islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Интернет одоблари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. «Интернет» сўзи ажнабий тилдаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда «халқаро маълумотлар тўри» деган маънони англатади. Аммо бу ном ихтиёр қилинганидан кейин интернетнинг тинмай ривожланиши оқибатида у фақат маълумотлар тақдим ва қабул қилиш билан чекланиб қолмай, бундан ҳам катта ҳажмдаги ишларни олиб боришга хизмат қиладиган бўлиб кетди. Ҳаётнинг барча соҳаларида интернет ёрдамида осонлик, арзонлик ва тезлик фойдалари кўзланадиган бўлди. Тасаввур қилиш учун биргина мисол келтиришнинг ўзи кифоя қилади, деб ўйлайман. Ҳаво йўли билан сафарга чиқмоқчи бўлган инсон оддийгина чипта олиш учун чиптахонага бориши, навбатда туриб, чипта олиши, агар чипта у истаган кунга топилмаса, ортига қайтиб кетишига тўғри келади. Худди шу иш интернет орқали амалга оширилса, жуда кўп фойда кўрилади, яъни уйда ўтириб, чипта сотиб олинади. Вақти келганда, аэропортда учишдан олдин автоматдан электрон чиптасини олади. Бу иш аввалгисига солиштириб кўрилса, вазият аён бўлади. Чиптахонага бориб, овора бўлинмайди. Навбатга турилмайди. Устига-устак, арзонга тушади. Чунки чиптахона биноси, чиптачи, бинони иситиш, совутиш, ёритиш учун кетадиган, йўлкира ва шунга ўхшаш харажатлар тежаб қолинади. Бунга ўхшаш фойдалар жуда кўп бўлиб, биз келтирганимиз оддий бир мисол эди. Шунинг учун ҳозирда ҳамма халқлар интернетни ривожлантириш борасида қўлидан келган барча чораларни кўрмоқда. Бу ишга тўғаноқ бўлувчи омиллардан халос бўлиш йўлларини ахтармоқда. Интернетдан фойдаланувчилар кун сайин кўпайиб бормоқда. Ҳамма ушбу осонлик ва қулайликдан баҳраманд бўлишга ошиқмоқда. Аммо шу билан бирга, интернетга боғлиқ муаммолар ҳам кўпайиб ва жиддийлашиб бормоқда. Барча соҳалардаги каби, интернетнинг фойдалари муқобилида зарарлари ҳам кўпайиб бормоқда. Интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда зарарли, бузуқ маълумотлар ҳам тарқалмоқда. Ақийдага путур етказувчи, фоҳишабозлик ва беҳаёликни тарғиб қилувчи, ахлоқсизликни тарқатувчи ва шунга ўхшаш инсон зотига ор келтирувчи ишларни тарғиб қиладиган сайтлар кўпайиб бормоқда. Баъзи одамлар интернет орқали бир-бирига туҳмат қилмоқда, ҳақоратлаб, сўкишмоқда, бир-бирини шарманда қилмоқда ва ҳоказо. Айнан интернет орқали нафақат ахлоқий бузуқликлар, балки сиёсий, ижтимоий, молиявий, илмий ва бошқа кўпгина соҳаларда ҳам жиноятлар содир этилмоқда. Қўпол қилиб айтганимизда, интернет мазкур қабоҳатларни амалга оширишни осонлаштирмоқда. Айтиб ўтилган ушбу гаплардан кўриниб турибдики, интернет ҳам икки тарафлама – ҳам яхшиликка, ҳам ёмонликка хизмат қилиши мумкин нарсага айланди. Бизнинг вазифамиз уни яхшиликка хизмат қилдириб, ёмонликка бошламаслиги чораларини кўриш, унинг зарарларидан четланишга ҳаракат қилишдир. Бунинг учун эса динимизнинг умумий таълимотлари асосида интернетдан фойдаланиш одобларини йўлга қўйишимиз керак бўлади. Албатта, интернет нисбатан яқинда пайдо бўлган восита бўлгани учун олдинлари мусулмон уламолар бу масалани хаёлларига келтиришлари ҳам мумкин эмасди. Ҳозирга келиб эса интернет ва унга боғлиқ масалалар замонамизнинг мусулмон уламолари олдига тегишли муаммоларни кўндаланг қилмоқда. Бу масалалар қанчалик тез ҳал қилинса, шунчалик яхши бўлиши ойдин бўлиб турибди. Қуйидаги саҳифаларда эътиборингизга тақдим этилаётган маълумотлар мазкур соҳадаги изланишларда камтарона бир уриниш бўлишидан умид қиламиз. Интернетдан фойдаланиш одоблари Қуйида халқаро замонавий алоқа ва ахборот воситаси бўлмиш интернетдан фойдаланишнинг баъзи умумий одоблари ҳақида қисқача сўз юритамиз: Интернетдан фойдаланмоқчи бўлган одам ниятни яхши қилган бўлиши керак. Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарсада бўлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам фақат яхшиликни, шариатда рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният қилиши лозимдир. Ана шундагина бу ишидан фойда топади, кўзлаган мақсадига эришади. Интернетдан олган фойдасига қўшимча равишда, динининг таълимотларига амал қилгани учун...

