Аллоҳ таоло инсонларни кўплашиб, жамоа-жамоа бўлган ҳолда яшашга мос қилиб яратди. Мақсад: улар бир-бирлари билан танишсинлар, хайрли ва эзгу ишларда ҳамкорлик қилсинлар. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида шундай баён қилади: يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا яъни: «Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни...Read More
Ҳақ йўлида ким санга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила Айламак бўлмас адо онинг ҳақин минг ганж ила Ҳазрат Навоийнинг бу сўзларида ҳеч қандай муболаға йўқ. Дарҳақиқат, устозларимизнинг ҳақлари беқиёс. Улар маънавият боғининг боғбонларидирлар. Биз уларни қанча кўп улуғласак, эъзозласак шунча оз. Ислом динининг таълимга берган аҳамиятидан таълим ходимлари бўлмиш устозларни муаллимларни улуғлаш ва уларга бўлган ҳурмат ва эҳтиром юзага келган. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:...Read More
Инсон ҳаётида эришиши мумкин бўлган энг катта муваффақияти ҳамда энг буюк бойлиги Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлишдир. Бу буюк муҳаббатга лойиқ бўлиш йўллари Қуръони каримда муфассал баён этилган. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал шариатни нозил қилиб, Расулуллоҳ алайҳиссалом буюрган нарсани қилишга, қайтарганидан қайтишга амр этди. Агар банда шундай қилса, албатта, Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлишини...Read More
Бугун, 25 сентябр куни, муҳтарам меҳмонлардан бири, машҳур аллома, муҳаққиқ олим шайх Муҳаммад Аввома Тошкент Ислом институтига ташриф буюрдилар. Шайх Аввома ҳазратлари оила аъзолари, жумладан, ўғиллари доктор Муҳиддин Аввома ҳамроҳлигида ташриф буюрдилар. Учрашув давомида аллома институтнинг мударрислари ва талабалари билан суҳбат қилиб, уларга насиҳатлар қилдилар. Ташриф қизиқарли ва манфаатларга бой бўлди.Read More