Никоҳ инсонлар учун муҳим эҳтиёждир. Ҳузур-ҳаловат, бахт-саодат оилада таъмин этилади. Фароғат истаб дунё кезган киши уни фақат оилада топади. Оила – гулзор бўлса, фарзанд – шу гулзорнинг энг чиройли гули, чечаги. Бу мўъжаз мавжудотнинг табассуми, қаҳқаҳаси оиланинг энг катта шодлигидир. Фарзанднинг ҳиди жаннат бўйидир. Гулнинг етилиб, камол топиши, ён-атрофига бетакрор ифор таратиши учун сув ва зиё...Read More
Бугунги кунда ёшларимиз жамиятимизда белгиланган одоб-ахлоқ, этика-эстетика қоидаларига қай даражада амал қилмоқда, шарм-ҳаё каби юксак ахлоқий фазилатларнинг қадр-қимматини тўла англаб етяптими, деган ҳақли саволлар туғилиши табиий. Ёши улуғ инсонлар билан суҳбатда бўлсангиз гап ўзани бурилиб, ёшларнинг юриш-туриши, одоб-ахлоқига бориб тақалади. Нуроний отахонларнинг хотираларини тинглаб, бир кишининг 50–60 йиллик умри давомида жамият ҳаёти, одамлар қиёфаси шунчалик тез...Read More
Меҳрибон ва раҳмли бўлган Зот Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду-саноларимиз, суюклигимиз, икки олам Сарвари Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламга чексиз салоту-дурудларимиз бўлсин! Биз бу мақолада Набий соллалоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш мавзусини кенгроқ ёритишга ҳаракат қилдик. Меҳрибон Роббимиз Аллоҳ таолодан бу мақоламизни манфаатли қилишини, уни ёзиш жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни афв этиб, даргоҳида ҳусни мақбул...Read More
Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Аҳли сунна вал жамоанинг икки йирик ақидавий мактабидан бири Мотуридийлик йўналишининг асосчисидир. Имом 240/850 йилда туғилган. У «Имомул Ҳуда-Тўғри йўлга бошловчи», «Аламатул ҳуда-Тўғри йўл байроқдори» ва «Имомул мутакаллимийн-Калом илми олимлари пешвоси” унвонлари билан танилган. Баъзи тарихчилар уни машҳур саҳоба Абу Айюб Холид ибн Зайд Ансорий авлоди эканлигини айтадилар....Read More
Ўзбекистон диний-маърифий муассасалари ва Миср Араб Республикасининг Ал-Азҳар мажмуаси ўзаро ҳамкорлигида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад: Имом Мотуридий меросини янада чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимотининг бузғунчи оқимларга қарши моҳиятини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг “Буюк алломалар юрти” сифатидаги Ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо хиссаси ва мавқеини жаҳон...Read More