islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Лаънатланган тоифалар (2-мақола)

Абу Бакр Жассос фикрини қувватлаб, саҳоба ва тобеинларнинг “суҳт” сўзи маъноси ҳақида айтган фикрларини келтиради: Абу Бакр Жассос поранинг ҳаромлиги ҳақида далилларни келтиргач, унинг турлари борасида тўхталади ва пора икки қисмга бўлинади дейди: – ҳукм чиқаришда пора олиш ва бериш; – ҳукм чиқаришдан бошқа ўринларда пора бериш ва олиш. Муаллиф ушбу таклифини бундай изоҳлайди: “Ҳукм чиқаришда пора бериш берувчига ҳам, олувчига ҳам ҳаромдир”. :قال سبحانه وتعالى: {يَأْخُذُونَ عَرَضَ هَٰذَا الْأَدْنَىٰ} “…улар мана бу тубаннинг ўткинчи (матоҳи)ни оларлар ва «бизни кечирилади», дерлар”. Ҳолбуки ундай эмас. Аъроф сурасидаги 10 оятни Имом Бағавий пора бериш деб тафсир қилган.  Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, унда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашувига доир тушунчаларга таъриф берилган, яъни коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. Коррупцияга қарши курашда юқори натижаларга эришган Швеция, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш коррупцияга қарши курашда муҳим ўрин эгаллайди. Сингапур давлати 1965 йил мустақилликка эришгач коррупция даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторида турар эди. Лекин бу иллатга қарши ўтказилган бир қатор тадбирлар бу давлатда коррупциянинг минимал даражага тушишига олиб келди. Биринчи навбатда бу ерда бюрократик жараёнлар енгиллаштирилиб суд тизимининг мустақиллиги оширилди (судьяларнинг даромадлари ва имтиёзларини ошириш эвазига). Шу билан бирга коррупция жиноятлари учун санкциялар оғирлаштирилиб, фуқароларга коррупцияга қарши жиноятларни тергов қилишда ҳамкорлик қилишда бош тортганлиги учун жуда катта молиявий санкциялар белгиланди. Тарихдан мисол. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса бу каби қабиҳ ишни қилганга Аллоҳга тавба қилиш кераклиги, халқ ҳам бу каби нопок ишни қилувчини ошкора қилишлиги, чунки одамларнинг сукут сақлаши унинг гуноҳ ишига иқрори бўлишлиги, шу билан маънавий-ҳиссий ёмонлик барчага тарқалишини айтиб ўтган. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу даврида Зоби ибн Ҳорис деган шахс порахўрлик қилганда қамоқ жазоси таъйинлади. Бир қатор давлат идораларида оммавий “тозалашлар” ўтказилиб бу жараёнлар телеканаллар орқали бутун мамлакатга намойиш қилинди. Юқорида санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси Сингапурни қисқа муддатларда коррупция даражаси энг паст мамлакатлар рўйхатида илғор давлатлар қаторига олиб чиқди. Шунингдек, давлат хизматчисининг аҳлоқ стандартларига риоя этишини қаттиқ назорат остига олиш ҳам Сингапур давлатида коррупцияга қарши курашда муҳим дастаклардан бири бўлиб хизмат қилади. 9 декабрь БМТ томонидан бутун дунёда коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинган. Коррупсияни йўқ қилишда молиявий шаффофликни талаб этади Иймон заифлиги: Яъни Аллоҳ таолодан қўрқмаслиги, Аллоҳни яхши танимаслиги, ҳаётидаги қадрият ва диний мезони бузилгани. Иқтисодий: Тангликдан вужудга келади. Ишсизлик, ойлик маошни пастлиги ва ҳ.к. Очкўзлик, эгаистлик. Мансабидан бойлик орттириш йўлида фойдаланиш каби. Дарҳақиқат, Коррупция – мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат. Нафақат мамлакат балки, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир. Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Аҳрорбек Мадаипов   225

Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан ҳукм олишда араб тили қоидаларининг ўрни (иккинчи мақола)

