Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган айрим маҳкума аёлларни афв этиш юзасидан билдирилган ташаббуси доирасида Президент ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия, бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, бевосита жойларга чиққан ҳолда маҳкума аёлларнинг шахсини ўрганиш ва улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиши таъминланди. Ўтказилган тадбир якуни бўйича Комиссиянинг адашиб, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш ҳақидаги таклифи давлатимиз раҳбари томонидан маъқулланиб, “Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Фармонга мувофиқ жазо муддатини ўтаётган 83 нафар аёллар афв этилди. Афв этилган аёлларнинг 12 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 29 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 17 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, 58 нафар аёл жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда. Шунингдек, 25 нафар маҳкума аёлга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 7 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этади. Бу воқеа юртимизда халқимизга хос аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш, бағрикенглик, меҳр-шафқат, инсонпарварлик ва кечиримли бўлиш каби эзгу фазилатларнинг намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир. Фармон ижроси юзасидан афв этилган аёлларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. Манба: president.uz 649
Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент ислом институтида Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети катта ўқитувчиси Шерзод Зиёев “Демократик давлатчилик тараққиёти: глобал ва локал хусусиятлар (мусулмон мамлакатлар мисолида)” мавзусида 101, 102, 104, 105 гуруҳ талабаларига маъруза қилиб берди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов 628
Жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳри “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференциясига меҳмонлик қилди. Аввал хабар қилганимиздек, мазкур халқаро анжуманга 15 та мамлакатдан 70 га яқин уламолар, исломшунос олимлар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этишди. Халқаро конференция доирасида ишрокчилар Самарқанднинг диққатга сазовор тарихий обидалари ва замонавий иншоатларига саёҳат ташкил этилди. Конференция ишрокчилари 4 март куни Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюришди. Даставвал муҳаддислар султони Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишди. Шундан сўнг меҳмонлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабига ташриф буюришди. Меҳмонларга мактабнинг ташкил этилиш мақсадлари ва келажакда кутилаётган натижалар, мактабда талабаларнинг ўқишга қабул қилиш тизими ва мутахассислик ўқув режасидаги фанлар ва ўқув адабиётлари таркиби ҳамда уни ислом оламидаги нуфузли уламолар томонидан эътироф этилганлиги, ўқитишда қўлланиладиган замонавий методлар ҳақида маълумот берилди. Мактаб ўқитувчи ва талабалари учун яратиб берилган шароитларни кўздан кечиришиб, давлат раҳбари томонидан буюк алломаларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида албатта ушбу олийгоҳдан келажакда яна Имом Бухорий, Имом Термизий каби уламолар етишиб чиқишига ишонч билдиришди. Мактабга ташриф буюрган исломшунос олимлар мактабининг фахрий меҳмонлар китобида давлатимизда олиб борилаётган диний-маъифий ислоҳотларга юқори баҳо бериб, бу эса келажакда ўз самарасини бериши тилаб дастхат ёзиб қолдиришди. Жумладан, Босния ва Герцеговина собиқ бош муфтийси Мустафо Черич ўз тилакларини қуйидагича ифодалади: “Илм нур, Қуръон чироқ, суннат дастур, Самарқанд эса дунё илми учун буюк йўлдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз фуқароларининг саодати йўлидаги раҳнамодир. Аллоҳ таоло яхши бир ишни ташкил этганлиги учун кўплаб ажр савобларни насиб қилсин. Мен Ўзбекистондан амалга оширилган ишларни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан алломалар диёрига ушбу илм масканини берган буюк Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин”. Мустафо Черич, Босния ва Герцеговина собиқ бош муфтийси. 2020 йил 4 март, ҳижрий 1441 йил ражаб ойининг 8 куни. Тайёрловчи Ҳадис илми мактаби ректори О.Юсупов 639
Жорий йилнинг 6 март куни ТИИда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Дарҳақиқат, аёлнинг нафосати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги асос бўлиб келади. Шу боис ҳам Қуроън ва ҳадисларлда ҳам она ва аёлни эъзозлаш борасида кўрсатлмалар келган. Дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Улуғ шоиримиз Эркин Воҳидов “Оламда аёл мадҳига достон тугамайди”, деб айтган. Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Муҳтарам Призидентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг хотин-қизларни сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони вилоятимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Фармонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланган. ТадбирдаТИИ ректори У.Ғофуров сўзга чиқиб, Ислом интитутида хизмат қилаётган хотин қизлардан иборат устоз ва ходималарни баҳор аёми билан табриклади ва фаол бўлган аёллар ва қизларга фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, қўшимча мукофот пуллари ҳамда эсадалик совғаларини топширди. ТИИ матбуот хизмати 864
Осуда тонгларга шукрона айтиб, қуёш нурин ёйсин йўлларингизга, Яратган беҳисоб куч ато этсин, дуолар тўкилаган қўлларингизга Она! Бу табаррук сўзни айтиш ёки эшитиш билан юрагимизда бехосдан чексиз меҳр пайдо бўлади. Ва ҳар сафар вужудимизда онанинг мунис ва меҳрибон сиймоси акс эта бошлайди. Томирларимизда самимият ва яхшилик дарёдай жўш уради. Она, дейиш билан тилимиз ҳам, дилимиз ҳам беқиёс инсоний меҳр-муҳаббатга, эзгуликка тўлиб-тошиб бораверади, бораверади… Бизда катта байрамлар, йирик тантаналар “Бахтиёр она” ҳайкали пойига гулдасталар қўйиш, онани зиёрат қилиш билан бошланади. Бу зиёратда ҳикмат бор… Гўё онанинг пок дуоси бор. Шу муносабат билан жорий йилнинг 5 март куни, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, АРМ кутубхоначиси И.Акмалова ва 1-курс талаба қизлари билан олийгоҳга яқин жойда истиқомат қилувчи Фотимахон аяни зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюришди. Ўзбек онаси ҳамиша жонкуярлиги, меҳнатсеварлиги ва заҳматкашлиги билан бошқа миллат оналарига ибратдир. Мунис онахонни ғарибона ташрифимиздан кўзлари ёшланди. Фотимахон аянинг бу холисона зиёратдан бошлари осмонга етиб беихтиёр меҳнатдан қаварган, титроқ қўлларини олийгоҳимиз ва талаба қизларимизнинг ҳақларига дуо қилиш учун кўтарди. Ҳадис муборакда “Жаннат оналарнинг оёқлари остидадир” дейилгани айни ҳақиқатдир. Муқаддас Ислом динимизда аёл – она нечоғлик улуғлаганлигини миллий урф-одат ва қадриятларимизда ҳам кўришимиз мумкин. Миллатнинг улуғлиги — онанинг улуғлиги билан белгиланади. Онага бўлган эҳтиром — миллатга бўлган эҳтиромдир. Миллат комиллиги — она комиллиги билан ўлчанади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 804