islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Жумани уйда ўқиш ҳукми, бало келганда тавба-истиғфор. Ҳомиджон домла Ишматбеков билан суҳбат

Жума намозини уйда ўқишлик ҳукми, бало келганда гуноҳлорга тавба ва Аллоҳга илтижо билан дуо қилишнинг фойдалари, Пайғамбарга салавот айтиш дуонинг қабул бўлиши кафолати экани. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков шу каби мавзуларда сўз юритди. Covid-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чоралари кучайиб бормоқда. Kun.uz мухбири шу мавзуда аҳолини қизиқтираётган қатор саволларга жавоб олиш учун Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков билан суҳбатда бўлди. Жума намозини 3-4 киши уйда ўқиш мумкинми? Ҳомиджон домла Ишматбеков – Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Алҳамдуллилаҳ, вассолату вассаламу ала расулиллаҳ! Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолар кенгашининг жамоат намозлари, ҳатто жума намозларини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича фатвоси халқимизни, мусулмонларни юртимизга кириб келган вабодан сақлаш мақсадида қабул қилинди. Жума намозлари, жамоат намозларини вақтинчалик тўхтатиш, уйларда ўқишлик тавсияси ҳамма учун. Жума намозини 3-4 киши бўлсак ҳам, уйда ўқиб олсак бўладими, деган саволлар бизларга ҳам берилмоқда. Шу нарсани биз яна бир карра мўмин-мусулмонларга тушунтириб қўйишимиз керак бўладики, беш вақт намозни икки киши бўлса ҳам ўқиса, жамоат саналади. Уйида, ўз оиласи билан жамоат бўлиб ўқиса, нур устига нур. Аммо, жума намозининг ўқилишида фақатгина жамоат ҳозир бўлиши кифоя эмас. Унинг алоҳида шартлари бор. Жума ўқиладиган жой катта бир жоме бўлиши керак. Жума намози ўқишга давлат томонидан ва муфтий томонидан рухсат бўлиши керак. Ўша рухсат берилган жойдагина, жума намози адо қилинади, деган шартлар бор. Рухсат берилмаган жойда жума ўқилса, жумага ўтмайди, деган масалалар бор. Шунинг учун, фатвода очиқ-ойдин айтилдики, 3-4 киши эмас, 10 киши бўлса ҳам, келинг, бугун жума экан, унинг савобини топайлик, деб, жума намозини адо этса ҳам, у рухсатсиз ўқилган қаторига киради. Пайғамбар алайҳиссолати васалламнинг бир ҳадислари бор: «Соғлом одам, муқимликда қилаётган ибодатига Аллоҳ таоло қанча ажр берган бўлса, сафарга чиққанида ёки бемор бўлиб қолганида қилган ибодатига, соғлиғида, муқимлигида қилган мукаммал ибодатининг савоби берилади», – деганлар. Аллоҳ, намозни ўтириб ўқияпти, руку-саждасини тўлиқ қилмаяпти, шунинг учун, бунга ярим савоб бераман, демайди. Чунки банда ўз ҳолатидан келиб чиқиб ибодатини адо этмоқда. Шунинг учун, хотиржам бўлишсинки, уйларида ёлғиз ўқиётган намозига, қани энди, масжид очиқ бўлса-ю, жамоатда ўқисам, деб ният қилиб турибдими, унга ўша 25та ёки 27та савобни беради. Чунки, банда ўз ихтиёри билан масжиддан ёки жумадан қолаётгани йўқ. Тарихда жамоат намозларидан тўхтатиб туришга доир мисоллар борми? Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шу даражада жамоатга тарғиб қилганларки, «мен бир одамни имомликка тайинлардим-да, уйма-уй юриб, жамоатга чиқмаганларга қаттиқ муносабат қилган бўлардим», деган мазмунда ҳадислари бор. Яъни, фаровон пайтда, имконият бўлса-ю, дангасалик қилиб жамоатга чиқмаганларга таҳдид қилганлар. Лекин, пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ ёмғир ёққанда, қаттиқ совуқ бўлганда, намозга келмай қўяверинглар, деган маънода «соллу фи риҳаликум» – «намозни уйингизларда ўқинглар» деб айтардилар. Абдуллоҳ ибн Аббосдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу воқеа пайғамбаримиздан кейинги давр, тобеинлар даврида бўлган. Қаттиқ совуқ бўлган кунларнинг бирида ибн Аббос азон айтаётган муаззинга «ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ» – «намозга келинглар, нажотга келинглар», деган жумлалар ўрнига, «намозни уйингларда ўқинглар деб айтгин» деб муаззинга тайинладилар. Атрофидаги айримлар, нега одамларни намозга чақириш лафзини ўзгартириб, уйингларда ўқинглар, деб жамоатга келишни инкор қиляпсиз, деганларида, ҳазрат ибн Аббос айтдиларки, бу ишим мендан содир бўлди, деб ўйлаяпсизларми, ваҳоланки, буни мендан кўра афзалроқ бўлган Расулуллоҳ қилганлар. Исломдаги...

