islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Биродарини обрўсини сақлаганнинг мукофоти

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ” مَنْ رَدَّ عَنْ عِرْضِ أَخِيهِ ؛ رَدَّ اللَّهُ عَنْ وَجْهِهِ النَّارَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ “ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яьни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло уни юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди” дедилар. Термизий, Аҳмад ва Байҳақийлар ривоят қилишган. Ғийбат деганда кўпчилик хар хил нарсани тушунади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларга: “Сизлар ғийбат нималигини  биласизларми?” дедилар. Шунда улар: Аллоҳ ва унинг Расули билувчироқ дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларга: “Агар биродарингиз сиз у ҳақида гапирган сўзингизни эшитса, сиздан хафа бўладиган бўлса, батаҳқиқ сиз уни ғийбат қилибсиз” дедилар. Шунда саҳобалар: Ё Расулаллоҳ, агар биз айтаётган сифат унда бор бўлсачи? дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Шунда ғийбат бўлади. Агар сиз айтаётган сифат унда бўлмаса, сиз унга бўхтон қилган бўласиз” дедилар. Имом Муслим, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилиишган. Шунинг учун ҳам бирор киши билан гаплашаётган вақтимизда орамизда бўлмаган яьни суҳбатда иштирок этмаётган инсон ҳақида агар гапиришга зарурат туғилса, у ҳақида яхши сўз айтишимиз лозим экан. Бирор киши у ҳақида ёмон сўз айтса, обрўсини тўкмоқчи бўлса, тезда уни тўхтатиб, биродаримизни ҳимоя қилмоғимиз керак экан. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек зиммамиздаги бурчимизни адо этган бўламиз. Мана шу қилган ишимиз учун Аллоҳ таолонинг қиёмат кунида юзимизни яьни бутун баданимизни дўзахдан сақлашидек улуғ мукофотга сазовор бўлар эканмиз. Агар уни обрўсини ҳимоя қилишга, ғийбат қилаётганни тўхтатишга кучимиз етмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таьлим берганларидек, у мункар ишни қўлимиз ва тилимиз билан тўхтатишга қодир бўлмадикми, қалбимиз билан инкор этиб, у суҳбатни тарк этмоғимиз лозим бўлади. Ана шунда ўзимизни Аллоҳ таоло қайтарган мункар ишга алоқадор бўлиб қолишдан сақлаган бўламиз. Улар эса У зотга ўзлари жавоб берадилар. Аллоҳ таоло Қурони Каримда марҳамат қилади: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”, деган (Ҳужурот, 12). Ҳужурот сурасидаги бу оятда ҳам Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини ғийбат қилмасликка амр этмоқда: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар”. Ғийбатнинг ҳаром, гуноҳи кабиралардан эканлигини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон эканлиги ояти кариманинг ўзида ҳам ажойиб услуб ила баён қилинмоқда: “Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?” Қуръони Карим бировни ғийбат қилишни ўша шахс ўлганидан кейин гўштини ейиш билан баробар қилмоқда. Маълумки, инсоннинг гўштини ейиш нафақат ислом динида балки исломдан бошқа динларда ҳам мумкин эмас, ўлгандан кейин ейишни эса, асло хаёлга ҳам келтириб, тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун юқоридаги «яхши кўрасизми?”деган саволга ҳеч ким, ҳа, деб жавоб бермайди. Шу боисдан оятнинг ўзи, “Ҳа, ёмон кўрасизлар!” деб таъкидламоқда. Аллоҳ таоло ўликнинг гўштини тановул қилишни тасаввур қилолмадингизми? Кўнглингиз кўтаролмадими? Бировни ғийбат қилиш сиз учун ана шундоқ бўлсин, деб айтмоқда. Оятнинг давомида Аллоҳ таоло юқорида зикр қилинган гуноҳни қилганларни Аллохдан қўрқишга даъват қилиб, “Аллоҳдан қўрқинглар”, демоқда. Шу билан бирга, аввал билмасдан кимнидир ғийбат қилиб гуноҳ иш қилган бўлсангиз, тезда тавба қилиб гуноҳингизни ювишингиз мумкин деб, Аллоҳ таоло ўзининг фазли-марҳаматидан ноумид бўлмасликка чақирмоқда. “Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”. Яъни, қилган ишингизга қаттиқ афсус қилиб, чин дилдан надомат чекиб, иккинчи бор бу ишни қилмасликка аҳд қилиб...

