Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Аллоҳга ҳамд, Пайғамабаримизга салоту саломлар бўлсин! Ва баъд: Фақат ҳадисларнинг ўзи билан амал қилишни гапираётганлар Исломда амалда бўлган жуда кўп масалаларни бекорга чиқариб юборишади. Чунки салафларимиз амал учун нафақат ривоят қилинган ҳадисларни ҳужжат қилиб олишган, балки Мадина аҳлининг амали ҳам айрим мужтаҳидларимиз наздида ҳужжат бўлган. Яъни, фалон ишни қилса бўладими, деган саволга, ҳа, чунки ўша ишни Мадина аҳли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин ҳам қилиб юришарди, деган жавобни беришган. Шундай экан ҳадисларнинг ўзидан олавериш ва мазҳабларга эргашмасликни даъво қилаётганлар катта хатога йўл қўйишади! Бунинг бир қанча сабаблари мавжуд ва уларнинг айримларини қуйидаги илмий баҳсда келтириб ўтамиз! Баъзи инсонлар айтади: “Бугунги кунда Суннат китоблари кўп ва улар олдингилар орасида тарқагандан кўра бугунги инсонлар орасида кўпроқ тарқалган. Бу китобларнинг турли босмаларидан, мундарижаларидан фойдаланиш анча қулай савияга келиб қолган. Билгисайёр қидирув хизматлари орқали ҳам далилларни анча осон тарзда топиш мумкин. Аввалги уламоларимизда бу қулайлик мавжуд бўлмаган. Шундай экан, бугунги имкониятлардан фойдаланиб, шу маълумотларга суянсак, ҳадисларнинг собитини олиб, собитмасини тарк қилсак бўлмайдими?! Аниқ далили бор фиқҳий масалаларни амалга олсакда, далили бўлмаган масалаларни қайта кўриб чиқиб ислоҳ ислоҳ этсак, шу тўғри эмасми?!” Бунга бир неча важҳдан жавоб берамиз: Биринчидан: Бу аҳмоқлик билан айтилаётган гаплардан биридир. Қадимда шундай дейишарди: وكم للشيخ من كتب كبار ولكن ليس يدري ما دحاها Баъзи шайхлар борки, асарлар битган, Жавонларга тўлган эҳтимол сўзи, Афсуслар бўлсинки, китоблар ичра Не маъно жамланган, билмайди ўзи. Яна шундай гап ҳам бор: ليس بعلم ما حوى القمطر ما العلم الا ما وعاه الصدر Амал қил, эй дўстим, неники билсанг, Билганингга ўтар гар амал қилсанг – Жавондаги китоб эмасдир илм, Қалбларни тўлдирган илмдир, билсанг! Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳнинг бир шеърини ўқисангиз салаф уламоларимизнинг ҳолатлари қандай бўлганини тасаввур қила оласиз. Ибн Ҳазм айтади: قال بن حزم : فإن تحرقوا القرطاس لا تحرقوا الذي تضمنه القرطاس, بل هو صدري يسير معي حيث استقلت ركائبي وينزل إن أنزل و يدفن في قبري Китобларим ёқиб, йўқатолмайсиз, Нақшинкор йўнилган менинг қалбимда. Отда юрсам менла сайр этарлар ва Кўмилсам ётарлар бирга қабримда. Хотиб «Ал Фақиҳ вал Мутафаққиҳ»да келтиради: «Баъзи донишмандларга: «Фалончи жуда кўп китоб тўплаган», дейилди. Шунда: «Унинг фаҳми китоблари миқдорича борми?» деди донишманд. «Йўқ», дейилди унга. «Ҳеч нарса тўпламабди. Ахир, чорвалар илм ҳосил қила олармиди?!» деб жавоб берибди. Бир киши ёзган нарсасини ўзи тушунмайдиган кишига шундай деди: «Ёзганингдан сенга фақат чарчоқ, бедорлик ва қоғозингни қоралашинг насибаси холос». Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ «Рофъул малом» асарида шундай дейди: «Агар Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салалламнинг ҳадисларини девонларда тўплаш фарз қилинганида, барча китоблардаги нарсаларни билган киши олим ҳисобланмас эди. Бунинг бир кишида ҳосил бўлиши ҳам қийин иш. Балки баъзида бир кишининг ҳузурида кўплаб китоблар мавжуд бўлади, ваҳоланки ўша киши китоблар ичидаги нарсаларни қамраб ололмайди. Ушбу китобларни жамлашдан олдин Суннатни яхши билган мутааххир уламолар жуда кўп бўлган. Уларнинг кутубхоналари қалблари эди. Ўша қалблар бир қанча девонлардаги нарсаларни ўзига сиғдирган эди. Мавзудан яхши хабардор киши бу ишга шубҳа билан қарамайди»[1]. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг ўзи етти ёшида Қуръон ҳофизи бўлган. Ўн етти ёшида эса “Саҳиҳ Бухорий”, “Саҳиҳ Муслим”, “Сунан Абу Довуд”, “Сунан Термизий”, “Сунан Насаий”, “Сунан Ибн Можа”, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад”и, Дору Қутнийнинг “Сунан”и ва Табаронийнинг...
