Холид жуда кучли ва бақувват бола эди. У хотиржам ҳолатда чўзган қўлини букмасдан стулларни кўтариш қобилиятига эга эди. Мактабда унга кураш борасида тенг келадигани йўқ эди. Ҳаммадан ҳам кўпроқ Нуриддин билан уришар эди. Кунлардан бир куни улар мактаб ҳовлисида уришиб қолишди. Нуриддин енгилди. Мағлуб бўлган Нуриддин синфга қайтиб кирди-да ўч олиш учун Холиднинг дафтарига чизиб ташлади. Бу нарса Холидни жуда ғазаблантирди ва Нуриддинни ёнига бориб юзига мушт туширди. Нуриддиннинг бурнидан отилиб чиққан қон унинг кийимларини ва синфхона ерини қизартириб юборди. Синхонадаги барча ўқувчилар ҳайрат ва таажубда эди. Шу чоғда хонага кириб келган муаллим Холидни қилган ишидан хабардор бўлди. Ва унга танбеҳ бериш мақсадидида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини мисол қилиб келтирди: ليس الشديد بالصرعة إنما الشديد الذي يملك نفسه عند الغضب “Кучли инсон рақибини мағлуб қилган киши эмас, балки ғазабланганда ғазабини енга олган кишидир”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 1 212
عن جابر ابن عبد الله رضي اله عنهما قال اتيت النبي صلي الله عليه و سلم في دين كان علي ابي فدققت الباب فقال من ذا قلت انا فقال انا انا كانه كرهها Жобир ибн Абдуллоҳ розияллҳу анҳумадан ривоят қилинади: «Отамнинг қарзи сабабли набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бордим. Эшикни тақиллатдим. Расулуллоҳ ким дедилар. Мен эса «Менман», деб жавоб бердим. Расулуллоҳ «Мен, мен», дедиларда. Гўёки бу ишимни ёмон коʻрдилар. Демак, бу ҳадисдан билинадики. Бирорта одам бегона одам у ёқда турсин оʻз дўстини ёки танишини эшигини тақиллатса, ичкаридан ким деган саволга «Менман», дея жавоб бериши бу одобсизлик белгиси экан. Чунки бу «мен» дейиши оʻзини катта олиш, такаббурланиш белгисидан. У одам «Мен фалончиман», деб исмини айтиши лозим. Бундан ташқари эшикни орасида бироз тўхтаб тўхтаб уч маротаба тақиллатиши агар ичкаридан бирор жавоб келмаса бошқа вақтда келиши керак. Олдинги ота – боболаримизнинг уйларида иккита ҳалқа боʻлган бири кичик ҳалқа, иккинчиси эса каттароқ ҳалқа боʻлган. Нега айнан иккита ҳалқа боʻлган бунинг сабаби агар бирор аёл келса кичик ҳалқани тақиллатган, ичкаридаги одам товушнинг сал пастроқлигидан ташқаридаги одамнинг аёл кишилигини билган ва ичкаридан ҳам аёл киши чиққан. Агар катта ҳалқа тақиллатилса ундан баландроқ товуш чиққан шунда ташқарига эркак киши чиққан. Қаранг, қандай зукколик! Тошкент ислом институти 4- курс талабаси: Собиржонов Ойбек 1 044
Чилонзор туманидаги Сўгалли ота зиёратгоҳи ёнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қурилишини бошлатган масжид узоқ йиллар қаровсиз ҳолда қолиб кетган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили февраль ойида бу ерга келиб, масжидни кенг ва кўркам қилиб қуриш бўйича топшириқлар берган эди. Бугун 2 гектардан зиёд майдонда улкан мажмуа бунёд этилди. Аввалги лойиҳадаги айвон ўрни ҳам масжид биносига қўшилиб, янада кенгайтирилди. Мажмуадан, шунингдек, конференц-зал, ўқув хоналари, таҳорат хона, музей ва бошқалар жой олган. Йўл бўйидаги Сўгалли ота мақбараси таъмирланган. Бетон қолдиқлари чиқариб ташланиб, кўкаламзорлаштирилган. Маълумки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлган. Турли диний-маърифий мавзуларда юздан зиёд китоблар ёзиб, ислом дини моҳиятини тўғри етказиш, одамларнинг билим ва маънавиятини оширишга катта ҳисса қўшган. Президентимиз бу масжид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб бўлганини таъкидлади. Шайх ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, маърифат ва одоб-ахлоқ мавзуларида кўпроқ китоблар чоп этиш, жамиятимиздаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди. Манба: https://president.uz 1 484