Муваффақият калити

Инсон умрини тартибли ва изчил режа билан бошқариб борса албатта буюк мақсадларга етади. Улуғ саҳобалардан Усмон розияллоҳу анҳу  айтадилар: “Ҳаётингнинг мақсади бўлсин, унга етишиш учун бутун имкониятингдан фойдалангин, албатта муваффақиятга эришасан”. Бу мақсадга етиш учун инсон ўзига тартиб ва талабчанлик билан амалга оширади. Вақт энг улуғ неъмат. Вақт барча муваффақиятларнинг улкан имконияти. Қалб яралари ва руҳиятдаги азиятлар ҳам вақт ўтган сари ювилиб бораверади. Бугунги кунга келиб деярли ҳамма инсонлар вақт деган улуғ неъмат етишмаслигидан шикоят қилишади. Аллоҳ таоло инсонни умрини ҳар бир дақиқасини ҳисоб қилиб борувчи фаришталарни ёллаб қўйиб, қиёмат соатида у ҳақида банданинг ўзидан бирма-бир сўраб олади. Демак инсон ҳар бир сониясини ҳисобини берар экан. Уни гуноҳ ва маъсиятлардан пок сақламоғи лозим. Биз толиби илмлар ва оддий инсонларга вақтларини қандай сарфлашлари ҳақида озроқ уламолар ҳаётидан мисоллар келтирамиз. Чунки бугунги техника асрида вақтни асраб авайламаслик сабаб жуда ҳам кўплаб муаммолар ҳам келиб чиқмоқда. Уламолар вақтларини қандай сарф этишгани ҳақида ажиб маълумотлар бериб ўтамиз. Кичик тобеинлардан бўлган Юнус ибн Убайд Абдарий вақтларини беҳудага сарфламас эдилар. Ҳар бир гапларидан сўнг уч марта истиғфор айтар эдилар. Маъруф Кархий сартарош ҳузурига бориб, мўйловларини олдираётган вақтларида ҳам Аллоҳни зикр қилишдан тўхтамас эдилар. Шунда сартарош ул зотдан шикоят қилиб: “Жим турсангиз-чи, ахир қандай қилиб мўйловингизни оламан”- деса,Маъруф Кархий табассум қилиб шундай жавоб қайтарарди: “Сен ўзингни ишингни қил, мен ўзимни ишимни қиламан”. Ибн Уқайл Ҳанбалий шундай дейдилар: “Мен умримнинг бир соатини ҳам бекор ўтказмайман. Агар тилим музокара ҳамда мунозарадан чарчаса ёки кўзим китоб ўқишдан чарчасам дам оламан. Лекин, дам олаётган вақтимда ҳам, ухлашимдан олдин ҳам фикрлашда давом этаман. Ўрнимдан турганимда эса хотирамда ёзишим керак бўлган нарсалар тайёр турган бўлади”. Шайх Али Тантовий вақтни қандай сарфлашлари ҳақида шундай деганлар: “Агар мени чақирганларнинг ҳаммасиникига меҳмонга бораверсам,ҳар бир келувчи мусофирни кутиб олаверсам, ҳамма масрур биродарларимни табриклайверсам, мусибати борларнинг ҳаммасига таъзия билдираверсам, ваҳоланки бу ишларнинг барчаси ўзаро муҳаббатни кучайтирадиган, улфатчиликни зиёда қиладиган, қилишимиз лозим бўлган суюкли амаллардандир. Лекин мен буларнинг ҳаммасини қилганимда ҳеч қандай китоб ҳам ёза олмасдим, ҳеч қандай маъруза ҳам қилмасдим, бирор бир китобни ўқишга, такрорлашга вақт ҳам топа олмас эдим. Ҳаётимнинг учдан бир қисми уйқу учун кетади. Бир қисмини оиламни боқиш учун сарфлайман. Қолганининг аксар қисмини илм учун сарфлайман. Бу вақтда мен ақлий озуқа оламан ва бу нафсим учун энг ёқимлисидир”. Бугунги кун