islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 11, 2019

Day

“Мўйи муборак” мадрасасига ташриф

Инсон ўз тарихини билсагина, келажакка ёрқин нигоҳ билан боқа олади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримнинг бир неча оятларида Аллоҳ таоло бандаларини олдинги ўтган қавмларнинг ҳолларини, уларнинг оқибатларини эслашга, улардан хулоса чиқаришга буюради. Тарихни қанчалик ўрганар экансиз, ўзлигингизни англай бошлайсиз, бу дунёга келишдан асл мақсад Яратганнинг розилигини истаб халққа, динга, ватанга хизмат қилиш эканлигини тушуна бошлайсиз. Тошкент ислом институти устоз ва талабалари “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида тарихий жойлар, муқаддас қадамжолар, мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоотларга саёҳатлар ва экскурциялар ташкил қилиниб келинмоқда. Худди шундай тадбирлардан бири 9 октябрь куни Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлими битирувчи талабалари билан бўлиб ўтди. Унда талабалар Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов бошчилигида Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида жойлашган, ҳозирда “Усмон мусҳафи” сақланаётган “Мўйи муборак” мадрасасига ташриф буюрдилар. Зиёрат давомида талабалар музейда сақланаётган буюк аждодларимиз томонидан битилган ноёб қўлёзма асарлар, турли хил ёзув услубида ёзилган Қуръони карим нусхалари, хусусан, “Усмон мусҳафи” билан таништирилди. Уламоларимиз илм йўлида ўзларининг нечоғлик куч-ғайратларини бахшида этганларига гувоҳ бўлдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга  жавоб олдилар. Жуда кўплаб асарларни она тилимизга таржима қилиш, уларни кенг жамоатчиликка таништириш зарурати борлигини, айниқса, турли бузғунчи ғоялар урчиётган бизнинг давримизда халқимизга соф ислом асосларини етказишда ушбу асарлар муҳим қўлланма, дастур бўлиб хизмат қилиши тўғрисида тасаввур ва тушунчага эга бўлдилар. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов 252

“Сузук ота” мажмуасида бўлганмисиз?

2019 йилнинг 10 октябрь куни Тошкент ислом институтининг “401”, “402” ҳамда “404” гуруҳ талабалари маънавий-маърифий ишлар бўйича поректор Ж.Мелиқўзиев ва куратор О.Ҳошимов раҳбарлигида Тошкент шаҳридаги “Сузук ота” мажмуасига ташриф буюрдилар. Аввало, маънавий-маърифий ишлар бўйича поректор Ж.Мелиқўзиев талабаларга юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида, яқин-яқингача “Сузук ота” зиёратгоҳини кўпчилик билмаслиги, президентимиз ташаббуси билан инсон кўзи қувнайдиган, қалблар ором топадиган обод бир масканга айланганини айтиб ўтди. Экскурсия давомида талабалар Сузук ота ҳаёти, фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, Сузук отанинг асл исми Мустафоқул бўлган. У зот Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли бўлган. 1140 йилда Туркистоннинг Қорачуқ қишлоғида таваллуд топган Мустафоқул бобосининг хизматига борганида Аҳмад Яссавий уни эркалаб “Менинг сузигим (суюклигим), хуш келдингиз!”, дегани боис атрофдагилар ҳам уни шу исм билан чақира бошлаган.  Юзлаб ҳунарманд уста-шогирдларни ҳалол меҳнатга ўргатган Сузук ота 1217 йилда вафот этган. Тарихий манбаларда ёзилишича, Амир Темур Сузук ота қабри устида мақбара ва масжид бунёд эттирган. Устоз ва талабалар мақбарага кириб муқаддас Қуръони карим оятлари тиловатидан ҳосил бўлган савобларни ўтганлар руҳига бахшида этдилар. Шундан сўнг 4 курс талабаларининг касбий маҳоратларини ошириш мақсадида ташкил қилинган Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ёрдамчиси Сатимов Саҳобиддин домла билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ЎМИнинг Тошкент шаҳар вакиллигида халқимизга соф ислом таълимотларини етказиш, муқаддас динимизга зид бўлган бидъат-хурофотларга қарши курашиш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Талабалар вакиллик фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.Зиёрат якунида талабалар “Сузук ота” жоме масжиди имом-хатиби Аюбхон домла Сўфиев билан учрашдилар. Аюбхон домланинг сўзларига кўра, ушбу ноёб тарихий-меъморий обидадан 1936 йилгача фойдаланиб келинган. Шундан кейин, то мустақилликкача бўлган давр мобайнида турли корхоналарнинг цехлари фаолият юритган. Натижада, тарихий обиданинг ноёб ва нафис қиёфаси йўқолиб харобага айланган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 май куни Сузук ота мажмуасида бўлиб, мақбара ҳамда масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича ўз тавсияларини берган. Қурилиш ишлари 2019 йил май ойида якунига етиб, мажмуа 10 май куни расман иш бошлаган. Суҳбат сўнгида Аюбхон домла талабаларга ўзларининг қимматли тавсияларини бериб, уларнинг ҳақига дуойи хайрлар қилдилар. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нодиров Ҳумоюн 189

