islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Жонлиқ сўйишда Аллоҳнинг исмини айтишга тегишли ҳукмлар (учинчи мақола)

Сир эмас энг кўп севиб истеъмол қилинадиган гўштлардан бири товуқ гўштидир. Шунинг учун ҳозирги кунда камроқ харажат билан кўпроқ товуқ гўшти тайёрлаш мақсадида товуқлар махсус техник жиҳозлар билан сўйилмоқда. Тасаввур қилиш учун айтадиган бўлсак, улкан техник жиҳознинг лентасига оёғидан осиб қўйилган тирик товуқлар бир томондан кириб, иккинчи томонидан қадоқланган тайёр гўшт ҳолида чиқади. Яъни, товуқни, сўйишни ҳам, патларини ва ичак-чавоқларини тозалаб махсус идишларга жойлашни ҳам техник жиҳозлар амалга оширади. Фақат ичак-чавоқларини тозалашда қўл меҳнатидан ҳам фойдаланилади. Шу ўринда техник жиҳозда сўйилган товуқ гўшти шаръан ҳалол ҳисобланадими? ёки унда юқорида айтилган тўртала шарт топиладими? деган ҳақли савол пайдо бўлади. Бу саволга уламоларимиз батафсил жавоб берганлар. Жавобнинг хулосаси қуйидагичадир: сўйилган жонлиқнинг ҳалол бўлиш шартларидан бири “бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтишидир. Шунга кўра техник жиҳоз билан сўйилганда аввало сўйювчи ким эканини аниқлаш лозим бўлади. Мазкур техник жиҳозни ҳаракатлантириш тугмасини ким босган бўлса, ўша сўйювчи ҳисобланади дейиш мумкин. Чунки амаллар ақлсиз техникага нисбат берилмайди, балки ушбу техник жиҳозни ҳаракатлантирган кишига нисбат берилади. Шунда ўша киши ушбу техника воситасида товуқ сўйган бўлади. Яъни, “бисмиллаҳ”ни жонлиқни сўйювчининг ўзи айтган бўлади. Лекин бундай сўйишда бошқа бир шарт, яъни, “бисмиллаҳ”ни сўйилаётган жонлиққа тайин қилиш шарти топилмайди. Чунки ўша сўйиш жиҳозини ҳаракатга келтирувчи бир марта ҳаракатга келтиради. Масалан, мазкур киши эрталаб “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиб техник жиҳозни ҳаракатга келтирса, бу жиҳоз кун давомида минглаб товуқларни сўяди. Уни ҳаракатга келтирувчининг бир марта “бисмиллаҳ” дейиши ушбу минглаб товуқлар учун ҳам етарли бўладими? Ваҳоланки Қуръони каримда: “Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар”, деган буйруқ келган. Шунга кўра уламолар ҳар бир жонлиққа алоҳида “бисмиллаҳ” айтиш ва айтгандан сўнг тез сўйиш лозим бўлади, деганлар. Товуқларни техник жиҳоз билан сўйишда эса мазкур шарт топилмайди. Яъни, техник жиҳозни “бисмиллаҳ”ни айтиб ҳаракатга келтирган киши ҳар бир товуққа алоҳида “бисмиллаҳ”ни айтган бўлмайди. Чунки унинг айтган “бисмиллаҳ”и ва минглаб товуқлар сўйилиши ўртасида камида соатлаб вақт ўтиб кетади. Демак, ушбу айтилган “бисмиллаҳ” барча сўйилган товуқларнинг ҳалол бўлишига кифоя қилмайди. “Фатавои Ҳиндия” асарида келган қуйидаги ҳукм очиқ далолат қилади: “Агар иккита қўйни устма-уст ётқизиб, пичоқни бир тортишда иккаласини ҳам сўядиган бўлса, битта “бисмиллаҳ” кифоя қилади. Биров бир нечта чумчуқларни қўлида тутиб сўйса, сўйишда “бисмиллаҳ”ни айтиб бирини сўйса ва унинг ортидан иккинчисини “бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйса, иккинчиси ҳалол бўлмайди. Агар “бисмиллаҳ”ни айтганидан кейин пичоқни ҳаммасининг бўйнига биттада тортса, ҳаммаси ҳалол бўлади”. Ушбу ҳукмга кўра техник жиҳоз ёрдамида сўйилган минглаб товуқлар олдинма-кетин сўйилгани, баравар сўйилмагани сабабли уларга битта “бисмиллаҳ” кифоя қилмаслиги келиб чиқади. Агар мазкур техник жиҳозга бир киши тайин қилинса ва у ҳар бир товуқнинг сўйилиш пайтида “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиб турса, сўйилган товуқлар ҳалол бўладими? дейилса, бунга замондош уламоларимиздан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Буҳус фи қозоя фиқҳия муасиро” асарида қуйидагича жавоб берган: “Айтилган ушбу “бисмиллаҳ”нинг шаръан тўғри ҳисобланишига халал берадиган бир қанча мушкул ишлар бор: 1. “Бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтиши керак. Бу айтувчи эса, сўйишга умуман алоқаси йўқ кишидир. Чунки бу киши техник жиҳозни ҳаракатлантиргани ҳам йўқ, ушбу жиҳознинг пичоғини юргизгани ҳам йўқ, товуқнинг бўғзини пичоққа тутгани ҳам йўқ, балки бу одам, сўйиш жараёнига мутлақо алоқаси бўлмаган ташқаридаги одамдир; 2. Техник жиҳознинг тез айланувчи пичоғи бир пайтда унга яқинлашган бир қанча товуқни сўйиб...