уламоларидан бўлган Тақий Усмоний ҳазратларининг вақтни қанчалик асраганларига мисол келтирсак, У зот шом ва хуфтон орасидаги 1,5 соатлик вақтни катта Тафсир илмида жуда қимматли бўлган китобларини ёзиш учун ажратган эканлар. Бу давомли ва тинимсиз равишда шу бир ярим соатни маҳкам тутишдагини битадиган катта китоб учун ажратилган вақт. Яна бир мисол эса, бирор жойга сафар қилиб  улоқда борсалар шу вақтларида ҳам китоб ёзиш билан машғул бўлган эканлар. Қиёмат кунида энг катта надомат инсон ҳаётида зое қилган вақти учун қилган надомати экан. Чунки ана шу лаҳзаларда инсон вақтнинг қийматини билади ва афсус- надоматлар қилади. Афсуски қиёмат кунида қилинган надомат, ҳасратлар инсонга ҳеч қандай фойда бермайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади: “Дафъатан қиёмат келиб қолганда, гуноҳларини орқаларига ортган ҳолларида: “Ё ҳасрато, унда (ёруғ дунёда) қосирлик қилган эканмиз”, –дейдилар”. Қиёмат кунида ҳаттоки жаннат аҳли ҳам ҳаёти дунёда зое қилган вақтларига афсусланишади. Чунки улар бу  кунда  жаннатдаги даражаларни ўз кўзлари билан кўришади. Бу кунда Аллоҳ таоло бандаларининг амалларига ҳамда умрларининг ҳар бир лаҳзасини қандай сарфлаганларига қараб уларнинг жаннатдаги даражасини юқори қилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат кунида жаннат аҳли ҳаётларида Роббиларини зикр қилмай ўтказган бир соатларига надомат қилганчалик бошқа ҳеч қайси нарсага надомат қилмайдилар”. Вақт ҳақида...

Истиғфор муаммолар ечимидир

Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّاراً * يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَاراً * وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَاراً Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир. Нуҳ Сураси 10-11-12 оятлар. Аллоҳ таоло ҳазрати Нуҳни (унга ва Расулимизга саловат ва саломлар бўлсин) қавмига пайғамбар қилиб юборгач, у даъват ишларини бошлади. Бироқ адашган қавм унинг сўзларига қулоқ тутмади. Ўзларидан кетиб, Аллоҳнинг пайғамбарини калака қилишар, устидан кулиб масхаралаб таҳқирлашар, уни ёлғончига чиқаришар эди. Шунда Аллоҳ таоло жазо сифатида уларнинг бошига қаҳатчилик балосини юборди. Чорва-ю паррандалари қирилиб кетди. Ўзларини бепушт, хотинларини эса туғмас қилиб қўйди. Бу баоло уларнинг бошида қирқ йил давом этди. Ҳазрати Нуҳ алайҳис-салом уларга қарата: «Бу балодан қутулишнинг ягона йўли бор: Аллоҳни якка деб тан олинг, ширкдан тавба қилинг. Аллоҳ кечирмли Зот. Тавбангизни қабул қилади ва неъмат эшикларини яна очиб қўяди. Зеро, тоат-ибодат мўл-кўлчилик калитидир. Куфр эса қаҳатчилик, камбағаллик сабабидир. Иймон келтирсангиз ва Яратганга қуллик қилсангиз, дунёда ҳеч нарсага муҳтожлик сезмасдан, муаммосиз яшайсиз» – дейди. Ҳазрати Нуҳнинг бу насиҳатлари аслида Аллоҳнинг ваъдаси эди. Оятнинг биринчи бандида муаммога гирифтор