Замонни айблаш, сўкиш, ҳақорат қилиш қабиҳ иш бўлиб, Ислом шариати бу ишни қилишдан қайтаради. Замонни сўкиш дастлаб даҳрийлардан сўнгра эътиқодда буларга мувофиқ бўлган араб мушриклари, Аллоҳни инкор этувчи кимсалардан содир бўларди. Даҳрийларнинг эътиқодича ҳар ўттиз олти минг йилда барча нарса ўз асл ҳолатига қайтади, яъни бизни фақат замон ўлдиради ва замон тирилтиради, фақат замонгина бутун мавжудотни бошқаради, дер эдилар. Бу ёлғон ақидани ёлғон эканини исботи ўлароқ ислом манбаи бўлган...Read More
Бобур хулқи яхши бола. Унинг оиласи ўзига тўқ бўлганлиги боис бирорта истаги рад қилинмайди. Лекин афсуски, у камбағал ва йўқсил инсонлар ҳаёти ҳақида ҳеч нарса билмайди. Кунларнинг бирида Бобур футбол майдонига кетаётганида ортидан ит қувди. Жонҳолатда қочар экан йўл четидаги тошга қоқилиб йиқилиб тушди ва ҳушини йўқотди. Кўзларини очганида эса ўзига тенгдош бир йигит ва унинг онаси Бобурнинг жароҳатларига малҳам сураётган эди. Улар Маҳмуд ва унинг онаси эди. У иккиси...Read More
Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2019” нинг якуний Республика босқичи бўлиб ўтмоқда, бу хақда Мир Араб олий мадрасаси Матбуот хизмати хабар берди. Ягона олимпиада ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи курс талабалари орасидан умумтаълим, чет тили ва мутахассислик фанлари бўйича қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш, уларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини...Read More
Бир ернинг аҳолиси аҳли сунна ва-л-жамоанинг тўрт буюк фиқҳий мазҳабларидан бирига эргашган бўлсалар, ўша ерга яхши ниятда бўлса ҳам бошқа хилдаги фикрларни олиб кириб, мазкур мамлакат аҳолисининг минг йиллардан бери амал қилиб келаётган ишларини нотўғрига чиқариш фитна ва ихтилоф юзага келишига сабаб бўлади. Қадим замонлардан бери аҳли илмлар у ёки бу фиқҳий мазҳабларнинг бирига мансуб бўлганлар, эргашганлар. Уларга эргашмасликка даъват қилаётганлар эса замондошларга тақлид қилмоқдалар. Бугун кўп масалаларда мазҳаб имомларига...Read More
Нуриддин амаки жуда ҳалим ва оғир-босиқ киши эди. Бировларни ишига аралашмаслиги ва кераксиз ўринларда гапирмаганлиги боис баъзи ҳамқишлоқлари уни гапга нўноқ ва ақлсиз киши деб ўйлашар эди. Мана шундай ўйлайдиган “ақлли” кишилардан бири Нуриддин амакининг эшагини ўғирлаб кетди. Нуриддин амаки эса бошқа эшак сотиб олиш учун бозорга борди. Бозор айланиб юриш асносида сотилаётган эшаклар орасида ўзининг эшагини кўриб қолди. Шунда дарҳол: “Мана бу менинг эшагим, ўтган ҳафта уни уйимдан ўғирлаб...Read More