islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) севган амал

«Мен ва етимнинг кафили  жаннатда мана бундаймиз» (Ҳадис муборак) Етимларга ёрдам бериш ниҳоятда савобли амал. Уларга моддий ва маънавий кўмак бериш, ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги бурчдир. Етимпарварлик кемтик қалбли болажонларни келажакда жамият учун ҳар тарафлама етук шахс бўлиши омилидир. Муқаддас ислом динимизда етимга яхшилик қилишга тарғибот қиладиган оят-ҳадислар жуда кўп бўлиб, мурувватпарвар инсонларга улкан ажру ҳасанотлар  ваъда қилинган. Аллоҳ таоло «Инсон» сурасида айтади: «Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар» (8-оят). Жорий йилниннг 17 декабрь куни “10 декабрь – Инсон ҳақ–ҳуқуқлари куни” ва “11 декабрь – ЮНИСЕФ–БМТ болалар фонди ташкил топган кун” муносабати билан талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, кутубхоначи И.Акмалова ва амалиётчи Г.Маҳамедова ҳамда бир гуруҳ талаба қизлар “Болалар уйига ёрдам” шиори остида йиғилган хайрияларни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 21-сонли меҳрибонлик уйига олиб борди. Талаба қизлар 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган бир гуруҳ синиқ қалб эгалари билан дилдан суҳбат қуришди. Суҳбатда беғубор болакайларнинг орзулари, келажакда олдига қўйган мақсадлари, мактабдаги баҳолари, қайси фанларни яхши кўришлари, уларга яратиб берилаётган имкониятлар хусусида қизғин мулоқот бўлди. Мулоқотдан маълум бўлдики, давлатимиз тамонидан жажжи кемтикларга катта имконият эшиклари очилган. Болалар ингилиз, карейс, рус тилларида бемалол суҳбат қилишар, ҳатто спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақа ғолиблари ҳам бор экан. Ташриф сўнгида талаба қизлар улар билан диний ва дунёвий мавзуларда савол жавоб ўтказиб, ғолибларни эсдалик совғалар билан тақдирлашди. Бу каби учрашувлар талаба қизлар қалбида етимларга нисбатан меҳр ҳиссини янада оширди. Зеро, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонларнинг уйлари ичида энг яхшиси ундаги етимга яхшилик қиланадиган уйдир. Мусулмонларнинг уйлари ичида энг ёмони ундаги етимга ёмонлик қилинадиган уйдир», дедилар. Сўнгра икки бармоқларига ишора қилиб: «Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз» дедилар». Ота-онасиз қолган етим болани ўз қарамоғига олиб, уни кийдириб, едириб-ичириб, тарбиялаб, вояга етказган одам жаннатнинг энг олий мақомида – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бирга туришга мушарраф бўлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 417