бўлган қавмга нажот йўли сифатида истиғфор айтиш тавсия этилган. Истиғфор – Аллоҳдан кечирим сўрамоқ кўплаб дардга даво, муаммоларга ягона ечимдир. Фақир ҳам кўп истиғфор айтса бой бўлади. Бемор ҳам кўп истиғфор билан шифо топади. Бефарзанд ҳам истиғфор билан фарзанд неъматига мушарраф бўлади. Тобеинларнинг улуғи Ҳасан ал-Басрийнинг олдига бир деҳқон камҳосилликдан шикоят қилиб келди. Унга истиғфор айтишни тавсия қилди. Яна бир одам фақирлик ва бефарзандликдан шикоят қилиб келди. Унга ҳам истиғфор айтишни тавсия қилиб қайтарди. Яна бир одам даомадининг камлигидан арз қилиб келди. Унга ҳам аввалгиларга айтилган тавсия айтилди. Бундан таажжубга тушган Рабиъ ибн Сабиҳ: ҳар хил одамлар турли шикоятлар билан келди. Аммо уларнинг ҳаммасига бир ҳил тавсия бердингиз?!—деди. Шунда Ҳасан ал-Басрий раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятларни ўқиб, “сен бу оятни билмасмидинг?!”—деди. Истиғфорнинг энг осон сийғаси: (استغفر الله العظيم) “Астағфируллоҳ ал-азийм” Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман, кечиришини истайман. Эй Раббим! Биз ожиз ва гуноҳкор бандларингмиз. Уялмасдан такрор ва такрор гуноҳ қилаверамиз. Сен бизни кечирмасанг, ҳолимизга вой бўлади. Ўзинг бизга раҳм айла, гуноҳларимизни авф эт. Зеро сен гуноҳларни кечиришни яхши кўрувчи Ғаффор Раббимизсан! “Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби Нодирбек Кенжаев 762

Лангар Қуръони ҳақида қизиқарли ва ноёб маълумотлар

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхонасида сақланаётган  “Катта Лангар Қуръони” номи билан аталадиган Қуръони каримнинг нусхаси дунёдаги энг қадимий ва нодир қўлёзма асарларидан ҳисобланади. Катта Лангар Қуръони деб номланиши, унинг  Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Лангар ота масжидида  сақланганига бориб тақалади. “Катта Лангар Қуръони”нинг сақланиш тарихи Саҳифалар узоқ вақт давомида “Катта Лангар шайхлари” деб ном олган Ишқия тариқати вакиллари томонидан асраб келинган. Маҳаллий аҳолининг ҳикоя қилишича Катта Лангар Қуръони 1917 йилларда Асрорхўжа ота исмли кишининг қўлида бўлган, 30 йилларгача унинг ўғли Уста Абдулло ота, ундан кейин Ёқуб бобонинг қўлида сақланган. Ундан Қулфи момонинг қўлига ўтиб 1957 йилгача у кишининг қўлида сақланган. 1957 йилдан Тўхта Бобо Ражабовнинг қўлида сақланган. Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошида Ўзбекистонда диний ва миллий қадриятларга қарши кураш авж олгач, ушбу қўлёзманинг ҳам катта қисми атайин йўқ қилинган ёки яширилган. Ҳикоя қилишларича, 1984 йили ўша вақтда тегишли ташкилот вакиллари томонидан ҳеч қандай далолатнома қилинмаган ҳолда Лангар Қуръонининг 67 саҳифаси олиб кетилган. Унинг қаерда эканлиги ҳалигача маълум эмас. Шунда қишлоқ оқсоқолларидан Тўхта бобо Ражабов қўлёзманинг 12 саҳифасини асраб қолишга