islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Россиянинг Томск вилояти Асино туманидаги ёғоч уйда юз берган ёнғинда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига ҳамдардлик

Россия Федерациясининг Томск вилояти Асино туманидаги ёғоч уйда юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 10 нафар фуқароларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. Ҳалол меҳнат қилиб, аҳли оила нафақаси йўлида ҳалок бўлган ушбу йигитларимизнинг охиратлари обод бўлишини Ҳақ таолодан сўраймиз. Ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг ҳақларига дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш инсоний бурчимиздир. Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши айтилган. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида киши сувга ғарқ бўлиб, ўтда куйиб, том остида қолиб вафот этса, шаҳидлик мақомини топиши таъкидланган. Мазкур ёнғинда вафот этган юртдошлармизнинг ҳақларига дуо қилиб, Яратган Парвардигордан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини илтижо қилиб сўраймиз. Ҳалок бўлганларнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз. Парвардигоримиз қурбонларни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байти ва фарзандларига сабру жамил берсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси 580

Динимизда фарзанд тарбияси

Никоҳ инсонлар учун муҳим эҳтиёждир. Ҳузур-ҳаловат, бахт-саодат оилада таъмин этилади. Фароғат истаб дунё кезган киши уни фақат оилада топади. Оила – гулзор бўлса, фарзанд – шу гулзорнинг энг чиройли гули, чечаги. Бу мўъжаз мавжудотнинг табассуми, қаҳқаҳаси оиланинг энг катта шодлигидир. Фарзанднинг ҳиди жаннат бўйидир. Гулнинг етилиб, камол топиши, ён-атрофига бетакрор ифор таратиши учун сув ва зиё нақадар муҳим, нақадар беқиёс. Демак-ки, фарзандларимизнинг ҳам оилада, маҳаллада, жамиятда, мамлакатда ва бутун дунёда етук, комил инсон бўлиб, маърифат таратишида, дунё аҳли учун фойдали шахс бўлишида ота ва онанинг алоҳида-алоҳида мислсиз ўрни, бошқа ҳеч ким босолмайдиган залвори бор, албатта! Аммо минг афсус, вазиятни доим назорат қилишнинг иложи йўқ. Мазкур муқаддас ришта – оила баъзан хоҳласак-хоҳламасак дарз кетади, фарзандларнинг кўз ёшларига қарамасдан ота ва оналар баъзан ажралишади. Ажрашгандан сўнг фарзанд кимда қолади? Шариатимизга кўра, боланинг тарбияси аёлларга берилади. Чунки аёллар эркаклардан кўра шафқатли ва сабрлидирлар. Аёлларда энг биринчи валоят хаққига эга бўлган зот боланинг онасидир. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Отаси мендан ажрашгандан сўнг қорнимда кўтарган сут бериб эмизган ва бағримда ўстирган ўғлимни тортиб олиб қўймоқчи,” деб шикоят қилиб келган аёлга, “Сен токи эрга тегмас экансан болани олиш сенинг ҳаққингдир,” дедилар. (Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилганлар) Ҳанафий ва шофеъийларга кўра, онадан кейин боланинг тарбиясига энг лойиқ бўлганлар онасининг онаси, отасининг онаси, синглиси, ундан кейин эса холаси ҳисобланади. Бундан шу нарса тушунилади-ки, агар оилада ота-онаси йўқ бўлса болага бувилари ва хола-аммалари қараши керак бўлади. Агар болага онасидан бошқа қарайдиган кимсалар бўлмаса, онаси болага қараши шарт. Агар бошқа қарайдиганлар бўлса онанинг болага қараш мажбурияти йўқолади. Чунки она эрга тегадиган бўлса, онадаги биринчи валоятга эга бўлиш ҳуқуқи йўқолади. Биронта аёлга уйланмоқчи бўлган эркак унинг фарзандларини қабул қилишга мажбур эмас. Агар болаларининг бошқа боқувчиси йўқ бўлса, бу унга мажбурият бўлиб қолади. Акс ҳолда, бола зое бўлиш эҳтимоли бор. Аёлларда ҳам ҳолат худди шундай бўлади. Эрининг фарзандларини қабул қилишга мажбурмаслиги уларнинг ҳуқуқидир. Фақат болалар қарашга муҳтож бўлсалар, уларга қарайдиганодам бўлмаса, аёл болаларга қарайди. Болаларни қабул қилади ёки оила қурилмайди. Бола кимда бўлишидан қатъий назар нафақасини отаси беради. Аёл фақир бўлса, бу нафақани бола билан бирга истеъмол қилади. Агар боланинг отаси бўлмаса, боланинг молидан сарфланади. Боланинг моли йўқ бўлса, нафақани ўзлари (ким қараётган бўлса ўша) бериши вожиб бўлади. Кичкина қиз бошқаси билан оила қурган онаси билан қолади, ёки онасининг холасига ёки аммасига берилади. Ўғил бола етти ёшга тўлганда, қиз бола балоғатга етганда отасига ҳам берилиши мумкин. Агар отаси йўқ бўлса, отасининг фосиқ бўлмаган қариндошига бериш мумкин. Болали оилаларда ажрим ҳақида сўз кетар экан, бола кимнинг қарамоғида қолишида бир тўхтамга келинмаган. Шу сабабдан, бу ҳақдаги қарорлар судялар тарафидан қабул қилинмоқда. Валоят – болани боқиш, ҳимоялаш, қўллаб қувватлаш, таълим тарбияси каби ота-онаси зиммасида бўлган бир қанча ҳақларни ўз ичига қамраб олади. Фарзандни қарамоғига олишда муҳим хусусиятлар Фарзанд тарбиясини белгилаётган мутахассислар, уни кимга беришда асосий унсур сифатида боланинг манфаатига эътибор қаратишлари шарт. Бола манфаати тикланар экан, ота-онанинг қай бири унинг келажагини яхши таъминлай олиши назарда тутилмоғи лозим. Дарвоқе, фарзанднинг ўзи кимни танлаши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бир жиҳатдан, тарбиялаш ҳуқуқи кимга берилишида боланинг ёши ҳам муҳим ўрин тутади. Чунки она парваришига муҳтож бўлган...

Уялмаган кишидан нима кутасиз?

Бугунги кунда ёшларимиз жамиятимизда белгиланган одоб-ахлоқ, этика-эстетика қоидаларига қай даражада амал қилмоқда, шарм-ҳаё каби юксак ахлоқий фазилатларнинг қадр-қимматини тўла англаб етяптими, деган ҳақли саволлар туғилиши табиий. Ёши улуғ инсонлар билан суҳбатда бўлсангиз гап ўзани бурилиб, ёшларнинг юриш-туриши, одоб-ахлоқига бориб тақалади. Нуроний отахонларнинг хотираларини тинглаб, бир кишининг 50–60 йиллик умри давомида жамият ҳаёти, одамлар қиёфаси шунчалик тез ўзгариб кетишидан ҳайратга тушасиз, ёшлар тарбияси ҳақида куйиниб гапиришлари маъносини тушунгандек бўласиз. Айни даврда бутун дунёда содир бўлаётган миллий маънавиятимизга зид турли ҳодисалар жамиятимиз ҳаётига бевосита “оммавий маданият” кўринишида кириб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Буни айрим ёшларнинг ўзини тутиши, муомаласи, кийинишида ҳам яққол сезиш мумкин. Мазкур масалалар, хусусан, ҳаё фазилатининг динимизда тутган ўрни, ҳаёга доир шариат кўрсатмалари ҳақида кенгроқ тушунча бериш мақсадида устоз ва мутахассисларга мурожаат қилдик: – Киши вужудида ўзгалар қараши ҳаром қилинган жойларни, хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, бошқалар ҳузурида очиш, номаҳрамларга кўрсатиш ҳалол эмас, – дейди Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз МАНСУР. – Эркакларда тананинг киндикдан тизза остигача бўлган қисми, муслима аёлнинг эса икки кафти, оёқ тўпиғининг пастки қисми (қадами) ва юзидан бошқа бутун бадани аврат ҳисобланади. Сочининг гажаги ҳам. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир диннинг хулқи бўлади. Исломнинг хулқи эса ҳаёдир”, дедилар (Ибн Можа ривояти). Намозхон киши авратларини қалинроқ кийим билан бекитиши шарт. Агар кийим баданнинг ранги яққол билинадиган даражада бўлса, у билан намоз ўқиш жоиз эмас. Аврат аъзонинг тўртдан бирининг узрсиз очилиб қолиши намозни бузади. Агар аъзо намоз ичида очилиб кетса, дарҳол уни бекитиб, намозини давом эттириши мумкин. Намозда авратнинг бекитилиши талаб қилинганидек, намоздан ташқарида ҳам уят ўринларни ёпиб юриш лозим. Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитобан бундай дейилади: “Эй Пайғамбар!Хотинларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг хотинларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ташлаб олсинлар! Мана шу уларнинг (ким эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Аҳзоб сураси, 59-оят). Одамлардан ҳаё қилиш уят аъзолар – аврат жойларини бекитиш, бегона кўзлардан яшириш билан бирга, кишиларга тили, қўли билан озор бермаслик ҳам тушунилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳдан чин ҳаё қилингизлар!” Шунда саҳобалар, “Бизларнинг чин ҳаё қилишимиз қандай бўлади?”, дейишди. У зот айтдиларки, “Кимки бошини ва ундаги кўз, қулоқ ва бурнини, қорни ва бошқа аъзоларини турли ҳаром ишлардан сақласа ва бу дунё зийнатига ортиқча берилмай, ўлим ва қабр азобини эсидан чиқармай юрса, ўша киши Аллоҳ таолодан чин ҳаё қилган бўлади”, дедилар. Улуғ саҳобийлардан Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу масжидга бораётса, одамлар намоздан чиқиб келишаётган эди. Шунда у киши бир четга чиқиб, одамларга йўл берди. У зотдан нега ундай қилдингиз, деб сўраганларида: “Одамлардан уялмаган кишидан ҳар қандай ёмонликни кутса бўлади”, деб жавоб берди. Ҳаё – ҳеч ким кўрмайдиган жойда ҳам ўзини ноўрин ҳаракатлардан тийишни тақозо этади. Ҳакимлар: “Ўзидан ўзи уялиш бошқалардан уялишдан кўра кўпроқ бўлмоғи лозим”, деганлар. Уламолардан бири эса: “Кимки очиқ-ойдинда қилиш уят бўлган ишни хилватда қилса, у ўзини нафси олдида қадрсиз қилибди”, дейди. Инсон кўнглига келганини ҳаёсизларча қилиб кетавериши ҳайвоний сифат саналади. Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу: “Кимки ҳаё кийимини кийса, бошқаларнинг айбини кўрмайдиган бўлиб қолади”, дейди. Ҳаёли инсон, биринчи навбатда, ўзининг юриш-туриши, гап-сўзига эътибор бериб, бошқалардан айб қидирмайди, бировнинг устидан кулиш ёки...

“Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг” (биринчи мақола)

