islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Мустақил Ўзбекистон тарихидаги яна бир қутлуғ сана – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллик айёми шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида мазкур байрамга бағишлаб жорий йилнинг 3-6 декабрь “Конституция ҳафталиги” маърифий тадбирларни ташкил этиш белгиланган. Шу муносабати билан, 4 декабрь Тошкент ислом институтида 2-курс талабалари ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – соф эътиқод эркинлиги...
Read More
Бугун, 4 декабрь куни “Вақф: моҳияти ва ижтимоий аҳамияти” мавзусида диний соҳа ходимлари иштирокида видеосеминар ўтказилди, дея хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тадбир аввалида Қуръони карим оятларидан ўқилиб, хайрли дуолар қилинди. Семинарда “Вақф” тушунчаси, истилоҳий маънолари, вақф мулклари юзага келиши тарихи ва вақф мулкларининг шаръий ҳукмлари ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятини тарғиб этиш бўйича маърузалар тингланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ислом динида инсонларни доимо меҳр-мурувватли...
Read More
Руқайя (розияллоҳу анҳо) Зайнаб (розияллоҳу анҳо) дан кейин дунёга келди. У ҳам ота-онасининг кўз қорачиғи эди. Руқайя (розияллоҳу анҳо) ва Умму Гулсум (розияллоҳу анҳо) икковлари худди эгизаклардек ўсдилар. Бир-бирларини жуда севардилар. Бу севги ва меҳр опалари Зайнаб узатилганидан сўнг янада кучайди. Гўё тақдир уларнинг ҳаётини муштарак бир йўлга чизгандек бир-бирларига қаттиқ боғланиб қолган эдилар. Зайнаб (розияллоҳу анҳо) Абул Ос ибн Робиъ билан турмуш қурганидан сўнг Руқайя (розияллоҳу анҳо) ва Умму...
Read More
Оқил инсон ҳаёти давомида солиҳ кишиларнинг фазилатли жиҳатларидан ўрнак олиб яшайди. Бизлар ҳам бирор табаррук, аҳли солиҳ инсонлар билан учрашиб қолганимизда ёки уларнинг яхши хислатларини зикр қилганимизда хавас қилиб, “Бизга ҳам сизнинг йўлингизни берсин”, “Фалончига ўхшаб юрайлик” деган ибораларни ишлатамиз. Аслида мўмин-мусулмон киши учун ўрнак бўлишга энг лойиқ ва ҳақли зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар. Зеро, Пайғамбаримизнинг ҳаётлари бизлар учун ибрат мактабидир. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нақадар...
Read More
“Вақф” сўзи луғатларда “тутиб туриш”, “тўхтатиш” маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. “Вақф – нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир”. Яъни, вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбағаллар каби) сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди. Вақфга доир аҳкомлар...
Read More
1 1 349 1 350 1 351 1 352 1 353 1 540