муваффақ бўлади. Орадан ўн йил ўтиб, мустақиллик йилларида ушбу муборак саҳифалар яна Катта Лангар зиёратгоҳига қайтарилади. Қўлёзманинг қадимийлиги Аслида бу қўлёзма бизнинг юртимизга қандай келиб қолганлиги ҳақида ҳалигача ҳеч ким аниқ маълумот айта олган эмас. Аммо биз шуни биламизки, ушбу қўлёзма устида илмий-тадқиқот ишларини олиб борган олимларнинг таъкидлашларича, ушбу қўлёзманинг битилиши VIII асрнинг охирги чорагида, араб грамматикаси қоидалари шаклланган даврга тўғри келади. Ҳозирги кунда ушбу қўлёзманинг 81 саҳифаси Россия Фанлар академиясининг Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади. Машҳур шарқшунос, академик И.Ю.Крачковский ўзининг “Араб қўлёзмалари устида” китобида ёзишича, бу қўлёзма 1936 йилда институт томонидан нотаниш кекса аёлдан сотиб олинган[1]. 1998 йилда профессор Е.А.Резван Шарқ қўлёзмалари институтида Е 20 инвентар рақами остида сақланаётган мазкур қўлёзма ҳақида хориж матбуотида инглиз тилида “The Qur’an and its World” мақоласини эълон қилди. Орадан бир неча ой ўтиб, француз шарқшуноси Франсуа Дерош Санкт-Петербургга хат йўллаб, у билан бирга Ўзбекистондаги Катта Лангар қишлоғидан топилган Қуръон саҳифалари фотонусхаларини ҳам юборади. Бу нусхалардаги ёзув тури ва услуби институтда Е 20 рақами остида сақланаётган қўлёзманики билан айнан бир ҳил эди. Кейинчалик Е.Резван ушбу қўлёзманинг айрим саҳифалари Катта Лангар қишлоғида, шунингдек Тошкент ва Бухорода ҳам сақланиши ҳақида хабар топади. 1999 йилда Катта Лангар Қуръони билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга илмий экспедицияни амалга ошириб, бир гуруҳ шарқшунос олимлар билан Тошкентда Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган Усмон мусҳафи ва Лангар Қуръонининг бир саҳифаси, Шарқшунослик Қўлёзмалар институтида сақланаётган 1та саҳифасини, Лангар ота масжидида сақланаётган 12 саҳифани бориб кўради. Кейинчалик бу ҳақда “Усмон Қуръони изидан” деган ҳужжатли фильм ҳам тайёрлайди[2]. 2000 йилнинг май ойида россиялик ва голландиялик олимларнинг изланишлари натижасида, Гронинген (Голландия) университети Изотоп тадқиқотлари марказида мазкур қўлёзма пергаментининг намуналари замонавий техникалар ёрдамида радиокарбон таҳлилидан ўтказилади. Текширув натижаларига кўра, ушбу қўлёзма милодий 775-995 йиллар оралиғида кўчирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса берилди. Олимлар ушбу хулосага таяниб, қўлёзма VIII асрнинг сўнгги чорагига тегишли, деган тўхтамга келишган. Бу хулосани француз шарқшуноси Ф.Дерош ҳам тасдиқлайди. Қўлёзмалар қаерларда сақланмоқда? Ўзбекистонда мазкур қўлёзманинг жами 16 саҳифаси мавжуд: Биттаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади. Шарқ қўлёзмалари институтида 11604 рақами остида сақланаётган саҳифада “Бақара” сурасининг 26-61-оятлари кўчирилган....

