Бугун Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлимга 2017-18 ўқув йили бошланаётгани муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари, “Кўкалдош” мадрасаси мударрислари, институтда таълим олган, бугунги кунда фаол меҳнат қилиб, илму маърифат тарқатаётган олиму уламолар, мусулмонлар идорасига узоқ йиллар меҳнати сингган, ҳозирги кунда эса кексалик гаштини сураётган фахрийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинди. Меҳмонлар йиғилиб, ҳамма ўз жойини эгаллагач, Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради....Read More
2017 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги”га бағишланиб ўтказилаётган футбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Жамоалар қуйидаги ўринларни эгалладилар: 1-ўрин “Бухорий авлодлари” жамоаси; 2-ўрин “Дўстлик” жамоаси; 3-ўрин “Чилонзор” жамоаси. Финал ниҳоясида ҳакамлар ҳайъати қарори билан қуйидаги иштирокчилар муносиб деб топилди: Энг яхши дарвозабон – Аҳмад Саъдиев (ТИИ) Энг яхши ҳимоячи – Маъмур Султонов (ТИИ) Энг яхши ярим ҳимоячи – Нодир Омонов...Read More
Активлаштирилган кўмир таблеткалари инсон саломатлигидаги қандай муаммоларни ҳал қилади? Активлаштирилган кўмир — инсон организмини тозалашда дунёдаги энг қадимий ва оммавий услублардан биридир. У минг йиллар давомида шарқ табобатида, хусусан хитой табобатида заҳарланишга қарши восита сифатида қўлланиб келган. Бизнинг давримизда эса, бу восита алкогол ва гиёҳвандлик моддалари билан заҳарланишда биринчи ёрдам воситаси сифатида ишлатилади. Детоксификация — активлаштирилган кўмирнинг ёлғиз шугина бўлмаган, бир қатор хоссаларидан энг асосийсидир. Агар сиз овқат ҳазм қилиш...Read More
Саидакмал ака тақволи, имон-эътиқоди мустаҳкам киши. У бир неча йиллар давлат ташкилотларининг бирида ҳисобчи бўлиб ишлади. Иш жараёнида ҳалолликни ўз виждон бурчи деб билиб, бировларнинг ҳақига хиёнат қилмади. Ҳалоллиги учун ҳам илк ишга кирган жойида нафақага чиққунига қадар ишлади. Умр йўлдоши Ойниса опа ҳам мулоҳазали, оғир-босиқ аёл. Икки оқил инсоннинг ўстирган икки қиз ва бир ўғил фарзандлари ҳам ота-оналари сингари тақволи бўлиб улғайдилар. Улар фарзандларига доимо ҳалолликдан, покликдан сабоқ бердилар....Read More
Фараз қилайлик, кўчада бир инсондан «Нонни қаердан оласиз?» деб сўрайлик, у бизга «Анави дўкондан» деб кўрсатади. Дўконга кириб қарасак, бир ёки бир нечта сотувчи ишлаётган бўлади ва улардан биридан: «Нонни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, у бизга «Нонвой хонадан» деб жавоб беради. Нонвой хонага борсак, у ерда бир неча нонвойлар ишлаётганини, баъзилар хамр қориётгани, баъзилари эса нон ёпаётганини кўрамиз, ва улардан: «Бу нонни ёпиш учун унни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, улар:...Read More