Адолат

Адолат – барча замонлар ва барча жамиятларда энг устувор таянч ҳисобланган. Тарихда адолат ҳукм сурган давлатлар ва тузумлар узоқ давом этганини кўришимиз мумкин, аксинча адолатсизликка юз бурганида норозиликлар ва бош кўтаришлар ва тузум ўзгаришларни мушоҳада қиламиз. Лекин адолат нима эканини ва уни қандай амалга ошириш мумкинлигини биз бандаларга Аллоҳ таолонинг ўзи Пайғамбари ва Китоби орқали таълим берган. Аллоҳ таоло жуда кўп ўринда адолат қилишга буюради. Жумладан, одамлар орасида ҳукм қилганда, етимларга васий бўлганда, эр-хотин ўртасида ҳакам бўлганда, бошқа дин вакиллари ҳукм сўраб келганда ва бошқа барча ижтимоий муомалаларда адолатли бўлишга чақиради. Аллоҳ таоло Моида сураси 42-оятида шундай дейди: “Агар ҳукм қилсанг, ораларида адолат ила ҳукм қил. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади”. Адолат араб тилида тенглик, инсоф, ва ҳақ билан ҳукм қилиш каби маъноларини англатади. Албатта Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам адолатни энг ёрқин намунасидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлик чоғларида ҳам адолат, ишонч ва омонатдорлик сифатлари билан одамлар қалбларини забт этган эдилар. Улар бирор нарсада баҳслашиб қолсалар, у зотдан ҳукм сўраб келардилар ва ҳаммалари рози бўладиган адолатни топардилар. Қурайш қабиласи ҳаммалари учун қадрли бўлган Каъбани қайтадан қурганларида, Ҳажарул-асвадни жойига қўйиш масаласида келиша олмадилар. Бу шарафга эга бўлиш учун улар уруш қилишга ҳам тайёр эдилар. Одатда араблар арзимаган сабаб туфайли қирғинбарот урушлар олиб боришарди. Шу воқеада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлмаганларида уруш келиб чиқиши тайин эди. Эшикдан биринчи кирган киши бўлишлари, Ҳажарул-асвадни жойига қўйишлари, ҳар бир уруғдан бир киши вакил бўлиб кийимни ҳар тарафидан кўтаришларини буюришлари барчани рози қиладиган адолат бўлди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга бориб уларни исломга даъват қидилар, лекин улар эси пастларга тошбўрон қилдириб У зотни қонга беладилар. Шунда Аллоҳ таоло фаришта юбориб, уларни дуо қилсалар, жазолашини билдирди. Лекин У зот: “уларни ҳидоят қилгин, чунки улар билмайдилар” , деб дуо қилдилар. Бу бағрикенглик ва адолат эмасми? Қурайш халқи У зотни тўхтатишдан умиди узилганидан сўнг, хаммалари бирлашиб суиқасд режасини ишлаб чиқишди. Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бу ишдан хабардор қилиб, Мадинага ҳижрат қишга изн беради. Улар суиқасдни амалга ошириш кечасида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига Али розияллоҳу анҳуни қўйиб чиқдилар. Сабаби, У зотга маккаликлар омонатларини ишониб топширишган эди. Омонатларни эгаларига қайтариш учун Али розияллоҳу анҳуни вакил қилиб кетган эдилар. Макка халқи У киши келтирган диндан нафратлансалар ҳам, У зотга қаттиқ ишонар эдилар. У зотни адолатлари ва омонатдорликларини қарангки, ўзларини ўлдирмоқчи бўлган кишиларни моллари учун қайғуриб, эгаларига етказиш учун Али розияллоҳу анҳуни қолдириб кетдилар. Бундай адолатли қарорни бошқа ҳеч ким қила олмас эди. Аммо у зот мисли кўрилмаган тенглик ва адолат асосларини ўрнатдиларки, бутун дунё ҳозиргача бундан ҳайратдадир. Авваллари жамиятда жуда катта табақаланиш юзага келган эди. Қулнинг ҳуқуқи ҳайвон билан тенг, аслзодалар эса жуда шарафланар эди. Аёл кишиларни умуман ҳуқуқи йўқ бўлиб аслзодаларга валийлари томонидан чекланмаган миқдорда бериб юбориларди, ёки жоҳилона ор ва номус туфайли тириклайин кўмиб юбориларди. Шу тарзда узоқ давом этган зулматга тўла ҳаёт тарзидан сўнг вазиятларни ўзгартирувчи ва ақлларни лол қилувчи инқилобий ғояни эълон қилдилар:” Эй одамлар! Албатта, сизнинг Роббингиз бирдир. Албатта сизнинг отангиз бирдир. Ҳаммангиз Одамдансиз. Одам тупроқдандир. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Арабнинг ажамдан фарқи фақат тақво биландир”. Ушбу эълонда башариятни бирлаштирувчи, тинчлик ва омонликни...

