Улуғ саҳобалар ҳаёти ўн тўрт асрдан буён мўмин-мусулмонлар учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Чунки улар илк мусулмонлардир. Бу йўлда улар молларини, жонларини ҳам аямаган, қийинчилик ва машаққатларга бардош бериб ислом учун бемисл хизмат қилганлар. Улар Пайғамбар (сав) билан асри саодатда яшаганлар.
Буюк Олим ватандошимиз Имом Бухорий ўзлариниг “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” китобларининг 1190-ҳадисда қуйидагича келтирадилар: Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинади: Набий с.а.в : “Менинг бу масжидимдаги намоз бошқа масжиддаги намоздан минг баробар яхши (афзал), фақат Масжидул ҳаромдаги намоздан эмас” - дедилар...- 4курс талабаси Маҳмудов Қаҳрамон
Ҳофиз ибн Ҳажар ҳижрий 773 йил шаъбон ойининг 22 кунида Мисрнинг Нил дарёси соҳилидаги бир қишлоқда таваллуд топади. Бўлажак аллома илм нури ила мунаввар бўлган оилада дунёга келган эди. Бобоси Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад кўплаб шайхлардан ҳадис эшитар, ҳатто, Абул Фазл ибн Асокирдан ижоза олишга ҳам муваффақ бўлган эди...
Охирги вақтда ижтимоий тармоқларда баъзи мутаассиб шахслар, айрим ҳолларда эса диний соҳа вакиллари томонидан ҳам Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги ягона давлат сиёсатини нотўғри тушуниш ва баҳолаш, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилиш, воқеликни бўрттириб кўрсатиш, инсонлар фикрида нохолис муносабатни шакллантиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда...- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита