Ўзбекистон диний-маърифий муассасалари ва Миср Араб Республикасининг Ал-Азҳар мажмуаси ўзаро ҳамкорлигида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад: Имом Мотуридий меросини янада чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимотининг бузғунчи оқимларга қарши моҳиятини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг “Буюк алломалар юрти” сифатидаги Ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо хиссаси ва мавқеини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш. Конференцияни ўтказиш жойи: Самарқанд шаҳри (Ўзбекистон) Конференцияни ўтказиш муддати: 3-5 март 2020 йил Конференция қуйидаги шўъбаларда фаолият олиб боради: 1. Мотуридия таълимоти ва ҳозирги замон. 2. Замонавий давлат шароитида диний қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш. Биринчи шўъба калом илмининг Мовароуннаҳрга кириб келиши ва ривожланиш тарихи, Абу Мансур Мотуридий ҳаёт йўли ва унинг асарларида кўтарилган мавзулар таҳлилига бағишланади. Шунингдек, Имом Мотуридийдан кейинги даврда мотуридия таълимоти ривожланиш даражаси ва мовароуннаҳрлик мотуридийшунос мутакаллим олимлар ҳаёти, мотуридия таълимоти ривожига қўшган ҳиссалари ҳамда уларнинг бугунги кундаги аҳамиятини ўз ичига олади. Иккинчи шўъбада замонавий мусулмон жамиятларида ёшлар ва хотин-қизлар билан боғлиқ долзарб масалалар, улар орасида мутаассиблик ҳолатларининг олдини олиш чора-тадбирлари изланади, Ўзбекистон ва хорижий тажриба ўрганилади, ўзаро уйғунлик йўллари аниқланади, ўз навбатида, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиб қилинади. Анжуманда иштирок этиш, мақола ва маъруза тақдим қилиш шартлари: Мақолалар ўзбек, араб, рус, инглиз тилларида топширилиши мумкин. Конференция натижаси бўйича илмий мақолалар тўплами нашр этилади. Мақолалар бир нусхада босма ва электрон шаклда тақдим қилинади. Чет эллик иштирокчиларнинг мақола ва маърузалари электрон тарзда қабул қилиниши мумкин. Мақола матни MS Office дастурининг WORD 97, 2003 муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 кегел катталиги, 1,5 интервалда бўлиши лозим. Мақола матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб расмийлаштирилади. Маърузачининг исми фамилияси, илмий даража ва унвони (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт, 1 интервал) биринчи қаторда, ташкилот, лавозим, шаҳар ва мамлакат номи иккинчи қаторда, мулоқот телефонлари жой коди билан электрон манзил учинчи қаторда кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. Асосий матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий 11 (почта индекси: 100011), Ўзбекистон халқаро ислом академияси. Телефон: (71) 244-00-56, Факс: (71) 244-00-65, е-mail: conference@iiau.uz, imammaturidicon@gmail.com Конференция мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди. Мақолалар 2020 йил 15 февралга қадар қабул қилинади. INFORMATION LETTER International scientific-practical conference on the subject of “Imam Abu Mansur Moturidi and the teachings of moturidia: the past and the present” An international conference on the topic “Imam Abu Mansur Moturidi and the teachings of moturidia: the past and the present” will be held in cooperation with religious educational institutions of Uzbekistan and Al-Azhar complex of the Arab Republic of Egypt. The main purpose of the conference: Further study of Imam Moturidi’s scientific