islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ИСЛОМ КАРИМОВ – МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АСОСЧИСИ

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов бутун умрини жонажон юртимиз учун, унинг озодлиги ва буюк келажаги учун бағишлаган инсон эди. У тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори, Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси ва буюк давлат арбоби ҳамдир. И.А.Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. У нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон номини дунёда машҳур қилди. Бугунги кунда бутун жаҳон хавас билан қараётган Ўзбекистоннинг шу даражага эришишида И.Каримовнинг ўрни ва хизматлари беқиёсдир. 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан бугун юртимиз бўйлаб И.Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишдаги тутган ўрни ва шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида давлат ташкилотлари, идоралар ва таълим муассасаларида турли учрашувлар, давра суҳбатлари, ҳамда И.Каримовнинг асарларига бағишланган кўргазмалар бўлиб ўтмоқда. Айни кунларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам И.Каримовнинг асарларига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда. Кўргазмада ТИИ Ахборот-ресурс маркази ходимлари устоз ва талабаларга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 23 жилдлик асарлари тўплами, “Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси Президенти” номли альбомлар, уларда Ўзбекистон босиб ўтган 16 йиллик, 21 йиллик тараққиёт йўли фотосуратлар орқали тасвирлаб берилган. Шунингдек, “Ўзбекистон буюк келажак сари”, “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида”, “Юксак маънавият – енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” ва “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” каби жами 61 номдаги 103 та асарларини намойиш қилмоқдалар. Ахборот-ресурс маркази мудири Маҳкамов Камолиддин 521

ИСЛОМ КАРИМОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН «ЭНГ ЯХШИ ИНШО» ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Энг яхши иншо” танлови ўтказилади. Танлов 2018 йил 25 январда Тошкент Ислом институти“Ахборот-ресурс маркази“да соат 14-00 да бўлиб ўтади. ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ: Танловда ёзилган иншоларни баҳолашда қуйидаги мезонлар қўлланилади: – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий рольи ва улкан ҳиссаси ёритиб берилганлиги; – Ислом Каримов асарларида диний бағрикенглик масалаларининг ёритилганлиги; – Ислом Каримовнинг дин соҳасидаги ривожланишга қўшган ҳиссасининг ёритилганлиги; – стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги; – тарихий ҳақиқатга тўғри келиши; – мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги; – илмий манбалардан кенг фойдаланганлиги; – юқори илмий, бадиий савияда ёзилганлиги; – мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги; – мавзуни ёритишда аниқ статистик маълумотлар ва ҳаётий воқеалар келтирилганлиги; – мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги; – кенг ўқувчиларга мўлжалланганлиги. ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ: Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган “Энг яхши иншо” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 2018 йил 29 январь куни соат 11-00 да институт фоесида ўтказилади. Танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган талабалар Тошкент Ислом институти томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров 497