Маълумки, фитна ҳар-қандай жамият, давлат ва миллатни ҳолдан тойириб, куч-қувватидан айиради ва таралиб турган ҳушбўй ҳидини кетказиб, мағлубоят сари этаклайди. Келинг, бу мавзуни бир ҳадис доирасида кўриб чиқайлик. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: «ستكون فتن القاعد فيها خير من القائم، والقائم فيها خير من الماشي، والماشي فبها خير من الساعي، من تشرف لها تستشرفه، ومن وجد فيها ملجأ أو معاذا فليعذْ به». رواه البخاري Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадиларки: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (шундай) дедилар: «яқинда фитналар бўлади, у пайт ўтирган тургандан яхшидир, у пайт турган юргандан яхшидир, у паут юрган югургандан яхшидир, ким унга киришса ҳалокат ёқасига келади, ким у пайт паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин». Бухорий ривояти. Фитна бу-аҳли ислом ўртасида келишмовчилик сабаблик юзага келадиган ихтилоф бўлиб, бунда Алий ва Муовия розиаллоҳу анҳумолардан боша ким ҳақ узра эканлигини билиб бўлмайди. Ҳадисдаги «Унда ўтирган»-яъни фитналар пайтида ўтирган тургандан яхши лафзи ишора қиладики, фитнанинг ёмонлиги, унга алоқадорлийлиги миқдорича бўлади. Исмаилий зиёда қилиб айтадиларки; «Унда уҳлаб ётган уйғоқдан яхши, унда уйғоқ ўтиргандан яхши». «У пайт ўтирган тургандан яхшидир» нинг маъноси-ҳалокатга яқин бормаслигидир. Довудий айтадиларки, бу ерда ирода қилинаётган нарса-фитна пайти ўтирган ҳолатда бўлишдир. Ибнут Тийн у кишидан ривоят қилиб айтадиларки, бу эрда маълум бўлиб турган маъно шуки-фитнанинг ҳар-бир ҳолатида қатнашувчилар мақсад қилинган, яъний базилар-баъзиларидан кўпроқ қатнашади, фитна пайти «югирувчи» уни қўзғалишига сабабчи бўлади, сўнгра ким унинг воситаларини қоим қиса, у-«юрувчи»дир, сўнгра ким унда иштирок этса, у-«турвчи»дур, сўнгар урушмай назоратда бўлгау, урушмаган киши- у «ўтирган» кишидир, сўнгра ким уни яхши санагану, унда иштирок ҳам қилмаган, назоратда ҳам бўлмаган бўлса у «уйғоқ ётган» кишидир. («Умдатул Қорий шарҳу саҳийҳил Бухорий» китобидан) Демак ҳулоса қилиб айтиш мумкинки бугунги кунда гоҳ-гоҳида «қўзғаб турилган» фитналардан энг омонда бўган киши, унга аралашмаган, ҳаттоки эътибор ҳам бермаган кишидир. Тошкент Ислом институти битирувчиси: Неъматуллоҳ Раҳимов 1 338
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни пойтахтимиздаги Сузук ота мажмуасига ташриф буюрди. Яқин-яқингача Сузук ота зиёратгоҳини кўпчилик билмас, мақбара ва эски масжид зах тортиб қолган эди. Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 май куни Сузук ота мажмуасида бўлиб, мақбара ҳамда масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. 2018 йил 9 февралда қурилишнинг бориши билан танишиб, мажмуа ёнида ҳунармандлар учун уй-жойлар барпо этиш зарурлигини таъкидлаганди. Бугун мазкур ташаббуслар тўла рўёбга чиқди. Мақбара ва масжид қурилиб, қарийб 8 гектарлик майдон ободонлаштирилди. Мажмуага кириш биносида музей, кутубхона, маҳалла идораси ва бошқа объектлар жойлаштирилди. Мақбаранинг икки томонида ҳунармандлар учун ҳар бири 4,5 сотихли ўттизта коттеж барпо этилди. Бугунги ташриф чоғида Президентимиз ушбу бунёдкорлик ишлари билан танишди. Мақбара зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Шу ерда диний уламолар, нуронийлар билан суҳбат бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари уларни Рамазон ойи билан яна бир бор табриклаб, янгиланган мажмуанинг шундай улуғ айём кунларда очилиши хайрли эканини таъкидлади. – Бошқа давлатлар йўқ тарихини бор қилишга ҳаракат қилади. Биз буюк тарихимизни, алломаларимиз меросини халқимизга, ёшларимизга тўлиқ етказиб беролмадик. Ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан шундай жойларга эътибор берсак, бунга ҳамма эътибор қаратади, – деди Шавкат Мирзиёев. Маълумки, Сузук ота ўймакор уста бўлган. Бугун унинг қадамжоси атрофида ҳунармандчилик уйлари ташкил этилгани чуқур мазмун-моҳият касб этди. Икки қаватли бу хонадонларнинг биринчи қавати устахона ва дўкон учун ажратилган. Бу ўзига хос ҳунармандчилик маркази бўлиб, мажмуа билан бирга ноёб туризм масканига айланади. Президентимиз ушбу уйларни, ёғоч қирмачилик ва хаттотлик устахоналарини кириб кўрди. – Ҳунармандчилик – ҳалол касб. Бугунги кунда энг катта вазифамиз – иш жойлари яратиш. Ҳунармандларга шароит яратсак, ҳам ўзини боқади, ҳам бошқаларни иш билан таъминлайди. Шогирдлар тарбияласа, қанча ёшлар ҳунарли бўлади, ўз тадбиркорлигини очиб, даромад топади, – деди давлатимиз раҳбари. Манба: https://president.uz 983