islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ўзбекистон замини муқаддас, ўзининг бой ўтмиши, юксак маданияти, маънавияти билан ҳамиша дунё аҳлини ҳамиша ўзига ром этиб келган

Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.​ Рафик Муҳаметшин, Қозон шаҳридаги Россия ислом университети ректори: – Ислом динини мотуридия таълимотисиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, глобаллашув жараёнлари кучайган ҳозирги шароитда Имом Мотуридийнинг бундан бир неча асрлар олдин айтган фикрлари, муқаддас динимизнинг софлигини асраш бўйича илгари сурган қарашлари муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли бизнинг университетимизда ҳам бу улуғ имом асарларини таржима қилиш ва ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва бошқа диний таълим муассасалари, илмий марказлар билан яқин ҳамкорликда ишлаймиз. Умуман, азалдан Татаристондаги дин соҳаси вакиллари, уламолар ўзимиздаги мадрасаларда ўқиган бўлса-да кейинчалик Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига келиб, ислом дини таълимотини ўрганган, билимларини оширган. Бу анъана бугун ҳам давом этмоқда. Ўзим ҳам Ўзбекистонга кўп келаман ва ҳар гал янги таассуротлар оламан. Ушбу муқаддас замин ўзининг бой ўтмиши, юксак маданияти, маънавияти билан ҳамиша дунё аҳлини ўзига ром этиб келган. Бугун бу анъаналар асраб-авайланмоқда ва улуғ алломалар номи билан боғлиқ масканлар обод этилмоқда. Шу билан бирга буюк аждодларнинг илмий-маънавий мероси ўрганилиб, тадқиқ этилмоқда. Бугунги конференция ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан эътиборли. Эслатиб ўтамиз халқаро конференцияда ТИИ устоз ва талабалари ҳам иштирок этоқда.  ТИИ матбуот хизмати 679

Адиблар хиёбонига ташриф

Мамлакатимизда миллий адабиётимизга кўрсатилаётган чексиз эътибор сўз санъати фидойиларининг бетакрор меросини пухта ўрганиш, китобхонлар сафини янада кенгайтириш, ёшларнинг яхши китобга бўлган меҳрини тобора кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 1 март – Ўзбекистон халқ шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова таваллуди куни муносабати билан АРМ кутубхоначиси И.Акмалова, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З. Суярова ва бир гуруҳ талаба қизларнинг пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонига ташрифи амалга оширилди. Ташриф доирасида талаба қизлар ўзбек адабиётининг буюк дарғалари шоир ва ёзувчиларнинг хотирасига бағишлаб бунёд этилган монументларни зиёрат қилдилар, уларни эслаб Қуръон тиловати қилдилар. Буюк адибларимизнинг ўчмас ижоди талаба қизларда китоб ўқиш ва китобга меҳр ҳиссини оширишга хизмат қилади. АРМ кутубхоначиси И.Акмалова 921

Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Ҳадис илми мактабида бўлди

Аввал хабар қилинганидек, Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Унда 15 та мамлакатдан 70 га яқин уламолар, исломшунос олимлар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Мазкур халқаро анжуманда юқори мартабали меҳмон сифатида иштирок этаётган Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб бошчилигидаги нуфузли делегация дастлаб муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади. Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган Ҳадис илми мактабига ташриф буюришди. Мактаб ректори О.Юсупов нуфузли меҳмонларга ушбу олий даргоҳ давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук мутахассисларни тайёрлаш мақсади ташкил этилганлиги, ундаги ўқув жараёнларини ишлаб чиқишда қадимги Бухоро ва Самарқанд мадрасаларидаги ўқитиш анъаналари жорий қилиш билан бирга нуфузли Ал-Азҳар университетининг тажрибаси амалда қўлланилаётгани ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Мактаб мутахассислиги бўйича ишлаб чиқилган ўқув режаси дунёнинг 20 нафар етакчи таълим муассасалари ва ислом оламидаги нуфузли уламоларига тақдим этилганлиги ва улар томонидан ўқув режасидаги фанлар ва ўқув адабиётларини ўзлаштирган битирувчиси тўғридан-тўғри нуфузли хорижий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишни давом эттириши мумкинлиги тўғрисида эътирофга сазовор бўлганлигини таъкиланди. Меҳмонлар мактаб таълим жараёнлари кўздан кечириш мақсадида Ал-Азҳар университетидан жалб қилинган Балоғат ва мунозара фанлари доктори, профессор Али Саад томонидан ўтказилаётган дарс машғулотига ташриф буюрди. Ўқув аудиториясида мактабда фандарни ўқитишда қўлланалиётган замонавий методлар ҳақида маълумот берилди. Юқори мартабали меҳмон Шайх Аҳмад Таййиб ташрифи якунида фахрий меҳмонлар китобида мактабининг фахрий меҳмонлар китобига қуйидагича дастхат ёзиб қолдирди: Мен Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ мақбараси ёнида бунёд этилган Ҳадис илми мактабини зиёрат қилиш ҳамда Ал-Азҳар университетидан жалб қилинган профессор ўқитувчи томонидан ўтказилаётган Араб тили фани дарсида мактаб талабалари билан учрашишга мушарраф бўлди. Ушбу ислом олийгоҳида таълим олаётган талабаларнинг илми, одоби, ҳам ақла ҳам жисмонан соғломлигини кўриб хурсанд бўлдим. Мен Миср давлатида мана шундай илм даргоҳини очишни орзу қиламан. Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб 2020 йил 3 март, ҳийрий 1441 йил ражаб ойининг 7 куни Шайх Аҳмад Таййибга Ўзбекистон ва Миср мамлакатлари ўртасида таълим соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида амалга ошириётган хизматлари учун ташаккурнома ва мактаб ўқитувчилар томонидан нашр этилган китоблар тақдим этилди. Манба: Ҳадис илми мактаби Матбуот хизмати 730

Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Аҳмад Таййибга совға-салом йўллади

Самарқандда ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда юқори мартабали меҳмон, дунёга машҳур “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб ҳам иштирок этмоқда. Анжуманнинг очилиш маросимида Шайх Аҳмад Таййиб жанобларига Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилган эди. Танаффус чоғида “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эзгу тилаклари ёзилган номаси ва Бурҳониддин Марғиноний “Ҳидоя” асарининг XIII асрга оид нусхаси факсимилеси топширилди. Шайх Аҳмад Таййибга ушбу юксак эътибор учун миннатдор эканлигини қайд этиб, Президентимизга ҳам ўзининг чексиз эҳтиромини билдирди. Туҳфа қилинган ноёб китоб эса “Ал-Азҳар” мажмуасида қимматли тарихий манба сифатида ўрганилиши ва янада кенг тадқиқ этилишини маълум қилди. Манба: Дишлари бўйича қўмита матбуот хизмати 608

Ўзбекистоннинг юксак-ижобий тажрибасини халқаро ҳамжамиятга етказиш

Бугун Тошкентдаги “Hilton Toshkent City” меҳмонхонасида “Сурия ва Ироқдан қайтариб олиб келинганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича Марказий Осиё мулоқоти: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Унда БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги ва минтақавий ваколатхоналари, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари, қўшни давлатлар, уларнинг вазирлик ва идора- экспертлари, халқаро ташкилот ва дипломатик ваколатхоналар ходимлари, шунингдке, Ўзбекистон эксперт-таҳлил доиралари ва жамоатчилиги, Ўзбекистон Ташқи ишлар, Меҳнат, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита, Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Республика реабилитация маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, ва бошқа ташкилот вакиллари ҳам қатнашмоқда. Гувоҳи бўлганимиздек, Ўзбекистонда террористик, экстремистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилот ва гуруҳларга адашиб кириб қолганларнинг  қамоқда жазо ўтаётган 4 мингдан ортиқ кишига нисбатан авф қўлланилиб, уларнинг қилган ишларидан чин дилдан тавба қилган ва ўзини-ўзи тузатиш йўлига қатъий киришган инсонлардир. Шу нуқтаи назардан, Президентимиз томонидан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида мисли кўрилмаган чора-тадбирлар – “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик ҳаракатлари натижасида 261 нафар аёл ва бола яқин Шарқ ва Афғонистондаги қуролли тўқнашувлар учоқларидан қайтарилди. Ўз вақтида уларга тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат даражасида чора-тадбирлар мажмуаси амалга оширилди.Қилинган кўплаб ишларнинг ижобий натижаси бўйича олиб бораётган ишларини ўрганиш мақсадида меҳмонлар билан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига ташриф уюштириш кўзда тутилган. Дарҳақиқат, бунда Ўзбекистоннинг ижобий тажрибасини минтақавий ва халқаро ҳамжамиятга етказиш ва тиббий ёрдам, таълим ва бошқа ижтимоий дастурлардан фойдаланиш, шунингдек, руҳий-ижтимоий ёрдам билан таъминлаш масалаларини ўрганиш; бу борада хорижий давлатлар учун қизғин муҳокама қилинадиган масалалар бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш назарда тутилган. ТИИ матбуот хизмати 679
1 435 436 437 438 439 735