Фиқҳ илми ва илк ривожланиш босқичлари

Фиқҳ луғатда “الفهم – тушуниш” ва “العلم – илм” маъноларини англатади. Мисол учун “فقه – фақиҳа” феъли “فهم – фаҳима” яъни “тушунди” маъносини ва “فقه – фақуҳа” яъни, “фақиҳ бўлди” маъносини билдиради. Унинг асли “الفهم – тушуниш” бўлиб, сўнг шариат илмларига хосланиб қолган. Фиқҳ шариат истилоҳида: аввалда фиқҳнинг муаййан таърифи бўлмаган. Унинг луғавий яъни, “тушуниш” ва “илм” маънолари шариат ва дин илмларига хос бўлган. Шу сабабдан ҳам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳнинг “Фиқҳ нафсга нима фойда ва нима зарар эканини билишдир” деган сўзи нақл қилинган. Сўнг фиқҳ илм сифатида шаклланганч унга “Фиқҳ – амалий шаръий ҳукмларни тафсилий далилларидан билишдир” деган таъриф берилган. Ушбу илм ҳукмларга хосланиши билан эътиқодий ва ахлоқий масалалар фиқҳ илми остига кирмай қолади. Уламолар фиқҳ тарихини уч даврга бўлганлар: рисолат асри, саҳобалар асри ва тобеъинлар асри. Фиқҳнинг ривожланишида ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Рисолат асрида фиқҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар бўлиб юборилгач, Роббисидан рисолатни етказар, ибодатларни адо қилар ва турли ишларни бевосита амалга оширар эди. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар у зотни кўриб эргашардилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шариатни батамом охирига етқазганларидан кейин ҳаётдан кўз юмган. Шариат умумий тушунчаларни баён қилиш, мутлоқ нассларни қайдлаш, мужмал нассларни шарҳлаш, умумга далолат қилувчи нассларни хослаш ва насх қилиниши мумкин бўлган нассларни насх қилиш орқали  мукаммал бўлади. Шунга қарамасдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига китоб шаклида ёзилган фиқҳни қолдирмаган. Балки умумий қоидалар, Қуръон ва Суннатда тарқоқ ҳолдаги жузъий ҳукмлар ва қалбларда ёдланган маълумотларни қолдирган халос. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам ижтиҳодлари бўлган. Бироқ, барчаси ваҳийга асосланган бўлиб, гоҳо тасдиқлаган бўлса, баъзан тўғирлаб қўйган. Ушбу даврда ҳар қандай шариат ҳукмини жорий қилиш ваҳий ёки Роббисидан рисолатни етказувчи зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам воситасида бўлган. Ушбу даврда шариат масдарлари Китоб ва Суннатдан иборат бўлган. Батаҳқиқ, саҳоба розияллоҳу анҳумлар ижтиҳод қилганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ижтиҳод қилишларига рухсат берган. Мисол учун, у зот Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбора туриб, унинг қилган ижтиҳодига иқрор бўлган. Ушбу рухсат саҳобаларни эҳтиёж тушганда қилинадиган ижтиҳодга тайёрлаш учун бўлган. Балки бундай ижтиҳодларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида бўлишига, уларнинг Пайғамбаримиздан узоқда бўлиб қолишлари ёки бирор ишда вақтнинг ўтиб кетиш хавфи юзага келиши каби бир қанча сабаблари бўлган. Бундай ижтиҳодлар шариатга масдар бўлмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳар қандай қилган ишларида мурожаат қилинадиган асос бўлиб, гоҳо уларни тасдиқлаган ёки тўғирлаб қўйган. Шу сабабдан ҳам ушбу давр ихтилофлар йўқлиги билан ажраб туради. Дарҳақиқат, ҳукмлар воқеъа ва эҳтиёжларга қараб ёки саволга жавоб бўлиб тарқоқ-тарқоқ тарзда нозил бўлар эди. Гоҳо ҳеч бир муносабатсиз янги бир ҳукм сифатида нозил бўлар эди. Ушбу даврдаги шариат ҳукмлари босқичма-босқичлик, машаққатни кўтариш ва насхнинг воқеъ бўлиб қолиши каби имтиёзлар билан фарқланиб туради. Аммо китоб шаклида ёзишга нисбатан эса, котиблар бўлиб, улар фақат Қуръонни ёзардилар. Лекин бу ҳам тарқоқ ҳолда бўлган. Ҳадис Қуръон билан аралашиб кетмаслиги учун ёзилмай турган. Дарҳақиқат, баъзи Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, ибн Масъуд, Убай ибн Каъб, Муъоз, Зайд ибн Собит, Абдураҳмон ибн Авф, Аммор ибн Ёсир, Ҳузайфа ибн Ямон, Абу Дардо ва Абу Муса Ашъарий каби саҳоба розияллоҳу анҳумлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидаёқ фатво берганлар. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар асрида фиқҳ Ушбу...