ЎСМИР ҚИЗГА НИМА КЕРАК?

Кечга томон телефон жиринглади. Жияним экан. Жавоб бердим. У мендан қизлар учун алоҳида таълим-тарбия, шарқона одоблар ва диний қадриятлар ўргатиладиган бирор маскан бор ёки йўқлигини сўраб қолди. 13 ёшли синглисининг тарбиясидан қаттиқ ташвишда экани, асабийлашгани овозидан сезилиб турарди. Уларнинг оиласини яқиндан билганим учун масалага бошқача ёндашдим: – Тўғри, қизлар учун диний-таълим бериладиган билим юртлари бор, албатта. Лекин ўқув маскани ўзгаргани билан уйдаги муҳит ўзгармаса, нечоғлик фойда берар экан?.. – Ўзиз биласиз, биз акасимиз. Ишдамиз, оила боқамиз. – Мен айтмоқчи бўлган нарса, қизга кўчадан таълим-тарбия берилса, аммо уйдагилар уни назорат қилмаса, у билан шуғулланмаса, илми, ибодатлари учун кўмак бермаса, ўзлари акс ўрнак кўрсатиб турса, фақат мадраса ёки маъҳадга юбориб қўйгани билан иш битмайди-да! Сен кўзлаган мақсадга ета олмайсан. Кўриниши, зоҳири чиройли кўринсада, асли, ботини ўзгармай қолаверади. Синглинг – ўсмир ёшида, у билан яқин бўлиш, дўстлашиш, унинг муаммоларини ўрганиш керак. – Мени биласиз опа, қаттиққўлман, аяб ўтирмайман. Қизларга ортиқча “юмшоқ супурги”лик қилмайман. Ҳатто, хотинимга ҳам. Борим шу! – Тўғри, “боринг шу”дир, лекин айнан мана шу қўрс ва қаттиқ феълинг учун ҳам синглинг сендан узоқда. Дўстлари – оила аъзолари эмас. Уларни ким эканлигига назар сол. Дарслардан қочиб юрадиган йигит-қизлар, “севишганлар” ва яна ёмон одатларга ўрганган ўсмир ёшлар. Сен уни койиб бераверсанг, ҳар битта қадами учун жазолайверсанг, қатъий ва кескир чора кўраверсанг, у албатта, уйдан безиб кўчадан “меҳр” қидиради. Сендан қўрққани учун “одобли” бўлиб кўринади, лекин ўз одатларини тарк қилмайди. – Телефонини кўриб қолдим… “смс”ларини ўқиб фиғоним чиқиб кетяпти, аҳмоқ қиз! Ўғил бола бўлганида аямай савалар эдим, қиз болада бу… – Қарагин-да, дин инсонларни қўполлик билан насиҳат қилишга чақирмаган, аксинча юмшоқлик ва мулойимлик катта самара берган. Яхшиси сен у билан дўстлаш. – Дўстлаш?! – Ҳа, дўстлаш. Дўсти бўлсанг, сирларини, ичидаги дардини айтади, шунда секин-аста касалликларини, ёмон одатларини билиб, бартараф қилиб бораверасан. Дўстлашиши учун сенга ишони керак, сендан меҳр, шафқат, яхшилик ва илиқлик кўриши керак. Бунинг учун машинангда бирор ерга олиб бор, кўнглига қўл сол, уни эшит. Кўп суҳбат қур. Ҳар хил маазуларда гаплаш. Уни ўрган. Ёқтирган нарсаларини, ширинликларини олиб бер. Мени акамни биласан-а? Қанчалар меҳрибон, ғамхўр ва биз ука-сингиллари учун ўта жонкуяр. Мен ҳатто опам, синглим йўқ деб хафа бўлмайман. Опадан кўра яқин. Сингилдан кўра ҳожатбарор. Бу менинг яхшилигим учун эмас, бу ўзининг яхши инсон, намунали ака эканидан дарак. Сен ҳам мана шунақа ака бўла оласан. Фақат анча сабр, машаққат ва ҳафсала керак бўлади. Сенга ишончи орта боргач, ҳурматинг кучаяди. Натижада гапларингни қабул қила бошлайди. Астойдил куюкаётганингни тушуниб етади. Ўзи ҳам ислоҳ томон юра бошлайди. Кейин сен сўраётган диний тарбия ҳам, оддий насиҳат ҳам кор қилади. Кўриниши диндор ва тарбияли қизга ўхшаса-ю, қалби, одатлари ўша-ўша бўлиб