Маълумки, Қуръони карим оятлари араб тилида нозил бўлган бўлиб, 10 дан ортиқ оятда бу борада алоҳида урғу берилган. Жумладан Қуръони каримнинг Иброҳим сурасида шундай дейилади: وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوْمِهِ لِيُبَيِّنَ لَهُمْ “Қайси миллатга уларга бизнинг ҳукмларимизни яхши баён қилиб берсин, деб пайғамбар юборсак ўша миллат тилида сўзлашганини юбордик”. Шу каби Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифлари араб тилидадир. Чунки соф араб қабилаларидан бўлганлар. Ушбу икки манба – Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан чиқадиган ҳукмларни тўғри тушуниш учун араб тили қоидаларига, араб луғатларининг маънога якка ёки жумла ҳолида далолат қилиш йўл-йўриқларига риоя этиш лозим. Бунда, айниқса, шаръий илмлар ҳамда фатво бериш соҳалари бўйича шуғулланувчилар учун муҳим экани аввалдан таъкидлаб келинган. Машҳур саҳоба Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Қуръонни ёд олишни таълим олганингиз каби уни тил қоидаларини ҳам ўрганинглар”, деган. Машҳур араб тилшунос олимларидан Ибн Фарис эса: “Араб тилини билишлик Қуръон, суннат ва фатво ишларига алоқаси бўлган ҳар бир кишига вожибдир. Зеро улардан бирортаси араб тилидан беҳожат эмас”, деган. Саҳобалар ва тобеинлар динда турли фирқаларга бўлиниш ва диндан чиқиб кетишнинг асосий сабабларидан бири араб тили қоидаларини пухта билмаслик оқибатида Қуръони карим ва суннати набавийяни нотўғри тушунилганини таъкидлаб ўтганлар. Машҳур тобеинлардан Ибн Шиҳоб Зуҳрий: “Одамлар араб тилини билмаганлари сабабли Қуръонни кўп оятларини нотўғри тафсир қилиб, адашмоқдалар”, – деган. Абу Айюб Сахтиёний эса: “Ироқдагиларнинг аксари араб тилини оз билганликлари сабабли зиндиқ бўлдилар”, – деган. Шунинг учун ҳам Ислом уламолари араб тили луғат қоидалари ҳамда ундаги сўзлар ва ибораларнинг тузилиш услубларини чуқур ўрганиб, бир қанча қоидаларни ишлаб чиқдилар. Айнан ушбу луғавий ва усулий қоидаларга риоя қилинган ҳолдагина шаръий манбалардан ташкил топган ҳукмлар тўғри фаҳмланади. Шунингдек, ушбу қоидалардан Қуръон ва ҳадислардаги махфий маъноларни аниқлашда, оятлар ва ҳадислар ўртасидаги сиртдан қараганда маълум бўладиган зиддиятни кўтаришда, мумкин бўлганларини таъвил қилишда ва улардан ҳукмлар чиқаришга боғлиқ бўлган бундан бошқа тартибларга риоя этишда фойдаланилади. Ушбу қоида ва қўлланмаларнинг асоси тил уламолари ишлаб чиққан қоидалардан ташкил топган бўлиб, улар ҳеч қандай диний тусга, маънога эга эмас. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулатиф Турсунов 152

Ислом ва санъат (иккинчи мақола)

