноҳларининг кечирилиши сўраб дуо ва илтижолар қилади. Демак, бу муқаддас ойда шунчалик кўп фазилатлар бор екан, ундан ҳар бир мусулмон кейинги йил келадиган рамазон ойигача ўзига зарур бўлган нарсаларни ҳосил қилиб, иймон билан савоб умидида ўтказиши керак екан. Мана юқорида биз рамазон рўзасининг қандай фарз бўлгани ва унга оид ҳадиси шарифларни ўрганиб чиқдик. Энди рамазон ойи рўзасини тутган инсон ўзига қандай фойдаларни касб қилишини келтириб ўтамиз. 1. Аввало, рўза тутган одам биз юқоридаги оятда айтганимиздек, ўзига тақво малакасини ҳосил қилади. Бу гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан то бизгача етиб келган барча уламолар айтиб келишган. Ҳаттоки, ҳозирги кундаги инсонларни очлик билан даволайдиган табиблар ҳам инсон оч қолган пайтида Аллоҳдан қўрқиш, Уни доимо ҳис этиб туриш ҳосил бўлишини айтмоқда. Шу инсонларнинг қўлидан даво топган одамларга: «очлик сабабидан нимага эришдингиз?» деб савол берсангиз, «Аллоҳ таолони доимо ҳис қилиб туриш, ибодатда мустаҳкам бўлиш ва енг асосийси тақво деб аталган кўникмани ўзида...
1 1 048 1 049 1 050 1 051 1 052 1 555