islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Яхшиликка умидланиш, яхши кунларни кутиш саодат белгисидир

Бугун бутун дунёни кўзга кўринмайдиган бир вирус ташвишга солмоқда. Баъзи мамлакатларда аҳолининг ваҳима, саросима ҳолатида эканлиги турли муаммолар келтириб чиқармоқда. Эҳтиёжи бўлмасада “қора кунга” деб керакли маҳсулотларни ғамлаб қўйган кимсалар ёки шу баҳонада кўп фойда оламан деб сотмасдан турган сотувчилар сабабли супермаркетлар, дорихоналар бўшаб қолса, асл эҳтиёжмандалар излаган нарсаларини тополмасдан қийналиши мумкин.  Шунинг учун уларнинг зарари одамлар учун вируснинг зараридан кўпроқ бўляпти. Ибн Можа, Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қимматлаб кетгунга қадар озиқ-овқатни бозорга чиқармай сақлаб турувчини Аллоҳ таоло моҳов касали ва тижоратини касодга йўлиқтириш билан жазолашини хабар берганлар. Аслида касалликдан қўрқишнинг ўзи касалликдир. Яъни баъзида юрак касаллигидан қўрқиш айнан юрак хасталигига сабаб бўлади. Камбағалликдан қўрқиш камбағалликдир. Мусибат содир бўлишини кутиш унданда катта мусибатдир. Ҳозирги кунда инсоният дуч келаётган муаммоларнинг кўпчилиги ортиқча ваҳимадан келиб чиқмоқда. Хўп, унда масаланинг ечими нима? Энг мақбул даво бу Тавҳиддир. Аллоҳ таолонинг якка-ю ёлғиз эканлигига иймон келтиришдир. Ечим – тақдиринг  Аллоҳ таолонинг қўлида эканлигига ишонишинг, сени Аллоҳ таоло яратганини эсда сақламоғинг, барча ишлар Ҳақ таолога қайтарилишини ёдда тутишинг, сенинг барча ишларинг, саломатлигинг, аҳли-оиланг, фарзандларинг, ризқинг, хотиржамлигинг Аллоҳ таолонинг ҳукмида эканлигига ишонч ҳосил қилмоғингдадир. Агар сен Аллоҳ билан бирга бўлсанг, Аллоҳ таоло ҳам сен билан бирга бўлади. Айни вақтда инсоният ушбу ҳақиқатни англаб етиб, унга амал қилишга ҳар қачонгиданда муҳтождир. Зеро Аллоҳ таоло Анъом сурасининг 81-оятида марҳамат қилиб айтадики: “Агар билсангиз, айтинг-чи, қайси гуруҳ хотиржам бўлишга ҳақлироқ?!”.  Ушбу саволга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи жавоб бериб: “Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар. Ана ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор. Улар ҳидоят топганлардир”, дейди. (Анъом, 82) Ҳақиқий мўмин бирор мақсадга эришиш учун дунёдаги барча сабабларни, воситаларни амалга оширади. Бунда гўё натижа ушбу сабабларга боғлиқ деб тасаввур қилади. Сўнгра Аллоҳ таолога таваккул қилади. Қилган барча воситаларини ҳеч нарса деб билади. Бугун баъзи ўлкаларда сабаблар ақл-бовар қилмас даражада амалга оширилмоқда. Барча нарса ушбу сабабларга боғлиқ деб ўйлаб Аллоҳ таолони унутишмоқда. Лекин биз мусулмонлар улардан фарқли ўлароқ ўз динимиз кўрсатмаларига амал қилиб, аввало, барча эҳтиёт чораларини кўришимиз, сўнгра натижани Аллоҳ таолодан деб билмоғимиз лозим. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нодиров Ҳумоюн 754

Ваҳимадан фойдаланиб, нархларни сунъий оширувчиларга!