Зийрак талаба

Бир талаба ҳофизи Қуръон бўлишни орзу этибди. У тонгга қадар Қуръон xатм қилар, намоз ўқир, тонг отгач эса устози олдига чиқарди. Уйқусиз тунлар сабаб ранг-рўйи сарғая бошлади. Устоз муршид даражасидаги бир зотлардан эди. Талабасининг бу ҳолатига нима сабаблигини бошқа талабалардан сўради. Улар: “Устоз, бу талабангиз субҳга қадар Қуръон xатм қилади ва табиийки ухламайди”, дейишди. Талабасининг Қуръоннинг ҳақиқий ҳофизи бўлишини истаган устоз уни ҳузурига чорлади: “Қуръон ўқишни ўз қоидалари бор. Бугундан эътиборан Қуръон ўқиётганингда мени қаршингда тасаввур қил”, деди. Талаба кетди ва у кеча Қуръон ўқиб, тонгда устози ҳузурига келганда: – Устоз, бу кеча Қуръони каримнинг фақат ярмигача ўқий олдим, деди. Устоз:- Баракаллоҳ, бу кеча эса уни Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурида каби ўқи, деди. Талаба: “Қуръон нозил бўлган зот ҳузурида уни тўғри ўқий оламанми ёки йўқми” деган ҳаяжон ва диққат билан тиловат қилди. Шу куни тонгда устозига Қуръоннинг фақат тўртдан бирини тиловат қилганлигини билдирди. Устози бу юксалишни кўриб, бир муршиднинг муридига бўлган эътибори билан: Сен энди, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони каримни етказган Жаброил алайҳиссалом олдиларидагидек ўқи», деди. Эртаси куни талаба: -Устоз, бугун фақат бир сура ўқий олдим», деди. Устози ҳам: -Ўғлим, энди сен Аллоҳ таоло ҳузурида ўқиганинг каби ўқи. Аллоҳ таоло сени тинглаётганини англа, деди.  Талаба эртаси кун устози олдига йиғлаб келди: – Устоз, “Фотиҳа” сурасининг “Алҳамдулиллаҳи роббил аъламийн” дан, “Малики явмиддин” оятигача келдим халос. “Ийяка наъбуду” дейишга тилим бормади. Чунки бунинг маъноси “Фақат Сенга қуллик қиламан”, ҳолбуки Аллоҳга имкониятим қадар қуллик қилганим йўқ-ку?! деб жавоб қилди. Бу ривоятни келтириш билан “Тушунмасангиз Қуръон ўқиманг” дейишдан йироқмиз.Аммо Қуръон ўқиганимизда уни нафақат тилимиз билан балки дилимиз билан тушуняпмизми? Шунга ҳаракат қиляпмизми? Уни бизнинг кўнгил кўзларимизни очиш учун юборилган бир китоблигини тушуниб, ижтимоий ҳаётимизда уни дастак қиляпмизми? Унинг фарзларига, унинг чақириқларига қyлоқ тутяпмизми? Қуръон деворларимизга илиб қўйиладиган, фақат қабристонларда ўқиладиган китоб эмас. Ахир Унинг бизга туширилиш маъноси бу эмас-ку… Ахир Қуръони каримда Раҳмоннинг суюкли бандалари қаторига Каломуллоҳни  эҳтиромини жойига қўядиган ва ундаги кўрсатмаларга қўлларидан келганича билиб амал қиладиган бандаларни сифатлаб мақтамаганмиди?! «Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтда уларга (эҳтиром юзасидан) кар ва кўр ҳолларида йўлиқмайдилар (балки уларни англаб-билиб амал қилурлар)» (Фурқон сураси, 73-оят.) “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси  Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 412

Мен уларга “Воқеа”ни ўқишни буюрганман

Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафийнинг “Тафсири Насафий” китобларида “Воқеа” сурасининг сўнггида шу воқеа баён этилади: Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига кирганларида у киши ўлим тўшагида ётган эдилар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу у кишига: “Нима шикоятингиз бор?”, дедилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Гуноҳларим”, дедилар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу: “Нима истайсиз?” деб дунёвий бирор ҳожатлари борми ёки йўқми эканини билмоқчи бўлдилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Роббимнинг раҳматини”, дедилар. Усмон розияллоҳу анҳу: “Табиб чақирайликми?”, деб сўрадилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Табибнинг Ўзи касал қилди мени”, деб Аллоҳ таолони назарда тутдилар. “Сизга бирор нарса тортиқ қилайликми?”, деб сўрадилар Усмон розияллоҳу анҳу. “Ҳожати йўқ (ўлмоқдаман, умрим тугаяпти)”, дедилар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу. Усмон розияллоҳу анҳу: “Қизларингизга-чи, уларга бирор мол-мулк берайликми?”, деб сўрадилар яна. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Уларга ҳам ҳожати йўқ. Мен уларга “Воқеа” сурасини ўқишни буюрганман. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким ҳар куни кечқурун “Воқеа” сурасини ўқиса унга камбағаллик етмайди”, деганларини эшитганман” дедилар. 4-курс талабаси Нуриддин Муҳаммаджон 361

Интернет одоблари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. «Интернет» сўзи ажнабий тилдаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда «халқаро маълумотлар тўри» деган маънони англатади. Аммо бу ном ихтиёр қилинганидан кейин интернетнинг тинмай ривожланиши оқибатида у фақат маълумотлар тақдим ва қабул қилиш билан чекланиб қолмай, бундан ҳам катта ҳажмдаги ишларни олиб боришга хизмат қиладиган бўлиб кетди. Ҳаётнинг барча соҳаларида интернет ёрдамида осонлик, арзонлик ва тезлик фойдалари кўзланадиган бўлди. Тасаввур қилиш учун биргина мисол келтиришнинг ўзи кифоя қилади, деб ўйлайман. Ҳаво йўли билан сафарга чиқмоқчи бўлган инсон оддийгина чипта олиш учун чиптахонага бориши, навбатда туриб, чипта олиши, агар чипта у истаган кунга топилмаса, ортига қайтиб кетишига тўғри келади. Худди шу иш интернет орқали амалга оширилса, жуда кўп фойда кўрилади, яъни уйда ўтириб, чипта сотиб олинади. Вақти келганда, аэропортда учишдан олдин автоматдан электрон чиптасини олади. Бу иш аввалгисига солиштириб кўрилса, вазият аён бўлади. Чиптахонага бориб, овора бўлинмайди. Навбатга турилмайди. Устига-устак, арзонга тушади. Чунки чиптахона биноси, чиптачи, бинони иситиш, совутиш, ёритиш учун кетадиган, йўлкира ва шунга ўхшаш харажатлар тежаб қолинади. Бунга ўхшаш фойдалар жуда кўп бўлиб, биз келтирганимиз оддий бир мисол эди. Шунинг учун ҳозирда ҳамма халқлар интернетни ривожлантириш борасида қўлидан келган барча чораларни кўрмоқда. Бу ишга тўғаноқ бўлувчи омиллардан халос бўлиш йўлларини ахтармоқда. Интернетдан фойдаланувчилар кун сайин кўпайиб бормоқда. Ҳамма ушбу осонлик ва қулайликдан баҳраманд бўлишга ошиқмоқда. Аммо шу билан бирга, интернетга боғлиқ муаммолар ҳам кўпайиб ва жиддийлашиб бормоқда. Барча соҳалардаги каби, интернетнинг фойдалари муқобилида зарарлари ҳам кўпайиб бормоқда. Интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда зарарли, бузуқ маълумотлар ҳам тарқалмоқда. Ақийдага путур етказувчи, фоҳишабозлик ва беҳаёликни тарғиб қилувчи, ахлоқсизликни