Уламоларни мазаҳ қилиш жоҳиллик ва нодонликдир

«Қасамки, агар улардан (нега масхара қиласиз, деб) сўрасангиз, албатта, улар: “Биз фақат (баҳсга) чўмиб, ҳазиллашяпмиз”, де­йишади. Айтинг: “Аллоҳни, оятларини ва Расулини масхара қилаётган эдингиз-ку?! Узр айтмангиз! Имонингиздан кейин (яна) куфрга кетгансиз. Агар сизлардан бир тоифани (тавба қилгач) афв этсак, бошқа бир тоифани жиноятчи бўлганлари сабабли азоблаймиз» (Тавба сураси, 65–66-оятлар). Ояти карималарнинг но­зил бўлишига қуйидаги ҳо­диса сабаб бўлган. Муфассирларнинг ёзишича, Абдуллоҳ ибн Умар ро­зиял­лоҳу анҳумодан ривоят қилина­ди: «Та­бук ға­зоти сафарида дам олиб ўтиришган­да бир киши: “Анави қо­риларимизга ўх­шаган қорни каттасини, ёлғончисини ва қўрқо­ғини кўрмадик!” деди. Ўша мажлисда ўтир­ганлардан бири унга: “Ёлғон айтдинг, сен мунофиқсан! Албатта, бу гапингни Ра­сулул­лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказаман!” деди ва уни Набий алайҳиссаломга етказганида ушбу оятлар нозил бўлган эди». Абдуллоҳ ибн Умар ро­зияллоҳу анҳумо айтади: “Мен ўша одамни кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туялари жабдуғига осилиб, суриниб, тошларга қоқилиб: “Ё Расу­лаллоҳ! Биз фақат гапга киришиб кетиб, ҳазил тариқасида шу сўзни айтиб юбордик!” дея зорланарди. Расулуллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам эса ушбу оятни такрорлардилар: «Айтинг: “Аллоҳни, оятларини ва Расулини масхара қилаётган эдингиз-ку?! Узр айтмангиз! Имонингиздан кейин (яна) куфрга кетгансиз” (Тавба сураси, 65–66-оятлар) Олусий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Истеҳзо камситиш ва масхаралашдир”. Имом Ғаззолий раҳима­ҳуллоҳ: «“Истеҳзо” пастга уриш, камситиш ва айб-нуқсонлар устидан кулиш орқали танбеҳ бериш бўлиб, гоҳида иш-ҳаракат билан, гоҳо сўз билан, гоҳида эса имо-ишора билан ҳам бўлади. Истеҳзонинг асли енгилтакликдан келиб чиққан. Араблар туянинг тезлаб, лўк­киллаб кетишига истеҳзо калимасини қўллашади» деган (“Руҳул маъоний”, 1/158). Уламолар аҳли илм ва солиҳ зотларни истеҳзо қилиш кофирларнинг сифатларидан ва мунофиқларнинг хислатларидан эканини алоҳида таъкидлашган. Бунга Аллоҳ таолонинг бир неча оятлари очиқ ишора қилади (Қаранг: Бақара сураси, 14–15- ва 212-оятлар; Муъминун сураси, 103–111-оятлар ва ҳоказо). Истеҳзодан, асосан, Ислом динига душман бўлган гуруҳлар ва уларнинг “дум”лари фойдаланишади. Улар қадимдан мусулмон уламоларни масхара қилиш сиёсатини амалга ошириб келишади. Бу услуб билан илм улуғворлигини кетказишни хоҳлашади. Мусулмон кишининг зиммасидаги во­жиблардан бири уламоларни ҳурмат қилиш, солиҳларга муҳаббатли бўлишдир. Шариат айнан ушбу муҳаббат ва ҳурмат борасида ҳаддан ошмаслик ҳамда сусткашликка йўл қўймасликни шарт қилган. Туҳматлар асоссиз бўлса-да, тинмай тар­қатилаверилиши оқибатида айрим эътиборли олимлар ёмонотлиққа чиқиб қолади. Ҳозир ҳам бу услубдан билиб-билмай фойдаланаётган ёш ва ғўр мусулмонлар учраб турибди. Айрим ўринларда улар машҳур уламоларни “хоин”, “зулм малайи”, “динфуруш”, “ширкка чақирганига исбот бор”, “зино ва фаҳшга фатво берган!” деб айблашмоқда. Бу ишларини “ҳақни гапиряпмиз” деган шиор остида амалга оширишади. Ваҳоланки, улар омилигини очиқчасига тан оладилар. Жоҳилнинг: “Ҳақни айтяпман”, дейиши кўр­нинг: “Карвонга ўзим йўл кўрсатаман!” дейишига ўхшайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлжа тақсим қилаётганларида бир нобакор келиб: “Эй Муҳаммад, адолат қил!” деганида нимани назарда тутди экан? Бугун ҳам уламоларни беҳуда айблаётган нобакорларнинг мақсади нима? Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуни пичоқ­лаган ра­зил кимса хотин дардида ушбу жирканч ишга қўл урмаганмиди?! Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳуга қилич урганлар мансаб савдосида ёнганлар эмасмиди?! Улар ҳам “ҳақни айтаяпмиз” деган даъвони қилишмаганмиди? Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга: “Ҳукм ёл­ғиз Аллоҳ­никидир!” деганлар ҳақни айтган бўлсалар-да, мақсадлари ботил эмасмиди?! Хаворижлар дастлаб ҳазрат Али тарафдори сифатида жанг қилишган, кейинроқ таҳким ҳодисасини баҳона қилиб, Али розияллоҳу анҳуни ҳам, Муовия розияллоҳу анҳуни ҳам кофир деб эълон қилишган эди. Булар ҳақпарвар эканлари ҳақида жар солиб, шу шиор билан ҳазрат Алидек зотни қатл қилишмаганмиди?...

