Ҳадис илми вужудга келган даврдан бошлаб муҳаддислар илм талабида ўзга юртларга сафар қила бошладилар. Мана шу жараён Мовароуннаҳр ерларида ҳадис илмининг тараққий этиши учун асосий омил бўлиб хизмат қилди. Манбаларда Мовароуннаҳрга 55/674-675 йилда кириб келган тўққиз кишининг номини келтиради. Улар: Саъид ибн Усмон ибн Аффон; Қусам ибн Аббос; Абулъолийа Руфайъ ибн Миҳрон; Муҳаммад ибн Восиъ; Бард (Молик ибн Анаснинг мавлоси); Даҳҳок ибн Музоҳим; Лайс ибн Аби Сулайм; Зиёд ибн Миҳрон;...Read More
Бугунги кун давр талаби барча соҳалар каби диний соҳа вакиллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифа ва талабларни қўймоқда. Республикамиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўқув режа ва фан дастурлари янада такомиллаштирилди ҳамда таълимнинг узвийлиги таъминланди. Бунда узвийлик ва узлуксизлик нуқтаи назардан қиёсий қайта кўриб чиқилди, такрорий фанлар қисқартирилиб, ихтисосликка йўналтирилган фанлар ҳажми оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил...Read More
Устозларимиз ёдга олинганда қалбимизда доимо уларга нисбатан чуқур ҳурмат-эҳтиром ҳиссини туямиз. Чунки устозларни ҳурмат қилиш, уларни улуғлаш динимизнинг кўрсатмаси, комил мусулмон кишининг хулқи ҳисобланади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бутун башариятга устоз қилиб юборилганлар. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай хабар берилган: وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا Биз сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик[1]. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”, деганлар. Пайғамбарларга меросхўр бўлишдек шарафга эга бўлган зотлар Қуръони каримда шундай мадҳ этилган: شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ...Read More
Маълумки, имомлик шарафли вазифа бўлиб, бундай улуғ ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, хулафои рошидинлар ва табаррук зотлар адо этишган. Бу вазифани чиройли амалга оширган ва бу йўлда қунт билан ҳаракат қилган кишилар катта ажрларга эга бўлади. Баъзи саҳобаи киромлар имомликдаги фазилатни билганлари учун Муҳаммад алайҳиссаломга: “Мени қавмимнинг имоми қилиб тайинланг”,деб айтганлар (Имом Абу Довуд). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида ҳам имомлик шарафли вазифа экани ҳақида айтилади. Жумладан, Ибн Умар розияллоҳу...Read More