islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ислом шариатида суғурта масаласи ва унга доир ҳукмлар

Маълумки, ҳозирги кунга келиб ривожланган мамлакатлар хўжалигида шакллантирилаётган миллий даромаднинг катта қисми хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳиссасига тўғри келмоқда. Хусусан, уларнинг жумласига суғурта хизматлари ҳам киради. Ҳозирги кунда молия бозорларида суғурта компаниялари ўзларининг маблағлари билан иштирок этса, жаҳон товар ва хизматлар бозорида ўз суғурта хизматларини кўрсатиш билан фаолият олиб бормоқда. Ислом уламолари суғурта фаолияти ҳақида икки хил қарашдалар. Айрим уламолар уни жоиз деб ҳисобласалар, айримлари ножоиз деб эътироф этадилар[1]. Қуйида ҳар иккала қарашнинг далилларни ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Биринчи қараш:  Ижтимоий ва ўзаро ёрдам суғуртани жоиз дегувчи жамоалар турли суғурта битимларини ўзларига асос ва манҳаж қилиб олишди. Масалан: музораба, ижара ва шунга ўхшаш ақдлар каби. Иккинчи қараш: Юқорида айтиб ўтганимиздек, суғурта фаолияти кейинчалик пайдо бўлганлиги туфайли илгари муомалада бўлган ва Исломнинг забардас уламолари томонидан қабул қилинган баъзи шартномаларга қиёс қилиб, ижтиҳод қилинган. Суғуртани ҳаром деб фатво берган олимларнинг фикрича, биринчидан, суғурта катта баҳс (шубҳа)га сабаб бўлмоқда, иккинчидан эса бу фаолият қиморнинг бир туридир, қиморда эса ўйинни олиб борган томон фойдани олади[2]. Суғурталанган шахс олган фойда эса фоиздир, яъни рибо. Ҳозирда суғурта атамаси араб тилида «Таъмин» ёки «Такафул» атамалари билан юритилмоқда[3]. Аслида суғурта ақди ўзаро ёрдам, ҳамкорлик ва мурувват кўрсатиш қабилидан бўлиб, қилинган мурувват учун эваз олиниши, ахлоқий қоидаларга тескари бўлганлиги учун дуруст бўлмайди[4]. Қонуний нуқтаи-назардан жорий қилинган ўзаро ёрдам суғурта келишуви жамият орасида ҳар бир шахсга нисбатан бир-бирини қўллаб қуватлаш ҳамкорлиги асосида бўлиши, бир шахс бошқасини, бир жамият иккинчи бир жамиятнинг устидан пул ишлаб олишга қурилмаган бўлиши керак. Қонун нуқтаи-назаридан ўзаро ёрдам маъноси жамиятдаги кишилар моддий манфаатларни бир-бири билан улашиш, бир шахс берган нарсани иккинчи шахсдан жавобгарлик суратида қайтариб олиши устидан пул ишлаши ёки шеригининг молини хатарга қўйиш мутлақо мумкин эмас. Тижорий суғурта ақди эҳтимолий келишув ёки ёлғон келишувлардан ҳисобланади. Чунки зарар қанча бўлишини ёки қанча тўланишини ҳечким билмайди. Ёки биринчи йил суғурта бадали қанча бўлади, ёки иккинчи йил қанча бўлади буни ҳам ҳечким билмайди. Чунки Суғурта ақди рўй бериши эҳтимолий бўлган зарарларнигина қоплайди. Уни устига зарар ўрни омонлик ўрни эмас, чунки суғурта ақди омонда бўлиб турган хатарни рўёбга чиқарадиган эҳтимолни устига қурилади. Мана шу кўринишдаги суғурта ақди ё пул ишлаб олишни ёки зарарни икки тарафга нисбатан рўёбга чиқаради. Яъни,  суғурталанувчи қопланадиган зараридан кўп маблағ ишлаб олиши  натижасида суғурта компанияси  кўп зиён кўриши мумкин. Ёки аксинча бўлиши мумкин[5]. Бу баҳсимиз суғурта ақди ва унинг суратларини шарий қоидаларидан иборат бўлиб, исломий шаръий ҳукумлар асосида бўлади. Таовуний суғурта, тижорий суғуртадан қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради: Тўлиқ табаррўъ ва молини фидо қилишга қурилган тўғри маънодаги таовунни рўёбга чиқаради ва бунда барча иштирокчиларга тақсимланади, чунки бу доира ичидаги ҳар бир киши бир-бирини суғурталаб, ўрни келганда ундан фойда ҳам олади. Такофул асосини воқеликга айлантириш – бундай кўринишдаги суғурта хатарларни олдини олиб зарарларни камайтиради. Натижада зарарни тўлиқ ёки қисман кўринишда қоплайди. Иштирокчиларнинг тўлов бадаллари уларни моддий имкониятидан келиб чиқиб ўзгариб туради. Чунки таовуний суғуртада бир вақтнинг ўзида ҳам суғурталовчи ва суғурта қилувчи бўлиб талаб қилинган муштарак бадал йиллик хатар ва ҳодисаларнинг тури ҳамда миқдорига қараб кўпайиб ёки камайиб туриши мумкин. Тижорий суғурта эса хатарларни кам ё кўплигини ҳамда инсонларни моддий ҳолатини ҳам инобатга олмасдан бир хил бадал...

