islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Бугундан халқаро динлараро бағрикенглик ҳафталиги бошланди

World Interfaith Harmony Week Ушбу халқаро ҳафталик тадбири БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 20 октябр, 2010 йилда қабул қилинган резолюцияга мувофиқ ўтказиб келинади. Ҳужжатда қайд этилишича, барча дин вакиллари ва тарғиботчиларининг маънавий бурчи- инсонларни тинчлик, бағрикенглик ва ўзаро тушунишга чақиришдан иборатдир. Ушбу таклиф Иордания қироли Абдуллоҳ II ташаббуси билан киритилган ва маъқулланган. Таъкидланишича, ушбу Ҳафталикка диний етакчилар, турли диний ташкилотлар ва алоҳида шахсларни диний эътиқод ва конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва тушунишга қаратилган саъйи ҳаракатларга дунё халқлари эътиборини қаратиш мақсадида асос солинган. Илк маротаба жаҳон динлараро бағрикенглик ҳафталиги 2011 йилда ўтказилган эди. Бирлашган Миллатлар ташкилоти барча давлатларни ушбу ҳафта давомида ихтиёрий асосда динлараро уйғунлик ва яхши ният ғояларини тарқатилишини қўллаб- қувватлашга чақиради. Жараён марказлари эса бутун дунёдаги масжидлар, черковлар, синагоглар ва бошқа ибодатхоналар бўлади. Юртимиз Ўзбекистонда ҳам турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилади. Алоҳида қайд этиш лозимки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг ялпи мажлиси томонидан муҳим бир ҳужжат – “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилинди. Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббусини 2017 йил сентябрь ойида Бош Ассамблеянинг 72- сессиясида илгари сурган эди. Ташаббуснинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган 193 та давлат кенг қўллаб-қувватлагани жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларига берилган юксак баҳо ва эътирофдир. https://t.me/grandtalim 505

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

Сўнгги йилларда юртимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири деб белгиланди. Жумладан, жорий йилда Олий Мажлисга мурожаатномада таъкидланганидек: “Афсуски, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди”. Дарҳақиқат, бугунги кунда коррупция иллати баъзи жамиятлар тараққиётига катта тўсиқ бўлаётгани, тарихда эса, айрим давлатлар шу бало туфайли инқирозга юз тутгани маълум. Шу сабабдан, коррупцияга қарши курашиш дунё миқёсида глобал муаммолардан бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари доирасида жорий йил 30 январь куни Олий маъҳад профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлари учун “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирнинг юқори савияда ва мазмунли ўтиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси қошидаги Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Баҳодир Исмаилов таклиф этилди. Соҳа мутахассиси тадбир қатнашчиларига коррупциянинг хавф-хатарлари, ушбу иллатга имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, маърузачи ўз чиқишида аҳолининг барча қатлам вакиллари, хусусан, келажак эгалари бўлган ёшларнинг коррупцияга қарши муросасиз руҳда таълим-тарбия олиши муҳим аҳамиятга эгалигини ҳамда ушбу иллатга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз эканини алоҳида таъкидлади. Ҳозирда коррупцияга қарши курашиш мақсадларига фақат ташкилий-ҳуқуқий воситалар билан эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Ўйлаймизки, жамият кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашда нафақат давлат ташкилотлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдир. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”. Шундай экан, давлат ва жамоат ташкилотлари бу балони олдини олиши ва унга қарши курашда ҳамжиҳат бўлиши самарали натижаларга эришишнинг энг мақбул йўли бўлиб ҳисобланади. Ж.Мелиқўзиев, ТИИ проректори 503

БАХТЛИ ОИЛАДА – БАХТЛИ АВЛОД УЛҒАЯДИ

2019 йил 27 декабрь куни муҳтарам президентимиз бошчиликларида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар маънавиятини юксалтиришга бағишлаанган йиғилишда баркамол авлод таълим-тарбияси борасида қилинаётган кенг кўламли ишлар баробарида ҳал этилиши лозим бўлган масалар тўғрисида ҳам сўз борди. Айниқса, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш масаласига алоҳида тўхталинди. Шу муносабат билан, ёшларни оилага тайёрлаш, оилавий ажримларнинг олдини олишдаги ишларни янада такомиллаштириш борасида тизимли вазифаларни йўлга қўйиш мақсадида таълим муассасалари мударриса ва талабалари ўртасида мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш мақсадида Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, АРМ кутубхоначиси И.Акмалова, устозлар Н.Саидакбарова ва Ҳ.Зоирова ҳамда 1-курс 103-гуруҳ талаба қизлари билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, оила илмий амалий марказига ташриф буюрди. У ерда марказ раҳбари М.Маҳмудхўжаева билан “Бахтли оилада – бахтли авлод улғаяди” мавзусида суҳбат бўлди. Ҳар қандай инсонда энг аввало, оила тинч бўлса, кайфияти яхши бўлади, иши унумли, бошлаган ишининг натижаси кўнгилдагидек бўлади. Чунки инсон ҳақиқий халоватни биринчи навбатда ўз оиласидан олади. Оиладаги катталар орасидаги муносабатлар унда вояга етаётган фарзандларга жуда катта таъсир кўрсатади. Носоғлом муҳитга эга оиладан носоғлом, тарбиясиз фарзандлар етишиб чиқади. Оила катталари, эр-хотин фарзанд тарбиясидек масъулиятли ишга ҳар томондан жиддий қарасаларгина, ўз оилаларида доимо тинч, хотиржам турмушни таъминлашга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун эр ҳам, хотин ҳам ўзининг оиладаги ўрнини яхши билиши, ўз масъулиятини ҳис қилиши керак. Ахир, бежизга айтишмайди, оилани тарбия ўчоғи деб. Мана шундай рисоладагидек оилаларнинг кўпайиши бугунги кунда оила қуриш ёшида бўлган ёш йигит-қизларимизнинг олган таълим-тарбияси, уларнинг оила ҳақидаги билимларни қай даражада билишларига, оилавий муносабатларга қай даражада жиддий қарашларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ушбу давра суҳбати мана шундай долзарб мавзу юзасидан бўлиб ўтди. Марказ раҳбари М.Маҳмудхўжаева ёшларимизни оилавий муносабатларга тайёрлаш, оиланинг оғир-енгилига жиддий қараш, сабр-тоқатли, кези келганда бардошли бўлиш нақадар муҳим эканлигини давра суҳбати иштирокчиларига қизиқарли тарзда тушунтиришга ҳаракат қилди. Суҳбатнинг ўта жиддийликдан бироз чекланиб, эркак ва аёл, қиз ва йигит орасида бўладиган ҳаётий муносабатларга тааллуқли турли ривоят-афсоналар билан ҳамоҳангликда олиб борилиши ёшларни қизиқтириб қўйди. Суҳбат марказ раҳбари М.Маҳмудхўжаева ва талаба қизларнинг қизғин савол-жавоби тарзида якунланди. Суҳбатда иштирок этган институт ҳодимлари қизиқарли суҳбат учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 720

