islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 15, 2019

Day

Интернет ижтимоий тармоқларида ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш муаммолари

Глобаллашув жараёни авж олгани сари одамларнинг ахборот олиш, тарқатиш ва қабул қилишга бўлган талаб ва эҳтиёжлари тобора ортиб боради. Ахборот хуружларининг ёлғон ахборот тарқатиш, миллий-маънавий қадриятларни емириш, менталитетга мутлақо ёт бўлган қадриятларни тарғиб этиш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш, кибертерроризм каби турлари кенг тарқалмоқда. Ўзбекистонда ҳам интернетдан фойдаланувчилар сони кун сайин ўсиб бормоқда. Уларнинг аксарияти ёшлар эканини ҳисобга олсак, бу ҳолат барчамизни янада огоҳ ва сергак бўлишга ундайди. Шу мақсадда жорий йилнинг 14 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-4 курс талабаларига институтнинг Матбуот хизмати котиби Аброр Абдуазимов томонидан “Интернет ижтимоий тармоқларида ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш муаммолари” мавзусида маънавият соати тадбири ўтказилди. Тадбирда Аброр Абдуазимов томонидан: “Интернетдан оқиб келаётган ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш лозимлигини, бирор мавзу ҳақида унинг туб моҳиятини тушуниб етмасдан, унга таъсир этувчи турли омилларни ҳисобга олмасдан шошма-шошарлик билан фикр билдириш жамият орасида турли ихтилофларга сабаб бўлиши, кишилар орасида низо келтириб чиқариши мумкинлиги, интернетдан фойдаланиш одобларига риоя этиш кераклиги”, айтиб ўтилди. Шу билан бирга, бугунги кунда баъзи бир оқимларнинг фарз ёки вожибга эмас, балки, мустаҳаб бўлган амаллар борасида фитна чиқаришга ҳаракат қилаётганини ҳисобга олсак, биз соҳа мутахассислари сифатида фарз, вожиб бўлган амаллар билан бир қаторда мустаҳаб бўлган амалларнинг ҳам илмини чуқур ўрганишимиз ўта муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, 15 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси биносидаги талабаларга “Интернетдан фойдаланиш одоблари” мавзусида маънавият соати тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни кафедра ўқитувчиси И.Убайдуллаев олиб борди. Суҳбат сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга илмий ва ҳаётий мисоллар орқали жавоб олдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов. 241

