islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 11, 2019

Day

КИТОБ ЁШЛАР НИГОҲИДА

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг китоб мутолааси, китоб чоп этиш, китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш бўйича чиқарган меъёрий ҳужжатлари мамлакатимиз аҳлининг китобга муносабатини ўзгартириш, китоб ўқишга бўлган рағбатини кучайтириш борасида муҳим дастуриламал бўлгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Шунга асосан талаба-ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларда китоб мутоаласига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Тошкент ислом институти АРМ ва “Моварауннаҳр” нашриёт-матбааси билан ҳамкорликда “Китоб ёшлар нигоҳида” шиори остида китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди. Китоб – инсониятнинг маданий ва маънавий меросидир. “Ўқинг ва ўрганинг. Жиддий китобларни ўқинг, қолганини ҳаётнинг ўзи беради” деган эди Федор Достоевский. Ҳақиқатдан ҳам бугун ўқилиши зарур бўлган китобларни сони талайгина. Аммо, бировни мажбурлаб китоб ўқитиб бўлмайди, инсон эркин фикр юритиши, энг эзгу туйғуларни қалбига олиб кириш учун ҳам мунтазам китоб мутолаа қилиш керак. Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Мутолаа қилган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб, етуклик сари илдамлайверади. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки бугун диний таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Китобхонлик” кунлари ташкил этилган. Шунга мувофиқ Тошкент ислом институтида ҳар ойда китоб кўргазмасини ташкил этиш талабалар ўртасида ҳақиқий анъанага айланиб улгурган. Бугун мазкур кўргазма-савдода нашриёт томонидан китобхонларга 40 дан ортиқ номдаги 500 га яқин ўқув дарсликлари, бадиий, илмий, диний-маърифий адабиётлар, араб, инглиз, рус ва ўзбек тилидаги луғат китоблари, шеърий тўпламлар намойиш этилди. Мана шундай китоб кўргазмаларининг ўтказилиши ёшларнинг китоб ўқишга бўлган иштиёқини янада оширади. Ахборот-ресурс маркази мудири Ў.СОБИРОВ 380

“МЕҲР-2”: Ироқдан 64 бола юртимизга олиб келинди, уларнинг тақдири нима бўлади?

Инсонпарварликнинг юксак намунаси 2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бегуноҳ бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Ироқ давлати ҳукумати ва ЮНИСЕФ Халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда она Ватанига қайтарилган бу болалар Ироқ давлати ҳудудида оғир шароитда яшаётган эди. “Меҳр-2” инсонпарварлик амалиёти доирасида юртимизга олиб келинган 39 ўғил ва 25 қиз боланинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда 2 нафар ота-онасидан айрилган жажжи бола бор. Гуманитар амалиёт ишчи гуруҳи томонидан айни пайтда турли халқаро террористик ташкилотларга аъзо бўлиб, ўзга давлатлар фуқаролари тинчлиги ва осойишталигига таҳдид солгани учун Ироқ давлатида 10-20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки умрбод қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик аёллар билан тегишли суҳбатлар ўтказилди ва фарзандларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича уларнинг розилиги олинди. Таъкидлаш жоизки, ушбу аёллардан айримларининг турмуш ўртоғи айни пайтда халқаро террористик ташкилотлар сафида қолаётган бўлса, бир қисми жанговар ҳаракатлар давомида аянчли ўлим топган, қолганлари эса Ироқ ва Сурия қамоқхоналарида жазо ўтамоқда. Афсуски, тўғри йўлдан адашиб, бошқа давлатлар орқали “уруш ўчоқлари”га бориб, халқаро террористик ташкилотлар сафига қўшилган ота-оналар фарзандлари руҳий ва жисмоний қийинчиликларга дуч келган. Эндиликда бу болалар барча қулайликларга эга соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилади. Мутахассислар уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатади. Болалар учун иссиқ овқат ташкил этилиб, янги кийим-кечак билан таъминланади. Уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳомийлар ва васийларга бириктириш, боғча, мактабга жойлаштириш масалалари ҳам ҳал этилади. Давлатимиз раҳбарининг бағрикенглик сиёсати асосида амалга оширилаётган “Меҳр” инсонпарварлик амалиёти давом этади ва ҳеч бир Ўзбекистон фуқароси ҳимоясиз қолмайди. “Меҳр-2” инсонпарварлик операцияси вакилининг ЎзА мухбирига берган маълумотларига кўра, Ўзбекистонга олиб келинган болаларнинг ота-оналари Ироқ давлатига террорчилик гуруҳлари ва таъқиқланган ташкилотлар таркибида бўлганликлари сабабли 10-20 йилга, айримлари эса умрбод озодликдан маҳрум этилган. “Меҳр-2” махсус операцияси вакилининг далолат беришича 64 нафар болани Ўзбекистонга қайтариш бўйича операция 6 ой аввал бошланган. Бу вақт давомида Ироқдан қайтажак болаларнинг Ўзбекистондаги яқинлари билан боғланиб, улар қайси қариндошлари оиласига жойлаштирилиши бўйича муаммолар ҳал этилган. “Меҳр-2” вакилининг таъкидлашича мазкур болаларнинг ота-оналари ўз хоҳишлари билан фарзандларини Ўзбекистондаги яқин қариндошлариникига жўнатишга розилик берган. Ироқдаги озодликдан маҳрум этилган ўзбек аёллари ҳам фарзандлари қатори Ўзбекистонга қайтиши учун мазкур давлат билан музокаралар олиб борилмоқда. Ироқ ҳукумати қонунчилигига кўра, улар террорчи сифатида ҳибсга олинган. Аввал хабар берилганидек, болалар маълум вақт давомида соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилади. Мутахассислар уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатади. Сиҳатгоҳда болалар учун иссиқ овқатлар ташкил этилиб, уларга янги кийим-кечаклар берилади. Улар реабилитация муддатидан сўнг Ўзбекистондаги яқинлари оиласига топширилади. Шунингдек, болаларни ўз қарамоғига олган яқин қариндошларига моддий кўмак берилиши ҳам кўзда тутилган. Яқин орада яна уруш ўчоқларидан болаларнинг қайтарилиши кутилмоқда. “Кўпгина давлатлар озодликдан маҳрум этилган жойларда сақланаётган болаларни ўз юртига қайтаришдан хавфсираган. Аммо, Ўзбекистон Ироқ давлати қонунчилигига кўра, ота-онаси террорчи, деб топилган аёлларнинг фарзандларида айб йўқ деб топди. Уларни Ўзбекистон фарзандлари сифатида юртимизга қайтармоқда. Келажакда улар бошқа болалар қаторида мактаб ва боғчаларга қатнаши таъминланади. Вояга етмаган болаларнинг уруш ўчоқлари, сўнг қамоқхоналарга тушиб қолишида айби йўқ. Гўдакларга жиноятчи сифатида қарамаслик лозим, бу халқаро ҳуқуқ нормаларида ҳам кўзда тутилган. Ўзбекистон юртдошларимизнинг вояга етмаган фарзандларига жиноятчи сифатида қарамайди ва уларни жамоатчиликка қўшилиб кетишида ёрдам кўрсатади”, дея таъкидлади операциянинг махсус гуруҳ...
1 2