Меъморлик. Бу санъат турининг пайдо бўлиши инсоннинг турар жойга бўлган эътиёжидан келиб чиққан. Ва одам эстетик табиати уни тобаро гўзаллаштириб боришни талаб этган. Кейинчалик жозибали бўлиш саройлар, масжидлар, хизмат биноларида акс этган. Мисол учун, Испаниядаги Ал-Ҳумо масжиди, Олмониядаги Кёлн жомеъси, Хивадаги Нуриллавой саройи ва бошқалар шулар жумласидандир. Кўргазмали-амалий санъат. У қадимдан, ҳунармандчилик ривожланиб бориши билан кундалик турмуш эҳтиёжи учун қўлланилдиган ашёларни безаш, меъморий иншоотларни турли нақшлар ва кошинлар воситасида гўзаллаштириш орқали эстетик завқ беради. Мисол учун XVIII- XIX асрлардаги Бухоро-Қўқон услубида нақшланган гўзал мис қумғонлар маънавий қадрият ва санъат даржасига олиб чиқилган. Рассомлик санъати. Бу қадимги тош асрида ғорлар деворига ишланган расмлардан кўриш мумкин. Мусаввирликда дунёнинг кўриниб турган ранго-ранг бойлигини алоҳида сезгирлик ва эркинлик билан акс эттиради. Кейинчалик постимпрессионизм (лот. пост — кейин ва импрессионизм) — 19-аср охири — 20-аср бошларида франсуз рассомлик санъатидаги асосий йўналишлар (неоимпрессионизм, кубизм, фовизм, наби ва бошқалар)нинг шартли умумлашма номи. Нисбий тасаввурларга мурожаат этар эканмиз, дарҳол санъатнинг табиатга тақлидчилик принципларига тўқнаш келамиз. Зеро, жонсиз табиатга боғлиқ бўлган санъатни ислом қораламайди.  حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ الوَهَّابِ ، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ زُرَيْعٍ ، أَخْبَرَنَا عَوْفٌ ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي الحَسَنِ ، قَالَ : كُنْتُ عِنْدَ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ، إِذْ أَتَاهُ رَجُلٌ فَقَالَ : يَا أَبَا عَبَّاسٍ ، إِنِّي إِنْسَانٌ إِنَّمَا مَعِيشَتِي مِنْ صَنْعَةِ يَدِي ، وَإِنِّي أَصْنَعُ هَذِهِ التَّصَاوِيرَ ، فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ : لاَ أُحَدِّثُكَ إِلَّا مَا سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : سَمِعْتُهُ يَقُولُ : مَنْ صَوَّرَ صُورَةً ، فَإِنَّ اللَّهَ مُعَذِّبُهُ حَتَّى يَنْفُخَ فِيهَا الرُّوحَ ، وَلَيْسَ بِنَافِخٍ فِيهَا أَبَدًا فَرَبَا الرَّجُلُ رَبْوَةً شَدِيدَةً ، وَاصْفَرَّ وَجْهُهُ ، فَقَالَ : وَيْحَكَ ، إِنْ أَبَيْتَ إِلَّا أَنْ تَصْنَعَ ، فَعَلَيْكَ بِهَذَا الشَّجَرِ ، كُلِّ شَيْءٍ لَيْسَ فِيهِ رُوحٌ ، قَالَ أَبُو عَبْدِ اللَّهِ : سَمِعَ سَعِيدُ بْنُ أَبِي عَرُوبَةَ ، مِنَ النَّضْرِ بْنِ أَنَسٍ ، هَذَا الوَاحِدَ وَفِي رِوَايَة مُسلم والإسماعيلي بِلَفْظ: فَاصْنَعْ الشّجر ومالا نفس لَهُ. Жони йўқ нарсаларнинг суратларини олди-сотти қилиш ва шунга оид макруҳ саналган ишларҳақидаги 104-боб. Саъид ибн Абу Ҳасан айтади: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эдим. Тўсатдан бир киши келиб: “Эй Абу Аббос! Мен ҳам бир инсонман, тирикчилигим фақат қўл меҳнатидан, мен мана бу суратларни чизаман”, деди. Шунда Ибн Аббос: “Мен сенга фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаётганларини эшитганимнигина айтиб бераман. У зотнинг “Ким бирор сурат чизса, то унга жон киритмагунича Аллоҳ уни азоблайди. Ҳолбуки у ҳеч қачон жон кирита олмайди”, деяётганларини эшитганман”, деди. Ҳалиги киши қаттиқ ҳансираб, юзи сарғайиб кетди. Шунда у (Ибн Аббос): “Шўринг қурсин! Агар шуни қилишдан бошқага кўнмасанг сенга мана бу дарахт, ҳар қандай жони йўқ нарсалар(ни чизиш мумкин)”, деди”. Имом Бухорий ривояти. Имом Муслимда эса “дарахт ва жонсиз нарсалар чизиш” деган сўз келади. Бир йўл тўсилса бошқа йўл пайдо бўлади. Содда қилиб айтилганда жонли нарсаларни расмини чизиш ман қилинганда, жонсиз нарсаларни шундай тасвирландики лол қолмасдан илож йўқ. Демак, рассомчиликда юзага келган йўл дин-диёнатга тўғри келиши керак эди. Натижада китобот ва хаттотлик санъати ҳам ривожланди. Китобхонликда сийрат ва тасаввур ҳақидаги мавзулар ривожланди. Мисол Имом Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия” ва олимларнинг ҳаёт тарзига оид китобларни ҳам келтириш мумкин. Уларда инсон ва...