Фитнадан сақланайлик, Рамазондан баҳра олайлик!

Бутун мусулмон дунёсида раҳмату мағфират, ибодату саховат ойи бўлган рамазони шарифнинг биринчи ўн кунлиги ярмидан ошди. Муборак ойнинг ташрифи иймон аҳлларига катта қувонч бағишлади. Ана шундай фараҳбахш паллада, ижтимоий тармоқларда инсон дилини хира қиладиган турли хабарлар тарқатилмоқда. Айниқса, муттақий уламолар, қори домлаларни обрўсизлантиришга уриниш ёки исломий муҳитга салбий таъсир этадиган ахборотларни интернетда тарқатиш авжига чиқди. Айрим қадрдонларимиз билиб-билмай одамларнинг қутлуғ ойда ҳузур олиши ўрнига, ҳаловатини йўқолишига сабабчи бўлмоқдалар. Рамазоннинг биринчи кечасиданоқ тарқатилган ёқимсиз хабарлар ҳалигача ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда, айрим дин хизматчиларининг тинчини бузмоқда. Бундан кимга фойда. Аслида ҳақиқий дин ғамини ейдиган, қалбида дин дарди бор инсон бу кунларни ғанимат билиб, вақтини ибодатга сарфлайди, бошқаларни ҳам шунга чақиради. Ғанимат ойнинг ҳадемай раҳмат даҳаси ҳам якунига етади, бу кунларни кейин бутун умр излаб ҳам топиб бўлмайди. Ана шу ҳақиқатни теран англаган киши вақтнинг қадрига етади. Шов-шувга ўч баъзи дўстларимиз эса қимматли онларини саробга совуриб турли-туман “деди-деди”ларнинг ортидан қувлашаётганини кўриб, афсус чекмоқдамиз. Гап “айрим масжидларда таровеҳга ёш болалар киритилмаяпти” деган масала ортидан уламою қори домлаларимизни обрўсизлантиришга уринаётган кишилар ҳақида бормоқда. Бундай ишларга ружу қўйиб, олимларнинг ҳурматини тўкиш ёки қори домлаларга маломат тошлари отиш билан нимага эришилади… Интернет сайтларида қалбни туғёнга келтирадиган изоҳлар билан видеолавҳаларни эълон қилиш кимга нима беради? Мана шундай гап-сўзларнинг кенг тарқалиши ёки сайт-блоггерларининг шуҳрат топиши бир уламо ёки ҳофизи Қуръоннинг иззат-ҳурмати, хизмати олдида, қанчалик аҳамиятга эга? Ҳақ каломини тўлалигича ҳифз қилиш ёки минглаб инсонларнинг ҳурматини қозонган уламо бўлиш қанчалик сабр-матонат, машаққат талаб этишини бир кўз олдимизга келтирайлик… Аслида, олимни қўятурайлик, оддий мўмин одамнинг обрўсини ғийбат йўли билан тўкиш нақадар улкан гуноҳ эканини биламиз. Ҳумаза сурасининг 1-оятида: “Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин”, дейилади. Ғийбат қилавериб, одамларнинг обрўсини тўкишга одатланган одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчилар «лумаза» дейилади. Ушбу оятдан юқоридаги икки сифатга эга бўлганларнинг ҳам ҳолига вой бўлишини англаш мумкин. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳдир. Атрофга теран кўз билан боқайлик, дин душманларининг энг биринчи иши, мақсади мусулмон жамиятида олимларга бўҳтон қилиш орқали уларни йўқ қилишдан иборат эмасми?! Бир муддат аввал таниқли уламоларнинг соати, машинаси, уй-жойи элга достон қилингани бир неча эътиборли уламоларга қаттиқ зарба бўлди, айримлари саломатлигини йўқотди. Бугун юртимизда ғаразгўйларнинг маломатига, туҳматчиларнинг бўҳтонига нишон бўлмаган бирон бир аҳли илм қолдими? Баъзилар даво қилгани каби “холислик”нинг ўлчови шов-шувчи шахслар ёки айрим “блоггерлар” бўлиб қолдими? Мана шундай гиж-гижлашлар билан мусулмон жамоаси ютдими ёки ютқазди?.. Албатта, ютқазди, Рамазоннинг раҳмат даҳасида мана шундай гап-сўзлар билан овора бўлиш жуда ҳам афсуслидир. Аслида битта олимнинг йўқ бўлиши ёки обрўсизлантирилиши жамият учун жуда ҳам катта мусибат. Набий алайҳиссалом айтганларидек, олимнинг ўлими оламнинг ўлимидир. Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Олимга душманлик қилган кимса, Аллоҳга уруш қилган кабидир. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ айтади: “Ким менинг дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан” (Имом Бухорий ривояти). Олимнинг фазлини Аллоҳ ва Унинг Расули шундай улуғлаб турган экан, унга ҳурматсизлик қилиш Аллоҳ ва Унинг Расулига ҳурматсизлик қилишнинг айни ўзи бўлиб қолмасмикан. Уламоларни ҳурмат қилиш имоннинг саломатлиги, камситиш эса нифоқ аломатидир. Танқид, айниқса танқид қилувчи учун ёқимли нарса… Илм аҳли ва уламоларимизнинг буюк хизматлари ва олий...