қолаверса, чиройли расмдан фарқи қолмайди… – Ҳа… Лекин ҳамма нарсаси бор. Ўзимизга тўқмиз… Яна нима керак бу беақлга? – Унга моддий таскин керак эмас, яқинларининг меҳри керак… Тушуняпсанми, гапларимни мағзига етиб боролдингми?! – Опа-а-а, ахир тўрт йил институтда ўқиганман мен ҳам! Тушуняпман. – Ўн йил ўқиса ҳам, одам бефаросат, фаҳмсиз бўлиши, ҳикматсиз, тадбирсиз ўйламай-нетмай иш қилавериши мумкин жиян. – Мен ҳам фаросатли ва фаҳмли йигитман. Мана катта рўзғорни эплаб, ҳаммани тадбирини қилиб юрибман. Шартнома пули борми, боғча пулими,...

Мотуридий ақидасида имон масаласи

Маълумки, аҳли сунна валжамоа ақидасида асосий иккита мазҳаб мавжуд бўлиб, улар мотуридия ва ашъария мазҳабларидир. Бу икки мазҳабнинг орасида унчалик катта бўлмаган, жузъий тафовутлар мавжуд бўлиб, мана шу тафовутлардан бири мўминнинг имони зиёда ва ноқис бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақидаги масаладир. Бу масала устида ҳар икки мазҳаб уламолари узоқ баҳс ва мунозаралар олиб боришган. Ашъарийлар имон зиёда ва ноқис бўлишликни қабул қилади, десалар, мотуридийлар эса, имон зиёда ҳам бўлмайди, ноқис ҳам бўлмайди, балки тоат ибодатлар билан унинг нури ва қуввати зиёда бўлади, гуноҳ ва маъсиятлар билан унинг нури хира тортиб, заифлашиб боради, дейдилар. Ҳар икки мазҳаб уламолари ҳам ўзларининг фикрларига Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар с.а.в.нинг ҳадисларидан далиллар келтирадилар. Масалан, Қуръони каримдаги қуйидаги оятни ҳар икки мазҳаб уламолари ўзларича таъвил қилишган: إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آَيَاتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانًا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ яъни: “Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча  ишларида) таваккул қиладиган кишилардир”. (Анфол сураси, 2-оят). Бу мавзудаги тортишувнинг хулосаси, охир оқибатда ўртадаги тафовут жуда ҳам катта эмас, балки фақатгина лафзларда ҳар хил талқин қилиниши эканлиги билан якун топади. Имоннинг зиёда ва ноқис бўлиши ёки бўлмаслиги масаласининг пайдо бўлиши аслида имонга берилган таърифга бориб тақалади. Бошқача қилиб айтганда, имомнинг рукни нечта эканлиги борасидаги ихтилоф натижасида юқоридаги масала келиб чиққан. Ашъарий мазҳаби бўйича имоннинг рукни учта, қалб билан тасдиқлаш, тилда иқрор этиш ва амал қилишдир. Бизнинг мотуридия ақидамиз бўйича имоннинг рукни иккита, тасдиқ ва иқрор. Аммо, амаллар имоннинг таркибига кирмайди. Айнан мана шу масала жуда ҳам кўп низоларга сабаб бўлган. Яъни, амалларни имоннинг таркибига киради дейиш билан, амал қилмаган кишини имонсиз дейиш келиб чиқади. Аммо, ҳар икки мазҳабда ҳам кабира гуноҳ қилган кишини имонсиз, ёки кофир дейиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Шу ҳижатдан бу масалада ҳам мазҳаблар ўртасидаги тортишув лафзий эканлиги шу билан аён бўлади. Энди имоннинг зиёда ва ноқис бўлиш ёки бўлмаслиги масаласига қайтадиган бўлсак, юқорида айтиб ўтганимиздек, бизнинг мотуридия ақидамизга кўра имом зиёда ҳам бўлмайди, ноқис ҳам бўлмайди. Балки, унинг нури зиёда ва ноқис бўлиб