2019 йил 25-29 кунлари Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов юртимизнинг турли ҳудудларида педагогик амалиёт ўтаётган талабалар билан учрашиш мақсадида мадрасаларга ташриф буюрди. Дастлаб, 25 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Ҳадис илми мактабида педагогик амалиёт ўтаётган Толиб Хурсанмуродов ва Акром Қосимовнинг дарсларига кириб, уларнинг дарс ўтиш борасидаги дастлабки кўникмаларига баҳо берилди. Мактаб талабаларига «Илм олиш фазилати» мавзусида маъруза қилди. З.Маҳмудов 26 ноябрь сешанба куни Бухоронинг Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, маъҳаднинг битирувчи курс талабалари Ойбек Саттаров, Назаржон Шарипов ва Шарофиддин Ғавсиддиновнинг дарсларига кириб, педагогик амалиёт бўйича тавсиялар берди. Сўнг, мадрасанинг барча талабалари учун Қуръони каримни ёдлаш усуллари тўғрисида давра суҳбати уюштирди. Чоршанба 27 ноябрь куни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюриб, Муҳаммаджон Ибрагимовнинг дарсида иштирок этиб амалиётчига зарур услубий кўрсатмалар берилди. 2-курс талабалари иштирокида «Никоҳнинг аҳамияти» тўғрисида суҳбат ўтказди. 28 ноябрда З.Маҳмудов Бухоронинг Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида амалиёт ўтаётган Асила Жамилованинг дарс ўтиши билан танишди. Шу куни талаба қизларга «Ихлос ва самимият» мавзусида маъруза ташкил этди. Жума 29 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, маъҳад талабаларининг педагогик амалиёти билан танишди. Дарслардан сўнг мадрасанинг барча курс талабалари учун «Илм олиш сирлари» тўғрисида давра суҳбати ташкил этди. 1 434
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Рабиъул аввал ойи муносабати билан «Умматим дейсизму, ё Расулуллоҳ?!» деб номланган сийрат тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда билим юртининг устозу ходималари, талаба қизлар, шунингдек, институтнинг фахрий устозлари ва меҳмонлар иштирок этди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан очилди. Сўнгра талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ташриф буюрган меҳмонларни қутлаб, байрам дастури билан таништирди. Тадбир мусобақа тарзида ташкил қилинди. Биринчи босқич таништирув шарти, иккинчи босқич Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган монологлар ижроси, тезкор савол-жавоблар билан мусобақа жуда қизғин давом этди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам савол жавобларда иштирок этиб, муносиб ҳадяларни қўлга киритишди. Айниқса, бешинчи шартдаги саҳна кўринишлари барча томошабинларда катта таассурот қолдирди. Сийрат ойи муносабати билан Ислом Институтининг «Oliymahad.uz» сайтида «Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам – гўзал хулқ соҳиби» номли танлов ғолиблари ҳамда «Ноябрь ойи – Сийрат ва Ислом тарихи» фан ойлиги муносабати билан амалиётчилар томонидан ташкил қилинган талаба қизлар ўртасидаги уч босқичли сийрат мусобақаси ғолибалари раҳбарият томонидан тақдирландилар. Тадбир давомида талаба қизлар томонидан ижро этилган салавотлар барчанинг қалбига сурур бағишлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З. Суярова 981
