Мусулмон устидан кофир ҳукмини бериш энг нозик ва хатарли масалалардан бўлиб, унга далилсиз яқинлашиш мумкин эмас. Чунки, кофирлик ҳукми берилган одам шу ҳукмга лойиқ бўлмаса, ҳукм килган кишининг ўзи кофир бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Бир киши биродарига: «ҳой кофир» деса, у иккисидан бири (кофир бўлишга) дучор бўлади»- дедилар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Жумҳур уламолар ижмоси билан куфр ҳисобланган сўз мутлоқ куфр сўздир. Бу сўзни талаффуз қилган ҳар...Read More
Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент ислом институтида ЎМИ масъул ходими Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ҳамда институт ректори У.Ғафуров “Шукроналик олий қадрият” мавзусида талабаларга маъруза қилиб беришди. Давра суҳбатида ҳозирги кундаги глобаллашув жараёнига юксак илм ва салоҳиятли ёшларга эҳтиёж катта ҳисобланиши, шунингдек, таълим ва тарбия узвий боғлиқлиги, жамият тараққиётига илм-маърифат ва шукроналик, қолаверса ўзига юклатилган масъулиятни тўлақонли бажариш билангина чин инсонлик-талабалик бурчини адо қилиш мумкинлигини айтиб ўтилди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини...Read More
Бугунги ёшлар тарбияси, уларни илм-маърифатга ошно қилиш давр талаби ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан қараганда, халқимиз, айниқса ёш авлод онгида Ватанимизнинг эртанги куни ва истиқболи учун дахлдорлик туйғусини уйғотиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади. Хусусан ТИИ билим юртида таҳсил олаётган талабаларнинг етук диний мутахассислар тайёрлаш, бу борадаги ғоявий-тарбиявий ишларни тизимли ташкил этиш бениҳоя улкан амалий аҳамият касб этаётганини ҳам таъкидлаш зарур. Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент...Read More
Табрик Юртимизда аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш, буюк ўтмишимизнинг шонли даврларини турли манбалар, қўлёзма асарлар асосида холис тадқиқ этиш ишлари борасида ХХ асрнинг сўнгги чорагида Ўзбекистонда йирик илмий мактаб яратилди. Ушбу илмий мактабнинг ривожланишида замонамизнинг таниқли олими, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватовнинг хизматлари беқиёсдир.Бугун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси номидан Убайдулла Уватовни табаррук 80 ёши ҳамда Президентимизнинг юксак мукофоти – “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан самимий билан муборакбод...Read More
Буюк инсонлар келажакка ибрат намунаси, шунингдек тарихнинг туб бурилиш нуқталарида, миллатни бирлаштирувчи, руҳан юксалтирувчи шахслар ҳисобланади. Ана шундай тарих ва келажак кўприги бўлган Мир Алишер Навоий ҳисобланади. Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент ислом институтида шоир таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан “Ҳазрат Алишер Навоий валиюллоҳ олим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Навоийга атаб “Навоийдан чу топқайлар навое” ва «Арбаин» каби ёзган асарлар муаллифи Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори ўзининг сермазмун маърузалари билан иштирок...Read More