Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидага халқаро конференциянинг танаффус вақтидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамкорлигида Имом Мотуридий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. Юқори мартабали меҳмонга мазкур мажмуанинг обод қилиниши ва келгусидаги режалар, Чокардиза қабристони ҳақида батафсил маълумот берилди. Миср бош имоми зиёратгоҳдан қайтиш чоғида мазкур мажмуа раҳбарига “Имом Термизийга борсангиз мисрлик шогирдингиз салом айтди” деб ўз саломини етказишни сўради. Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасига йўл олдилар. Муҳаддислар султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг равзалари ёнида тиловат ва дуо қилинди. Бир пиёла чой устида муфтиёлар ўртасида суҳбат бўлди. Шунингдек, меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ҳам ташриф буюрдилар. Бу жойда марказ фаолияти билан яқиндан танишган Аҳмад Муҳаммад Таййиб марказнинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди. Манба: ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати 671
«Дунё» ахборот агентлиги Малайзия Миллий университети профессори, Ислом цивилизацияси институти асосчиси Моҳд Юсуф Ҳожи УСМОНнинг интервьюсини эълон қилди: – “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция ташкилотчиларига тадбирни ислом цивилизацияси маркази – Ўзбекистонда ўтказиш қарори учун миннатдорлик билдирамиз. Имом Абу Мансур Мотуридий ҳаёти, илмий фаолияти билан яқиндан танишмиз. Буюк исломшунос олим ислом динининг маърифатпарвар дин эканини IX-X асрларда ёқлаб чиққан. Исломни ўз моҳиятидан четлаб қилинган турли талқинларга қарши турган. Алломанинг фикрлари ҳануз ўз долзарблигини йўқотмаган. Ўзбекистон – Хоразмий, Беруний, Фаробий, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Абу Мансур Мотуридий каби буюк алломалар ватанидир. Бутун ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади. Чунки улар ислом таълимоти билан бирга, математика, алгебра, тиббиёт, астрономия, жамиятшунослик, ҳуқуқ, антропология ва бошқа фанлар ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшганлар. Manba: uza. uz 668
“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман бугун, 3 март куни соат 9.00да ўз ишини бошлади. Дастлаб меҳмонлар ва конференция иштирокчилари учун “Форумлар саройи” биносида фотосессия ташкил қилинди. Шундан сўнг анжуман ўз ишини Қуръони карим тиловати билан бошлади. Анжуманнинг бугунги дастури бўйича хорижлик ва маҳаллий олимлар томонидан маърузалар қилиниши белгиланган. ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати Манба: muslim.uz 811
“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун“ мавзусидаги халқаро конференцияси иштирокчилари Самарқандда йиғилмоқда. Конференцияни юқори савияда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари жуда аъло ва самарали ташкил этилган. ТИИ матбуот хизмати 744