Бир шахс 30 кунда 406 кишини зарарлаши мумкин (инфографика)

«Тараққиёт стратегияси» маркази коронавирусга чалинган бир шахснинг бир ой ичида қанча шахсни зарарлаши мумкинлиги ҳақида инфографика тайёрлади. Унга кўра, вирус юқтирган киши фаол турмуш тарзини сақлаб қолса у орқали бир ойда 406 шахс касалликка йўлиқиши мумкин, бемор фаолликни қанчалик чекласа, хавф шунча камаяди. Манба: xabar.uz 839

Талабаларга ўқиш қачон бошланади? Карантин туфайли берилган таътил сабаб ёзда таътил берилмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ташкил этилди. Тадбирда вазир ўринбосари коронавирус инфекцияси профилактикаси муносабати билан олий таълим муассасаларида таътил берилиши сабабли фуқаролар томонидан берилаётган саволларга жавоб қайтарди. Брифингда берилган саволлар ва уларга берилган жавобларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати тақдим этди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин: САВОЛ: Олий таълим муассасаларидаги тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар карантин муносабати билан контракт пулини тўлашга улгурмаган бўлса, уларга муддат узайтириладими? – 2019/2020 ўқув йилида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга жорий ўқув йилининг биринчи ярми учун контракт пулини 2020 йил 20 мартга қадар тўлашга рухсат берилган эди. Яъни ушбу муддатга қадар контракт тўлаган абитуриент талабаликка қабул қилинади, акс ҳолда талаба бўла олмайди. Ўзи шундоқ ҳам бу муддат истисно тариқасида 2019 йил сентябрь ойидан бери мунтазам равишда дарсларга қатнаб турган, айрим сабабларга кўра контракт пулини 2019 йил 31 декабргача тўлай олмаган абитуриентлар учун имконият сифатида берилган эди. Ҳозиргача 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади. Агар 1 курслардан шундай мурожаат бўлган тақдирда, ушбу масала Давлат қабул комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Талабаликка қабул қилиниб, биринчи семестрни якунлаган 1-босқич ҳамда бошқа барча босқичлардаги талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддатлари олий таълим муассасасининг ректори рухсати асосида амалга оширилади. Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сонли Қарорига мувофиқ, олий таълим муассасалари ректорларига тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатларини узайтириш ваколати берилган. Карантин тугаганидан кейин олий таълим муассасалари раҳбарларига тавсия қиламиз улар контракт тўлаш муддатини узайтириш бўйича ўзларининг қарорларини қабул қиладилар. Контракт масаласида муаммо бўлмайди. Ҳар йили ҳам турли сабабларга ўз вақтида тўлай олмаганларга шароит яратиб берилган. Бу йилги ҳолатда қачон ва қандай тартибда тўлов давом эттирилиши мумкинлиги юзасидан навбатдан ташқари таътил тамомланганидан сўнг албатта хабар берамиз. САВОЛ: Укам Европадаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олиш учун грант ютиб олган, ҳужжатларини тайёрлаб апрель ойининг бошларида кетиши керак, лекин ҳозирги коронавирус