Куни кеча, 15 март куни юртимизда коронавирус бўйича илк ҳолат қайд этилгани муносабати билан одамларда ваҳима, қўрқув бошланди. Кўпчилик озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш дардида бозор, дўкон, супермаркетларга югурди. Гўё дўкон ва бозорлардаги озиқ-овқатлар тугаб қоладию, ҳамма очликдан ўладигандек. Кишилар беш-олти қоплаб картошка, сабзи, пиёз ва ҳоказоларни, ун-ёғ каби маҳсулотларга навбат туриб сотиб оляптилар. Ахир биз тақдирга иймон келтирганмиз-ку! Ризқ Аллоҳ таолодан эканига иймонимиз бор-ку! Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир” (Ҳуд сураси, 6-оят). Нега синов пайтида ана шу иймонимиз талаб қилганидек иш тутмаймиз?! Нега ушбу оятга биноан “Ризқимни Аллоҳ беради” деб ҳаракатланмаймиз?! Одамларнинг бозор ва дўконларга югуришини кўрганда “Бу кимсалар вирусдан эмас, очкўзликдан, ҳаддан ортиқ тўйишдан, бўкишдан ўлса керак” деб ўйлаб қоласан киши. Ахир ўлим вирусга боғланган эмас-ку! Қачон ажалимиз етса, ўшанда ўламиз. Биз олган маҳсулотлар бизга насиб этмаслиги ҳам мумкин-ку! Биз вирус кенг тарқалиб, бозор ва дўконларда ҳеч нарса қолмай, оч қолишимиздан кўра ўлиб қолиб, олиб келган нарсаларимиз бизга насиб этмаслик эҳтимоли анча юқоридир. Олганда ҳам бир-икки кунликка етадиган эмас, бир неча ойга етадиган қилиб оляпмиз. Бизнинг бир неча ой яшашимизга ким кафолат берди?! Қолаверса, бутун дўконни кўчириб кетиб, бошқа мусулмонларга ҳеч нарса қолдирмаслик мусулмончиликка тўғри келадими?! Сиздаку пул бор экан, керагидан ортиқ оляпсиз, аммо ён қўшнингизда бир неча ойлик у ёқда турсин, икки кунликка етадиган бозорлик қилишга моддий имконияти бўлмасачи?! Қўшнимиз оч қолиб, биз тўқ яшай оламизми?! Мана бу ҳадисдан хабаримиз борми ўзи: Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади: «Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга шундай деяётганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас»,  деганларини эшитдим». Ҳадисда айтилаётган гап жуда оғир гап. Ҳар биримиз қўшнимиз, яқинимизга нисбатан эътиборли бўлишимиз керак. Одамлар бозору дўконларга ўзларини урганларини кўрган кўплаб сотувчилар “Даврим келди. Энди пулни босиб оламан” деб, пулни кўпайтириш кайфиятига ўтдилар. Кечаги ҳолатни ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, дўкон ва бозорларда бир килоси 2 ярим минг – 3 минг сўм атрофида сотилаётган картошка  айрим сотувчилар қўлида 8000-10000 сўмга чиқиб кетди. Бир боғи 20 минг сўм сотилаётган исириқ 60 минг сўм нархда сотиляпти. Бу нима деган гап?! Нархларни сунъий равишда кўтариб сотаётган сотувчиларда инсоф борми ўзи?! Бу мусулмонларни алдаш, уларни чув тушириш, бошларига тушган оғир вазиятдан, қўрқувларидан фойдаланиб қолиш эмасми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дон сотаётган одамнинг ёнидан ўтиб қолибдилар. Унинг дони орасига қўл тиқиб кўрсалар, намланиб қолган экан. “Бу нимаси?”, деб сўрадилар. Сотувчи: “Эй Расулуллоҳ, унга ёмғир тегибди”, деди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Уни устига чиқариб қўймайсанми, одамлар кўрар эди”, дедилар ва “Ким бизни алдаса, у биздан эмас”,дедилар (Имом Ҳоким ривояти) Сиз 3 минг сўмлик картошкани 8 минг сўм сотяпсизми, демак, одамларни алдаяпсиз. Баъзи сотувчилар “Фалон маҳсулот тугади” деб, дўконни беркитиб, кейинчалик қимматроққа сотиш илинжида юрибдилар. Бу иҳтикор деб аталиб, гуноҳ ишлардандир. Иҳтикор сўзи луғатда “озиқ-овқат ва ҳоказони нарх қимматлашини кутиб, бозорга чиқармай, сақлаб қўйиш” маъносини англатади. Имом Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳ “Наводирул усул фи маърифати аҳодисур Расул” асарида: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан...