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг талаба қизлари иштирокида “Интернет ижтимоий тармоқларида ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш муаммолари” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Алий маъруза қилди. Суҳбатда, интернет ижтимоий тармоқларида ҳозирги кунгача давом этиб келаётган турли оқимларнинг фитналари ва уларнинг зарарлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Шунингдек, интернетдан оқиб келаётган ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришда эҳтиёт бўлиш, билмаган мавзусига аралашмаслик, акс ҳолда ҳар хил фитналарга сабаб бўлиб қолиши таъкидлаб ўтилди. Диний саводсизликка барҳам бериш учун интернетдан фойдаланувчининг ўзи илмга эга бўлиши лозимлиги таъкидланди. Ҳамма вақт билмаган мавзусига аралашган одам ютқазади, биз бугунги кундаги турли ихтилофларга барҳам беришимиз, бидъатларга қарши қаттиқ туришимиз лозим. Бу борада сиз талаба қизларнинг масъулиятингиз улкандир…”, деди. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбат сўнгида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоздан жавоб олдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 853
Халқимизнинг Қуръони карим оятлари мазмунини билишга бўлган эҳтиёжини таъмин этишга ҳисса қўшиш йўлида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Тафсири Ирфон” китоблари тўлиқ жамланма ҳолида чоп этилди. Тафсирнинг ўзига хос жиҳатлари шуки, унда аввалги ўзбек тилида нашр қилинган таржима ва тафсир китобларида берилган маълумотларни ўзида мужассам этган ҳолда янги ва нодир маълумотлар ҳам киритилди. Мўмин-мусулмонларни Қуръон оятлари маънолари билан иложи борича яқиндан таништириш учун ўзбек тилидаги матнларни халқчил ва тушунарли шаклда ифода этилди. Тафсири Жалолайн, Ибн Касир, Абул Баракот Насафий, Замахшарий, Олтинхон тўра, Ваҳба Зуҳайлий каби ўнлаб машҳур муфассирларнинг китобларидан ушбу тафсирни ёзишда кенг истифода қилингани унинг илмий жиҳатини янада оширди. Шунингдек, тафсирда ақлларни лол қолдирувчи мўъжизаларга ҳам алоҳида урғу берилган. Илм-фан соҳасидаги Қуръон мўъжизаларининг кашф этилиши ҳақидаги ажойиб маълумотлар ҳам баён этилган. Яна бир жиҳат, “Тафсири Ирфон” энг замонавий усулда, сифатли ва китобхонга қулай шаклда чоп этилди. Айни пайтда сиз учун азиз бўлган инсонларга уни совға қилиш учун ҳам энг муносиб ҳадядир. Зеро, Қуръони каримнинг бир неча ўринларида инсонларни оятлар маъно-мазмунини билиб, тушиниб ўқишга чақирилади. “Нисо” сурасининг 82-оятида: “Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!”, – деб баён этилган. Мазкур тафсирни харид қилишни истасангиз, ушбу +998-99-001-01-12 телефон рақамига қўнғироқ қилинг. Шунингдек, республикада жойлашган марказий жоме масжидлардан ҳам ушбу китобни топишингиз мумкин. Манба: Muslim.uz 1 045
Инсон ўз тарихини билсагина, келажакка ёрқин нигоҳ билан боқа олади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримнинг бир неча оятларида Аллоҳ таоло бандаларини олдинги ўтган қавмларнинг ҳолларини, уларнинг оқибатларини эслашга, улардан хулоса чиқаришга буюради. Тарихни қанчалик ўрганар экансиз, ўзлигингизни англай бошлайсиз, бу дунёга келишдан асл мақсад Яратганнинг розилигини истаб халққа, динга, ватанга хизмат қилиш эканлигини тушуна бошлайсиз. Тошкент ислом институти устоз ва талабалари “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида тарихий жойлар, муқаддас қадамжолар, мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоотларга саёҳатлар ва экскурциялар ташкил қилиниб келинмоқда. Худди шундай тадбирлардан бири 9 октябрь куни Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлими битирувчи талабалари билан бўлиб ўтди. Унда талабалар Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов бошчилигида Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида жойлашган, ҳозирда “Усмон мусҳафи” сақланаётган “Мўйи муборак” мадрасасига ташриф буюрдилар. Зиёрат давомида талабалар музейда сақланаётган буюк аждодларимиз томонидан битилган ноёб қўлёзма асарлар, турли хил ёзув услубида ёзилган Қуръони карим нусхалари, хусусан, “Усмон мусҳафи” билан таништирилди. Уламоларимиз илм йўлида ўзларининг нечоғлик куч-ғайратларини бахшида этганларига гувоҳ бўлдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Жуда кўплаб асарларни она тилимизга таржима қилиш, уларни кенг жамоатчиликка таништириш зарурати борлигини, айниқса, турли бузғунчи ғоялар урчиётган бизнинг давримизда халқимизга соф ислом асосларини етказишда ушбу асарлар муҳим қўлланма, дастур бўлиб хизмат қилиши тўғрисида тасаввур ва тушунчага эга бўлдилар. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов 1 062