карантини сабаб таълим олиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятлари борми? – Бу ва шу каби саволларга бир хил жавоб айтиш мумкин. Аввало, бироз сабр қилиш керак. Чунки биз ўша вақт – апрель ойининг биринчи ўн кунлигига қадар авиақатновлар бошлаш ёки бошламаслигини билмаймиз. Бу ҳолда фуқаро ўша ўзи ўқимоқчи бўлган таълим муассасаси билан Интернет алоқаси орқали боғланиб, вазиятни аниқлаши керак. Асосан улар бу масалада аниқ, тўғри ва асосли жавоб бера олади. Балки улар ўқиш муддатини кейинроққа кўчириши мумкин. Чунки Европанинг деярли барча давлатларида карантин ва айримларида ҳатто фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Аммо ҳозирда Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятингиз мавжуд эмаслигини ҳам маълум қиламиз. Чунки йўловчи ташийдиган барча халқаро авиақатновлар тўлиқ тўхтатилган. Қолаверса, бу масала фақат Ўзбекистон билан боғлиқ иш эмас. Бу ҳозир глобал даражадаги масала бўлиб турибди. САВОЛ: Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар ўз юртларига чиқиб кета оладиларми? – Хорижлик талабалар ва фуқаролар ўзларининг юртларига чиқиб кетишлари учун ҳеч қандай тақиқ ва тўсиқ мавжуд эмас. Ўрнатилган тартибда ўзларининг юртларига чиқиб кетишлари мумкин. Муаммо шундаки, жуда кўплаб мамлакатлар ҳатто ўзларининг фуқароларини ҳам мамлакат ичкарисига қабул қилишга ўзларининг талаблари...

Карантинда бепул ва сифатли таълим: энг яхши онлайн платформа ва кутубхоналар

​​​​​​​Жаҳон миқёсида карантин туфайли таълим масканлари талабасиз, ўқитувчисиз. Аммо XXI асрда пандемия таълим олишга тўсиқ бўла олмайди. Режадан ташқари таътил ― онлайн таълим билан шуғулланиш учун қулай фурсат. Қуйида жаҳоннинг нуфузли таълим муассасаларига тегишли маъруза ва дарсликлар, ўқув дастурлари фойдаланиш учун бепул ва очиқ шаклда жамланган манбаларни келтириб ўтамиз. Интернет, тил билиш кўникмаси ва озгина қунт – қарабсизки, таътилдан максимал фойда олиш мумкин. Ҳарвард университети курслари Нафақат АҚШ, балки бутун дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири ҳисобланган Ҳарвард университети 100дан ортиқ бепул онлайн курсларни тақдим этади. Махсус порталдан веб-дастурлаш, молия, диншунослик, компьютер технологиялари, маданият, тарих, сиёсатшунослик ҳамда бошқа соҳаларга оид маърузаларни топишингиз мумкин. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш кифоя. Алоҳида мавзулар бўйича категориялаштирилган платформа хизматингизга тайёр. Манзил: www.online-learning.harvard.edu Хан академияси Ҳарвард бизнес мактаби битирувчиси Салмон Хон томонидан нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилган Хан академияси (Khan academy) ҳар кимга ҳар ерда юқори сифатли таълим имкониятини тақдим этишни мақсад қилади. Академия математика, тарих, тиббиёт, молия, физика, кимё, биология, астрономия, коинотшунослик, маданият бўйича 4200дан зиёд микромаърузаларни жамлайди. Мавзулар содда тилда тушунтирилган. Бундан ташқари, ўрганилган