Маълумки, Исломда аёллар ҳамиша ҳурматланиб, эъзозланиб, уларнинг фитратлари ҳар бир ишда назарда тутилган. Жумладан, аёлларнинг уч кунлик йўлдан узоқ масофага турли мақсадда сафар қилиши масаласида ислом ҳуқуқшунослигида айрим чекловлар қўйилган. Чунки сафарнинг ўзига яраша машаққатлари, қийинчиликлари бор. Шу боис, уларга ҳамроҳ сифатида маҳрам бўлиши шарт қилинган. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи: “Сафар яхши, ёмон ва мубоҳга тақсимланади”, деган. Сафарнинг яхшиси ҳажга ва илм талабига ўхшаш амаллар, мандуби уламоларнинг зиёратига ўхшаш ишлар, ёмони эса ота-она розилигини олмай қилингани сабабли ҳаром ҳисобланганидир. Киши тиланчиликдан сақланиш, аҳли-аёлига мурувватли бўлиш, ҳожатидан ортиғини садақа қилиш ниятида сафар қилса, бу мубоҳ бўлади. Хайрли мақсад сабаб охират ишига айланади. Агар одам риёкорлик билан ва хўжакўрсинга ҳаж қилса, ундан охиратга насиба йўқ. Шу билан бирга динимиз талабига кўра, борилаётган юртда инсонга зарур бўлган қуйидаги беш нарса: ҳаётига таҳдид бўлса; дини ва эътиқоди бузилишига ҳаракат қилинса; молига тажовуз қилинса; обрўсини туширадиган иш бўлса; саломатлигига путур етса, сафар қилмаслик лозим. Кўзланган мақсад ҳосил бўлгач, тезда уйга қайтиш лозим. Зеро ҳадиси шарифда: “Сафар азоб-уқубатнинг бир кўринишидир. Сизлардан бирингиз сафарга чиқса, таоми, ичимлиги ва уйқусидан тўла баҳра ололмайди, (сафарда) истаги ҳосил бўлса, аҳлига шошилсин”, дейилади (Имом Бухорий ривояти). Таъкидлаш лозимки, сафар одобларининг аёлларга тааллуқли алоҳида жиҳатлари бор. Эркаклар юқоридаги шартларни бажо келтирса, ўз хоҳишларига кўра сафар қила оладилар. Аёллар эса доимо маҳрамлари билангина йўлга чиқишлари мумкин.Турмуш қурган аёл эса албатта турмуш ўртоғининг розилигини олиши шарт қилиб қўйилган. Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таолога ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кун ва ундан кўп бўлган сафарга отаси ёки акаси ёки эри ёки фарзанди ёки бирор маҳрамисиз чиқиши ҳалол бўлмайди”, дедилар”. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расул алайҳиссаломн муслима аёлнинг ҳатто ҳаж қилиш учун ҳам ёлғиз сафарга чиқиши мумкин эмаслигини айтганлар. Эркак киши Аллоҳнинг, дину диёнат йўлида қилинадиган жиҳодни қўйиб бўлса ҳам, маҳрам сифатида аёли билан ҳажга бориши лозим. Зеро, сафар машаққат ва хавфдан иборат. Мўминаларни машаққат ва хавфда ёлғиз қолдиришга маҳрамларининг эркаклик ғурурлари ҳам йўл бермаслиги керак. Йўлда аёлнинг хизматини қилиб, қийинчиликлардан, хавф-хатар ва турли кўнгилсизликлардан ҳимоя этиши керак. Ислом умматининг бахт-саодатга эришиши учун барча нарсани батафсил баён этиб берган Қуръони карим аёлларнинг маҳрамларини бирма-бир баён этган. Шариатимизга кўра, аёл кишига отаси ва ака-укаси, турмушга чиққач эса завжи жавобгар саналади. Бугун динимизнинг аксар ҳукмларидек биз эслатиб ўтган аҳкомларга амал қилинмаётгани сабабли кўплаб муаммолар, аянчли аҳволлар учраб турибди. Жуда кўплаб аёллар, маҳрамсиз сафарга отланганлари учунгина машаққат, тажовуз, жиноят домида қолмоқдалар. Қанчадан-қанча ўзбек аёллари меҳнат муҳожирлари сифатида турли юртларга бориб, номусидан, соғлиғидан ҳаттоки ҳаётидан айрилаётгани доимо қалбимизга оғриқ солади. Юртимиз неча йиллардан буён ўз ватандошларини қул қилиб сотаётган кимсаларга қарши курашмоқда. Уларнинг аксарияти айнан аёлларни алдов йўли билан хорижга олиб бориб, уларни динимизга ҳам, инсонийликка ҳам ёт бўлган фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур этмоқда. Ундан ҳам ачинарлиси эса хорижда аёллар нафақат номусини, соғлиғини, обрўсини, қадр-қимматини, балки мўмин учун энг қадрли бўлган имонини, динини ҳам бой бериб қўймоқдалар. Ёдингизда бўлса, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилганди. Алдов оқибатида ўзга...