Меҳрибон ва раҳмли бўлган Зот Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду-саноларимиз, суюклигимиз, икки олам Сарвари Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламга чексиз салоту-дурудларимиз бўлсин! Биз бу мақолада Набий соллалоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш мавзусини кенгроқ ёритишга ҳаракат қилдик. Меҳрибон Роббимиз Аллоҳ таолодан бу мақоламизни манфаатли қилишини, уни ёзиш жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни афв этиб, даргоҳида ҳусни мақбул айлашини ўтиниб қоламиз. “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг”. (Аҳзоб сураси, 56-оят) Аллоҳ таоло тарафидан бўлган саловот раҳматдир. Бандалар тарафидан бўлган саловот дуодир [1].  Фаришталар тарафидан бўлган саловот бу уларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учун у зотга лойиқ нарсани – Аллоҳ таолонинг раҳматини сўраб қиладиган дуоларидир. Шунда Аллоҳ таоло тарафидан бўлган раҳмат устига фаришталарнинг яна раҳмат сўрашлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бериладиган  раҳмат борлиқдаги барча нарсани қамраб оладиган раҳмат эканини келтириб чиқаради. Натижада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айни раҳмат манбасига айландилар [2]. Фаришталар ва мўминларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишларининг ҳикмати ана шу иш билан шарафланишларидир. Чунки улар бу иш билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бандалар зиммасидаги баъзи ҳақларини адо этган бўладилар. Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломга саловот айтиш кайфияти Аллоҳ азза ва жалла бизга бу саловотнинг кайфиятини Ўз Китобида баён қилиб бермади. Аллоҳ уни Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиллари орқали бизга баён қилиб берди. [3] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш кайфияти борасида бир неча ҳадислар ривоят қилинган. Биз бу ўринда бу ҳадисларнинг иккитасини келтириш билан кифояланамиз. Амр ибн Сулайм Зуроқийдан ривоят қилинади: “Менга Абу Ҳумайд Саъийдий ўзининг Набий алайҳиссаломга шундай дегани хабарини берди: “Эй Аллоҳнинг Расули! Биз сизга қандай саловот айтамиз?” У зот: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва азважиҳи ва зуррийятиҳи. Кама соллайта ъалаа али Иброҳима. Ва барик ъалаа Муҳаммад ва азважиҳи ва зуррийятиҳи. Кама барокта ъалаа али Иброҳима. Иннака Ҳамидум-Мажийд.” (Молик, Бухорий, Муслим ривояти). (Маъноси: Аллоҳим, Муҳаммадга, у зотнинг аёлларига ва фарзандларига Иброҳимнинг оиласига саловот айтганингдек саловот айтгин. Ҳамда Муҳаммадга ва у зотнинг аёлларига ва зурриётларига Иброҳимнинг оиласига барака берганиндек барака бергин! Сен Ҳамийд (Барча мақтовлари ила мақталган) ва Мажийд (шон-шуҳрат ва қадри баланд ва чексиз) Зотсан.) Абдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинади: “Менга Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу йўлиқди ва шундай деди: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бир ҳадя (яъни ҳадис)ни сенга тортиқ қилайми?”. Мен: “Албатта”, дедим. У зот: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан савол сўраб, “Эй Аллоҳнинг Расули, сиз – аҳли байтга саловот айтиш қандай бўлади? Батаҳқиқ, Аллоҳ сизга қандай салом йўллашимизни ўргатди”, дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳима ва ъалаа аали Иброҳим. Иннака Ҳамидум-Мажийд. Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳима ва ъалаа аали Иброҳим. Иннака Ҳамидум-Мажийд, денглар”, дедилар.” (Муттафақун алайҳ фақат Имом Муслим икки ўриндаги “ъалаа Иброҳима” ни келтирмаган.)  Юқорида ўтган икки ва бундан бошқа ҳадислардаги “аали Муҳаммад” (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилалари) борасида уламолар турли хил фикрлар билдиришган. Улардан баъзилари “аали Муҳаммад”дан мурод закот олишлари ҳаром қилинган Бану Ҳошим ва Бану Мутталиб каби Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломнинг авлодлари”, дейишса, баъзилари “Ҳар бир тақводор банда ёки жамики уммат”, деганлар.[4]...