Лаънатланган тоифалар

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Коррупция – (лот. Corrumpere) бузмоқ яъни “пора бериб сотиб олиш” маъносини англатади...- ТИИ битирувчиси Аҳрорбек Мадаипов

Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан ҳукм олишда араб тили қоидаларининг ўрни (биринчи мақола)

Маълумки, минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган бой миллий маънавий меросимиз, асосан, араб тилига оид манбалар ҳисобланади. Араб тили ва ёзуви Мовароуннаҳрга VII асрнинг иккинчи ярмида кириб келган бўлса, VIII аср бошларидаёқ уни ўзлаштирилган ва истеъмолда қўллана бошланган. Ўрта Осиё ҳудудида араб ёзувида битилган дастлабки ҳужжат Панжикент ҳукмдори Диваштич томонидан Араб халифалигининг Хуросондаги ноиби Амир ал-Жарроҳ номига 719 йилда ёзилган мактуб бунга ёрқин мисол бўла олади. Ушбу даврдан бошлаб XIII асрларга қадар битилган ҳужжатлар ва илмий манбалар асосан араб тилида ва қисман форс-тожик, эски туркий тилларида таълиф этилган. Араб тилини маълум илмий қоидалар асосида ўрганиш тарихи Ислом дини, аниқроғи, ушбу диннинг асосий манбаи – Қуръони карим билан боғлиқ. Чунки Қуръони карим айнан араб тилида нозил бўлган. Унинг фасоҳат ва балоғат (стилистик) жиҳатдан ўта мукаммаллиги ўша даврда етук араб шоирларини ҳам лол қолдиргани аниқ тарихий ҳақиқат. Исломнинг илк даврида Қуръони каримни тушуниш, ундаги оятларни мазмун-моҳиятини ва нозил бўлиш сабабларини идрок этиш арабларда қийинчилик туғдирмаган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Қуръони карим оятларини тушунишда юзага келган муаммоларни ҳал этганлар. У зотнинг вафотларидан сўнг эса саҳобалар Қуръони карим ва набавий суннат ҳамда ўз ижтиҳодлари-илмий малакаларига суянган ҳолда уни изоҳлашган ва ўзлари учун зарур йўл-йўриқларни олишган. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита олган илмлари орқали шаръий меъёр ва асосларни жуда яхши тушунишган. Қуръони карим оятларининг моҳияти, нозил бўлиш сабаблари ва қўлланиш ўринларини пухта англаб етганлар. Шунинг учун ҳам улар белгиланган қоидаларга муҳтож эмас эдилар. Вақт ўтиши билан Ислом дини бир қанча диёрлар ва халқлар орасида кенг тарқалди. Бошқа кўплаб миллатлар мусулмонлар билан қўшилиб, ўзгача шароит юзага келди. Ушбу миллатларнинг ўз тиллари, урф-одатлари ва маданиятлари бор эди. Улар Қуръони каримни ўқиб, тушуниш ва сўзларини тиловат қилишда қийинчилик сезардилар. Бу ҳолат эса уни нотўғри ўқишга, натижада эса нотўғри тушунишга олиб келиши мумкинлигини тақозо қилар эди. Буни яхши англаб етган тўртинчи халифа ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўз шогирдларидан бири Абул Асвад ад-Дувалийга араб тили граматикасига оид умумий қоидаларини тартибга келтириб, алоҳида қўлланмада қайд этишни тавсия қиладилар. Шу тариқа ҳижрий I асрнинг иккинчи ярми, мелодий VII асрнинг охириларидаёқ наҳв фанининг тамал тоши қўйилди. Кейинги даврлардаги Халил ибн Аҳмад, Себавайҳи, Ахфаш ва Фарро каби наҳв олимларининг илмий изланишлари бу борадаги ишларнинг кўламини янада кенгайтирди. Уларнинг барча илмий изланишларининг самараси Қуръони карим ва ҳадиси шарифга улкан хизмат бўлиши билан бир қаторда араб тилига ҳам беқиёс хизмат эди. Шунинг учун ҳам Абу Умар Солиҳ ибн Исҳоқ нинг “Мен Сибавайҳининг “ал-Китоб” асаридан инсонларга ўттиз йил фатво бердим” , деган гапи бежиз эмас эди. Чунки у мазкур наҳвий олимнинг тартибга солган қоидалари асосида Қуръон оятларидан ҳукмларни чиқариб олган ва инсонларга фатво берган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулатиф Турсунов 258
1 1 006 1 007 1 008 1 009 1 010 1 433