islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Жорий йилнинг 26 февраль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида яширин фаолият олиб борган халқаро террористик ташкилот ва экстремистик оқим ёлловчиларининг ғоявий таъсирига тушган бир гуруҳ шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида ноқонуний диний йиғилишлар ўтказиб, унда Суриядаги халқаро террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб, уларни фаолиятини қўллаб-қувватлаб, ушбу ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштириб келганлар. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси...
Read More
Маълумки динимиз илм ўрганишга, ўзаро илм улашишга тарғиб қилади. Шу боисдан ҳам олимлар, илм эгалари, илмни ўргатиш,  дарс бериш билан машғул кишилар динимизда юксак эътироф этилади, уларнинг ҳурмати кўкларга кўтарилади. Айниқса, дин илмлари борасида сўз кетганда илмга муҳаббат, устозларга ҳурмат биринчи ўринда эканлигини ҳеч бир мусулмон инкор эта олмайди. Муқаддас динимизда кўпчилик мусулмонлар тутган йўли бўлмиш аҳли сунна вал-жамоанинг  фиқҳий масалалар борасида  тўрт  мазҳабни ўз ичида қамраб олгани ҳам илм...
Read More
Абу Мансур Мотуридий Сомонийлар даврида Самарқандда яшаган (261/875-389/999)[1]. Мотуридий яшаган даврни тинчлик, осойишталик ва нотинчлик нуқтаи назаридан иккига бўлиш мумкин. Биринчиси, тинчлик ва осойишталик даври бўлиб, III/IX асрнинг 2-ярмини қамраб олади. Манбаларда Самарқанд IV/X асрнинг бошларига қадар кўп вақт давомида тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган илм маркази сифатида зикр қилинади[2]. Ҳатто, у даврда Самарқанд ва Бухоро илм, маданият ва санъатда халифалик маркази бўлган Бағдодни ҳам доғда қолдирди[3]. Зеро, у даврда...
Read More
Mуҳтарам Президентимиз Шавкат Mирзиёевнинг ташаббуслари билан ташкил этилган беш ташаббуснинг иккинчи «Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган» банди ижроси ўлароқ, Тошкент ислом институтининг 1-курс талабалари Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди. Ташриф асносида ҳадис илми мактабида таълим олаётган талабалар билан спортнинг футбол, волейбол ҳамда теннис турлари бўйича ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Бу ўйинлар жуда қизиқ ва таассуротларга бой тарзда ўтди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан...
Read More
Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) маданият вазирларининг 9-анжумани қарорига кўра, 2020 йилда Бухоро (Ўзбекистон), Миср Қоҳира (Миср), Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилинди. Мазкур нуфузли ташкилот томонидан Бухоро шаҳрининг Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши асрлар давомида ушбу шаҳар ва ундан чиққан олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасининг яна бир бор тасдиғидир. Аслида Бухорои шариф бир неча асрлар давомида Ислом маданияти пойтахти бўлиб келган, десак ҳам муболаға бўлмайди. Унинг...
Read More
1 1 105 1 106 1 107 1 108 1 109 1 547