мавзу бўйича билимларни текшириш учун вазифалар жамланмаси ҳам тақдим этилади. Ушбу платформа масофавий таълимнинг энг яхши шаклларидан бири дея эътироф этилади. Маърузалар базаси дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Хан академияси базаси бир гуруҳ кўнгиллилар томонидан ўзбек тилига ҳам таржима қилинмоқда. Манзил: www.khanacademy.org   ―  www.xanakademiyasi.uz    edX ― дунёнинг энг кучли университетларини бирлаштирувчи платформа edX платформаси дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлари − Ҳарвард университети, Стенфорд университети, Бостон универитети, Массачусетс технологиялар институти, Сорбонна университети кабиларнинг онлайн маълумотлар базасини ягона манзилда жамлайди. Бу ерда аниқ, гуманитар, табиий фанлар, компьютер технологиялари бўйича видеодарсларни топиш мумкин. Шунингдек, платформада дунёнинг энг кўп сўзлашувчига эга тиллари бўйича ҳам дарслар бор. Бундан ташқари, фойдаланувчилар дарслар юзасидан ўзаро фикр алмашиш, мунозарага киришишлари учун онлайн форум ҳам ишлайди. Дарслар бепул, курс якунлангандан кейин тўлов асосида сертификат олиш ҳам мумкин. Манзил: www.edx.org Барча онлайн курcларни жамловчи гигант платформа Class Central деб номланувчи платформада турли йўналишдаги онлайн курсларни топиш мумкин. Платформа интернетга жойлаштириб бориладиган курсларни оммабоплиги, фойдаланишдаги қулайлиги ва сифатига кўра саралаб, рейтингга киритиб боради. Платформа энг нуфузли таълим масканларининг сифатли онлайн курсларини жамлайди. Шунингдек, бу ерда расмий масофавий таълим олиш мумкин бўлган дастурлар хусусида ҳам маълумотлар мавжуд. Манзил: www.classcentral.com Ҳам тил, ҳам фан ўрганиш имконияти Coursera платформаси 36 млн.дан зиёд фойдаланувчига эга, 3000дан зиёд курсларни жамлайди. Унда гуманитар, аниқ ва табиий фанлар бўйича билим олиш мумкин. Ҳар бир мавзу 15 дақиқали видеомаъруза, ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш учун тест ва топшириқлардан таркиб топган. Ҳар бир курс якунида имтиҳон бор, ундан муваффақиятли ўтган фойдаланувчига электрон шаклда сертификат ҳам тақдим этилади. Мазкур платформанинг афзаллиги шундаки, видеомаърузаларни ўзингизга керакли тилдаги субтитр билан танлаш мумкин. Бу фанни ўрганиш билан бир қаторда, керакли тил бўйича кўникмаларни ҳам мустаҳкамлаш имконини беради. Манзил: www.coursera.org Кембриж дастури билан таҳсил олинг Буюк Британиянинг нуфузли ва энг қадимги олийгоҳларидан ҳисобланган Кембриж университети айнан пандемия туфайли онлайн таълимни ривожлантиришга эътибор қаратди: 18000та китоб ва илмий мақола жамланган архивини барча учун очиқ фойдаланиш шаклига ўтказди. Муҳими, бепул! Манзил: www.cambridge.org Лекториум Лекториум рус тилидаги энг катта видеокурслар базаси ҳисобланади. Ушбу платформада турли йўналишдаги 4000дан зиёд видеомаърузани очиқ шаклда топиш мумкин. Манзил: www.lektorium.tv Россиянинг етакчи олийгоҳлари маърузалари ягона...

Синовда ўзаро аҳил бўлайлик!