Қозилар қозиси

Қози Байзовийнинг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Абул Қосим Умар ибн Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Али ал-Байзовий. Абулхойр деган куняси ҳам бўлган. Носириддин деб лақаб олган эди ва Қози номи билан танилган эди.[1] Қози Байзовийнинг насаби Байзо шаҳрига боғлиқ. (Байзо араб тилидан таржима қилинганда “оқ ранг” маъносини билдиради). Бунинг сабаби Байзо шаҳрида узоқдан кўриниб турадиган оқ рангдаги қалъа бўлган. Шунинг учун ҳам бу шаҳар Байзо деб номланган.[2] Қози Носириддин Байзовий Шероз минтақасига қарашли Байзо ўлкасида дунёга келди. Тарихчилар асарларида Байзовийнинг қайси санада туғилганини келтиришмаган. Лекин Байзовий ҳижрий 7 аср олимларидан ҳисобланади. Қози Байзовий илмли ва баракали уйда вояга етди. Бошланғич диний билимларни отасидан олди ва кейинчалик ўз асрининг машхур уламоларидан дарс олди. Илм ичида яшаб ундан озиқланди. Аста-секин юқори даражаларга эришиб, қуръони карим ва илмларини, фиқҳ ва усулул фиқҳни тўлиқ ўзлаштирди. Бундан ташқари калом илми, мантиқ, тарих, фалсафа фанларида ўта мохир эди. Шунинг учун ҳам уламолар у хақида шундай фикр билдиришган: “Байзовий – машҳур имом, ўткир фаҳмли, солиҳ, ибодатгўй, фақиҳ, машҳур мутакаллим, муфассир, муҳаддис, адолатли қози эди”[3]. Байзовий отаси билан ўша даврда форс ўлкасининг пойтахти ҳисобланган Шероз шаҳрига сафар қилди. Ўша даврда Шероз тинч ва хавфсиз шаҳар бўлгани учун уламоларнинг севимли маскани эди. Зеро бу даврда ислом олами мўғил-татарларнинг ҳужумидан хавотирда эди. Шунинг учун ҳам Шерозда нуфузли уламолар йиғилган, Байзовий эса илм излаб сафар қилиш ўрнига ҳаётининг асосий қисмини мана шу ерда ўтказган эди. Байзовий илм булоғидан ичди ва ўз маҳоратини ошириб борди, натижада кўплаб фанлардан дарс бера оладиган устоз бўлиб етишди. Бироз вақт ўтиб Байзовий Шероз қозиларинг қозиси (қозиул қузот) мансабига тайинланди. Бу мансабга эришишига “Анворут танзил ва асрорут таъвил” номли тафсир китоби сабабчи бўлди. Бу ҳақида Хавонисорий шундай дейдилар: “Байзовийнинг мана шу китоби дунёга машҳур бўлишига, ўз даврининг султонига яқин бўлишига, қозилик мансабига тайинланишига сабаб бўлди. Бир куни Байзовий  тафсир китобини султоннинг ҳузурига олиб борди ва бу китоб султонга манзур бўлди. Натижада султон ҳазратларидан бу арзирли иш эвазига хохлаган лавозимни сўраши мумкинлигини айтди. Байзовий Байзо шаҳрига қози бўлишни ихтиёр қилди”[4]. Кўп ўтмасдан ўзининг ҳақгўйлиги туфайли қозилик мансабидан кетди. Натижада мансабига қайтиш ниятида Табриз шаҳрига сафар қилди. Субкий “Тобақот аш-шофиъийя ал-кубро” китобида шундай дейдилар: “Байзовий қозилик лавозимидан кетганидан сўнг Табризга сафар қилди. Унинг шаҳарга кириб келиши фозил кишиларнинг илм мажлисига тўғри келиб қолиб ҳеч ким таниб қолмаслиги учун охирги қаторларга ўтирди. Мударрис мажлисда ўтирганларга хеч ким жавобини билмаса керак деб нозик савол бериб унга жавоб беришларини сўради. Шу пайт Байзовий мударрисни ҳайратда қолдириб жавоб бера бошлади ва саволнинг тартибида камчилик борлигини тушунтириб берди. Мударрисни синаб кўриш учун савол бериб кўрди, мударрис эса саволга жавоб бера олмади. Бу мажлисда султоннинг вазири ҳам бор эди.  Байзовийни мажлисдан турғазиб олдига чақириб кимлиги сўради. Байзовий ўзини таништирди ва Табриз шаҳридан келганини айтди. Вазир уни икром қилиб мукофот ажратиб берди”[5]. Байзовий шофеъий мазҳабида эди. Калом илмига доир “Китабут таволеъ” , “Изоҳ”, “Мисбаҳул арвоҳ” номли китобларни ёзган.[6] Ўша пайтда Форс ўлкаси, Хуросон ва Бағдод ҳудудларида шофеъийлик мазҳаби кенг тарқалган эди. Шунинг учун ҳам Байзовий мана шу мазҳабни ихтиёр қилган. Қуръон оятларини тафсир қилаётиб бошқа мазҳаб фақиҳларининг фикрларини ҳам келтириб ўтади. Байзовий Форс ўлкасида жойлашган Табриз шаҳрида...

Ҳазрати имом мажмуасидаги қадимий мусҳаф тарихи

Аллоҳ таолога Ўзининг зотига яраша ҳамдлар бўлсинки, халқимизни суюкли Росулимизга нозил бўлган Қуръон шайдоси қилган. Бунинг мисолини “Ҳилол Нашр” матбааси томонидан босилган Қуръоннинг сотувга чиқарилган куннинг ўзидаёқ китоб дўконларда тугаганида кўрамиз. Ваҳоланки, Мусҳаф 10000 нусхада эди. 2018 йилнинг 28 март санаси тарихий воқеа сифатида бизнинг хотирамизда муҳрланиб қолди. Қуръонга муҳаббатли халқ бундан қариб бир аср муқаддам ҳам юртимизга 50 йиллик ғариблик сафаридан қайтган Қуръони Каримни жуда катта эҳтиром билан кутиб олган. Бу воқеа 1924 йилнинг 18 августида бўлган эди. Қуръони Карим бу нусхаси бутун дунёга Усмон Мусҳафи номи билан машҳурдир. Ушбу Мусҳаф 3-халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврларида кийик терисига ёзилган Мусҳафлардан бири. Усмон Мусҳафи Самарқанддан 1869 йилда руслар томонидан Петербургга олиб кетилган. Сўнг юртдошларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан жуда қийинчилик бўлсада Аллоҳнинг инояти билан Тошкентга қайтарилган. Мусҳаф келиши билан Кўкалдош мадрасаси ёнидаги масжидда, бир йилдан сўнг Тошкент шаҳридаги тарих музейига кўчирилган. 1989 йилда Ҳазрати Усмон Мусҳафи Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ўша вақтдаги Ўрта Осий ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратига тақдим қилинган. Шу йилнинг 14 март куни эса Мусҳаф Ҳазрати Имом мавзеига келтирилган. Шу ўринда Мусҳаф сўзига қисқача тўхталсак. “Ал-масоҳиф“ китобида Ибн Шиҳобдан Мусо ибн Уқба ривоят қилган маълумот келтирилган: “Қуръонни жамлаб, вараққа ёзишгач, Абу Бакр: “Унга ном изланглар” дедилар. Баъзилар: “Ас-Сифр”, дейишди. У: У бу яҳудийлар номлайдиган исм”, деди. Шунда улар ҳам буни ёқтиришмади. Яна баъзилар: “Мусҳаф”, дейишди. Чунки шунга ўхшаш нарсани улар Мусҳаф дейишар эди. Охири барчалари уни “Мусҳаф” деб номлашга ижмо қилдилар». Усмон Мусҳафини талаб даражасида сақлаш мақсадида 2007 йил 8 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 115-сонли махсус қарори қабул қилинди. Бугунги кунда Усмон Мусҳафи қайта таъмирланди. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги музейга айлантирилган Ҳазрати Имом мажмуасидаги Мўйи Муборак мадрасаси биносида сақланмоқда. Усмон Мусҳафига халқаро ЮНEСКО ташкилоти томонидан 2000 йил 28 августда махсус сертификат берилган. Мўйи Муборак мадрасаси ҳукумат томонидан 2007 йил қайта таъмирланди. Бунгача Усмон Мусҳафининг сақланиш даражаси талаб даражасида эмас эди. Қуръон терига ёзилган ва уни мукаммал сақлаш учун намлик мўътадил бўлиши шарт. Таъмир жараёнида ҳукумат томонидан Германия давлатидан махсус сандиқ олиб келинди. Бу сандиққа Мусҳафни давр талаби даражасида мукаммал сақлаш учун намликнинг мўътадил бўлишини таъминлаб берувчи махсус ускуналар ўрнатилган. Ҳозирда Мусҳафи шарифни зиёрат қилиш учун юртимизнинг турли вилоятларидан зиёратчилар келишмоқда. Шу билан бирга мажмуа дунёнинг турли бурчакларидан келган Қуръон шайдолари билан гавжум. Манбаалар асосида  Тошкент ислом институти битирувчиси Робия Тоҳир тайёрлади 614

“Саҳиҳул Бухорий”нинг қанча қисми Қуръони каримга бағишланган?

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” китоби Қуръон каримдан кейинги энг саҳиҳ манба ҳисобланади. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ушбу китобни 16 йил мобайнида ёзганлар. “Саҳиҳул Бухорий”ни ёзиш жараёнида тақво масаласига алоҳида эътибор берганлар. Хатиб Боғдодий бу борада Бухорийнинг тилидан қуйидагиларни ривоят қилганлар: “Аввал ғусл қилиб, 2 ракат намоз ўқимай туриб, “Саҳиҳ” китобимга бирорта ҳадис киритмаганман”. Саҳиҳул Бухорийдаги ҳадислар сони охирги маълумотга кўра 7563 тадан иборат. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ асарларининг ички тузилмасида ўзига хос услубни танлаганлар. Уни китобларга ажратганлар. Масалан, “Таҳорат китоби”, “Намоз китоби” ва бу китобга тегишли боблар ва ҳадисларни келтирганлар. Тафсирга оид қисмини “Қуъон тафсири китоби” деб номлаганлар. “Қуръон тафсири китоби”даги ҳадислар сони “Саҳиҳул Бухорий”нинг 7 % ини ташкил қилади. Тафсир китобида жами 353 боб ва 504 та ҳадис келтирилган. Такрор ҳадислар 18 та, мазмуни бир хил ҳадислар 4 тани ташкил қилади. Ҳадис ривоят қилган ровийлар 99 та бўлиб, энг кўп ҳадисни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар. Бундан кейинги китобни “Қуръон фазилатлари китоби” деб номлаганлар. Бунда асосан суранинг фазилати борасидаги ҳадисларни йиғиб чиққанлар. Асар Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг юксак билим ва ўткир заковат соҳиби эканидан дарак беради. Манбалар асосида Тошкент ислом институти битирувчиси Султонова Диловар тайёрлади 556
1 1 397 1 398 1 399 1 400 1 401 1 516