Устоз ва шогирдлар ҳақида

Отамиз Одам алайҳиссаломга илм ўргатган ва у илмни англаш учун, фаҳмлаш учун бизларга ақл берган Парвардигори оламга беадад ҳамду санолар бўлсин. Барча илмларни ўзларига мужассам айлаган ва у илмларни бизларга мерос қолдирган муаллимимиз, мураббийимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз дуруду саломлар бўлсин. Аллоҳ таолонинг каломида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида таьлим берувчи ва олувчи толиби илм ва узтози каримлар ҳақида хабар ва маьлумотлар келган. Аллоҳ таоло биз мўминларга қарата шундай хитоб қилади: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарадир. Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси 11-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Динда фақиҳ бўлган инсон одамларнинг афзалидир. Агар унга ҳожат тушса, фойда беради. Агар беҳожат бўлсалар, ўзига фойда беради”,“Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, ўргатганларингиз”,“Аллоҳнинг китобидан кимики бир оят ўргатса, Қиёмат кунида ўша оят табассум чеҳрали ҳолатда инсонни кутиб олади”,“Менинг ўринбосарларимга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” У зотдан сўрашди: Ўринбосарларингиз кимлар? “Суннатимни тирилтириб, уни Аллоҳнинг бандаларига ўргатган зотлар”,“Ким инсонларга таълим бериш мақсадида бир бўлим илм ўрганса, унга етмиш сиддиқнинг савоби берилади” деганлар. Ийсо алайҳиссалом айтадилар: “Ким илм ўрганиб, унга амал қилса ва уни бошқаларга ўргатса, бутун осмон фаришталари орасида “Буюк…” деб чақирилади”. Сафвон ибн Ассол розияллоҳу анҳу дедилар: “Албатта фаришталар толиби илмнинг илм талаб қилганидан миннатдор бўлиб, қанотларини унга ёзишади” Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳи дейдилар: Илм аҳлини улуғлаганлари боисидан фаришталар илм талаб қилиб келган ҳар бир инсонни оёғининг остига ўз қанотларини ёядилар. Ва яна бирор ерда агар илм мажлиси бўлса, улар учишдан тўхтаб, мажлис аҳлига қулоқ соладилар ва қанотлари билан толиб илмларнинг бошлари узра қанотларини ёядилар. Муҳаммад ибн Исмоил Таймий дейдилар: бир киши бу ҳадисни эшитиб, масхаралаб: Эй толиби илмлар, оёқларингизни кўтаринглар, яна фаришталар қанотини синдириб қўймайлик, деганида ўша заҳоти икки оёғи қуриб шал бўлиб йиқилиб қолди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Олимларнинг даражаси илм олмаган мўминларнинг даражасидан 700 даража юқоридир. Ҳар даражанинг ораси 500 йиллик йўлга тенг”. Ислом динимиз бизларга ўзимизнинг ўқитувчиларимиз ва устозларимизга қандай муносабатда бўлишимиз, илм аҳлини ҳурмати қандай жойига қўйишимиз кераклигини ўргатади. Бугунги кунга келиб, мусулмон бўлиб ёки мусулмонларнинг фарзанди бўла туриб, ўзимизнинг устозларимиз, муаллимларимизга нисбатан ҳурматимиз, муомаламиз тамоман юз тубан бўлиб, жаҳолатга қараб кетмоқда. Ҳаттоинки айрим ота-оналар ўзларининг фарзандларининг гапига қулоқ солиб, илм нурини тарқатадиган устозларини, билимсизлик ботқоғидан қутқариб, илмли доно қилиб қўйган муаллимларини кўнгилларини синдириб кетадилар. قَالَ عَلِيٌّ كَرَّمَ اللَّهُ وَجْهَهُ: «أَنَا عَبْدُ مَنْ عَلَّمَنِي حَرْفًا إنْ شَاءَ بَاعَ وَإِنْ شَاءَ اسْتَرَقَّ» Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дедилар: “Менга бир дона ҳарф ўргатган кишининг қулиман. Хоҳласа мени сотсин, хоҳласа мени қул қилиб ишлатсин”. Бизлар ҳам бизларга ва фарзандларимизга илм ўргатган устозларимизга мана шундай даражада таъзимда бўлишимиз зарур. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳи толиби илм устоз танлашда ушбу нарсаларга аҳамият беришини айтадилар: аҳли илмлар орасида энг олимини, парҳезкор ва тақводорроқ, ёши улуғ, юмшоқ кўнгил, сабр матонатли ва салобату виқорлик. Устозга кўрсатиладиган одоблар қуйдагилар:  Устоз келганда ҳурмати учун ўрнидан туриш فَلَمَّا رَآى سَعْدَ بن مُعَاذٍ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَالَ لأَصْحَابِهِ : قُومُوا إِلَى سَيِّدِكُمْ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Қурайзанинг амири Саъд ибн Муозни кўрганларида, саҳобаларга қараб: “Ҳурматли кишиларингиз келганда, ўринларингиздан туринглар” дедилар. Устознинг олдида овозни баланд қилиб гапирмаслик يَا...
1 173 174 175 176 177 234