“ПУЛ ИШЛАБ ОЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ” ДЕЮВЧИЛАРГА!

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат қарори билан жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб юртимиздаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинди. Табиийки, талабалар ўз уйларига – турли вилоятларга жўнайдилар. Вилоятларга қатновчи такси ҳайдовчилари ҳам инсоф билан нархларни меъёрида ушлаб туришлари чин мусулмонлик ва инсонийликдир. Афсуски, вилоятларга қатновчи кўплаб такси ҳайдовчилари фурсатдан фойдаланиб қолиш илинжида 50-60 минг сўмлик йўл кира ҳақини 200 минг сўмга чиқариб олганлари юзсизлик ва ноинсофликдан бошқа нарса эмас. Бу бошқаларнинг жароҳатлари устида рақсга тушиш, бировнинг ўлгани устига тепган қилишдан бошқа нарса эмас. Одамларнинг оғриниб, норозилик ва ноиложлик билан берган пуллари ўша инсофсизларга ас қотармикин?! Улар ўша пулга нон олиб, болаларига қандай едираркинлар?! Таътил тугаб, талабалар ўз ўқишларига қайтаётганларида ўша ҳайдовчилар уларга қайси юз билан қараркинлар?! Мазкур ҳайдовчилар ўша талабалар ўрнида ўз ўғиларини тасаввур қилиб кўришлари ҳам мумкин эди-ку! Ўғилларига ўшандай ҳолатни раво кўрармидилар?! Менимча, раво кўрмайдилар. Демак, ўзларига, ўз фарзандларига раво кўрмайдиган ишни бошқаларга, бошқаларнинг фарзандларига раво кўрадиларми?! Ахир бу иш ҳадиси шарифга мувофиқ иймони комил бўлмаганлик аломати-ку! Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Ҳадиси шарифдаги “мўмин бўла олмайди” дегани “комил мўмин бўла олмайди” деганидир. Ўзига раво кўрмайдиган нарсани бошқаларга раво кўриш мусулмончиликка қанчалик тўғри келади?! Маҳсулотларнинг нархини кўтариб сотаётган сотувчилар, йўл кира ҳақини оширган ҳайдовчилар, уйига икки-уч ойлик озиқ-овқат сотиб олиб, бошқаларни ўйламаётган, дўкону супермаркет расталарини шип-шийдам қилиб кетаётган харидорларнинг бу ишлари мусулмончиликка қанчалик тўғри келади?! Биз вирус тегиб ўлиб қолишдан шунчалик қўрқяпмиз-у, аммо ўлгандан сўнг бўладиган ҳисоб-китоб, сўроқ-саволлар ҳақида ҳам ўйлаб кўряпмизми?! Ўлим ҳаммамизнинг бошимизда бор. Агар вирус тегиб ўлмасангиз ҳам, қачондир ўласиз. Ҳатто ҳамма томони берк хона ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизга етади. Ундан қочиб қутулолмайсиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: أَيْنَمَا تَكُونُوا يُدْرِكْكُمُ المَوْتُ وَلَوْ كُنْتُمْ فِي بُرُوجٍ مُشَيَّدَةٍ “Қаерда бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топади, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам” (Нисо сураси 78-оят). Сотиб олинган маҳсулотлар ортиб қолиши, эскириши, яроқсиз ҳолга келиб, ташлаб юборилиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу эса исроф бўлиб, кабира гуноҳлардандир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ “Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас” (Аъроф сураси, 31-оят). Мўмин-мусулмон одам бундай пайтларда диндошлари билан елкадош бўлиб, озиқ-овқатни етарли миқдорда олиши, бошқаларни ҳам ўйлаши, нарх-наво ва йўл ҳақини ҳам инсоф билан белгилаши, ўзини бошқаларнинг ўрнига қўйиб кўриши, бундай кезларда “пул ишлаб олиш вақти келди” деб эмас, “инсоф, саховат, яхшиликни бошқаларга ҳам раво кўриш, одамгарчилик, мусулмонлик ахлоқини кўрсатиш, бу борадаги синовдан яхши ўтиб олиш фурсати келди” деб ҳаракат қилиши, ўзининг саховати, қўли очиқлиги, инсонпарварлиги, чинакам мусулмонлиги билан барчага намуна бўлиши керак. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларидан бирида шундай деганлар: “Мўминлар ўзаро раҳму мурувватда, меҳру муҳаббатда бир жасад кабидирлар, агар унинг бир аъзоси оғриб қолса, қолган аъзолари ҳам бу оғриқни иситма ва бедорлик билан қарши олади” (Имом Муслим ривояти). Юқорида зикр қилинган сотувчи, харидор ва ҳайдовчилар...