туради. Бу хусусда “Ал-фиқҳул акбар” китобида шундай дейилган: الايمان هو الاقرار و التصديق. و ايمان اهل السماء و الارض لا يزيد و لا ينقص من جهة المؤمن به و يزيد و ينقص من جهة اليقين و التصديق. و المؤمنون مستوون في الايمان و التوحيد متفاضلون في الاعمال. яъни: Имон – бу иқрор ва тасдиқдан иборатдир. Осмонлару Ер аҳлининг имонлари имон келтирилмиш нарсалар жиҳатидан кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам. Аммо ишонч ва тасдиқ жиҳатидан озайиб-кўпайиб туради. Мўминлар имонда, тавҳидда, ўзаро тенгдирлар, аммо амалда бир-бирларидан ортиқ-камдирлар. Бу масала “Ақоиди насафия”да шундай баён қилинган: الايمان هو التصديق بما جاء به من عند الله و الاقرار به. و اما الاعمال فهي تتزايد في نفسها. و الايمان لا يزيد و لا ينقص. яъни: Имон – бу Аллоҳ томонидан келган барча хабарларни тил билан иқрор ва дил билан тасдиқ этишдир. Амаллар эса кўпайиб-озайиб туради. Имон эса кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам (балки унинг нури зиёда ва кам бўлиб туради). Демак, имон бир бутун нарса. Унинг ноқис бўлиши мумкин эмас. Чунки, унинг ноқис бўлиши шак демакдир. Шак эса куфр демакдир. Шу...

Ҳалол тижоратчи-эзгуликка йўлловчи

Ҳаётда жуда кўп ибратли воқеъалар рўй беради. Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Аллоҳ таоло раҳмат қилсин устоз Қосимхон тўра деган илмли ва валий зот ўтган. У киши билан содир бўлган кароматлар халқ томонидан айтиб юрилади. Ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан ёшларни илм-маърифатга чорлаш, долзарб вазифалардан бўлганлиги учун ҳам ибрат тариқасида келтириб ўтишни камина ходимингиз маъқул кўрди. Албатта барчага тушунарли бўлиши учун тўлиғича бўлмасада бироз бадийлаштирган ҳолда келтирсак. Қосимхон тўра баъзан қўй боқиб сотиш билан ҳам шуғулланар эди. Зеро, ҳадиси шарифда ҳам Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Пайғамбар алайҳиссалом: «Қўй боқинглар, у баракадир», деб марҳамат қилдилар (Имом Бухорий, Аҳмад ривояти). Яна бошқа ҳадисда Миқдод ибн Каъб розияллоҳу анҳу ривоят қилади Пайғабар алайҳиссалом: «Киши ўз қўл меҳнати орқали бажарган касби энг яхши касб ҳисобланади. Чунки Довуд алайҳиссалом ўз қўл меҳнатлари билан касб қилар эди», деган. Қосимхон тўра қўйлар семирган, ҳар қандай мижозни талабини қондирадиган даражада харидоргир бўлганида мол бозорига олиб чиқди. Савдогар ва даллоллар тўранинг атрофини ўраб оладилар. Лекин ҳаммага отни қашқасидай судхўр-ўғрилик машҳур бўлган, қимматфуруш бир одам асосий харидор бўлди. Қосимхон тўра харидордан ким эканлиги ва олаётгани сабабини яхши билса-да, ундан сўраб, жавобини эшитди. Сўнг Тўранинг юзи бир оз маҳзунлашди. Харидор ўз таннархидан қимматга баҳоласа ҳам сотмади. Ўртага даллол тушди барибир сотмади. Бу харидор ҳам бошқа олувчиларни Тўрага яқин йўлатмади. Бу мол бугунги савдода сотилмайди, деб туриб олди. Сўнг келаси бозор олиб чиқди. Ўтган ҳафтадан ҳам арзон нархга оддий бир инсон харидор бўлган эди унга сотди. Буни гувоҳи бўлганлар ва ўтган ҳафтада сотиб ололмаган ҳалиги харидор ажабланиб нима учун ўтган ҳафта сотмагани сабабини сўраб савол берди. Шунда