Ақида мактаби асосчиси Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ

Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Аҳли сунна вал жамоанинг икки йирик ақидавий мактабидан бири Мотуридийлик йўналишининг асосчисидир. Имом 240/850 йилда туғилган. У “Имомул Ҳуда-Тўғри йўлга бошловчи”, “Аламатул ҳуда-Тўғри йўл байроқдори” ва “Имомул мутакаллимийн-Калом илми олимлари пешвоси” унвонлари билан танилган. Баъзи тарихчилар уни машҳур саҳоба Абу Айюб Холид ибн Зайд Ансорий авлоди эканлигини айтадилар. У муътазилалар билан баҳс-мунозара олиб бориб, Ўрта Осиёда ўша даврда кенг тарқалган бошқа адашган фирқаларга раддиялар берган. У адашган фирқаларнинг иддаоларидан Аҳли сунна вал жамоа ақидасини ҳимоя қилди. Устозлари: Имом Мотуридийнинг устозлари забардаст имомларга, Имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари Абу Юсуф Ансорий ва Муҳаммад Шайбонийларга бориб етади. Ва бошқа силсила орқали Имом Мотуридийнинг шайхи ақида илмини тўғридан-тўғри имом Абу Ҳанифадан олган. Шунинг учун имомнинг ақида усули Имом Абу Ҳанифа ёндошувларига асосланган. Имом Абу Ҳанифанинг ақидага оид китобидаги эътиқодий масалаларни ҳар томонлама ўрганиб, ўз замонаси талабларига биноан тушунтириб берди. Имом Мотуридийнинг илм олишдаги силсиласи қуйидагича: 1-йўл: Имом Абу Мансур Мотуридий→ Абу Наср ал-Иёзий ва Абу Бакр Аҳмад Журжоний → Абу Сулаймон Журжоний → Имом Муҳаммад Шайбоний ва Қози Абу Юсуф → Имом Абу Ҳанифа → Ҳаммод ибн Абу Сулаймон – Имом Наҳаий → Алқама ибн Қайс → Абдуллоҳ ибн Масъуд. 2-йўл: Имом Абу Мансур Мотуридий → Нусайр ибн Яҳё Балхий ва Муҳаммад ибн Муқотил Розий → Ҳаким ибн Абдуллоҳ Балхий ва Абу Муқотил Ҳафс ибн Салом Самарқандий → Имом Ҳамбу Ҳама Абу Сулаймон → Иброҳим ан-Наҳаий → Алқама ибн Қайс → Абдуллоҳ ибн Масъуд. Шайхлари: Абу Бакр Аҳмад Журжоний Муҳаммад ибн Муқотил Розий (248 ҳ. / 862 м.) Абу Наср Аҳмад бин Аббос ал-Иёзий (268 ҳ. / 881 м.) Нусайр ибн Яҳё Балхий (268 ҳ. / 881 м.) Шогирдлари: Абул Қосим Ҳаким Самарқандий (342 ҳ. / 953 м.) Абу Бакр Муҳаммад ибн Наср ал-Иёд (361 ҳ. / 971 м.) Абу Аҳмад ибн Абу Наср ал-Иёзий Абу Муҳаммад ибн Мусо Паздавий (390 ҳ. / 1000 м.) Абул Лайс Бухорий (373 ҳ. / 984 м.) Абул Ҳасан Али ибн Саид Рустуғфаний (345 ҳ. / 956 м.) Китоблари: Китобут Тавҳид. Ақидату Имоми Аби Мансур ал-Мотуридий (Шарҳ Тожуддин Субкийнинг “Сайфул ал-машъур фий Шарҳи Ақидати Аби Мансур” деб номланган китоби Истанбулда араб ва турк тилларида босилган. Китобнинг имомга тегишли эканлиги тўғрисида ихтилоф мавжуд) Ар-Радду ала аваилил адилла лил Каъбий Радду таҳзибил жадал лил Каъбий Радду ваъийдил фуссақ лил Каъбий Ар-Радду алал Қарамита Китабул жадал Баян ваҳмил Муътазила Таъвилатул Қуръон (Таъвилату Аҳли Сунна) Шарҳу Фиқҳил Акбар Маъхозуш шароиъ Радду китабил имоми ли Равафиза Китабул мақолат фил калом Радду усулил хомса ли Аби Муҳаммад Ал-Бахилий Рисала фил иман Рисала фима ла яжузул вақфу алаиҳи фил Қуръон Китабул усул Олимлар томонидан Имом Мотуридий тўғрисида айтилган мақтовли сўзлар шунчалик кўпки, уларнинг ҳаммасини бу ерда санаб ўтишнинг иложи йўқ. Аслида, бу сўзларсиз ҳам Аҳли сунна вал жамоа имомларининг кўпчилиги унинг Ақида мактабига эргашиб, уни ўзларининг етакчиси сифатида танлаганликлари Имом Мотуридийни эътироф этиш учун етарли омил бўла олади. (давоми бор…) Тошкент шаҳар “Мўйи муборак” жоме масжиди имом-хатиби Луқмон Аблақулов 759
1 1 101 1 102 1 103 1 104 1 105 1 522