islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Инсон нега ёлғон гапиради?!

Инсон аслида бу дунёга нима учун келганини англаб олиши зарур. Озгина муддатлик, кераксиз, беҳуда нарсалар учун ёлғон сўзлаш, бу ҳаёт мақсадини тушуниб етмаганлик сабабли вужудга келади. Ёлғон араб тилида «кизб» дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади. Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар: Журоний: “ Ёлғон хабар унинг воқеликка тўғри келмаслигидир “, деганлар. Ибн Ҳажар: “ Ёлғон бир нарса ҳақида қастдан бўлсин, ноқастдан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир “, деганлар. Аллоҳ таоло Қуърони Каримнинг Наҳл сурасида ёлғон ҳақида қуйидагича марҳамат қилади: “Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончидирлар “ . Инсон ёлғон гапириб нимага эришади? Нима учун ёлғон гапиради? Кишининг ёлғон ишлатишига бир неча сабаблар бор: Фойда жалб қилиш. Ёлғончи ўзига фойда етишишини кўзлаб одамларни алдаб, ўз манфаати учун ёлғон гапиради; Зарарни қайтариш. Ёлғончи ўзига етиши мумкин бўлган зарарни қайтариш мақсадида ҳам ёлғон тўқийди. У ўзича шу тўғри йўл деб ўйлайди. Аммо бу икки ҳолатда ҳам ўзига бу дунё ва охират зарарларини жалб қилаётганини ўйламайди; Сўзини чиройли ва гапини гўзал чиқармоқчи бўлиш. Бунда ёлғончи тўғри сўз ва рост гап ила одамларга ёқиш, уларнинг эътиборини тортиш имкони йўқ бўлганидан уларга ёқадиган гап-сўз излаб, ёлғон гапиради. Ёлғон гапириш одатига айланиб қолгани ва нафси шу нарсани истайдиган бўлиб қолгани сабабли бу ишни қиладиганлар ҳам бор; Душмандан ўч олиш мақсади. Бунда ёлғончи душманини шарманда қилиш ва ундан ўч олиб, кўнгли тўлиши учун ёлғон тўқийди; Ўз обрўсини орттириш мақсади. Бунда ёлғончи ўзини аҳли фазл, олим, уддабурон қилиб кўрсатиб, мақтаниш учун ёлғон тўқийди. Асли йўқ нарсани тўқиш. Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада қўшимча қўшиш; Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада нуқсон етказиш.Бор нарсани гапираётганда маънони ўзгартириб юборадиган даражада ибораларни ўзгартириш. Дунё олимлари ва машҳур инсонлар ҳам ёлғонни қоралаб қуйидагиларни айтганлар: Ёлғончилик-қабиҳ иллат. (М. Монтен) Ёлғончилик ўғриликдан баттар. (Ж. Ренар) Ёлғончилик ёвузлик тимсоли. (В. Гюго) Фақат ярамасларгина алдашади. (Ф.Достоевский) Ёлғончи инсон деб аталишга лойиқ эмас. (Ф. Фенелон) Ҳаммадан ҳам кўра мен қўрқоқлик ва ожизлик туфайли тўқилган ёлғондан жирканаман. (А.И. Куприн) Ёлғончилик инсон қалби ва жисмига ҳадсиз уқубат юклайди. (Ш. Руставели) Шира майсани, занг темирни, ёлғон қалбни кемиради. (А.Чехов) Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси Раҳимжонова Хосият 882

Поклик сабоқлари: Ғусл қандай қилинади?