heritage, to reveal the essence of the teachings of moturidia against destructive sects, throughout the world promotion of the invaluable contribution to Islamic civilization of Uzbekistan as the “Country of Great Scholars”. Place of the conference: Samarkand, Uzbekistan Date of conference: March 3-5, 2020 The conference will be held in the following departments: Teachings of moturidia and modernity. Preservation and development of religious values in the modern state. The first branch is devoted to the analysis of the arrival and development of Kalam in Movarounnahr and topics raised in the works...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи мажлисида қилган чиқиши давомида Ислом дини аҳкомларига нотўғри ёндошиб, диний мутаассибликка берилиб кетиш ҳолатлари рўй бераётганини айтиб ўтди. Президент айниқса Қашқадарё вилоятидаги вазиятдан ташвишда эканини таъкидлаб, XI-XII асрларда яшаб, ижод қилган аллома Абул Муин Насафий меросини ўрганишга чақирди. «Охирги вақтларда Қашқадарёда турли иллатлар кўпайиб кетди. Илгари ҳеч бундай бўлмаган, мен ҳайронман. Энди савол пайдо бўлади: муқаддас Ислом динини ўргатиш учун керакли ишларни амалга оширдикми? Қашқадарёда бирорта муқаддас қадамжо борми? Биз бундай жойга етарлича эътибор бердикми? Қашқадарё ҳокимидан шу ҳақда сўрадим ва «бор», деган жавоб олдим. Сўрасам, қайсидир жойда бир дарахт бор экан ва улар зиёратга бориб, ўша дарахтга латта боғлаб қайтар экан. Хўш, дарахтга латта боғлашда қандай илм бор экан? Биз ўша жойни ўргандик, ҳеч қандай муқаддас нарса йўқ. Қарши шаҳрида Насафий бобомизнинг ёдгорлиги бор (Абул Муин Насафий зиёратгоҳи — таҳририят изоҳи). Энди савол пайдо бўлади: бобомизнинг илмини етарлича ўрганганмизми? Бирор университетда бир соат бўлса ҳам унинг китобларидан дарс ўтилганми? Йўқ. Алломамиз бундан минг йил олдин айнан динда тўғри йўлдан адашганлар ҳақида китоблар ёзиб кетган. Бу китобларни биз ўқиганмизми? Йўқ. Мисрдаги катта-катта университетларда Насафийнинг китоблари ўрганилар экан», — деди Шавкат Мирзиёев. 570
Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ номи билан шуҳрат қозонган аллома Абулфайз Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурраззоқ ал-Ҳусайний аз-Забидий (1145-1205 ҳ./1732-1790 м.) раҳимаҳуллоҳ таниқли тилшунос, муаррих ва ҳадисшунос олим ҳисобланади. Ҳиндда туғилган, Яманда ўсган, Мисрда яшаган. Унинг ўз давридаги шуҳрати шу даражага етганки, “Кимки Муртазо аз-Забидийни зиёрат қилиб, дуосини олмасдан ҳажга борса, ҳажи мукаммал бўлмайди”, дейишган. У зот Мисрда вафот қилганлар. Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳнинг 50 дан ортиқ муҳим асарлари мавжуд. Луғатга оид “Тож ал-арус” асари ўн жилдни ташкил қилади. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг “Эҳё ал-улум ад-дин” асарига битган шарҳи “Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин” деб аталган бўлиб, у ҳам 10 жилд қилиб нашр қилинган. Ҳанафий мазҳабининг далилларига бағишланган икки жилдли асари “Уқуд ал-жавоҳир ал-мунифа фий адиллати мазҳаби ал-Имом Аби Ҳанифа” деб аталган. Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ “Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин” асарида аҳли суннат ва жамоат деганда айнан ашъарийлик ва мотуридийлик тушунилишини бу тариқа таъкидлаганлар: إذا أطلق أهل السنة و الجماعة فالمراد بهم الأشاعرة و الماتريدية “Қачон аҳли суннат ва жамоат дейилса, улардан мурод ашъарийлар ва мотуридийлардир!” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 6). Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг бидъатчи эмасликларини, уларнинг йўллари салафи солиҳларнинг йўлларига мувофиқ экани зикр қилинган: و ليعلم أنّ كلّاً من الإمامين أبى الحسن و أبى منصور رضى الله عنهما و جزاهما عن الإسلام خيرا لم يبدعا من عندهما رأيا و لم يشتقا مذهبا إنما هما مقرران لمذاهب السلف مناضلان عما كانت عليه أصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلم و ناظر كلّ منهما ذوى البدع و الضلالات حتى انقطعوا و ولوا منهزمين “Билинсинки, ҳар икки нафар имом Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ – ислом динидан бу икки зот мукофатлансин – ҳеч бирлари бирор бир фикрни бидъат қилиб айтмаганлар, ўзларича бирор бир янги мазҳаб ҳам тузмаганлар. Бу икки зот ўтган салафи солиҳларининг мазҳабида мустаҳкамдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари юрган йўлда юргувчидирлар. Бу икки зотнинг ҳар бири бидъатчилар ва адашганлар билан мунозара қилганлар. Ҳатто бидъат аҳли ва залолатга кетганларнинг йўлларини кесиб ташлаганлар ва орқасига қарамай қочишларига мажбур қилганлар” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 7). Бошқа бир ўринда Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: و المراد بأهل السنة هم الفرق الأربعة المحدثون و الصوفية و الأشاعرة و الماتريدية “Аҳли суннадан мурод тўрт мазҳабга эргашганлар, муҳаддислар, сўфийлар, ашъарийлар ва мотуридийлардир!” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 86). Хуллас, бугунги кунда аҳли суннат ва жамоат деганда анъанавий тўрт мазҳаб – ҳанафийлик, моликийлик, шофеъийлик, ҳанбалийликка сидқидилдан амал қилувчилар, эътиқодда эса айнан ашъарийлик ва мотуридийликка ишонувчилар тушунилади. Бундан бошқа йўл бидъат ва залолатдир! Ашъарийлик ва мотуридийликни аҳли суннат ва жамоатдан оғишган деб сафсата сотишнинг ўзи жуда катта адашувдир. Минг йиллик мусулмонлар ҳаққи-ҳурмати, биз асрлар давомида ашъарий ва мотуридий бўлиб келган мусулмонлар юрган йўлдан, бутун ислом оламига устоз бўлган аллома бобокалонларимиз эргашган ашъарийлик ва мотуридийлик эътиқодий таълимотидан четлашмаслигимиз керак. Парвардигори олам бизни ҳанафий ва мотуридий ҳамда нақшбандий қилиб қўйганига беҳад шукрлар айтамиз ҳамда бизни бу йўлдан айирмаслигини сўраймиз! Аллоҳ адашганларга инсоф-у тавфиқ берсин! Ҳамидуллоҳ Беруний 741
Сир эмас энг кўп севиб истеъмол қилинадиган гўштлардан бири товуқ гўштидир. Шунинг учун ҳозирги кунда камроқ харажат билан кўпроқ товуқ гўшти тайёрлаш мақсадида товуқлар махсус техник жиҳозлар билан сўйилмоқда. Тасаввур қилиш учун айтадиган бўлсак, улкан техник жиҳознинг лентасига оёғидан осиб қўйилган тирик товуқлар бир томондан кириб, иккинчи томонидан қадоқланган тайёр гўшт ҳолида чиқади. Яъни, товуқни, сўйишни ҳам, патларини ва ичак-чавоқларини тозалаб махсус идишларга жойлашни ҳам техник жиҳозлар амалга оширади. Фақат ичак-чавоқларини тозалашда қўл меҳнатидан ҳам фойдаланилади. Шу ўринда техник жиҳозда сўйилган товуқ гўшти шаръан ҳалол ҳисобланадими? ёки унда юқорида айтилган тўртала шарт топиладими? деган ҳақли савол пайдо бўлади. Бу саволга уламоларимиз батафсил жавоб берганлар. Жавобнинг хулосаси қуйидагичадир: сўйилган жонлиқнинг ҳалол бўлиш шартларидан бири “бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтишидир. Шунга