islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Қуръон мусобақасини онлайн кўриш имконияти яратилади

Аввал хабар берганимиздек, мусобақанинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да 21-24 апрель кунлари (йигитлар) ва 25-26 апрель кунлари (аёл-қизлар) ўтказилади. Мусобақа жараёнини онлайн намойиш этиш учун қуйидаги манзилларда катта ҳажмдаги мониторлар ўрнатилади: Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжиди Андижон шаҳридаги “Девонабой” жоме масжиди Когон туманидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуаси Зомин туманидаги “Маърифатли” жоме масжиди Навоий шаҳридаги “Алишер Навоий” жоме масжиди Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” биноси Самарқанд туманидаги “Имом Аъзам” жоме масжиди Гулистон шаҳридаги “Гулистон” жоме масжиди Термиз шаҳридаги “Мурч бобо” жоме масжиди Қарши шаҳридаги “Кўкгумбаз” жоме масжиди Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжиди Фарғона шаҳридаги “Уммул қуро” жоме масжиди Урганч шаҳридаги “Охунд бобо” жоме масжиди Тошкент шаҳрида тўрт жойда ташкил этилади: 14.1. Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди 14.2. Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди 14.3. Олмазор туманидаги “Ҳазрати Имом” жоме масжиди 14.4. Чилонзор туманидаги “Наврўз” давлат қабуллар уйи. Онлайн узатиш 9:00 дан 18:00 га қадар давом этиши белгиланган. Бундан ташқари, мусобақани Muslim uz портали ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида онлайн кузатиш имконияти яратилади. 467

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг таҳлили диний-маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини оширишни ва малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини яратишни тақозо этмоқда. Халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни ва иштирокини ошириш ҳамда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ: 1. Қуйидагилар диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин: “жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳадаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш; ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида ёшларнинг онгу тафаккурини шакллантириш; динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш; жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш; жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштирокини янада ошириш; диний-маърифий ташкилотларнинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, соҳа вакиллари меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш; глобаллашув шароитида жамиятимиздаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган ахборот-таҳлилий фаолиятни кучайтириш; диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш, диний-маърифий соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизимини яратиш. 2. Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тузилмасида 15 та штат бирлигидан иборат Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил этилсин. Марказ Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний мавзуларга оид адабиётлар, Интернет ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилиш, диний-ижтимоий муҳитнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш фаолиятини амалга оширадиган ахборот-таҳлилий тузилмаси ҳисобланади. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ўзбекистон ислом академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ўзбекистон халқаро ислом академияси: Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита муассислигидаги Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлашга, ўрта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш босқичларида узлуксиз таълимнинг яхлит...

“Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти”ни ўрганган саудиялик тадқиқотчилар иштирокида семинар бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 16 апрель куни Тошкент ислом университетида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ҳамкорлигида “Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти” мавзусидаги илмий семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ҳабибуллоҳ Термизийнинг Қуръон тиловати билан бошланди. “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” директори, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов кириш сўзи қилиб, семинар мавзусининг аҳамияти ва “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” билан “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ўртасидаги илмий-амалий ҳамкорлик натижалари тўғрисида маълумот берди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов нутқ сўзлаб, илмий семинар ишига муваффақият тилади ҳамда Имом Термизий илмий меросига катта қизиқиш билдирган Саудиялик тадқиқотчиларга ўз ташаккурларини изҳор қилди. Тадбирда соҳа ходимлари, илмий изланувчилар, ўқитувчилар ва талабалар, жумладан Тошкент ислом институти вакиллари ҳам иштирок этишди. Семинарда “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази”дан марказ раиси доктор Мажид ибн Абдулазиз ат-Туркий модераторлик вазифасини бажарди. Дастлаб, “Мажлис аш-Шўро” собиқ аъзоси, ҳадисшунос олим Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Сағийр “Имом Термизий илмий-маънавий меросининг хадис илми ривожида тутган ўрни” мавзусида маъруза қилди. Шундан сўнг, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Жўрабек Чўтматовнинг “Имом Термизий асарларининг ислом тамаддуни ривожида тутган ўрни” мавзусида ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жалолиддин Мирзаевнинг “Имом Термизий маънавий меросининг мустақиллик йилларида ўрганилиши” мавзусида маърузалари тингланди. Тадбир давомида устоз шайх Сомий ибн Абдуллоҳ ал-Мағлус “Ўзбекистонлик муҳаддис олимлар атласи” асарини тақдимот қилиб берди. 568

Ҳикматлар: “Ҳар ким ўзини баланд тутса паст бўлур, паст тутса баланд бўлур!”