Фиқҳ илми ривожланиб, мазҳаблар ёзма тарзда ёзилиб бўлгач, ҳар бир имом ортидан шогирдлар, илмларини ўзларидан кейингиларга етказадиган ровийлар етиштиришди. Шогирдлар имомлар айтган сўзларни ривоят қилиб, матн тарзида ёзиб қолдиришди. Сўнг ушбу матнлар кенг ёйилиб, уламолар ўша матнларни маҳкам тута бошладилар ва уларни ўз истинботлари учун асос қилиб олдилар ва бошқаларни ҳам шунга чорладилар. Шу тарзда имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ ҳам йўл тутдилар. Бу борада имом икки буюк асл матнни – Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари ҳисобланмиш имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳнинг “Жомеус сағир” ҳамда Абул Ҳасан Қудурий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Мухтасарул Қудурий” матнларини асос қилиб олдилар. Иккила асарни “Жомеус сағир” китоби тартибида жамладилар ва у китобга “Бидоятул мубтадий” деб ном қўйдилар. Имом Марғиноний бошқа матнлар орасида айни шу икки матнни танлаганлари сабабига келадиган бўлсак, бу матнлар манфаати кўп, фойдаси мўл бўлгани, қолаверса, мазҳаб уламолари наздида мақбул матнлар эканлигидадир. Зеро, бу даврда уламолар каттаю кичикка “Жомеус сағир” матнини ёдлашга тарғиб қилишарди. Имом Марғиноний авваламбор, ушбу “Бидоятул мубтадий” китобига “Кифоятул мунтаҳий” деб номланган катта шарҳ ёзганлар. Китобни ёзишдан фориғ бўлгач, китоб ниҳоятда катта бўлиб кетганини инобатга олиб, уни мухтасар ҳолга келтириб, “Ҳидоя” деб номлаганлар. Натижада бу китоб ўхшаш йўқ муҳим китобга айланган. Ахир, қанақасига ундай бўлмасин?! Бу китобни ёзишга 13 йил умрларини рўзадор ҳолда бахшида қилганлар-ку! Бу китобда муаллиф ривоят ва дироятни жамлаганлар, ҳар бир бобда масалаларнинг аслларини зикр қилиб, қолганларини тарк қилганлар. Ким қисқа китобни ўқишни маъқул кўрса, “Ҳидоя” билан чекланади. Ким катта-катта китобларни ўқишга рағбат қилса, “Кифоя” китобига мурожаат қилади. Ким мазҳаб масалаларини ёдда сақлашни, тутиб туришни истаса “Бидоя” китобига мурожаат қилади. Уламолар фиқҳда китоб тасниф қилиш борасида турфа услубни танлаганлар. Баъзилар мазҳабдаги фақиҳлар сўзларини келтириш билан бир қаторда ўзга мазҳаб соҳибларининг ҳам сўзларини келтирадилар. Баъзилар эса, фақатгина мазҳаб уламоларининг сўзларини келтириш билан кифояланадилар. Иккала услубда ёзганлар ҳам икки хил йўлни тутганлар. Баъзилар турфа ривоятларни келтирган бўлсалар, бошқалари рожиҳ ва машҳур ривоятларнигина келтирганлар. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ эса, ҳар иккала йўлни тутган ҳолда китобларини ёзганлар. Бу китобларида кўпгина масалаларни баён қилишда бошқа мазҳабларнинг ҳам сўзларини келтирганлар. Бу эса китобни ўзга мазҳабдагилар ҳам мурожаат қилишларига сабаб бўлади. Шунингдек, имом бу китобда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ билан икки шогирдлари – имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар ўртасидаги ихтилофларни ҳам, улардан қилинган турфа ривоятларни ҳам келтирганлар. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу “Ҳидоя – шарҳу бидоятил мубтадий” китобини ёзиб бўлганларида нафақат мазҳаб ичида, балки бошқа мазҳаб вакиллари томонидан ҳам катта қизиқиш билан қабул қилинган. Интернетдаги маълумотлар асосида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчи-стажёри Абдуллоҳ Қосим тайёрлади. 1 101
