Ўзбекистон ва Мисрни тарихий-маданий муштараклик, анъанавий дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик бирлаштириб туради. Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилганолимларнинг ноёб илмий-маърифий мероси бутун мусулмон оламининг бебаҳо бойлигиҳисобланади. Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисининг 2018 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра амалга оширган расмий давлат ташрифи ҳамда Миср Бош имоми – Шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги ал-Азҳар мажмуаси вакилларидан иборат нуфузли делегациянинг Ўзбекистон Президенти қабулида бўлиши, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлди. Айни пайтда Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да кўзда тутилган келишувларни муҳокама қилиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириб олиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Қоҳира шаҳрида бўлиб турибди. Делегация вакилларининг илк учрашуви бир минг икки юз йилдан зиёд вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари шайх Аббос Солиҳ ҳамда “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Абдураҳмон Мусо билан бўлиб ўтди. Учрашувда 2019 йилнинг иккинчи ярмида белгиланган ўзаро ҳамкорликдаги учрашув ва халқаро конференциялар, илмий йўналишда чоп этиши режалаштирилган китоб ва рисолалар, таълим соҳасида белгиланган келишувлар муҳокама қилинди. Ўзбекистон делегациясининг Миср Араб Республикасига сафари давом этмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати 518
Абу Абдуллоҳ Ҳорис ибн Асад ал-Муҳсибий (вафоти 243 ҳ.й) роҳимаҳуллоҳ “Васоя” асарида дуо қилувчиларга насиҳат қилиб қуйидагиларни келтиради: Биродарларим, одамлар овозини чиқариб жаҳрий дуо қилишмоқда, сизлар ундай қилманглар. Ҳожатларингизни қалбингизда сир тутиб Аллоҳдан махфий дуо ила сўранглар. Чунки дуонинг ошкорасидан хуфёнаси ижобатга яқин, Аллоҳга ёқимлироқ ва серсавоброқдир. Салафларимиздан бизга етиб келдики, қалбда сир тутиб қилинган дуо ошкора қилинган дуодан етмиш марта ортиқроқдир. Баъзи аҳли илмлар айтдилар: салафи солиҳлар қаттиқ ижтиҳод билан дуо қилишар эди. Улар дуода ниҳоятда тиришқоқ ва аҳамиятли бўлишарди. Шундай бўлсада уларнинг нафас товушлари ҳам ташқарига эшитилмас эди. Дуо жараёнида уларнинг товуши ўзлари ва Роббилари орасида қолиб кетар эди. Салафи солиҳлар нега шундай қиларди, биласизми? Чунки улар Аллоҳ таолонинг бу оятини яхши англар эдилар: ذِكْرُ رَحْمَةِ رَبِّكَ عَبْدَهُ زَكَرِيَّا * إِذْ نَادَى رَبَّهُ نِدَاء خَفِيّاً Бу, Роббингнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир.(Яъни, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), ушбу қисса «Роббингизнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир».)Унинг Роббига махфий нидо қилган чоғини эсланг.(Марям сураси 2-3 оятлар). Дуода товушини кўтариб жаҳрий қилган одам билан қалбида сир тутиб дуо қилган одамнинг фарқи шуки, ошкора қилганлар фитнага тушиб қолади. Фасоҳат билан сўзлаш мақсадида қалби Аллоҳдан бурилиб атрофидаги одамлар билан ўралашиб қолади. Баъзида эса риё, сумъа аралаш ибодатини пучга чиқаради. Дуони махфий қилганлар эса ўша фитналардан омон бўлади. Аллоҳ таоло баримизни Ўзига маҳбуб бандалар қаторида айласин, омин! Кўрсатилган манбадан эркин таржима қилинди. Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек МЎМИНОВ 613
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентларнинг сони кескин ошгани, қабул имтиҳонларида абитуриентларга қулай шароит яратиш, тест синовларини янада шаффов, очиқ ва ошкора ўтишини таъминлаш мақсадида ўрта махсус таълим муассасаларининг 2019-2020 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. Қабул имтиҳонларининг ўтказиш санаси ўрта махсус таълим муассасалари томонидан қўшимча маълум қилинади. 696
Фарзандларимиз ҳаётимизга маъно беради, уларсиз жуда кўп нарсалар маъносини йўқотади. Лекин улар баъзида шундай ишлар қиладики, жаҳлимиз чиқмасдан иложимиз йўқ. Болалар тайёрлаган «кутилмаган совға»лардан бирданига ҳам кулгимиз, ҳам йиғлагимиз келади. Жаҳлимиз чиққанида бақиришимиз ёки болаларни калтаклашимиз ҳам мумкин. Бу ишимиз нотўғри эканини ҳам жуда яхши биламиз. Ҳатто жуда босиқ одам ҳам, жаҳли чиққанида бошқа одамга айланади. Айниқса, фарзандларимизга жаҳлимизни «қўрқмасдан» кўрсатамиз. Афсуски ўйламасдан гапирилган гап ва берилган жазо ёмон асоратлар қолдириши мумкин. Жаҳл келганда ақл кетади. Унутманг, болаларимиз хатолари, таваккаллари билан дунёни ўрганишяпти. Сизни жаҳл қилишингиз ва уларни қўрқитишингиз болаларни қўрқоқ, беқарор қилиб қўйиши мумкин. Унинг устига, сизнинг ҳаракатларингиз бор ҳолатни ҳам ўзгартира олмайди. Бу борада бир қанча ҳадислар ҳам бор: Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Сизлардан кимда-ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетди, бўлмаса ёнбошласин», дедилар”. Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган. Албатта, бу ишларнинг ғазабни сўндириши тажрибада ҳам собит бўлган. Атийя Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилгандир. Олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса, таҳорат қилиб олсин», дедилар. Абу Довуд ривоят қилган. Бундан ташқари ўзимизда синовдан ўтган «тезкор» маслаҳатларни ёзиб қолдирсам: 1. 10 марта Астағфируллоҳ денг, агар тинчлана олмасангиз яна ҳам кўпроқ. 2. Фарзандингиз руҳан, жисмонан шаклланиб бўлмаганини ва шу хатолар орқали ривожланаётганини эсланг. 3. Мақсадингизни унутманг. Бўлар иш бўлди, эндиги мақсад болаларга қаерда қандай хато қилганини тушунтириш, жаҳл қилиб, бақириб фақат ҳурмат ва ишончни йўқотиб қўйишимиз мумкин. Энди эса, тинчланиб, фарзандингиз билан суҳбатлашиб, воқеани муҳокама қилинг ҳамда фарзандингизга бундай иш қилиш мумкин эмаслигини ёки нотўғри эканлигини тушунтиринг. Манбаа: http://Muslima ona kundaligi 673