Фузайл ибн Иёз: Беш нарса бадбахтлик нишонасидир: аввали, кўнгил қаттиқлиги, иккинчи – кўздан ёш келмаслиги, учинчи – ҳаёсизлик, тўртинчи – дунёга рағбат қилмоқ, бешинчи – дунё учун узун ҳаёллар суриш. *** Ҳамиша очиқ кўнгилли бўлинглар. Чунки Аллоҳ очиқ кўнгиллиларни севади. *** Ҳар ким ўзини баланд тутса паст бўлур, паст тутса баланд бўлур! *** Икки нарса аҳмоқлик нишонасидир: бири ажойиб нарсани кўрмайин кулмоқ ва бири хабар сўрамасдан туриб хабар бермоқ. *** Оқил киши шуки, аҳмоқ билан ҳолва ейишдан сақланади. *** Уч нарса кўнгилни ўлдиради: кўп емоқ, кўп ухламоқ ва кўп гапирмоқ. Қуръон, ҳадис ва машойихларнинг сўзи бўлса ундоқ эмас. *** Агар бир киши сендан «Аллоҳни севасанми?» деб сўраса унга жавоб бермагин! Чунки агар севмайман десанг кофир бўласан, агар севаман десанг ва унга лойиқ амал қилмасанг ёлғончи бўласан! *** Суфёни Саврий: Кимки ихлос билан бир амални қилсаю, кейин ўша амалга мақтаниб, мен фалон ишни қилдим, деса, қабул бўлган ўша амали яхшилик рўйхатидан ўчирилиб, риё рўйхатига ёзилур… *** Боязид Бистомий: Ҳаёт – илмда, роҳат – маърифатда, завқ – зикрдадир. | Халқнинг ҳалокати икки нарсададир: биттаси – халқни ҳурмат қилмаслик, иккинчиси, Ҳаққа шукр қилмаслик. Ҳақ севгиси уч нарса билан белгиланади: саховатда денгизга, шафқатда қуёшга, тавозе ва мискинликда тупроққа ўхшайди. Иброҳим ибн Адҳам: Ҳар ким уч ўринда кўнглини ҳозир тутмаса, унга раҳмат эшиги очилмайди: Қуръон ўқилганда, иккинчи зикр айтилганда, учинчи, намоз ўқиётганда. *** Иброҳим ибн Адҳамдан насиҳат сўрадилар, деди: – сен боғлиқни очгин, очиқни боғлагин. У киши: – бу гапни тушунмадим. -Боғланган чўнтагингни очгин ва улашгин, яъни саховатли бўлгин ва очилган оғзингни ёпгин, яъни беҳуда ва бефойда сўзларни гапирмагин. 698

«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018»нинг якуний республика босқичи қачон ва қаерда ўтказилади?

«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018» ташкилий ҳайъат раиси Абдуҳаким қори Матқуловнинг хабар беришларича, 25-26 апрель кунлари Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёл-қизлар ўртасидаги беллашувлари Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасида жойлашган “Ёшлар иттифоқи” анжуманлар уйи (ЎзМУ собиқ маданият саройи)да бўлиб ўтиши белгиланди. Шунингдек, “Наврўз” қабуллар уйида катта мониторлар қўйилиб, томошабинлар учун минглаб ўринлар ҳозирланмоқда. Эркаклар ўртасидаги баҳслар ҳам 21, 22, 23 ва 24 апрель кунлари юқорида зикр қилинган манзилда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. “Минор”, “Шайх Зайниддин” (Кўкча) ва “Ҳазрати Имом” (Хастимом) масжидларига томоша учун мониторлар қўйилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги марказий масжидларга ўрнатиладиган катта экранлар орқали ҳам мусобақа жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин. Беллашувда вилоятлардан 41 та (13 та ҳифз, 28 та тиловат йўналиши бўйича) ва ЎМИ тасарруфидаги Ислом билим юртларидан эса 7 та (3 та ҳифз, 4 та тиловат йўналиши бўйича), жами 48 нафар қория қизлар ўзаро мусобақалашиши кутилмоқда. Манба: quran.uz телеграм канали 493
1 1 415 1 416 1 417 1 418 1 419 1 515