тарқатувчи ва шунга ўхшаш инсон зотига ор келтирувчи ишларни тарғиб қиладиган сайтлар кўпайиб бормоқда. Баъзи одамлар интернет орқали бир-бирига туҳмат қилмоқда, ҳақоратлаб, сўкишмоқда, бир-бирини шарманда қилмоқда ва ҳоказо. Айнан интернет орқали нафақат ахлоқий бузуқликлар, балки сиёсий, ижтимоий, молиявий, илмий ва бошқа кўпгина соҳаларда ҳам жиноятлар содир этилмоқда. Қўпол қилиб айтганимизда, интернет мазкур қабоҳатларни амалга оширишни осонлаштирмоқда. Айтиб ўтилган ушбу гаплардан кўриниб турибдики, интернет ҳам икки тарафлама – ҳам яхшиликка, ҳам ёмонликка хизмат қилиши мумкин нарсага айланди. Бизнинг вазифамиз уни яхшиликка хизмат қилдириб, ёмонликка бошламаслиги чораларини кўриш, унинг зарарларидан четланишга ҳаракат қилишдир. Бунинг учун эса динимизнинг умумий таълимотлари асосида интернетдан фойдаланиш одобларини йўлга қўйишимиз керак бўлади. Албатта, интернет нисбатан яқинда пайдо бўлган восита бўлгани учун олдинлари мусулмон уламолар бу масалани хаёлларига келтиришлари ҳам мумкин эмасди. Ҳозирга келиб эса интернет ва унга боғлиқ масалалар замонамизнинг мусулмон уламолари олдига тегишли муаммоларни кўндаланг қилмоқда. Бу масалалар қанчалик тез ҳал қилинса, шунчалик яхши бўлиши ойдин бўлиб турибди. Қуйидаги саҳифаларда эътиборингизга тақдим этилаётган маълумотлар мазкур соҳадаги изланишларда камтарона бир уриниш бўлишидан умид қиламиз. Интернетдан фойдаланиш одоблари Қуйида халқаро замонавий алоқа ва ахборот воситаси бўлмиш интернетдан фойдаланишнинг баъзи умумий одоблари ҳақида қисқача сўз юритамиз: Интернетдан фойдаланмоқчи бўлган одам ниятни яхши қилган бўлиши керак. Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарсада бўлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам фақат яхшиликни, шариатда рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният қилиши лозимдир. Ана шундагина бу ишидан фойда топади, кўзлаган мақсадига эришади. Интернетдан олган фойдасига қўшимча равишда, динининг таълимотларига амал қилгани учун...

Муваффақият калити

Инсон умрини тартибли ва изчил режа билан бошқариб борса албатта буюк мақсадларга етади. Улуғ саҳобалардан Усмон розияллоҳу анҳу  айтадилар: “Ҳаётингнинг мақсади бўлсин, унга етишиш учун бутун имкониятингдан фойдалангин, албатта муваффақиятга эришасан”. Бу мақсадга етиш учун инсон ўзига тартиб ва талабчанлик билан амалга оширади. Вақт энг улуғ неъмат. Вақт барча муваффақиятларнинг улкан имконияти. Қалб яралари ва руҳиятдаги азиятлар ҳам вақт ўтган сари ювилиб бораверади. Бугунги кунга келиб деярли ҳамма инсонлар вақт деган улуғ неъмат етишмаслигидан шикоят қилишади. Аллоҳ таоло инсонни умрини ҳар бир дақиқасини ҳисоб қилиб борувчи фаришталарни ёллаб қўйиб, қиёмат соатида у ҳақида банданинг ўзидан бирма-бир сўраб олади. Демак инсон ҳар бир сониясини ҳисобини берар экан. Уни гуноҳ ва маъсиятлардан пок сақламоғи лозим. Биз толиби илмлар ва оддий инсонларга вақтларини қандай сарфлашлари ҳақида озроқ уламолар ҳаётидан мисоллар келтирамиз. Чунки бугунги техника асрида вақтни асраб авайламаслик сабаб жуда ҳам кўплаб муаммолар ҳам келиб чиқмоқда. Уламолар вақтларини қандай сарф этишгани ҳақида