аввалги харидор ўғирлик каби нопок йўлдан пул топганлиги, сотиб олгандан сўнг ҳам ўзи каби диёнатдан узоқ инсонларга зиёфат қилиб беришлигини билдирди. Эшитиб турган инсон эти жимирлаб, ранги бўзариб кетди. Бу ҳақиқат эканлиги барчага кундек равшан эди, уни ўзи ҳам тасдиқлади. Қолаверса, қўйларни мен сотиб оламан деб, шериглари билан шартлашиб, яъни келишув ўйнаганлигини ҳам эътироф этди. Ва судхўр-ўғирлик каби нопок ишга бошқа қайтмасликка ваъда берди. Кейин сотиб олган инсон ҳақгўй ва ҳалол меҳнат орқали сотиб олганлиги, қолаверса муҳтожларга тарқатиш ниятида эканлигини айтиб ўтди. Бу эса Абу Саъий розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалаомдан қуйидагиларни эшитганини айтиб ривоят қилади. У зот алайҳиссалом: «Фақат мўмин билан дўст бўл, таомингни фақат тақводор билан бўлиш» деган. (Абу Довуд ва Термизий ривояти). каби афзалликка далолат қиладиган ҳадисга асосланиб, ибрат учун қўллаганлар. Бу билан бир инсонни ёмон йўлдан қайтаришлик ва бошқа инсоналарга одоб беришлик эди. У зотни Аллоҳ таоло раҳмат қилсин. Дарҳақиқат, тижорат ўзига яраша масъулиятли, ҳамда шарафли касб ҳамдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилди: «Ростгўй, ишончли тижоратчи,(Қиёмат кунида) пайғамбар, сиддиқ ва солиҳлар билан бирга бўлади». Бу воқеъадан демак фақат баъзиларга сотиб, баъзиларга сотмаслик керак деган фикр хаёлга келмаслиги керак. Бу иш у улуғ инсоннинг ўзларига хос ҳолат. Воқеъа нима билан тугашини Аллоҳнинг ёрдами билан англаганлари учун, ҳамда одоб бериш сабабидан бу услубни шу ўринда қўллаганлар. Дарҳақиқат, ушбу ҳолат ҳар бир ҳалол тижоратчи-эзгуликка йўлловчи эканлигини яна бир бор англатади. Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Мадаипов Аҳрорбек 209

Жонлиқ сўйишда Аллоҳнинг исмини айтишга тегишли ҳукмлар (иккинчи мақола)

Демак, сўйилган жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлиши учун у, албатта, Аллоҳни улуғлаб, Унинг исмини айтиб сўйилган бўлиши лозимдир. Сўйишда “бисмиллаҳ”ни айтиш тўғри бўлиши учун эса, унда қуйидаги тўртта шарт топилиши керак: “Бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтиши керак; Сўйиш нияти билан “бисмиллаҳ”ни айтиши керак; “Бисмиллаҳ”ни ёки унинг маъносидаги Аллоҳни улуғлашга далолат қиладиган сўзларни айтиши, булардан бошқа маънодаги сўзларни айтиб сўйишдан сақланиши керак; “Бисмиллаҳ”ни сўйилаётган жонлиққа тайин қилиши керак. Ушбу тўртала шартнинг ҳар бири билан алоҳида танишиб чиқиш кўплаб тушунмовчиликларга барҳам беради: “Бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтиши керак. Жонлиқ сўйишда “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни сўяётган кишининг ўзи айтиши керак. Яъни, сўяётган киши “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиши кераклиги ёдида турган ҳолда бошқа бировнинг айтганини эшитиб ўзи талаффуз қилмасдан сўядиган бўлса, сўйилган жонлиқ ҳалол бўлмайди. Аммо ёдидан чиққани сабабли айтилмасдан қолган бўлса бундай бўлмайди. Сўювчи жонлиқнинг бўғзига пичоқни тортишга киришган вақтда “бисмиллаҳ”ни айтади. Яъни, “бисмиллаҳ”ни айтиши билан сўйиши