кўра техник жиҳоз билан сўйилганда аввало сўйювчи ким эканини аниқлаш лозим бўлади. Мазкур техник жиҳозни ҳаракатлантириш тугмасини ким босган бўлса, ўша сўйювчи ҳисобланади дейиш мумкин. Чунки амаллар ақлсиз техникага нисбат берилмайди, балки ушбу техник жиҳозни ҳаракатлантирган кишига нисбат берилади. Шунда ўша киши ушбу техника воситасида товуқ сўйган бўлади. Яъни, “бисмиллаҳ”ни жонлиқни сўйювчининг ўзи айтган бўлади. Лекин бундай сўйишда бошқа бир шарт, яъни, “бисмиллаҳ”ни сўйилаётган жонлиққа тайин қилиш шарти топилмайди. Чунки ўша сўйиш жиҳозини ҳаракатга келтирувчи бир марта ҳаракатга келтиради. Масалан, мазкур киши эрталаб “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиб техник жиҳозни ҳаракатга келтирса, бу жиҳоз кун давомида минглаб товуқларни сўяди. Уни ҳаракатга келтирувчининг бир марта “бисмиллаҳ” дейиши ушбу минглаб товуқлар учун ҳам етарли бўладими? Ваҳоланки Қуръони каримда: “Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар”, деган буйруқ келган. Шунга кўра уламолар ҳар бир жонлиққа алоҳида “бисмиллаҳ” айтиш ва айтгандан сўнг тез сўйиш лозим бўлади, деганлар. Товуқларни техник жиҳоз билан сўйишда эса мазкур шарт топилмайди. Яъни, техник жиҳозни “бисмиллаҳ”ни айтиб ҳаракатга келтирган киши ҳар бир товуққа алоҳида “бисмиллаҳ”ни айтган бўлмайди. Чунки унинг айтган “бисмиллаҳ”и ва минглаб товуқлар сўйилиши ўртасида камида соатлаб вақт ўтиб кетади. Демак, ушбу айтилган “бисмиллаҳ” барча сўйилган товуқларнинг ҳалол бўлишига кифоя қилмайди. “Фатавои Ҳиндия” асарида келган қуйидаги ҳукм очиқ далолат қилади: “Агар иккита қўйни устма-уст ётқизиб, пичоқни бир тортишда иккаласини ҳам сўядиган бўлса, битта “бисмиллаҳ” кифоя қилади. Биров бир нечта чумчуқларни қўлида тутиб сўйса, сўйишда “бисмиллаҳ”ни айтиб бирини сўйса ва унинг ортидан иккинчисини “бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйса, иккинчиси ҳалол бўлмайди. Агар “бисмиллаҳ”ни айтганидан кейин пичоқни ҳаммасининг бўйнига биттада тортса, ҳаммаси ҳалол бўлади”. Ушбу ҳукмга кўра техник жиҳоз ёрдамида сўйилган минглаб товуқлар олдинма-кетин сўйилгани, баравар сўйилмагани сабабли уларга битта “бисмиллаҳ” кифоя қилмаслиги келиб чиқади. Агар мазкур техник жиҳозга бир киши тайин қилинса ва у ҳар бир товуқнинг сўйилиш пайтида “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиб турса, сўйилган товуқлар ҳалол бўладими? дейилса, бунга замондош уламоларимиздан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Буҳус фи қозоя фиқҳия муасиро” асарида қуйидагича жавоб берган: “Айтилган ушбу “бисмиллаҳ”нинг шаръан тўғри ҳисобланишига халал берадиган бир қанча мушкул ишлар бор: 1. “Бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтиши керак. Бу айтувчи эса, сўйишга умуман алоқаси йўқ кишидир. Чунки бу киши техник жиҳозни ҳаракатлантиргани ҳам йўқ, ушбу жиҳознинг пичоғини юргизгани ҳам йўқ, товуқнинг бўғзини пичоққа тутгани ҳам йўқ, балки бу одам, сўйиш жараёнига мутлақо алоқаси бўлмаган ташқаридаги одамдир; 2. Техник жиҳознинг тез айланувчи пичоғи бир пайтда унга яқинлашган бир қанча товуқни сўйиб...