Ҳадис илмининг аҳамияти ва унга бўлган эътибор

Жонажон юртимиз Аллоҳ назар қилган юрт, бу миллат қанча – қанча олиму уламоларни, неча – неча жасорат соҳибларини ва буюк подшоҳу султонларни тарбия қилган миллатдир. Шундай экан бу халқ, бу миллат буюк аждодлар йўлидан юрса, ҳеч қачон ёвга ем, душманга таслим бўлмайди. Чунки аждодларимиз қолдирган бебаҳо маънавий меросимизни ихлос билан ўрганиш, халқимиз қалбида ватанга муҳаббат, миллатга садоқат ва динга ихлосни ўргатади. Имом Бухорий, имом Термизий, ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино каби зиё соҳибларининг бизга қолдирган маънавий мерослари халқимизнинг саодатли йўлини ёритишга хизмат қилади. Бу парлоқ йўл то қиёматгача мана шунда ёруғ қолажак. Яратганга беадад шукурлар ва мақтовлар бўлсинки, юртимизда барча соҳада ислоҳатлар жадал сувратда амалга оширилаётган бир пайтда диний соҳа рахбарлари ва ходимлари ҳам бу жабҳада бошқалардан ортда қолаётгани йўқ. Узоқ ўтмишимизга эмас, яқин тарихимизга қарайдиган бўлсак, ўтган икки йил ичида динимиз фидоийлари кўпгина савобли ишларни амалга оширдилар. Бунга мисол қилиб, Мусулмонлар диний идораси қошида “Вақф” хайрия жамоат фондининг иш бошлаганлигини, Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг очилишини, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ва Бухорода тасаввуф мактаби, Самарқандда калом илми мактаби, ҳамда Марғилонда фиқҳ мактабларининг очилишини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Қолаверса жорий йил Самарқандда ҳадис илми олий мактаби иш бошлаши бунинг ёрқин мисолидир. Бу ислоҳатлар бизнинг жонажон Олий маъҳадимизни ҳам четлаб ўтмади. 2019 – 2020 ўқув йили учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида модуль тизими асосида алоҳида сиртқи бўлим очилиб, унда юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган, ўрта махсус маълумотга эга бўлган имом хатибларнинг 120 тасини ўқишга қабул қилди. Эндиликда бу талабалар ҳам ўзларининг илмий салоҳиятини янада ошириш ва  маъҳаднинг  олий даражадаги шаҳодатномасини қўлга киритиш имкониятига эга. Бу талабалар алоҳида ўқиш ва ётоқ жойлари билан таъминланди. 2018 – 2019 ўқув йилида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг ички тартибида ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлиб, янги “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси очилди. Илгари кафедралар сони 4 та эди, яна биттага кўпайди. Бу янги “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедрасининг барча устозлари фидоий, жонкуяр ёш кадрлар бўлиб, барчалари тинмасдан ўзларининг устида ишлайди ва буюк аждодларимиздан Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳнинг “Жомеъ ас-Саҳиҳ” ҳадислар тўпламини, Имом Термизий роҳматуллоҳи