керак бўлади. Агар “бисмиллаҳ”ни айтганидан сўнг, жонлиқни сўйишдан олдин сув ичишга ўхшаш ёки бировга жавоб беришга ўхшаш бошқа бирор ишни қилса ва ўша иши оз бўлса, агарчи бу иши макруҳ бўлса-да, сўйилган ҳайвон ҳалол ҳисобланади. Аммо кўп иш қилса, мисол учун, таҳорат қилиш миқдорича чўзилган ишни қилса, ҳалол бўлмайди. Шунинг учун “бисмиллаҳ”ни айтиш билан сўйишга киришиш лозим бўлади. Сўйиш нияти билан “бисмиллаҳ”ни айтиши керак. Яъни, одатдагидек бирор ишга киришишдан олдин айтиши маъносида эмас, балки, “бисмиллаҳ”ни жонлиқни сўйиш учун айтиши лозим. Ушбу сўзга “акбар”ни ҳам қўшиб, “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деб айтиш суннат бўлади. Шунингдек, Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилиб, “алҳамдулиллаҳ” ёки “субҳаналлоҳ” деб сўйган бўлса ҳам жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлади. Чунки бу сўзлар ният туфайли Аллоҳ таолонинг исмини айтиш ҳисобланади ва оятда айтилган “Аллоҳнинг исмини зикр қилинг” деган буйруқ бажарилган бўлади. Лекин бу сўзлардан Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилган бўлиши шартдир. Агар Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилмаган бўлса, жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Бу ҳақида Абдулҳамид Маҳмуд Тоҳмоз раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-фиқҳул ҳанафий фи савбиҳил жадид” асарида қуйидагиларни ёзган: “Жонлиқ сўйишга киришаётган акса урса ва акса ургани учун “алҳамду лиллаҳ” деб, шу гапнинг ўзи билан яъни,“бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйган бўлса, сўйишда Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилмагани учун сўйгани ҳалол бўлмайди. Чунки у “алҳамду лиллаҳ”ни акса ургани учун айтган эди. Аммо жонлиқ сўйиш ниятида айтган бўлса, сўйгани ҳалол бўлади”. “Бисмиллаҳ”ни ёки унинг маъносидаги Аллоҳни улуғлашга далолат қиладиган сўзларни айтиши, булардан бошқа маънодаги сўзларни айтиб сўйишдан сақланиши керак. Сўйишда Аллоҳнинг исмини айтиш деганда Аллоҳнинг гўзал исмларидан бирини айтиш, масалан, “бисмиллаҳ” дейиш, ёки ўша исмни бирор сифати билан қўшиб айтиш, масалан, “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” дейиш, ёки тасбеҳ айтиш, масалан, “субҳаналлоҳ” деб, ёки таҳлил айтиш, масалан “лаа илаҳа иллаллоҳ” деб айтиш тушунилади. Агар сўювчи “бисмиллаҳ”нинг ўрнига “Аллоҳуммағфир ли” (Эй, Аллоҳ мени мағфират қилгин) деб сўйса, бу жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Чунки бу гап Аллоҳнинг исмини айтиш эмас, балки дуо ҳисобланади. Агар сўйишда Аллоҳ исмига бошқа исмни ҳам боғлаб айтса сўйилган ҳайвон ҳалол бўлмайди. Масалан: «Бисмиллаҳи ва Муҳаммадир-Расулиллаҳ» (яъни, Аллоҳнинг ва Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад алайҳиссаломнинг исми билан) деса, сўйилган ҳайвон ҳалол бўлмайди. Агар бошқа исмни боғламасдан айтган бўлса макруҳ бўлади. Масалан сўювчи “бисмиллаҳи ва “Муҳаммадур Расулуллоҳ” (яъни, Аллоҳнинг исми билан ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг Расулидир) деса, ёки “бисмиллаҳи Аллоҳумма...
1 1 008 1 009 1 010 1 011 1 012 1 428