Метро қурилишида ҳалок бўлганларга 90 та хатми Қуръон бағишланди

Оғир кунларда доимо бир-бирига елкадош бўлган халқимиз шу кунларда метронинг “Юнусобод” йўналишида содир бўлган фожиада ҳалок бўлган ҳамюртларимиз оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, таъзия билдиришда давом этишмоқда. Ҳатто қўшни ва олис вилоятлардан ҳам келиб, бундай қайғули кунларида шерик эканларини изҳор қилишмоқда. Савобли ишларда пешқадам бўлган диний соҳа ходимлари бу ишда ҳам ибрат бўлишмоқда. Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларида 90 та хатми Қуръон ўқилиб, ҳалок бўлганлар руҳи покларига бағшида қилинди. Хатми Қуръонлар якунида Яратган Парвардигордан ҳалок бўлганларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойларини жаннат боғларидан бир боғ қилишини илтижо қилиб сўралди. Манба: muslim.uz 400

Руҳ ва нафс ўртасида фарқ борми?

Руҳ ва нафс сўзлари луғавий ва истилоҳий жиҳатдан бир-бирларидан қуйидагича фарқланади. Руҳ сўзи луғатда жонзотлар у сабабли тирик бўладиган нарса маъносида ишлатилади. Қуръони каримда бу сўз тўрт хил маънода келган: 1. Ваҳийга далолат қилувчи бўлиб келган.  يُنَزِّلُ الْمَلَائِكَةَ بِالرُّوحِ مِنْ أَمْرِهِ عَلَى مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ “У Ўз амри билан фаришталарни руҳ (ваҳий) билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига нозил қилади” (Наҳл сураси, 2-оят). 2. Жаброил алайҳиссаломга далолат қилувчи бўлиб келган. تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ “Фаришталар ва Руҳ (Жаброил) тушади” (Қадр сураси, 4-оят). 3. Қуръонга далолат қилувчи бўлиб келган. وَكَذَلِكَ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ رُوحًا مِنْ أَمْرِنَا “Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни (Қуръонни) ваҳий қилдик” (Шўро сураси, 52-оят). 4. Жонзотлар у сабабли тирик бўладиган нарса маъносида келган. وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ “Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: “Руҳ Роббимнинг ишидир”, деб айт” (Исро сураси, 85-оят). Руҳнинг ҳақиқатини билиш мумкин ё мумкин эмаслиги ҳақида икки хил ҳукм айтилган: 1. Руҳнинг ҳақиқатини билиш мумкин. Бу ҳақида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳужжатуллоғил болиға” асарида қуйидагиларни ёзган: “Ушбу оят баъзи олимлар ҳисоблаганидек бу умматдан ҳеч ким руҳнинг ҳақиқатини билмаслигига