islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Тил тараққиёт ва маданият асоси ҳисобланади. Тилларни сақланиб қолиши учун эса бу тилларни қўллаб-қувватлаш зарурдир. Ҳар қандай тил – миллат ва халқнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муаммола воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Турли халқларнинг тилларига хурмат эса ўз навбатида ўзаро тушунишни, мулоқотларга имконият яратади. Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахрланиб яшайди. Барча тилларни тан олиш ва хурмат қилиш тинчликнинг бирдан бир...
Read More
Мақтовларимиз ва шукроналаримизни тилимиз билдиришга имкон бергани учун Раббимизга ҳамдлар, тиллимизни савобли сўзларга ўргатишни буюрган Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга саломларимиз бўлсин. Тил бебаҳо неъмат. Бу неъматнинг шукри тўғри адо этилган тақдирда, у соҳибини кўп яхшиликларга етказади, икки дунё бахт-саодатига эга қилади. Аксинча, тилнинг ҳаққи адо этилмай, уни гуноҳ бўладиган ишларга қаратилса, эгаси ҳамма яхшиликлардан ҳар икки оламда маҳрум бўлади. Аллоҳ таоло Ўзи яратган инсонга нутқни – гапиришни ўргатди....
Read More
Тошкент ислом институтининг 1 ва 2-курс талабалари Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига яқиндан танишиш учун ташриф буюрдилар. Университет Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармони асосида ташкил этилган. Талабалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббуслари асосида фаолият бошлаган махсус хоналарга ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек,...
Read More
Аллоҳ таоло инсонни бошқа мавжудотлардан фарқли равишда нутқ – гапирувчи, сўзлашувчи маҳлуқот қилиб яратди. Сўзлашиш қобилияти Аллоҳ таолонинг инсонга берган улкан неъматларидан биридир. Айнан ушбу неъмат билан инсон ўзга жонзотлардан ажралиб туради. Биз ҳар куни, ҳар лаҳзада гапирамиз ва бунга одатий бир нарсадай ўрганиб ҳам қолганмиз. Лекин тафаккур қилиб кўрилса, нутқ-овоз чиқариш ниҳоятда мураккаб, нозик бир жараён эканлиги маълум бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй мўминлар, Аллоҳдан...
Read More
Заҳабий имом Абу Зуръа Розийнинг таржимаи ҳолини баён қилар экан, у зотнинг вафотлари ниҳоятда таъсирли бўлганини шундай ҳикоя қилади: «Абу Зуръа ўлим тўшагида ётган эди. У зотнинг икки шогирди Абу Ҳотим Розий билан Муҳаммад ибн Муслимлар устозни зиёрат қилмоқчи бўлишди. Аммо ўлим тўшагида ётган устозга калимаи шаҳодатни талқин қилишга хижолат бўлиб, бироз тараддудланиб қолишди. Абу Зуръа улуғ муҳаддис, бутун Ислом оламига машҳур имом эди, шунинг учун шогирдлар устозга очиқчасига шаҳодат...
Read More
1 1 174 1 175 1 176 1 177 1 178 1 547