islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption Aligned Here

Blog Full Right Sidebar

Бугун, 9 апрель куни Тошкент ислом институтида Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишлаб “Амир Темур дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда маърузачи Ўзбекистон Давлат санъат музейи “Ўзбек халқ амалий санъати бўлими” мудири О.Тангиров, ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Тошпўлатов, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров,...
Read More
Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар кам учраса-да, айрим манбаларга қараганда, у ёшлигида хат-савод чиқариб, ўз даврининг тиббиёт, риёзиёт,...
Read More
Аввал хабар берганимиздек, 7 апрель куни Тошкент ислом университетида «Диншуносликнинг долзарб муаммолари» номли анъанавий республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Бу ҳақда ТИУ расмий сайти хабар бермоқда. Конференцияда турли ташкилот вакиллари, республикадаги соҳа мутахассислари, турдош олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий ходим ва магистрантлари, жумладан институтимиз ректори У.Ғафуров ҳам иштирок этди. Илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари...
Read More
8 апрель куни Ўзбекистонлик қорилар Кувайтда ўтказиладиган 9-халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетдилар. Ушбу мусобақада “Ҳифз” йўналиши бўйича 2017 йилда Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасининг олий ўрин соҳиби, Тошкент Ислом институти 3-курс талабаси Абдулазиз қори Раҳмонберди, тиловат йўналишидан “Ҳазрати Имом” масжиди ноиб имоми Исмоил қори Қурбонов юрт шаънини ҳимоя қиладилар. Мусобақа 10 апрель куни бошланади.
Read More
Тўққиз буюк муҳаддиснинг китобларидан ўрин олган ҳадиси шарифларга кенг шарҳлар бериладиган “Олтин силсила” кўрсатувининг навбатдаги сони 5 апрель куни эфирга узатилди. Мазкур кўрсатувни “Ҳилол нашр” мажмуаси раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ олиб боради. Дастурда Имом Бухорий ҳазратларининг “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асарида айтилган “Дин насиҳатдир…” ҳадиси шарҳланган.
Read More
1 1 422 1 423 1 424 1 425 1 426 1 517