далил бўла олмайди. Зеро, шариат айтмаган нарсаларни, албатта билиш мумкин бўлмайди дейиш тўғри эмас. Балки шариат кўпинча бирор нарсани айтмаслиги агарчи уни билиш баъзиларга мумкин бўлсада, уни англаш ўта нозик бўлгани ва шу сабабли уни оммага тақдим қилиш тўғри бўлмаслиги эътиборидан бўлган. Билингки, руҳнинг ҳақиқатидан аввал идрок қилинадиган нарса шуки, у тирик жонзотлардаги ҳаётнинг асосидир. Қайси жонзотга руҳ пуфланса у тирик бўлади, ундан руҳнинг ажраши туфайли ўликка айланади”. 2. Руҳнинг ҳақиқатини билиш Аллоҳга хосдир, бандалар уни билишдан ожиздирлар. Бу ҳақида Абулбаракот Насафий раҳматуллоҳи алайҳ “Мадорикут танзил” асарида қуйидагиларни ёзган: “Руҳнинг нималигини билишни Аллоҳ таоло Ўзига хослаб қўйган. Бунинг ҳикмати шуки, ақл ўзи билан бирга (бир танада) бўлган нарсани идрок қилишдан ожиз қолиши, унинг Холиқ таолони идрок қилишдан умуман ожиз эканига далолат қилади”. Шунга кўра руҳ ҳақидаги таърифлар комил таъриф ҳисобланмайди. Руҳнинг нафс билан бир ёки бир эмаслиги ҳақидаги баҳсда мазкур маъноларнинг тўртинчиси, яъни жонзотлар у сабабли тирик бўладиган нарса маъноси назарда тутилади. Нафс сўзи араб тилида кўплаб маъноларда ишлатилади: 1. Руҳ маъносида. Масалан, خرجت نفسه (нафси чиқди, яъни руҳи чиқди); 2. Қон маъносида. Масалан, ما لا نفس له سائلة (оқувчи нафси, яъни қони бўлмаган нарса); 3. Айнан ўзи маъносида. Масалан, جاء هو نفسه (унинг нафси, яъни айнан ўзи келди); 4. Кўз тегиш маъносида. Масалан, نفسته بنفس (унга нафс тегибди, яъни кўз тегибди). Аллома Али ибн Муҳаммад Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳ “Китабут таърифот” асарида нафс ҳақида қуйидагиларни ёзган: “ Нафс – ҳаёт, ҳис қилиш ва ихтиёрий ҳаракат қувватларини тутиб турувчи латиф буғ бўлган моддадир. Ҳаким зот уни ҳаётга тааллуқли руҳ деб атаган. Шунга кўра у (яъни, руҳ) баданнинг чироғи бўлган модда ҳисобланади. Инсон вафот этган чоғда баданининг ташқарисидан ҳам, ичкарисидан ҳам ушбу чироқнинг зиёси узилади. Ухлаган пайтда эса ушбу чироқ зиёси фақат баданнинг ташқарисидан узилади, ичкарисидан эса узилмайди. Бундан уйқу билан ўлимнинг бир жинсдан экани маълум бўлади. Чунки ўлим мазкур чироқ зиёсининг тўлиқ узилиши бўлса, уйқу унинг тўлиқ бўлмаган узилишидир. Қодир ва Ҳаким бўлган зот нафснинг баданга боғланишини уч турли қилган: 1. Нафснинг...
1 1 103 1 104 1 105 1 106 1 107 1 509