Аллоҳ “суҳбати”дан маҳрумлик

Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ислом беш асос устига бино қилинган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш, Намозни қойим қилиш, Закот бериш, Байтуллоҳни Ҳажж қилиш ва Рамазонда рўза тутиш” ( Муттафақун алайҳ). Намоз – Аллоҳнинг “суҳбати” ва “меҳмондорчилиги”га пешвоз чиқишдир. Инсон ўзи каби бир инсондан ҳадя олса ёки қарз олса унинг учун раҳмат айтишга, қарзини қайтаришга ҳаракат қилади. Шундай экан намоз ҳам Аллоҳнинг бизларга берган неъматларига шукримиз ифодасидир. Унинг “суҳбати”га лаббай дейишимиздир. Энди шу шукрни бажараётганда ҳар тарафга аланглаб, ҳар тарафга қараб, қалбимиз билан бошқа бир муаммоларимиз ҳақида фикр қилиб намоз ўқиш эса юқоридаги улуғ мақомга бепарволикдир. Хушусиз ўқишдан ҳам ёмонроғи эса намозни умуман ўқимасликдир. Бу эса Аллоҳдан қўрқмасликнинг аломати. “Суҳбати”га ошиқмасликнинг белгиси намозга бепарволикдир. Намознинг мақоми, намознинг даражаси, Аллоҳ намозхонлар учун жаннатида алоҳида мақом беришлиги, қабр ва қиёматдаги ҳисобнинг аввалида намоз туриши ҳақида кўплаб оят ва ҳадислар келтирилгандир. Чунки намоз нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш ишларидандир. У диннинг устини, тоатларнинг дури, ибодатнинг асоси, эгасини барча ёмонликлардан қайтаргувчи омилдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло қуйидагича баён қилади: «Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фахш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур» (Анкабут 45-оят). Ояти каримада намозни тўкис адо этиш ҳақида айтилмоқда, чунки ким намозини тўкис адо этар экан у фахш, ёмонлик ва бошқаларга зулм қилишдан ҳам тийилади. Намоз ўз эгасини шундай мақомга чиқарадики тўкис адо этилиши билан Аллоҳдан қўрқадиган ва бандалар ҳаққи ҳақида доимо риоя этадиган қилиб қўяди. Ва яна Аллоҳ таоло намозни баркамол қилиш ҳақида: «Намозни баркамол ўқингиз, закот берингиз ва рукуъ қилувчилар (намозхонлар) билан бирга рукуъ қилингиз (намоз ўқингиз)!» (Бақара, 43-оят). Аллоҳ таоло намозни нафақат ўқиш балки баркамол ҳолда бепарволик билан вақтини ўтказиб юбормай, кечиктирмай ўз вақтида қоим қилишга буйирмоқда, чунки намоз кимнингдир эмас, Аллоҳнинг амри, чақириғидир. Намоз ёрдам сўраш, Аллоҳнинг муҳаббатини илтижо қилиш фурсатидир. «Эй имон келтирганлар! Сабр ва Намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» (Бақара, 153-оят). Ҳа, намозда банда Аллоҳдан барча қалбидаги эзгу умидларини сўраб олади. Намоз сабр ҳам беради. айниқса холислик ва хушу ва хузу билан ўқилган намоз ҳаловат ҳам беради. Энди бундай “суҳбат”дан бебаҳра қолиш мўмин кишининг бепарволиги, айни дамда Аллоҳдан умид қилмаслиги белгисидир. Намоз покловчи ҳамдир бу ҳақида ҳадисларда гўзал ўхшатмалар келгандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Айтингларчи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?» дедилар. «Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди. «Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади», дедилар У зот” (Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким азонни эшитиб туриб, унга жавоб қилмаса, демак у яхшиликни мурод қилмайди ва яхшилик ҳам унга яқин йўламайди». Яна саҳобалардан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Одамзоднинг қулоғига эритилган қалай қуйилгани азонни эшитиб, унга жавоб қилмаганидан яхшироқдир». Азонга жавоб қилиш мукаммал ва чиройли таҳорат олиб масжид сари шошилмоқ, аёлларнинг эса уйларининг ичида намозхоналарида ибодатга ҳозир бўлмоқларидир. Энди бу вақтларни бепарво ва ҳафсаласиз ўтказиб юбориш оқибатида эса, нафақат...

Ғийбат фақат сўз билан бўладими?

