Тафсир илми доирасида ёзилган энг мукаммал асарлардан бири Ибн Жарир ат-Табарийнинг “Жомиъ ал-Баён фи Тафсири ал-Қуръон” номли асаридир. Бу асар омма орасида “Тафсири Табарий”, “Тафсири Ибн Жарир” номлари билан ҳам машҳур. Ёқут ал-Ҳимавий: “Ибн Жарир ат-Табарий ушбу тафсирни ёзиш учун уч йил истихора қилганини айтган”, деган. Хатиб Бағдодий эса асар қирқ йилда кунига қирқ саҳифадан ёзиб тугатилганини ривоят қилган. – Тошкент ислом институти АРМ ходимаси Робия МАННОБЖОНОВА