ажиб маълумотлар бериб ўтамиз. Кичик тобеинлардан бўлган Юнус ибн Убайд Абдарий вақтларини беҳудага сарфламас эдилар. Ҳар бир гапларидан сўнг уч марта истиғфор айтар эдилар. Маъруф Кархий сартарош ҳузурига бориб, мўйловларини олдираётган вақтларида ҳам Аллоҳни зикр қилишдан тўхтамас эдилар. Шунда сартарош ул зотдан шикоят қилиб: “Жим турсангиз-чи, ахир қандай қилиб мўйловингизни оламан”- деса,Маъруф Кархий табассум қилиб шундай жавоб қайтарарди: “Сен ўзингни ишингни қил, мен ўзимни ишимни қиламан”. Ибн Уқайл Ҳанбалий шундай дейдилар: “Мен умримнинг бир соатини ҳам бекор ўтказмайман. Агар тилим музокара ҳамда мунозарадан чарчаса ёки кўзим китоб ўқишдан чарчасам дам оламан. Лекин, дам олаётган вақтимда ҳам, ухлашимдан олдин ҳам фикрлашда давом этаман. Ўрнимдан турганимда эса хотирамда ёзишим керак бўлган нарсалар тайёр турган бўлади”. Шайх Али Тантовий вақтни қандай сарфлашлари ҳақида шундай деганлар: “Агар мени чақирганларнинг ҳаммасиникига меҳмонга бораверсам,ҳар бир келувчи мусофирни кутиб олаверсам, ҳамма масрур биродарларимни табриклайверсам, мусибати борларнинг ҳаммасига таъзия билдираверсам, ваҳоланки бу ишларнинг барчаси ўзаро муҳаббатни кучайтирадиган, улфатчиликни зиёда қиладиган, қилишимиз лозим бўлган суюкли амаллардандир. Лекин мен буларнинг ҳаммасини қилганимда ҳеч қандай китоб ҳам ёза олмасдим, ҳеч қандай маъруза ҳам қилмасдим, бирор бир китобни ўқишга, такрорлашга вақт ҳам топа олмас эдим. Ҳаётимнинг учдан бир қисми уйқу учун кетади. Бир қисмини оиламни боқиш учун сарфлайман. Қолганининг аксар қисмини илм учун сарфлайман. Бу вақтда мен ақлий озуқа оламан ва бу нафсим учун энг ёқимлисидир”. Бугунги кун уламоларидан бўлган Тақий Усмоний ҳазратларининг вақтни қанчалик асраганларига мисол келтирсак, У зот шом ва хуфтон орасидаги 1,5 соатлик вақтни катта Тафсир илмида жуда қимматли бўлган китобларини ёзиш учун ажратган эканлар. Бу давомли ва тинимсиз равишда шу бир ярим соатни маҳкам тутишдагини битадиган катта китоб учун ажратилган вақт. Яна бир мисол эса, бирор жойга сафар қилиб  улоқда борсалар шу вақтларида ҳам китоб ёзиш билан машғул бўлган эканлар. Қиёмат кунида энг катта надомат инсон ҳаётида зое қилган вақти учун қилган надомати экан. Чунки ана шу лаҳзаларда инсон вақтнинг қийматини билади ва афсус- надоматлар қилади. Афсуски қиёмат кунида қилинган надомат, ҳасратлар инсонга ҳеч қандай фойда бермайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади: “Дафъатан қиёмат келиб қолганда, гуноҳларини орқаларига ортган ҳолларида: “Ё ҳасрато, унда (ёруғ дунёда) қосирлик қилган эканмиз”, –дейдилар”. Қиёмат кунида ҳаттоки жаннат аҳли ҳам ҳаёти дунёда зое қилган вақтларига афсусланишади. Чунки улар бу  кунда  жаннатдаги даражаларни ўз кўзлари билан кўришади. Бу кунда Аллоҳ таоло бандаларининг амалларига ҳамда умрларининг ҳар бир лаҳзасини қандай сарфлаганларига қараб уларнинг жаннатдаги даражасини юқори қилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат кунида жаннат аҳли ҳаётларида Роббиларини зикр қилмай ўтказган бир соатларига надомат қилганчалик бошқа ҳеч қайси нарсага надомат қилмайдилар”. Вақт ҳақида...
1 172 173 174 175 176 233