Уламолар ғийбат тўғрисида ва унинг чегараси борасида турли хил фикрлар билдирганлар. Имом Роғиб раҳматуллоҳи алайҳ: «Ғийбат, бу бир инсон бошқа бир инсоннинг айбларини кераксиз ўринда зикр қилишидир», деганлар. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ғийбатнинг чегараси – сен биродарингни эшитса унга ёқмайдиган нарса билан зикр қилиш», деганлар. Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ эса «Ниҳоя» китобида шундай дейдилар: «Ғийбат – бир инсоннинг йўқлигида ёмонлик билан эсланиши. Гарчи ўша ёмонлик шу инсонда бўлса ҳам». Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ «ал-Азкор» китобларида Имом Ғаззолийнинг сўзларига мос равишда: «Ғийбат – кишини ундаги бир ёмон нарса билан зикр қилиш. Ўша ёмон нарса шахснинг баданида, динида, дунёсида, нафсида, қадди-қоматида, хулқида, молида, боласида, аёлида, қўл остидаги кишиларида, кийимида, ҳаракатида ёки унга тааллуқли бошқа нарсаларида бўлсин – фарқи йўқ. Шу ёмонлик лафз билан ифодаланадими, ишора биланми ёки белги биланми, барибир ғийбат бўлади», деганлар. Ибн Тийн раҳимаҳуллоҳ: «Ғийбат бу бир кишининг орқасидан эшитса, унга ёқмайдиган нарса билан эслаш», деганлар. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Кўп фақиҳлар ўзлари тасниф қилган китобларда айтганлар: Илмни даъво қилувчилардан бири айтади, солиҳларга мансуб фалончи айтади, каби эшитувчига гап нима ҳақида кетаётгани маълум бўлиб турадиган гаплар ҳам ғийбат сирасидандир». Ғийбат фақат гап билан бўлмайди. Бир кишига бошқа бир киши ҳақида эшитса, унга ёқмайдиган нуқсонини феъл ёки ишора, белги, ёзув ёки шунга ўхшаш бошқа нарсалар билан тушунтириш, масалан унинг юришига ўхшатиб юриб бериш, буларнинг бари ғийбатдир. Балки бу нарса тушунтириш ва тасвирлаш билан бўлгани учун ғийбатдан ҳам каттароқдир. Биз айтаётган ғийбат билан чақимчилик ўртасида ҳам фарқ бор. Бу ҳақда Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний шундай дейдилар: “Ғийбат билан чақимчиликнинг иккаласи бир нарса, ёки мутлақо бошқа-бошқа нарса эканида турли хил фикрлар бор. Бундай фикрларнинг ҳақиқатга яқинроғи уларнинг бошқа-бошқа нарса эканидир. Бу икки иллатнинг ўртасида умумий жиҳатлар ҳам, бир-биридан фарқли жиҳатлар ҳам мавжуд. Чақимчилик бир кишининг ҳолини унинг розилигисиз бошқа бир кишига ғаразли ниятда айтишдир. Ғийбат эса, юқорида айтиб ўтилганидек, кишини у рози бўлмайдиган нарсалар билан зикр қилиш. Чақимчиликда бузғунчилик қасд қилиниши билан ғийбатдан ажратилса, ғийбатда бундай нарса шарт эмас. Ғийбат гапирилаётган одам ўша пайтда йўқ бўлиши билан чақимчиликдан фарқ қилса, бундан бошқа нарсаларда чақимчилик билан ғийбат жуда ўхшайшди. Кўп уламолар айтилаётган сўз ғийбат бўлиши учун гапирилаётган одам ўша ерда йўқ бўлиши керак, дейдилар. Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки ғийбат ҳам, чақимчилик ҳам жуда катта гуноҳ ва ҳаром амаллардандир. Ғийбатнинг ҳаром эканлигига Қуръони каримда ҳам, суннатда ҳам, умматнинг ижмосида ҳам очиқ-ойдин далиллар бордир. Шундай экан, мўмин киши улардан ўз тилини сақламоғи лозимдир. Аллоҳ таолодан бундай ҳаром ишларни билиб-билмай қилиб қўйишдан паноҳ сўраймиз. «Офатул лисон» китоби асосида Тошкент Ислом институти талабаси Нуриддин Муҳаммаджон тайёрлади 444

Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти жамоаси электр устаси Мингтураев Юсуф акага оталари Абдуқаййум бобо вафотлари муносабати билан чуқур таъзия билдиради. Аллоҳ марҳум отамизни мағфират қилсин, савоб амаллари билан қабрларини нурга тўлдирсин, жойларини жаннатда қилсин. Марҳумнинг яқинларига Аллоҳ сабри жамил берсин. Администратор 469
1 1 450 1 451 1 452 1 453 1 454 1 512