Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ҳақида сўз кетар экан, аввало, бу муҳаббат иймон тақозоси экани таъкидланади. Яъни, Ислом динини бино деб тасаввур қилинадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ўша бинони тутиб турадиган пойдевор мақомидаги тушунча ҳисобланади. Бу ҳақида у зотнинг ўзлари шундай хабар берганлар: عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: « لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَلَدِهِ وَوَالِدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз токи мен унга боласидан, отасидан ва барча инсонлардан севикли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди”, дедилар”. Муслим ривоят қилган. Дунёда ҳеч бир инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламчалик яхши кўрилиб, мақтов билан ёд этилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий мақталган, улуғланиб мадҳ этилган зот эканликлари Муҳаммад деб номланишларида ҳам ўз аксини топган. У зотни Аллоҳ таолонинг Ўзи улуғлаб мадҳ этган, фаришталар ҳам, пайғамбарлар ҳам мадҳ этганлар, ер юзидаги барча ақли бор инсонлар доимо у зотни мақтаб мадҳ этиб келганлар. Чунки у зотнинг сифатлари дўсту душман ҳамманинг ҳузурида энг мақтовли сифатлар бўлган. Бу ҳақда қуйидагича хабар берилган: عَنْ أَبِى سَعِيدٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: « أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلاَ فَخْرَ ». رواه البخاري. Абу Саиддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзини мақташ эмас-у, мен қиёмат кунидаги Одам боласининг саййидиман”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 877
Кунларнинг бирида Акмал исмли болакай дўстлари билан бирга беркинмачоқ ўйнаётган эди. Ўйин бошланган, болаларнинг барчаси беркиниш учун ҳар томонга тарқалиб кетишар эди. Акмал беркиниш учун йўл четидаги катта каштан дарахти ортидан жой топди. Шерикларини қидириб топиш вазифаси юклатилган болакай уни бу ердан топиб олиши қийин эди. Шу пайт оппоқ соқолли нотаниш бир киши каштан дарахти ортида беркиниб турган Акмални олдига келди ва: “Ўғлим, сендан бир манзилни сўрамоқчиман”,-деди. Акмал тезда ортига ўгирилди-да отахонга қараб кўрсатгич бармоқларини бурни устига қўйиб: “жим, жим!” – деди. Нима учун жим туриш кераклигини билмаган қария ҳайрат билан Акмалга эътироз билдириб деди: “Нега мен жим туришим керак ўғлим?! Сенга савол бердим, билсанг жавоб бер, билмасанг ўзинг жим бўл! Ҳақиқатдан ҳам, бу шаҳарлик болалар қандайдир ғалатида!” Болаларни қидириб топаётган бола кекса отахон дарахтнинг ортидаги ким биландир гаплашаётганини кўриб, дўстларидан бири ўша ерга яширинганини сезди ва оёқ учида юриб дарахт томонга яқинлаша бошлади. Бу вақтда тоқати тоқ бўлган қария ортига қайтиб кетишга чоғланди ва деди: “Афсус, бу болаларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларини ўргатишмаган экан: من هدى زقاقا كان له مثل عتق رقبة “Ким бир кишига йўл кўрсатиб юборса унга қул озод қилиш мислича савоб бўлади” (Термизий, Бирр 37). Акмал қариянинг бу гапларини эшитиб ўзидан уялиб кетди. Ўйинни ҳам унутди. Отахоннинг ёнига келиб қилган иши учун узр сўради ва уни қўлларидан тутиб керакли манзил томон етаклаб кета бошлади. Рус тилидан Оҳунжон Ахмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 853
ЎРГАНИШ ЗАРУР БЎЛГАН НАРСАЛАР Биринчидан, Аллоҳ таоло ягона илоҳ эканлигини далиллар билан кўриб-ўрганиб, тушуниб етиш керак. Маълумки, ким фикр қилиб осмонни кўтарилганига, ер теккисланганига, мустаҳкам биноларга ва ўзининг жасадига эътибор бериб қараса, шундагина у шунча нарса ўзидан-ўзи пайдо бўлмаган ва бу нарсаларни ясўвчи-яратувчиси борлигини англаб етиши керак. Чунки ҳар бир нарсанинг ҳам ясовчиси бор: бинони қурган устаси, ҳар бир янги ривожланишнинг асосчиси бўлади. Шу билан бир қаторда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни содиқ эканликларини, Қуръонни Аллоҳни танитувчи энг катта мўъжизалигини толиби илм тушуниб етиши керак. Сўнгра агар инсон шу айтиб ўтилган нарсаларни ва Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайхи ва саллам рост ҳақиқий Аллоҳнинг элчиси эканликларини далили билан мўъжизалар орқали ўрганиб-тушуниб етса, демак у, яъни толиби илм ҳудди туя ўз арқонини эгасига бергани каби, ўзининг арқонини Аллоҳнинг ва Росулининг шариятига бериши керак. Қачонки шу ишни қилмаса, демак у этиқодида камчилик борлигини, тўғирлаш зарур бўлган жойини билиб олиши лозим. Сўнг тўлалигича Исломни, Аллоҳни яратувчи эканини, Пайғамбаримизни ростгўй чин элчи эканлигларини англаб етиши керак. Сўнгра, фикр эътиқодини тўғрилаганидан кейин таҳорат қилишни ва уни фарз вожибларини, намозни ва унинг фарзларини, закотни (агар мол-мулки закотга этса), ҳажни (агар мукаллаф бўлса ва қурби етса), шунингдек яна инсонга фарз бўлган бошқа амалларни ўрганиб чиқиши керак. Шундан сўнгра, бу санаб ўтилган ишларни толиби илм тўлиқ бажариб бўлиб, кейин фазилатларга ўтиши керак. Сўнгра, Қуръонни ёдлаш ва тафсирини ўрганиш билан машғул бўлиши керак. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳадисларидан ҳам хабари бўлиши, уларнинг сийратларини ўқиб чиқиши, ҳамда саҳобаларни яшаб ўтган ҳаётлари билан қизиқиши ва уламоларнинг ҳаётидан ҳам билиши керак. Шу тариқа толиби илм илм йўлида давом этади. Сўнгра, наҳвни (араб тили граматика қоидаларини) ўрганиш билан тўғри чиройли гапиришни ўрганиши, қоидаларни ўзлаштириши, луғавий сўзларни хоҳ фиқҳда, хоҳ тафсирда, хоҳ ҳутбада бўлсин ўрганиб чиқиши керак. Шулардан кейингина у инсон илмини мукаммаллаштиради. Ва мен барча зарурий амалларни кетма-кетлигини сизга санаб бердим. Яъни, сиз Аллоҳга тўлиқ ишонмасдан, ёки ишонса ҳам далилини билмасдан олдин Қуръон ёдлаш, ҳадис, сийрат ўрганишингиз ножоиздир. Чунки, кўриб турганингиздек, уларданда муҳимроқ ва зарурроқ нарсалар бор. Шулардан кейин китоб ёзиш ҳам, ёзиш учун ҳиммат ҳам керак бўлмайди. Қачонки ҳиммат чала бўлмаса ўлмайди, муроду-мақсадга эришиш учун керакли тажриба бўлиши керак. Сен қачон шу нарсаларни кетма-кетлигида ўқиб-ўрганиб чиқсанг, шундагина сенинг ҳимматинг баланд бўлади, қаламинг тинмайди ва инсонларга илм талабида эканингни исботлай оласан. Агар аксини қилсанг, шунча илм олиш ҳимматлари бор бўла туриб, лекин уларнинг ҳеч қайсисини амалга оширолмайсан. Негаки улар оддий орзуга айланади ва орзу қилишдан -ҳиммат талаб қилишдан олдин сабабларини, унга етказадиган йўлларни ушлаш керак. Энг асосий йўллари эса шу тепадаги амалларни кетма-кетлигида ўрганиб чиқишдир: биринчи, Аллоҳни ва Аллоҳнинг Росулини таниш, Қуръон ёдлаш ва тафсирини ўрганиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳадисларини ўқиш, сўнг Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини ва уламоларнинг сийратларига ўтиш, кейин эса араб тили грамматика қоидаларини, ҳутба қилишни сирларини, ишлатилиши керак бўлган сўзларни ўзлаштириш муҳимдир. Шулардан кейингина толиби илмнинг ҳиммати, иродаси, орзуси юқори бўлади ва у ниятига албатта эришади. Ва агар сен шу нарсаларни олишга қийналсанг, дангасаликни сезсанг, неъмат берувчи Зотдан – Аллоҳдан бу нарсани тўлиқлигича беришини сўраб илтижо қил. Шунда сенга ҳеч қачон хайру-яҳшилик келмай қолмайди, ва ҳеч қачон хайру-барокат ўтиб...
Савол: Жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам намоз дуруст бўлади. Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади (“ал-Мухтасар фил-Фиқҳил-Ҳанафий” китоби). Бу мавзуда Ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири “ал-Фатаво Ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Жаноза намози ёлғиз имомнинг адо қилиши билан ҳам дуруст бўлади. Чунки жамоат бўлиб намоз ўқиш – жаноза намозининг шарти эмас, “Ниҳоя” китобида шундай келган” (“Китобус солаҳ”,). Жанозага қатнашувчилар кам бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ҳанафий аллома Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва васаллам: “Кимнинг жанозасини уч саф мусулмон ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом ал-Ҳоким ривоятлари). Шунинг учун ҳам “Муҳит” китобида айтилади: “Жанозада уч саф қилиш мустаҳаб. Агар жаноза ўқийдиганлар етти киши бўлса, бири олдинга чиқиб имом бўлади, орқасидан уч киши туради, кейинги қаторда икки киши, охирги қаторда бир киши туради”.” (“Раддул Муҳтор”). Гувоҳ бўлиб турганимиз хатарли вирус тарқалган карантин даврида, шу вирусдан ёки бошқа сабаблар билан вафот этганларнинг жанозаларига камида етти киши йиғилса, фазилатли жамоатга айланади. Юқорида зикр қилингани каби уч саф мусулмонлар жанозасини ўқиган маййитга Аллоҳнинг раҳмати бўлишини умид қиламиз. Демак, бугунги кундаги жанозаларга карантин сабабли катта жамоат йиғилмаётган бўлсада, мусибат эгалари тушкунликка тушмасдан, имкон қадар ўз бурчларини бажаришлари ва Аллоҳ таолонинг кенг раҳматидан умидвор бўлишлари лозимдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати Манба: muslim.uz 1 164