Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидага халқаро конференциянинг танаффус вақтидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамкорлигида Имом Мотуридий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. Юқори мартабали меҳмонга мазкур мажмуанинг обод қилиниши ва келгусидаги режалар, Чокардиза қабристони ҳақида батафсил маълумот берилди. Миср бош имоми зиёратгоҳдан қайтиш чоғида мазкур мажмуа раҳбарига “Имом...Read More
«Дунё» ахборот агентлиги Малайзия Миллий университети профессори, Ислом цивилизацияси институти асосчиси Моҳд Юсуф Ҳожи УСМОНнинг интервьюсини эълон қилди: – “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция ташкилотчиларига тадбирни ислом цивилизацияси маркази – Ўзбекистонда ўтказиш қарори учун миннатдорлик билдирамиз. Имом Абу Мансур Мотуридий ҳаёти, илмий фаолияти билан яқиндан танишмиз. Буюк исломшунос олим ислом динининг маърифатпарвар дин эканини IX-X асрларда ёқлаб чиққан. Исломни ўз моҳиятидан четлаб қилинган турли талқинларга қарши турган. Алломанинг фикрлари ҳануз ўз долзарблигини йўқотмаган. Ўзбекистон...Read More
“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман бугун, 3 март куни соат 9.00да ўз ишини бошлади. Дастлаб меҳмонлар ва конференция иштирокчилари учун “Форумлар саройи” биносида фотосессия ташкил қилинди. Шундан сўнг анжуман ўз ишини Қуръони карим тиловати билан бошлади. Анжуманнинг бугунги дастури бўйича хорижлик ва маҳаллий олимлар томонидан маърузалар қилиниши белгиланган. ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати Манба: muslim.uzRead More
“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун“ мавзусидаги халқаро конференцияси иштирокчилари Самарқандда йиғилмоқда. Конференцияни юқори савияда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари жуда аъло ва самарали ташкил этилган. ТИИ матбуот хизматиRead More