Араб алифбосидаги ҳар бир ҳарфнинг номи бор ва у ҳарфларнинг номи икки ёки уч ҳарфлик бўлади. Масалан: ا ҳарфининг номи “الأَلِفْ” (алиф) ва ب нинг номи “الْبَا” (ба) ва ҳоказо. Қуръон каримдаги баъзи суралар (ص),(حم),(الم),(المص),(كهيعص) каби “муқаттаот” ҳарфлари билан бошланади. Бу сўзларни алифбодаги ҳарфларнинг номи билан тиловат қилинади. “Муқаттаот” ҳарфлар – “узилган” ҳарфлар демакдир. Умумийроқ баён қилинса, ушбу ҳарфлар бирикиб, сўзга айланган бўлса-да, инсонлар сўзлашувида ишлатадиган сўзлар каби маъноларни ифода қилмайди. Яъни, бу ҳарфлар бирикиб сўз...Read More
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Юртимиздан ҳаж ва умра сафарига отланганлар одат бўйича аввал Мадинаи мунавварага бориб, жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қиладилар. Масжидун-набавийда намоз ўқийдилар. Ана ундан кейин Маккага келиб асосий ибодат амалларига киришадилар. Лекин ҳозирги сохта салафийлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрини зиёрат қилишни ҳаром, деб ҳисоблашади. Жумладан, уларнинг раҳнамоларидан бири Носир Албоний...Read More
Аллоҳ таоло ўзининг Каломи шарифида шундай марҳамат қилади: قل لئن اجتمعت الانس و الجن علي ان يأتوا بمثل هذا القرآن لا يأتون بمثله و لو كان بعضهم لبعض ظهيرا “Агар инсу-жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларига ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар” (Исро сураси 88-оят). Мўътабар тафсир китобларимизда бу оят борасида шундай дейилади: “Барча инсонларга ҳам, жинларга ҳам жуда оз илм берилгандир. Шундай экан, ҳаммалари бир бўлиб, ўзаро...Read More
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мақтаб кетган салафи солиҳлар даврида бир парҳезкорлиги, тақвоси ва омонатдорлиги билан атрофга шуҳрати ёйилган бир аёл бор эди. Насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аждодига мансуб ҳошимийлардан эди. Ҳалоллик ва диёнатда довруғи ёйилган бу аёлга одамлар турли қимматбаҳо пул-буюмларини омонат келтириб қўйишар, керак бўлганда қайтариб олиб кетишар эди. У аёлнинг зийрак ва ўткир фаросат соҳиби бўлган бир ўғли ҳам бўлиб, у ҳамма қатори олти ёшга тўлганда мадрасага қатнай бошлаган эди. Эрта туриб қорнини тўйғазиб мадрасага йўл олар....Read More