Муқаддас Ислом динимиз покликка ниҳоятда эътибор берган улуғ диндир. Аллоҳ таоло ўз каломида бир неча ўринларда  қалб, тана, кийим ва таомлар поклиги ҳақида оятлар нозил қилган. Қуръони каримда: «Аллоҳ тавба қилувчиларни ва покларни севади», деб марҳамат қилса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Пок бўлинглар, пок бўлмаган киши жаннатга кирмайди”, деб огоҳлантирган. Биз бугун покланишнинг асосийларидан бири – ғусл ҳақида тўхталамиз. “Ғусл” сўзи арабча бўлиб, “ювмоқ” маъносини англатади. Аллоҳ таоло “Моида” сурасининг 6-оятида шундай мархамат қилади: وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا  Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)!  Ғуслни вожиб қиладиган нарсалар қуйидагилар: 1) манийнинг ўрнидан шахват ва қувват билан отилиб чиқмоғи; 2) эрнинг олати аёлнинг фаржи ё дубурига алоқа қилмоғи; 3) эҳтилом (яъни уйқудан уйғонган эр ва аёлнинг ўз баданида ё ич кийимида нам куриши) бўлиши; 4) ҳайз курган аёлда ҳайзнинг тўхташи; 5) нифосдан  халос бўлмоғи. Демак, шулардан биронтаси бўлиши билан имкон борича тезроқ ғусл қилиш фарз  бўлади. Ғуслда дастлаб қўллар яхшилаб ювилгач, бадандаги нажосатлар ювилади, сўнгра қўлларни яхши ювиб, таҳорат қилинади. Яъни оғиз, бурун сув билан кейин юз-қўллар тирсақлари билан қўшиб уч мартадан ювилади. Қўллар сув билан намланиб, бошга масҳ  тортилади. Агар сув тўпланадиган жой бўлса оёқ ювилмайди.  Ғуслнинг фарзи 3 учта 1) оғизга сув олиб уч марта яхши ғарғара қилади, 2) бурун ҳам уч марта сувда ювилади. 3) аввал бошдан, кейин ўнг ва чап елкадан уч мартадан сув қуйилади. Ҳар қуйганда баданнинг сув тегмай қолиш эҳтимоли бўлган (киндик, қулоқ, қўлтиқ ости, тирсак, тўпиқ, қобоқ, қўлдаги узук остлари каби) жойларига ишқалаб сув етказилади. Шу яхшилаб ювингандан кейин оёқлар ювилиб, пок нарса устига қўйилади. Агар аёллар сочларини ўрган бўлсалар, ўримини ечиши шарт эмас, балки ўша ўрим устидан сув қўйиши кифоя. Агар ўрмаган бўлсалар, албатта ювишлари шарт. Ғуслни ниҳоятда мукаммал қилиш керакки, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Ҳар бир сочнинг ва ҳар бир терининг устида жанобат бор”, деб огоҳлантирган. Демак, эркакми-аёлми, бошими ё бошқа  аъзоларими – бутун танага сув теккизиши шарт. Тирноқларда лак бўлса, уни кетказиш лозим. Ғуслни хаммомда қилади. Агар ариқда ювинишни ихтиёр қилса, даставвал танадаги нажосатлар кетказилиб, кейин ғусл қилиш лозим бўлади. Агар эркак ё аёл оғир хаста ҳолида жунуб бўлиб, сувда чўмилганда хасталиги ортиб кетадиган бўлса ёки мутлақо имкониятсиз бўлса, бундай кишилар иложи борича нажосатлардан тозаланиб, таяммум қилишлари дуруст. Хулоса шуки, жунуб одамнинг покланмай туриб бирон нарсага аралашуви яхши эмас. Аллоҳ таоло бандаларининг ниҳоятда покиза юришини хуш кўрар экан, барчамиз пок ҳолда Аллоҳга дўст бўлайлик. Тошкент Ислом институти битирувчиси Тўхтаев Насрулло 694

Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қилган эдик…

Бизнинг болалик йилларимиз кўп қалтис йилларга тўғри келди. Ота-боболаримиз муқаддас китобларимизни яшириб сақлар ва доимо хавотир остида яшар эдилар. Аммо ўша, даҳшатли шарпалар кезиб юрган паллаларда ҳам бизни Қуръон илмига солиш учун Аллоҳ таолога таваккал қилиб ўқитар эдилар. Саводимиз ана ўша кезларда чиққан. Болаликдан Қуръони каримга муҳаббат қўйдик. Тунлар ухламасдан уни ҳижжалаб ўқиб ёдлаб ҳам олдик… Аммо, азизлар! нафақат, мамлакатимиз, балки қўшни давлатларда ҳам мамлакат миқёсида катта Қуръон мусобақаси бўлибди, унда истаган кишилар қатнашибди деб эшитмаганман. Биз ана шу кунларни қанчалик орзу қилган эдик. Оталаримиз-боболаримиз қанчалар орзу қилган эди. Чунки Қуръон мусобақаси барчани бирдай илм олишга чорлайди: бунда қатнашган қорилар илмини устозлар кўригидан ўтказиб пухталаб олади; бошқалар эса қироатлардан таъсирланиб илм олишни истаб қолади; фарзандларининг қори бўлишини ният қилиб, уларни Қуръон илмига йўналтиради. Кеча мусобақа чоғида ёш қориларимизнинг, қорияларимизнинг тиловатларини тинглаб ўтириб, қанийди шу кунларни менга Қуръони каримни ўргатган қиблагоҳим ҳам кўрганида, қори бўлганимдан боши осмонга етган онажоним ҳам кўрганида қанчалик севинган бўлар эди, деб ўйлаб дийдам юмшади, кўзимга ёш келди. Қориларнинг ширали овозда, аниқ-тиниқ ўқиётганини кўриб, шундай ажойиб қорилар етишиб чиққанига шукрлар қилдим. Буларнинг барчаси табаррук устозларимизнинг, Рамазони шарифларда қилинган узундан узоқ дуои хайрларнинг шарофатидир. Шу дуолар сабаб, меҳрибон Аллоҳимиз юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз фаровон бўлиши учун халқим, юртим дейдиган халқпарвар Раҳбарни бошимизга келтириб қўйди. Биз эса бунинг учун ҳар лаҳзада Аллоҳимизга шукурлар айтиб туришимиз, бу неъматларнинг қадрига етишимиз, дуои хайрларда бўлиб туришимиз лозим. Шунда Аллоҳ таъоло бу неъматларини бардавом қилади, иншооллоҳ. Куни кеча бошланган Қуръон мусобақаси олдиндаги ниҳоятда буюк ишларнинг пойдеворидир. Зотан, пойдевор мустаҳкам бўлса, бинони истаган қадар юксалтириб боравериш мумкин. Шу жиҳатдан, Қуръони каримга асосланган билим, маърифат энг пешқадам илмга айланади, юртнинг эса келажаги порлоқ бўлади. Зотан, Қуръонни эъзозлаб бағрига босган бандаларни Аллоҳ таоло бағрига олади, уни кўзларига сурган халқнинг Аллоҳ таоло кўз нури бўлади, уни неъмат билган халққа неъматларни зиёда қилиб қўяди, уни эъзозлаган халқнинг мартабасини юксалтиради. Қуръон байрами барчамизга муборак бўлсин, азизлар! Марказий Осиё қориларининг фахрий устози Яҳё қори бува (88 ёшда) ЎМИ матбуот хизмати 471

