1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради. 1 майда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.2 майда республикада ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин. 30 апрель-3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз. Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به،وأعوذ بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”. Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!” Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ. Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооф ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”. Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”. Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо اللهم لقحًا لا عقيمًا Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман” Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”. 857
Кўплаб давлатлар қатори Россияда ҳам бу йилги Рамазон ойи карантин шароитида ўтказилмоқда. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида масжидлар деярли бўш. Москва шаҳри ва вилояти масжидларида кам сонли мусулмонлар Таровеҳ намозлари ўқишмоқда ва хатми Қуръон қилмоқдалар. Қолган кўпсонли мусулмонлар эса уйда ибодат қилишмоқда. Шундай вазиятда россиялик мусулмонлар интернетдан фойдаланишда янги босқичга ўтишди: хатми Қуръон 24 соат жонли эфир орқали ўқилмоқда, Таровеҳ намозлари ва маърифий видеодастурларнинг онлайн узатилиши йўлга қўйилган. Хайрияларнинг катта қисми ва муҳтожларнинг мурожаатлари ижтимоий тармоқлар орқали йиғилмоқда. Ифторликларни муҳтожларга етказишда эса «доставка» хизмат йўлга қўйилган. 942
Ҳар бир кунларимизга шукрона айтамиз. Аввало Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Мана ҳозир карантин даврида оила аъзоларимиз билан дилдан суҳбатлашиб, фарзандаларимиз тарбияларига эътибор бериб, уларга 2-3 маҳалдан ширин овқатлар пишириб, тақдим этишимиз Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлди. Бу кунларда аввлги кунларимизни эсласак, ўқишларга, ишларга югуриб, боғча, мактаблардан болаларни ўз вақтида олишга шошиб, фарзандларимиз тарбиясига яхши эътибор бера олмадик. Мана бундай синовли кунларда ўзимизни ислоҳ қилишимиз учун, амалларимизни сарҳисоби учун Аллоҳ таоло бир имконни берди. Аллоҳ таоло аввало бу синовли кунлардан эсон-омон ўтишлигимизни қолаверса гўзал амалларда мустаҳкам бўлиб Ўзига яна ҳам яқин бўлган ҳолда чиқишимизни насиб қилсин. Мен яна онажонимни ҳам суҳбатларини олаяпман ва сизларга онажонимни суҳбатларидан етказмоқчиман. Онажоним 50 ёшни қаршиладилар, ўтган кунларни эслаб, ҳаёт ҳақидаги мушоҳадаларини гапириб берадилар. Шулардан биттаси тасбеҳ ҳақида. “Қизим анави куни телевизорда “қайнона” деган Озарбайжон филъмини кўриб, тасбеҳ ҳақида ўйлаб қолдим. Офатхон деган келин қайнонасиги тасбеҳини олиб: “кун бўйи шақур-шуқур уёққа, шақур-шуқур буёққа ўтқазасиз. Жонимга тегиб кетдингиз”,-деб тасбеҳни тепага отади ва тасбеҳ люстрага илиниб қолади. Ана олдинги даврда ҳамма аёллар 20-30 ҳаттоки 70-80 ёш онахонлар ҳам тасбеҳ ўгирмаган, умуман тасбеҳ ушлашни билишмаган. “Субҳаналлоҳ”, “Аллоҳу акбар”, “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад” каби тасбеҳларни билишмаган, уларни унутиб қўйган эдилар. Биз Тошкент, Фарғона, Андижонларга меҳмонга борар эдик ёки бизни уйимизга ота-онамизни олдиларига меҳмонлар келар эди. Ҳеч кимни қўлида тасбеҳ кўрмас эдик. Нега бундай десак? Ўша даврда СССР пайти эди, ҳамма совет ҳукумати остида эди, ҳудди вабо тарқагани каби бизнинг ўлкаларимизга ҳам совет ҳукумати тарқаган эди. Бизлар ҳам совет халқи бўлиб, бизлардан динни олиб ташланган. Натижада биз диндан шундай узоқлашганмизки, завод, фабрикаларда ишлаб, аёл-қизлар айниқса ҳаёсини, динини унута ёзган. 90% деса бўлади, Ўзбек халқи ўзлигини, ҳурриятини, маданиятини, урф-одатларини, динини йўқотган эди. Ҳаттоки имом-домлалар ҳам совет ҳукумати таъсирида замонавий бўлиб кетишган эди. Оддий халқ эса намоз ўқишни, рўза тутишни, тасбеҳ айтишни, саловатлар айтишни унутишган эди. Мана ҳозирги замонимизга Аллоҳга шукроналар айтишимиз керак эди, афсуски, шукр қила олмадик, бу кунларнинг қадрига ета олмадик. 90-йиллари биз мустақил бўлдик, Ўзбеклигимизни билдик, биз совет ҳалқи эмас, балки мусулмон ўзбек халқи эканлигимизни билдик. Ана шундан кейин динимиз бизга қайтиб келди. “Мусулмонликдан илк сабоқлар”, “Тарихи Муҳаммадий” ва бошқа диний китоблар нашр этилди. Ўша пайтларда диний китоблар деярли бўлмас эди. Шайхларимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, устоз шайх Абдулазиз Мансурларнинг китоблари чоп этила бошланди. Аллоҳ таоло шундай қатағон, мустамлака вақтларда ҳам Ўзининг динини ҳудди Каъбатуллоҳни Абраҳани қўлидан асрагани каби асради ва натижада етук олимларини халқ ичидан чиқариб қўйди. Бизларни шайхларимизни ҳам асраб, униб ўстирди. Хужраларда илмлиларни истаб, қидириб топиб, қочиб-қочиб бўлса ҳам, таълим олиб Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан етук олимлар бўлиб етишиб чиқишди. “Ўша вақтда диний мақолалар, журналлар албатта рус тилига ўгирилиб Москвага юборилар эди. У ердан текширилиб, рухсат берилгандан кейин яна Ўзбек ва Араб тилларига кўчириб нашрга берар эдик”-деб эслайдилар шайхимиз Абдулазиз Мансур. Ҳозирда эса ҳар қандай мақоламизни интернет сайтларида, матбуотларда нашр қилиш, чоп эттириш имконига эгамиз, Аллоҳга шукр. Яна тасбеҳ ўгиришга қайтсак, ҳозирда Аллоҳга шукр қиламизки ёшу қарининг қўлида тасбеҳ. Ҳамма тасбеҳни чиройли ўтказадики ҳавасингиз келади. Бу неъматларга шукр қилишимиз керак. Тасбеҳ айтиш – Аллоҳни эслашлик, пок деб билишлик, ўзини ёмон ишлардан, гап-сўзлардан асрашлик, тилни яхши сўзга...