Аннотация:Террор нима дегани? Ислом террорни лаънатлайди. Ислом тинчлик дини. Ислом барча инсонларни яхшиликка ундайди. Қўполлик, қийноқ ва тақиқларни қўллаш террор ва экстремизмни олдини илмайди. Аксинча, булар уларни келтириб чиқарувчи омиллардир. Калит сўзлар:Ислом, тинчлик, террор, экстремизм, гуноҳ, дин, яхшилик. Annonation: What is terror? Islam curses terrorism. Islam is a religion of peace.Islam encourages all people to do kindness. The use of brutality, torture and bans does not prevent terrorism and extremism. On the contrary, they are the factors that cause it. Key words: Islam, peaceful, terrorism, extremism, blame, religion, kindness. ХХI асрда инсоният учун оғир синовлар билан бошланди. Гўёки, Ислом динига дахлдор бўлган бир гуруҳ кимсалар амалга оширган хуружлар оқибатида бир неча минг бегуноҳ инсонлар даҳшатли тарзда бевақт оламдан кўз юммоқда. Заминимизнинг турли ерларида хунрезликлар муқаддас Ислом динимиз номидан ҳамон давом эттирилмоқда. Инсонларни ноҳақ ўлдириш улкан гуноҳ ҳисобланади ва ана шу гуноҳкор даҳшатли азобларга дучор бўлиши муқаррар. Ҳозирги кунимизда, инсоният бошига,айниқса, мусулмонлар оламида содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб, эшитиб, ўқир экан ҳар бир инсон афсус надомат чекиб, юрак-бағри ўртанади. Бир-биридан аянчлироқ хабарлар тинимсиз ҳар соатда кетма-кет келаверади… Табиийки, бундай ишларнинг сабаби нима экан? – деган саволллар ҳар бир мусулмон инсонни қийнаши аниқ. Тинчлик ва поклик дини бўлган Ислом мана шундай ёмонликларга буюрадими ?! Йўқ, Албатта !! Чунки, бу дин – тинчлик ва осойишталик динидир. Бу дин мусулмонлар бир-бирларига жисмонан ҳам, маънан ҳам озор бериш тугул, ғайридинларга ҳам ноҳақ тарзда озор беришдан қайтаради. Аҳмад Яссавий ҳазратлари айтадиларки: Суннат эрмиш, берма озор кофир бўлса, Кўнгли қаттиқ дилозордан худо безор. Инсониятга ислом неъматини ато этган илоҳий ваҳий – Қуръони карим оқибат, раҳм-шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, ҳавойи нафсдан воз кечиш, ҳурмат ва тинчликка буюради. Ана шу илоҳий кўрсатмаларга амал қилувчи мусулмонлар ҳамиша юмшоқ феълли, раҳм-шафқатли, адолатпарвар ва софдил бўладилар. Ислом дини тарихига қарайдиган бўлсак ҳам, фақат ва фақат эзгуликни кўрамиз. Ислом фатҳлари пайтида насронийлар ва яҳудийларни бирорта ҳам ибодатхоналари бузилмаган, диндорларнинг эътиқодига ва мол-мулкига дахл қилинмаган, руҳонийларга зулм қилинмаган. Шифохоналарда беморлар бепул даволанишган, муолажа тугагач, уларга янги кийим-бошлар берилган. Дин азалдан инсоннинг Тангри билан алоқа қилишга эхтиёжидир. Ислом дини эзгулик манбаидир. У соф инсоний фазилатлар, гўзал ахлоқ одоб, маънавий комиллик каби фазилатларга даъват қилади. Ҳозирги кунда жаҳонда баъзи ғаламислар томонидан ислом дини ҳақида турли нотўғри фикрлар тарқатилаётгани, террорчилик каби иллатларни айни пайтда бевосита исломга боғлаб, муборак динимиз ва мусулмонларга нисбатан нафрат ўтини ёқишга уринаётгани ҳеч кимга сир эмас, ваҳоланки муқаддас динимиз ҳар қандай ёвузликни инкор этади. Умуман ислом таълимотидан беш бош мақсад кўзда тутилади. 1 .Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш. Инсон ақлини муҳофаза қилиш. Инсон динини муҳофаза қилиш. Инсон наслини муҳофаза қилиш. 5.Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш. Расулуллоҳ (с.а.в) ҳадиси шарифда шундай деганлар: «Мўминлар худди бир жасад кабидирлар. Агар бир аъзода оғриқ бўлса, бу оғриқ бошқа аъзоларда иситма ва оғриқни пайдо қилади». Қарангки, бир мусулмоннинг дардини ўз дардимиздек қабул қила олсак, биз Расулуллоҳ айтган мўъмин бўла олар эканмиз. Аллоҳ Қуръони каримнинг Моида сураси 2-оятида:«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманчилик йўлида ҳамкорлик қилманг» деган. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга Қуръон буюрмоқда. Яхшилик сўзи дунёдаги барча фазилатли нарсаларни, тақво эса, Аллоҳдан қўрқиш ва унга эътиқод қилишни англатади....