Озиқ-овқат захирасини тўпламанг: қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади!

Тутуриқсиз миш-мишлар таъсирига тушманг, дорихоналардан турли хил дори-дармонларни сотиб олаверманг, озиқ-овқат захирасини тўпламанг! Болгариялик врач Веселин Йолов коронавирус туфайли оммавий ваҳимага тушишни тўхтатишга ёрдам берадиган маълумотларни эълон қилди.  Доктор ўқувчиларига Facebook даги саҳифаси орқали мурожаат қилиб, касалликни хотиржам қарши олиш ва ваҳима қилмаслик сабабларини санаб ўтган. Мана улар: «100.000 дан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Улардан 77 мингги Хитойдан. Демак, агар сиз хитойлик бўлмасангиз ёки яқин орада у ерга бормаган бўлсангиз, у ҳолда ташвишланишингизнинг 94 фоизини олиб ташланг. Агар, ростдан ҳам коронавирусга чалинган бўлсангиз, бу ҳали ваҳима қилишга сабаб бўла олмайди, чунки: 81 фоиз ҳолатда касаллик енгил шаклда кечади, 14 фоиз ҳолатда озгина оғир кечади. Фақат 5 фоизлик ҳолатларда аҳвол кескинлашади. Бу, ҳатто агар сиз коронавирусга чалинган бўлсангиз ҳам, тузалиб кетиш эҳтимоли юқори, деганидир. Атипик пневмониядан ўлим ҳолати 10 фоизни ташкил этган, COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар нисбати эса 3,4 фоизни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари, агар ўлим кўрсаткичларини ёшга қараб солиштирадиган бўлсак, ёши 50 дан паст бўлган кишиларда ўлим ҳолати атиги 0,2 фоиз. Бу дегани, агар сиз ҳали 50 ёшга тўлмаган бўлсангиз ва Хитойда яшамасангиз, лотерея ютиш эҳтимоли юқорироқ. Масалан, энг ёмон кун бўлган 10 феврални олиб кўрайлик, дейди болгариялик врач. Ўша куни Хитойда 108 киши коронавирусдан вафот этган. Шу куни: 26 минг 283 киши саратондан вафот этган; 24 минг 641 кишининг ўлимига юрак хасталиги сабаб бўлган; 4 минг 300 кишини диабет олиб кетди; 2 минг 740 кишининг ҳаётига пашшалар зомин бўлди; 1 минг 300 киши қотиллик сабаб ҳаётдан кўз юмган; 137 кишини илон чақиб ўлдирган. Эътиборингизни шахсий гигиенага қаратинг, сифатли овқатланинг, витаминлар қабул қилиб, иммунитетингизни кўтаринг ва яхши ҳаёт кечиринг!», деб маслаҳат беради Веселин Йолов. Қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади! Ҳамма жойда ваҳима коронавирус ундай қилибди, коронавирусдан бунча одам ўлибди. Интернетни титкилаб биз ўзимиз ваҳимачи эканлигимизга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. 1999/2000 – янги асрда ҳаммамиз ўламиз, муаммо ҳаммаёқ дастурланиб кетади. 2001 – Сибир язваси ҳаммамизни ўлдиради. 2002 – Ғарбий Нил вируси ҳаммамизни ўлдиради. 2003 – SARS грипи ҳаммамизни ўлдиради. 2005 – парранда грипидан қирилиб кетамиз. 2006 – ECOl вируси ўлдиради бизни. 2008 – бутун дунё иқтисодий кризисидан ўлиб кетамиз. 2009 – чучқа грипи ёстиғимизни қуритади. 2012 – қиёмат рўй беради, биз йўқ бўлиб кетамиз. 2014 – Эбола вируси бизни ўлдиради. 2015 – ИШИД балоси бизни ўлдиради. 2020 – Коронавирус бизни ўлдиради. 10 февраль куни Коронавирус тарихида энг ёмон кун бўлибди. Шунинг учун, азизлар, ўзингизни эҳтиёт қилинг, яна бир бор таъкидлаймиз, шахсий гигиенага алоҳида эьтибор беринг, қўлларингизни тез-тез совунлаб ювинг. Лекин ҳа деб ваҳима чиқараверманг, Аллоҳга суянинг! 651

“Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг” (иккинчи мақола)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтмаган киши борасидаги келган таҳдидлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен ҳузурида зикр қилиниб, менга саловот айтмаган кимсанинг бурни ерга ишқалсин! Унга Рамазон ойи келиб, гуноҳлари мағфират қилинмасдан (Рамазон) ундан ўтиб кетган кимсанинг бурни ерга ишқалсин! Ҳузурида ота-онаси ёки улардан бири қариликка етиб уни жаннатга киритмаган (Бу ерда маъно мажозийдир. Чунки ҳақиқий киргазувчи Аллоҳнинг Ўзидир. Яъни, жаннатга улар сабабидан киришлик учун уларга хизмат қилмаган) [1]кимсанинг бурни ерга ишқалсин!”, дедилар. (Термизий ривояти). Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бахил мен ҳузурида зикр қилиниб менга саловот айтмаган кимсадир”, дедилар (Термизий ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтиш ҳамда у зот учун дуо қилишнинг фазилати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам шундай деганларини эшитдим: “Қачонки муаззинни эшитсангиз, у айтаётган нарсанинг ўзини айтинг ва менга саловот айтинг. Ким менга бир маротаба саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади. Сўнгра мен учун “Васила” (Пайғамбар алайҳиссаломга бериладиган даража)ни сўранг. Чунки у Аллоҳнинг бандаларидан фақатгина биттасига бериладиган мартабадир. Ўша банда мен бўлишимни умид қиламан. Ким Аллоҳдан мен учун “Васила”ни сўраса, унга шафоат лозим бўлади (Муслим ва Насоий ривояти). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўн даража кўтарилади”, дедилар (Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти). Бошқа бир ривоятда: “у учун ўнта яхшилик ёзилади” дейилган (Термизий ва Аҳмад ривояти). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Албатта, Жаброил менга нидо қилиб, шундай деди: “Ким сизга бир саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади ва уни ўн даражага кўтаради (Баззор ривояти). Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломдан ривоят қиладилар: “Мен Жаброилга йўлиқдим. У менга: “Мен сизга Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилганининг ҳуш хабарини бераман: “Ким сенга салом йўлласа, Мен ҳам унга салом йўллайман. Ким сенга саловот айтса, Мен ҳам унга саловот айтаман”, деди” (Аҳмад ривояти). Зайд ибн Ҳубоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва анзилҳул мунзалал муқорраба ъиндака явмал қиямаҳ” (маъноси: Аллоҳим Муҳаммадга саловот айт ва уни қиёмат кунида ҳузурингдаги муқарраб даражага қўйгин) деса, у учун шафоатим вожиб бўлади”, деганларини эшитдим (Баззор, Табароний, Аҳмад ривояти). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қиёматда менга инсонларнинг энг афзали менга енг кўп саловот айтганингиздир” (Термизий, Ибн Ҳиббон ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Уйларингизни қабр қилиб олманглар. Қабримни байрам(гоҳ) қилиб олманглар. Менга саловот айтинг. Сиз қаерда бўлсангиз ҳам саловотингиз менга албатта етади”, деганларини эшитдим (Насоий ривояти). Фазола ибн Убайддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирганларида бир киши кирди ва намоз ўқиб, “Аллоҳим, мени мағфират қил ва менга раҳм қил” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: “Эй намозхон! Намоз ўқиб, (дуо учун) ўтирсанг, Аллоҳга муносиб ҳамд айтгин ва менга саловот айтгин!”, дедилар. Фузола ибн Убайд: “Мана шундан кейин бошқа бир киши намоз ўқиди. Сўнгра Аллоҳга ҳамд айтиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Эй намозхон! Дуо қил ижобат...
1 103 104 105 106 107 234