Ҳурматли юртдошлар! Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан ҳозирги кунда юртимизда бўлиб турган коронавирус эпидемиясидан сақланиш мақсадида фатво чиқарилди. Ушбу Фатвода жума ва беш вақт фарз намозларини масжидларда жамоат тарзида ўқишдан вақтинчалик тўхтатилгани баён қилинган. Таъкидлаш жоизки, мазкур фатвони қабул қилиш уламолар кенгаши учун ҳам ўзига яраша масъулият юклайди. Бундай ҳолатлар афсуски, ҳаммамизни ҳам чуқур ташвишга солади. Бироқ шуни унутмаслик лозимки, динимизда ҳеч ким ўз ақли билан, ҳавои нафси билан иш тутишига рухсат йўқ. Аксинча, диний масалаларда ҳар бир ҳукм ва фатволар айнан шариъатимизнинг кўрсатмасига мувофиқ, Қуръони карим ва ҳадисларга суянган ҳолда қабул қилинади. Уламолар кенгаши ҳам мазкур фатволарни қабул қилишда динимизнинг бир қатор кўрсатмаларига суянганлар. Жумладан: Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Азонни эшитиб, унга бормаганлар учун намоз йўқдир. Узрли ҳолатлар бундан мустасно” дедилар. Шунда саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули узр нима?” – деб сўрадилар. Пайғамбаримиз алайҳисалом: “Хавф ёки касалликдир”, – дедилар. (Абу Довуд ривояти.) Мазкур ҳадисдан келиб чиқиб Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ал-Муғний” китобларида: “Жума ва жамоатни тарк қилишга қўрқув, хавф-хатар сабаб бўлади. Хавф уч турли бўлади. Инсоннинг жонига бўладиган хавф, молу мулкига нисбатан бўладиган хавф ва оиласига нисбатан бўлган хавф”, – деганлар. Икки саҳиҳда келишича Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда, У зот ёмғирли кунда муаззинларига қарата: “Ҳаййа алассолаҳ” яъни, “Намозга келинглар”нинг ўрнига “Соллу фи буютикум” яъни, “Намозни  уйингизда ўқинг”, деб айтинг дедилар. Шунда бу гап  одамларга ёқмагандек туюлганини сездилар ва “Бу ишни мендан яхшироқ бўлган Зот қилганлар (Пайғамбаримизни назарда тутдилар). Жума намози қатъий вожиб амалдир. Мен сизларни сирпанчиқ ва лойда юриб қийналиб қолишингизни истамадим” дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг мазкур ҳадисларидан келиб чиқиб, Уламолар вабо ва шунга ўхшаш инсоннинг ҳаётига хавф соладиган зарарли ҳолатларда жамоат намозини вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаганлар. Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир жойда вабо тарқалганини эшитсангиз у ерга борманглар ва сизлар яшаб турган жойда вабо тарқалган бўлса у ердан чиқманглар”. Ушбу ҳадисдан маълум бўлишича касалликнинг тарқалишини олдини олиш ва ундан узоқ бўлиш қалбнинг таскин топишига сабаб бўлади.  Хулоса шуки, касалликка қарши туриш, ундан ҳимояланиш, эҳтиёт чораларини кўриш шаръан талаб қилинган ишлардандир. Аксинча, сабабларни тарк қилиб, ўзини ҳалокатга қўйиш, ноўрин таваккалчилик қилиш шаръан тақиқланган ишлардандир. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Ўзларингизни ҳалокатга дучор қилманглар!” – деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 195-оят). Шариъатимиз кўрсатмаларидан келиб чиқиб дунёнинг  бир қатор давлатлари, жумладан Туркия, Малайзия, Қатар, Уммон, Марокаш, Ироқ, Фаластин, Сингапур, Кувайт, Қозоғистон, Тожикистон давлатларида ҳам жума ва жамоат намозлари вақтинча тўхтатилган. Мана шуларни инобатга олган ҳолда бизлар ҳам Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган фатволарни амалга оширишда турли ихтилофларга берилмасдан, сабр ва матонат билан ўзаро ҳамжиҳатликда ҳамкорлик қилишимиз  мақсадга мувофиқдир. Бундай ҳолларда мусулмон киши  ҳар хил асоссиз фитна ва иғволарга берилмасдан, жойларда турли тартибсизликлар чиқармасдан, намозларимизни ўзимиз учун қулай бўлган манзилларда адо этиб боришимиз ҳар жиҳатдан ўринлидир. Буюк ва Ҳаким Зот Аллоҳ таолодан ушбу синовдан муваффақиятли ўтишимизда  ёрдам ва раҳмат сўраймиз. Аллоҳим барчаларимизни ушбу касалликдан ўз паноҳида асрасин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Манба: muslim.uz 684
1 101 102 103 104 105 234