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистонга асос солган, халқимиз меҳрини қозонган, халқаро миқёсда тан олинган давлат ва сиёсат арбоби эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва тегишли қарори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди. Биринчи Президентимиз таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди. “Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади” деган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. Қуръони каримдан тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди. Гул қўйиш маросимида Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди. Биринчи Президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди. Манба: president.uz 467

Лаънатланган тоифалар (2-мақола)

Абу Бакр Жассос фикрини қувватлаб, саҳоба ва тобеинларнинг “суҳт” сўзи маъноси ҳақида айтган фикрларини келтиради: Абу Бакр Жассос поранинг ҳаромлиги ҳақида далилларни келтиргач, унинг турлари борасида тўхталади ва пора икки қисмга бўлинади дейди: – ҳукм чиқаришда пора олиш ва бериш; – ҳукм чиқаришдан бошқа ўринларда пора бериш ва олиш. Муаллиф ушбу таклифини бундай изоҳлайди: “Ҳукм чиқаришда пора бериш берувчига ҳам, олувчига ҳам ҳаромдир”. :قال سبحانه وتعالى: {يَأْخُذُونَ عَرَضَ هَٰذَا الْأَدْنَىٰ} “…улар мана бу тубаннинг ўткинчи (матоҳи)ни оларлар ва «бизни кечирилади», дерлар”. Ҳолбуки ундай эмас. Аъроф сурасидаги 10 оятни Имом Бағавий пора бериш деб тафсир қилган.  Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, унда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашувига доир тушунчаларга таъриф берилган, яъни коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. Коррупцияга қарши курашда юқори натижаларга эришган Швеция, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш коррупцияга қарши курашда муҳим ўрин эгаллайди. Сингапур давлати 1965 йил мустақилликка эришгач коррупция даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторида турар эди. Лекин бу иллатга қарши ўтказилган бир қатор тадбирлар бу давлатда коррупциянинг минимал даражага тушишига олиб келди. Биринчи навбатда бу ерда бюрократик жараёнлар енгиллаштирилиб суд тизимининг мустақиллиги оширилди (судьяларнинг даромадлари ва имтиёзларини ошириш эвазига). Шу билан бирга коррупция жиноятлари учун санкциялар оғирлаштирилиб, фуқароларга коррупцияга қарши жиноятларни тергов қилишда ҳамкорлик қилишда бош тортганлиги учун жуда катта молиявий санкциялар белгиланди. Тарихдан мисол. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса бу каби қабиҳ ишни қилганга Аллоҳга тавба қилиш кераклиги, халқ ҳам бу каби нопок ишни қилувчини ошкора қилишлиги, чунки одамларнинг сукут сақлаши унинг гуноҳ ишига иқрори бўлишлиги, шу билан маънавий-ҳиссий ёмонлик барчага тарқалишини айтиб ўтган. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу даврида Зоби ибн Ҳорис деган шахс порахўрлик қилганда қамоқ жазоси таъйинлади. Бир қатор давлат идораларида оммавий “тозалашлар” ўтказилиб бу жараёнлар телеканаллар орқали бутун мамлакатга намойиш қилинди. Юқорида санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси Сингапурни қисқа муддатларда коррупция даражаси энг паст мамлакатлар рўйхатида илғор давлатлар қаторига олиб чиқди. Шунингдек, давлат хизматчисининг аҳлоқ стандартларига риоя этишини қаттиқ назорат остига олиш ҳам Сингапур давлатида коррупцияга қарши курашда муҳим дастаклардан бири бўлиб хизмат қилади. 9 декабрь БМТ томонидан бутун дунёда коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинган. Коррупсияни йўқ қилишда молиявий шаффофликни талаб этади Иймон заифлиги: Яъни Аллоҳ таолодан қўрқмаслиги, Аллоҳни яхши танимаслиги, ҳаётидаги қадрият ва диний мезони бузилгани. Иқтисодий: Тангликдан вужудга келади. Ишсизлик, ойлик маошни пастлиги ва ҳ.к. Очкўзлик, эгаистлик. Мансабидан бойлик орттириш йўлида фойдаланиш каби. Дарҳақиқат, Коррупция – мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат. Нафақат мамлакат балки, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир. Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Аҳрорбек Мадаипов   643
1 434 435 436 437 438 719