алайҳнинг “Сунани Термизий” асарини, Имом Таҳовий роҳматуллоҳи алайҳнинг “Шарҳи маонил осор” ҳадислар тўпламини институтимиз талабаларига ихлос ва муҳаббат билан ўргатадилар. Ҳадис илмини ўрганишнинг бугун қандай аҳамияти бор? Дастлабки даврда саҳобалар ва тобеинлар ҳадисларни саҳиҳ – носаҳиҳга ажратмаган. Чунки носаҳиҳ ҳадислар умуман бўлмаган. Кейинчалик турли фирқалар ва оқимлар пайдо бўлар экан, улар одамларни ўзларининг бузуқ ғояларига чақириш учун оятларни нотўғри таъвил қилишга киришган ва ўзларига ёққан шаклда гап тузиб: “Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадис” деб, ёлғон санадлар билан ҳадис ўйлаб топишган. Натижада саҳиҳ ҳадислар орасида носаҳиҳлари ҳам аралашиб кетган.  Бу эса адашган тоифаларни ҳам дастаклашда қўл келиб, кўп фитналар чиқишига, ҳатто ноҳақ қонлар тўкилишига сабаб бўлган. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳ таолонинг дини борасида ўз фикрингизга асосланиб, бирор сўз айтишдан сақланинглар. Суннатга эргашишни лозим тутинглар. Ким суннатдан чиқса адашади” деб марҳамат қилди. Агар узоқ тарихга ҳам назар солсак, ҳижрий учинчи асрда ҳам дин душманлари ислом таълимотини бузишга ҳаракат қилган. Бунинг учун Қуръон оятларини ўзгартиришга уринишлар бўлган. Лекин уларнинг бу ишлари самара бермаган....

Тошкент ислом институти талаба қизлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига ташриф буюрдилар

Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З. Суярова ва АРМ ходимаси И.Акмалова институтнинг бир гуруҳ талаба қизлари билан жорий йилнинг 10 октябрь куни мамалакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси экскурция уюштирди. Қайд этиш жоизки, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ахборот ва маданий-маърифий муассаса бўлиб, кутубхоначилик, библиографик, илмий тадқиқот, илмий-методик ва ахборот фаолиятини олиб боради. Кутубхона фонди мазмунан универсал миллий ва хорижий матбуотнинг ноёб тўпламидир. Кутубхона фаолиятининг бош мақсади, бутун инсоният билимини акс эттирган, аввало, Ўзбекистонга ва унинг миллий манфаатларига тааллуқли ҳужжатларнинг универсал фондини йиғиш, сақлаш ҳамда жамият фойдаланиши учун тақдим этишдир. Ушбу кутубхонада талаба қизлар буюк аждодларимиз Бухорий, Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур асарлари, шунингдек, А. Қодирий, Чўлпон, Фитрат, У.Носир, Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор ва бошқа замондош ижодкорларнинг чоп этилган асарларнинг нашрлари, рус адиблари А.С.Пушкин, Л.Н.Толстой, А.П.Чеховларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишдилар. Ташриф жуда мазмунли бўлиб, талабалар ўзларига керакли бўлган маълумотлар билан танишдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 240
1 2