РАҲБАР БОШҚАРУВИНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛИ КЕЧИШИГА ДОИР ҲАДИСЛАРДА КЕЛГАН НАМУНАЛАР

“Раҳбарнинг ўз маъсулияти, уларга берилган ваколатларни англаш, изланиш, ташаббускорлик, тадбиркорлик руҳи билан яшаши ва курашиш – бугунги куннинг энг долзарб масаласидир!”. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов  Ҳар бир оиланинг бошлиғи бўлганидек, ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасанинг ҳам раҳбари бор. Раҳбар ақлу идроки билан тўғри ва адолат юзасидан иш тутиши керак. Одамлар билан яхши муомала ва муносабатда бўлиш, ҳақни-ҳақ, ноҳақни-ноҳақ тарзда, объектив ҳал этиш раҳбарнинг обрў-эътибори, қадр-қимматини оширади. Аксинча, кибру-ҳавога берилиш, манманлик, палапартишлик, ишда бережалик, тор шахсий манфаат доирасида иш кўриш каби хато йўлдан бориш, мансабини суистеъмол қилиш, раҳбарнинг обрўсини тушириб юборади, мавқеини кетказади. Раҳбарнинг ишбилармонлиги бу унинг асосий сифат кўрсаткичларидан бири бўлиб, ўз соҳасини тўлиқ билиш, унинг имкониятларини максимал ишга сола олиш ва янги-янги имкониятларни топа олиш билан характерланади. Раҳбар бугунги кун фаолияти доирасида ўралиб қолмасдан жамоани келажакка ишонч руҳида тарбиялай олиши ва ҳамиша олдинда бўлиши лозим. Бу борада ислом динининг муқаддас манбаларида, хусусан,  ҳадисларнинг бирида: Ҳасан (ал-Басрий) ривоят қиладилар: Убайдуллоҳ ибн Зиёд хасталаниб ётган Маъқил ибн Ясорни кўргани борди. Шунда Маъқил унга: “Мен ўзим Жаноб Расулуллоҳдан эшитган бир ҳадисни сенга ҳикоя қилай, У зот бундай деб айтган эдилар”,-деди: “Аллоҳ таоло бирор бандасини одамларга бошлиқ қилса-ю, у ўз қўл остидагиларга насиҳат (амри маъруф) қилмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди! (яна қаранг 7151).[1] Раҳбар маълумки, икки томонни боғловчи халқа ҳисобланади. Биринчи томони, ундан юқорида турган раҳбарлардан топшириқни олиш ва бу топшириқнинг моҳиятини тўла тушуниб олганлиги, иккинчи томондан ўз қўл остидаги ходимларга бажарилиши лозим бўлган вазифанинг аниқ ва равшан қилиб тушунтира олиши ва вазифаларнинг бажарилиши ҳамда унинг натижасини тўғри баҳолай олиши муҳимдир. Бу борада динимиз таълимоти билан уйғунлик ҳолатини кўришимиз мумкин. Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ (с.а.в) бундай дедилар: “Ҳар бирингиз бошлиқ эмасмисиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остингиздагиларга масъул эмасмисиз?! Жамоатга раҳбарлик қилувчи имом ҳам бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир, эр эса ўз оила аъзоларига бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир, хотин ҳам эрининг уйидагилар билан болаларига бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир. Демак, ҳар бирингиз бошлиқ бўлиб, ўз қўл остингиздагиларга масъулдирсиз.”[2] Яъни, ҳар бир раҳбар ўз қўл остидагиларига масъул бўлиб, уларнинг ишни тўғри ташкил этишда зарурий чора-тадбирларни кўриши, ходимлар ҳам бевосита ўзидан юқори турувчи бошлиқларининг буйруқларига итоат этишлари лозимлиги таъкидланмоқда. Шу билан бирга бошлиқ ўзига берилган масъулиятни тўла англамоғи ва юклатилган вазифани мукаммал адо этмоғи кераклиги маълум бўлмоқда. Амалиёт шуни кўрсатадики, раҳбарнинг энг зарур сифатларидан бири бу ўз соҳаси бўйича етарли билимларга, яъни, касбий салоҳиятга эга бўлишидир. Мутахассисларнинг фикрича, раҳбар ўз соҳасидаги билимларни билиб, тўлиқ англаб етган тақдирдагина у раҳбар бўлиб ишлай олиши мумкин экан. Раҳбар бўлишга турли шахсларнинг муносабатлари ҳар хил: кимдир мазкур лавозимда бўлган имтиёзларга, кимдир унга берилажак ҳуқуқларни, обрў-эътиборни қўлга киритишни, яна кимдир масъулиятни ўз зиммасига олишни маъқул кўради. Бу борада динимиз кўрсатмаларини кўриб чиқамиз. Хусусан, Абдураҳмон ибн Сумра ривоят қилган ҳадисда: Пайғамбаримиз (с.а.в) “Эй Абдураҳмон, амирлик мансабини илтимос қилмагин, агар амирлик (мансабига) илтимос билан эришсанг, унга суяниб қоласан, агар илтимоссиз эришсанг, унга мадад берасан! Башарти, илгари қасам ичган бўлсангу ўша қасаминг устига бирор бошқа қасам ичишни лозим топсанг, илгариги қасаминг учун каффорат бериб, сўнг бошқа қасам ичгин!” – дедилар.” Яна бир ҳадисда, Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в):...

​​ Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди

​​ 2018 йил 15 январь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу хақда вазирликнинг Телеграмдаги канали хабар бермоқда. Ўзбекистон Ислом академияси Президентнинг 2017 йил 15 декабрдаги ПҚ-3433-сон қарорига асосан ташкил этилган эди. Академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланиб, унинг асосий мақсадлари: -республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш; -тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш; -қуръоншунослик, тафсир ва фикҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашдир. Академия заминимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг бой илмий меросини, ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган жаҳон алломаларининг асарларини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, дин ниқоби остида ҳаракат қилаётган турли экстремистик оқим ва йўналишларнинг бузғунчи ғояларига қарши илмий раддиялар тайёрлаш ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар билан ҳам шуғулланади. Администратор 566
1 1 453 1 454 1 455 1 456 1 457 1 512