Кечга томон телефон жиринглади. Жияним экан. Жавоб бердим. У мендан қизлар учун алоҳида таълим-тарбия, шарқона одоблар ва диний қадриятлар ўргатиладиган бирор маскан бор ёки йўқлигини сўраб қолди. 13 ёшли синглисининг тарбиясидан қаттиқ ташвишда экани, асабийлашгани овозидан сезилиб турарди. Уларнинг оиласини яқиндан билганим учун масалага бошқача ёндашдим: – Тўғри, қизлар учун диний-таълим бериладиган билим юртлари бор, албатта. Лекин ўқув маскани ўзгаргани билан уйдаги муҳит ўзгармаса, нечоғлик фойда берар экан?.. – Ўзиз биласиз, биз акасимиз. Ишдамиз, оила боқамиз. – Мен айтмоқчи бўлган нарса, қизга кўчадан таълим-тарбия берилса, аммо уйдагилар уни назорат қилмаса, у билан шуғулланмаса, илми, ибодатлари учун кўмак бермаса, ўзлари акс ўрнак кўрсатиб турса, фақат мадраса ёки маъҳадга юбориб қўйгани билан иш битмайди-да! Сен кўзлаган мақсадга ета олмайсан. Кўриниши, зоҳири чиройли кўринсада, асли, ботини ўзгармай қолаверади. Синглинг – ўсмир ёшида, у билан яқин бўлиш, дўстлашиш, унинг муаммоларини ўрганиш керак. – Мени биласиз опа, қаттиққўлман, аяб ўтирмайман. Қизларга ортиқча “юмшоқ супурги”лик қилмайман. Ҳатто, хотинимга ҳам. Борим шу! – Тўғри, “боринг шу”дир, лекин айнан мана шу қўрс ва қаттиқ феълинг учун ҳам синглинг сендан узоқда. Дўстлари – оила аъзолари эмас. Уларни ким эканлигига назар сол. Дарслардан қочиб юрадиган йигит-қизлар, “севишганлар” ва яна ёмон одатларга ўрганган ўсмир ёшлар. Сен уни койиб бераверсанг, ҳар битта қадами учун жазолайверсанг, қатъий ва кескир чора кўраверсанг, у албатта, уйдан безиб кўчадан “меҳр” қидиради. Сендан қўрққани учун “одобли” бўлиб кўринади, лекин ўз одатларини тарк қилмайди. – Телефонини кўриб қолдим… “смс”ларини ўқиб фиғоним чиқиб кетяпти, аҳмоқ қиз! Ўғил бола бўлганида аямай савалар эдим, қиз болада бу… – Қарагин-да, дин инсонларни қўполлик билан насиҳат қилишга чақирмаган, аксинча юмшоқлик ва мулойимлик катта самара берган. Яхшиси сен у билан дўстлаш. – Дўстлаш?! – Ҳа, дўстлаш. Дўсти бўлсанг, сирларини, ичидаги дардини айтади, шунда секин-аста касалликларини, ёмон одатларини билиб, бартараф қилиб бораверасан. Дўстлашиши учун сенга ишони керак, сендан меҳр, шафқат, яхшилик ва илиқлик кўриши керак. Бунинг учун машинангда бирор ерга олиб бор, кўнглига қўл сол, уни эшит. Кўп суҳбат қур. Ҳар хил маазуларда гаплаш. Уни ўрган. Ёқтирган нарсаларини, ширинликларини олиб бер. Мени акамни биласан-а? Қанчалар меҳрибон, ғамхўр ва биз ука-сингиллари учун ўта жонкуяр. Мен ҳатто опам, синглим йўқ деб хафа бўлмайман. Опадан кўра яқин. Сингилдан кўра ҳожатбарор. Бу менинг яхшилигим учун эмас, бу ўзининг яхши инсон, намунали ака эканидан дарак. Сен ҳам мана шунақа ака бўла оласан. Фақат анча сабр, машаққат ва ҳафсала керак бўлади. Сенга ишончи орта боргач, ҳурматинг кучаяди. Натижада гапларингни қабул қила бошлайди. Астойдил куюкаётганингни тушуниб етади. Ўзи ҳам ислоҳ томон юра бошлайди. Кейин сен сўраётган диний тарбия ҳам, оддий насиҳат ҳам кор қилади. Кўриниши диндор ва тарбияли қизга ўхшаса-ю, қалби, одатлари ўша-ўша бўлиб қолаверса, чиройли расмдан фарқи қолмайди… – Ҳа… Лекин ҳамма нарсаси бор. Ўзимизга тўқмиз… Яна нима керак бу беақлга? – Унга моддий таскин керак эмас, яқинларининг меҳри керак… Тушуняпсанми, гапларимни мағзига етиб боролдингми?! – Опа-а-а, ахир тўрт йил институтда ўқиганман мен ҳам! Тушуняпман. – Ўн йил ўқиса ҳам, одам бефаросат, фаҳмсиз бўлиши, ҳикматсиз, тадбирсиз ўйламай-нетмай иш қилавериши мумкин жиян. – Мен ҳам фаросатли ва фаҳмли йигитман. Мана катта рўзғорни эплаб, ҳаммани тадбирини қилиб юрибман. Шартнома пули борми, боғча пулими,...