ИЖТИҲОД МАЛАКАСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Аллоҳга ҳамд, Пайғамабаримизга салоту саломлар бўлсин! Ва баъд: Фақат ҳадисларнинг ўзи билан амал қилишни гапираётганлар Исломда амалда бўлган жуда кўп масалаларни бекорга чиқариб юборишади. Чунки салафларимиз амал учун нафақат ривоят қилинган ҳадисларни ҳужжат қилиб олишган, балки Мадина аҳлининг амали ҳам айрим мужтаҳидларимиз наздида ҳужжат бўлган. Яъни, фалон ишни қилса бўладими, деган саволга, ҳа, чунки ўша ишни Мадина аҳли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин ҳам қилиб юришарди, деган жавобни беришган. Шундай экан ҳадисларнинг ўзидан олавериш ва мазҳабларга эргашмасликни даъво қилаётганлар катта хатога йўл қўйишади! Бунинг бир қанча сабаблари мавжуд ва уларнинг айримларини қуйидаги илмий баҳсда келтириб ўтамиз! Баъзи инсонлар айтади: “Бугунги кунда Суннат китоблари кўп ва улар олдингилар орасида тарқагандан кўра бугунги инсонлар орасида кўпроқ тарқалган. Бу китобларнинг турли босмаларидан, мундарижаларидан фойдаланиш анча қулай савияга келиб қолган. Билгисайёр қидирув хизматлари орқали ҳам далилларни анча осон тарзда топиш мумкин. Аввалги уламоларимизда бу қулайлик мавжуд бўлмаган. Шундай экан, бугунги имкониятлардан фойдаланиб, шу маълумотларга суянсак, ҳадисларнинг собитини олиб, собитмасини тарк қилсак бўлмайдими?! Аниқ далили бор фиқҳий масалаларни амалга олсакда, далили бўлмаган масалаларни қайта кўриб чиқиб ислоҳ ислоҳ этсак, шу тўғри эмасми?!” Бунга бир неча важҳдан жавоб берамиз: Биринчидан: Бу аҳмоқлик билан айтилаётган гаплардан биридир. Қадимда шундай дейишарди: وكم للشيخ من كتب كبار ولكن ليس يدري ما دحاها Баъзи шайхлар борки, асарлар битган, Жавонларга тўлган эҳтимол сўзи, Афсуслар бўлсинки, китоблар ичра Не маъно жамланган, билмайди ўзи. Яна шундай гап ҳам бор: ليس بعلم ما حوى القمطر ما العلم الا ما وعاه الصدر Амал қил, эй дўстим, неники билсанг, Билганингга ўтар гар амал қилсанг – Жавондаги китоб эмасдир илм, Қалбларни тўлдирган илмдир, билсанг! Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳнинг бир шеърини ўқисангиз салаф уламоларимизнинг ҳолатлари қандай бўлганини тасаввур қила оласиз. Ибн Ҳазм айтади: قال بن حزم : فإن تحرقوا القرطاس لا تحرقوا الذي تضمنه القرطاس, بل هو صدري يسير معي حيث استقلت ركائبي وينزل إن أنزل و يدفن في قبري Китобларим ёқиб, йўқатолмайсиз, Нақшинкор йўнилган менинг қалбимда. Отда юрсам менла сайр этарлар ва Кўмилсам ётарлар бирга қабримда. Хотиб «Ал Фақиҳ вал Мутафаққиҳ»да келтиради: «Баъзи донишмандларга: «Фалончи жуда кўп китоб тўплаган», дейилди. Шунда: «Унинг фаҳми китоблари миқдорича борми?» деди донишманд. «Йўқ», дейилди унга. «Ҳеч нарса тўпламабди. Ахир, чорвалар илм ҳосил қила олармиди?!» деб жавоб берибди. Бир киши ёзган нарсасини ўзи тушунмайдиган кишига шундай деди: «Ёзганингдан сенга фақат чарчоқ, бедорлик ва қоғозингни қоралашинг насибаси холос». Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ «Рофъул малом» асарида шундай дейди: «Агар Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салалламнинг ҳадисларини девонларда тўплаш фарз қилинганида, барча китоблардаги нарсаларни билган киши олим ҳисобланмас эди. Бунинг бир кишида ҳосил бўлиши ҳам қийин иш. Балки баъзида бир кишининг ҳузурида кўплаб китоблар мавжуд бўлади, ваҳоланки ўша киши китоблар ичидаги нарсаларни қамраб ололмайди. Ушбу китобларни жамлашдан олдин Суннатни яхши билган мутааххир уламолар жуда кўп бўлган. Уларнинг кутубхоналари қалблари эди. Ўша қалблар бир қанча девонлардаги нарсаларни ўзига сиғдирган эди. Мавзудан яхши хабардор киши бу ишга шубҳа билан қарамайди»[1]. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг ўзи етти ёшида Қуръон ҳофизи бўлган. Ўн етти ёшида эса “Саҳиҳ Бухорий”, “Саҳиҳ Муслим”, “Сунан Абу Довуд”, “Сунан Термизий”, “Сунан Насаий”, “Сунан Ибн Можа”, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад”и, Дору Қутнийнинг “Сунан”и ва Табаронийнинг...

Интернет ижтимоий тармоқларида ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш муаммолари

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг талаба қизлари иштирокида “Интернет ижтимоий тармоқларида ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш муаммолари” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Алий маъруза қилди. Суҳбатда, интернет ижтимоий тармоқларида ҳозирги кунгача давом этиб келаётган турли оқимларнинг фитналари ва уларнинг зарарлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Шунингдек, интернетдан оқиб келаётган ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришда эҳтиёт бўлиш, билмаган мавзусига аралашмаслик, акс ҳолда ҳар хил фитналарга сабаб бўлиб қолиши таъкидлаб ўтилди. Диний саводсизликка барҳам бериш учун интернетдан фойдаланувчининг ўзи илмга эга бўлиши лозимлиги таъкидланди. Ҳамма вақт билмаган мавзусига аралашган одам ютқазади, биз бугунги кундаги турли ихтилофларга барҳам беришимиз, бидъатларга қарши қаттиқ туришимиз лозим. Бу борада сиз талаба қизларнинг масъулиятингиз улкандир…”, деди. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбат сўнгида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоздан жавоб олдилар. Талаба қизлар билан  ишлаш  бўйича услубчи З.Суярова 181