Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 14 апрелдаги 03-09/1731-сон хати асосида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мустақил изланувчилик институтига 2020 йил II-чорак учун қабул бошланди. Талабгорлар Академияда фаолияти йўлга қўйилган қуйидаги ихтисосликлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин: • 07.00.04 – Диншунослик; • 19.00.05 – Ижтимоий психология (Дин социопсихологияси); • 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги; • 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик; • 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт; • 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги. Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: – ариза; – қисқача биографик маълумотнома; – фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик диплом нусхаси; – меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси; – илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси; – фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси; – иш жойидан тавсифнома; – режалаштирилган диссертация мавзуси ва асоснома. Эслатма: Ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) http://phd.mininnovation.uz интернет манзили орқали жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади. Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй (ЎзХИА Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори). Мурожаат учун телефон: (90) 954-52-43 1 096
Жиззахда бемор йўқ, Қашқадарё, Бухоро, Қорақалпоғистон ва Андижонда соғайиш бўйича энг юқори кўрсаткичлар кузатилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевнинг телеграм каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвали келтирилди. 1 030
Саудия Арабистонида ҳам карантин чоралари бироз юмшатилди. Шундай бўлса-да кенг оммага масжидларда намоз ўқиш учун ҳали рухсат йўқ. Масжидул ҳаромдаги намозларда масжид масъуллари ва ходимлари оралиқ масофа сақлаган ҳолда сафларни олишган.Таровиҳ намозларида кам сонли жамоат тўпланган ва улар ҳам зарур эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ибодатларни адо қилмоқдалар. 1 261